Telegram Web
🎙Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ўтказилаётган Медиа-форум доирасидаги яна бир панел сессияда ушбу масала турли тақдимотли мавзуларда муҳокама қилинди.

📌 Жумладан, Адлия вазирлиги матбуот котиби С.Ўринбоева ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари С.Зокировалар ахборот тақдим этиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни амалиётда учрайдиган янги кейслар мисолида тушунтириб беришди.

Хусусан, ахборот тақдим этиш билан боғлиқ амалиётда учраётган муаммолар қаторида -

⚫️“Whistleblowing”, яъни соҳага оид турли
ҳуқуқбузарликлар, тартибсизликлар ҳақида
хабар бериш тизими мавжуд эмаслиги;

⚫️ички коммуникация, яъни раҳбар ва ходимлар
ўртасидаги “ўта кучли” субординация мавжудлиги;

⚫️”Сарафанное радио” - “миш-мишлар” тизимидан самарали фойдаланилмаслик (соҳадаги янгилик ва
қулайликларни аввало дўстлар, яқинлар билан
бўлишиш) ва ҳоказолар санаб ўтилди.


📌 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Ж.Қаландаров ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари С.Ҳикматуллаевлар “Инқирозли вазиятларда тўғри коммуникация каналларини ўрнатиш” мавзусини “Ҳисорак” сув омбори, Қорақалпоғистондаги кортеж, Самарқанддаги ИИВ ходимининг фуқарога қўл кўтарганлиги ва бошқа вазиятлар мисолида батафсил тавсифлашди.

📌 Шунингдек, АОКА масъул ходими И.Сахатов тезкор муносабатларни ташкил қилишда идоралараро коммуникация масалалари юзасидан маъруза қилди.

Ҳар бир тақдимотлар Форум иштирокчилари томонидан қизиқиш ва савол-жавоблар билан қизғин бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2024 йил 26 сентябрь куни Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади.

Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади. Лойиҳа мазкур ҳар бир омил солномасидаги ҳал қилувчи – милодий 500–1000 йиллардаги даврни қамраб олади.

Аксарият ашёлар, шу жумладан, шатранж доналарининг энг кўҳна тўпламларидан бири ва Афросиёбдаги ҳашаматли 6 метрлик “Элчилар хонаси” деворий сурати Лондонда илк бор намойиш этилади. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ипак йўли” кўргазмаси учун “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган 14 та экспонатни тақдим этади.

Улар орасида Марказий Осиёнинг Буюк Ипак йўли тарихидаги аҳамиятига далолат бўлувчи Варахша саройи алвон меҳмонхонасининг деворий сурати, қопқоқли суякдон, сўғд ёзуви туширилган кумуш идиш, Кофирқалъа харобасига оид кўза ва бошқа ноёб археологик топилмалар мавжуд.

“Ипак йўллари” кўргазмаси 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йилнинг 23 февралига қадар Британия музейидаги “Sainsbury” кўргазмалар галереясида намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏵️ Матбуот котиблари медиасаводхонлиги Media-Quiz’да синалди

21-22 июнь кунлари давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган Миллий конференция ҳамда Медиа-форум доирасида турли форматдаги тадбирлар ҳамда панел сессиялар ўтказилди.

Жумладан, матбуот котиблари ўртасида бўлиб ўтган билимлар беллашуви - Media-Quiz баҳсларга бой бўлди.

6 раунддан иборат саволлар жамланмасида Медиа-форум иштирокчилари қуйидаги йўналишларда ўз билим ва тафаккурларини синашди:

✔️ Ижтимоий тармоқ терминологияси;

✔️ Жамоатчилик билан алоқалар фаолиятига доир саволлар;

✔️ Миллий матбуот тарихи;

✔️ Жаҳон журналистикаси тарихи;

✔️ Интернет, ижтимоий тармоқ фаолияти;

✔️ Миллий қонунчилик

Ўйиннинг якуний бочқичига етиб келган учта жамоа ўртасида ғолиблик учун кураш кескин ва шиддатли бўлди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Endi Zakovatni tomosha qilib ham pul ishlash mumkin!

Zakovat teleo‘yini muxlislari uchun ajoyib yangilik! Yozgi mavsumdan boshlab har o‘yinda boshlovchi tomonidan muxlislar uchun alohida 2 ta savol o‘qib boriladi. Ushbu 2 savolga eng birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob jo‘natgan tomoshabin 4 million so‘m pul mukofotiga ega bo‘ladi.

Muxlislar har ikkala savolning javobini bitta xabarda @zakovattanlov_bot telegram botiga jo‘natishlari talab etiladi. 2 ta savolga alohida jo‘natilgan javoblar qabul qilinmaydi.

Yozgi mavsum o‘yinlari tez kunda boshlanadi! Zakovat klubi kanalini kuzatib boring.

@zakovatharakati
OʻZBEKISTON – XITOY: HAMKORLIKNING YORQIN UFQLARI

Batafsil👉 https://goo.su/BulR

📲 Jizzax.uz sayti sahifalariga aʼzo boʼling:👇

Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|ok.ru|@murojaat |X|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax telekanalining “Zamin” axborot dasturi

📹 “Hokim va tadbirkor ayollar“ uchrashuvi boʻlib oʻtdi.

🗓 14.06.2024

🎤 Muxbir: Dilorom Bektemirova
🎥 Tasvirchi: Mirahmad Mirzayev

🌐 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
👉
@JTV_rasmiy 👈
👉 @JTV_Reklama👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 27-iyun Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni.

🎥 "Jizzax ovozi" gazetasi faoliyati bilan tanishamiz.

Kanalimizga obuna boʼling va eng soʼnggi yangiliklarni kuzatib boring.

🌐 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
👉
@JTV_rasmiy 👈
👉
@JTV_Reklama👈
2024/06/29 11:26:52
Back to Top
HTML Embed Code: