Янги йил байрами олдидан Жиззах вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва ишчи-хизматчилар учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка расталарида сифатли ва арзонлаштирилган ун, ёғ, шакар, полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, турли салқин ичимликлар, балиқ, мол, қўй ва товуқ гўшти, тухум ва бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олди. Ярмаркада ходимлар ва ишчи хизматчилар уй-рўзғори учун зарур маҳсулотларни қулай нархда харид қилишди.
👮♂️👉https://www.tgoop.com/jiziib
👮♂️👉https://www.tgoop.com/jiziib
Эзгу ташаббус
Ички ишлар вазирининг 2023 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларида фахрийлар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилоятида бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шу йил 19 октябрдаги фармойиши асосида 78 нафар фахрий 39 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларга бириктирилди.
Улар жойлардаги криминоген вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан жиноятларнинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини ишлаб чиқишяпти. Шунингдек, соҳа фахрийлари профилактик тадбирларни амалга оширишда маҳалла еттилиги, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари билан ҳамкорлик қилмоқдалар.