Журналистика.уз
🔔 Кеча Сергелида аёл ўзи ва болаларини ўлдиргани ҳақидаги хабар ўзбек медиасининг бугун бош мавзусига айланди. Бу ҳақиқатда ҳар бир инсонни даҳшатга туширадиган воқеа. Мавзуни барча ёзгиси келиши ҳам табиий ҳолат. Аммо!!! Аёл нечанчи қаватдан ташлагани…
Ўз жонига қасд қилишни ёритишнинг ўз ахлоқий қоидалари бор. Бу ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Сўнги кунларда бу мавзу яна муҳокама марказига чиқди.
Халқаро Журналист Ибрат Сафонинг қуйидаги фикрлари ҳам айни аҳлоқ нормаларига ўзини ҳурмат қилган таҳририятларда риоя этилишига исботдир:
«Шу кунларда Ўзбекистонда ўз жонини олган шоир йигитнинг ўлими матбуотда қандай хабар қилиниши баҳсларга сабаб бўлди.
Эслайман, журналистикани энди бошлаган кунларим Лондонда мен кўчиб ўтган маҳаллага яқин жойда бир иншоотга суицид номи берилганди. У ердан ўтаётганимда, марҳумларнинг оила аъзолари қолдирган номалар ва гулдасталарни кўриб, нега матбуот бу машъум жой ҳақида хабар тайёрламайди, деб ўйлаганман. Кейин фаолиятимда махсус тренинглардан ўтиб билдимки, бу атайин ёритилмас экан. Мақсад - ўз умрини тугатиш фикрида бўлган одамларга ғоявий озуқа бермаслик.
Ўз жонига қасд қилиш - журналистикада ўта-ўта нозик мавзу ва унга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашилади (ҳатто сариқ матбуотда ҳам). 15 йилча аввал BBC Радио 4 ҳужжатли филмлари бўлимида ишлаётганимда, ўсмирлар орасида бу борада оммабоплашган махсус қора сайтларни қандай ёритишни кунлаб маслаҳатлашганимизни эслайман. Охирги марта эса Голливуд юлдузи Робин Виллямс вафоти ортидан журналистика яна бир бор ўзини ислоҳ қилди. Унгача ҳам қабул қилинган қоидалар қуйидагича:
- Сарлавҳани сенсациялаштирманг
- Суицидни романтизация қилманг
- Суицид юз берган жойларни номламанг ва тасвирламанг
- Суицидни тарғиб қилувчи сайтларни номламанг
- Суицид сабаблари ҳақида спекуляция қилманг.
Ундан ташқари, агар суицид тилга олинадиган бўлса, мақола якунида одамларни бу каби фикрдан қайтариш учун махсус хайрия ташкилотларининг телефон рақамлари албатта берилиши керак».
@jurnalistikauzbek

Трампнинг сайловолди кампаниясини бошқарган Кэролайн Ливитт Оқ уй матбуот котиби бўлади.
@jurnalistikauzbek
@jurnalistikauzbek
Forwarded from Uzdiplomat | Расмий канал
Яна бир журналист Олий Мажлис сенатори бўлди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов Олий Мажлис Сенати аъзосига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин журналист, "Ишонч" газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматовнинг ҳам Сенат аъзосига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати борми? Нега биз сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги хабарларни биринчи блогерлардан олишимиз керак? На онлайн транслация, на бирон хабар қўйилди шу вақтгача уларнинг каналида. Охирги хабар 14 ноябрда қўйилган. Президент матбуот хизмати ҳам блогерларга тезкорликда етолмаяпти.
@jurnalistikauzbek
@jurnalistikauzbek
Forwarded from Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ishonch.uz
🗞 Дунёдаги энг нуфузи ва тиражи катта бўлган газеталар рейтинги
Сўнгги пайтларда газеталарнинг нуфузи олдингидек эмас, гаджетлар ҳамда ижтимоий тармоқлар сабаб улар ўз долзарблигини йўқотган деган гаплар қулоғимизга чалинади, бироқ ҳозир ҳам газеталар миллионлаб нусхада чоп этилади. Ривожланган давлатларда ҳамон бўёқ ҳиди кетмаган газеталар аҳолига тарқатилмоқда.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/2933
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Журналист Раҳимжон Раҳматни анчадан бери кузатиб бораман. Жуда зўр,халқчил постлар ёзадилар. Аканинг бошига кутилмаганда ташвиш тушибди. Уйларига ўт кетибди.
«Уйим ёниб кетди.
Касал ҳолимда ноқулай вазиятга тушиб қолдим.
Дори-дармонларим ҳам ёнди.
Совуқ кунда кўчада қолдим.
Тўсинларгача ёнди. Том ўпирилиб тушди. Касал ҳолимда шунақа балога йўлиқдим. Энди ҳозир келиб укамнинг уйида ўтирибман.
Бахтсизлик ҳам эгиз келади дейишади. Бандамиз. Сабр қиламиз. Кўнамиз. Насиб. Дўстлар ёрдамида уйни тиклаб оларман. Шу ҳолимда халқ мени ташлаб қўймас», деб ёзади ижодкор.
Ўзимиз Фейсбукда сўраб карта рақамларини олдик. Ижодкор сифатида қўллаб юборайлик. Қиш кунида бошпанасиз қолиш ҳеч кимнинг бошига тушмасин.
9860080391243013
Карта келинлари Нодираҳон Кулдашева номида экан.

Фаҳриддин Низомов Фейсбукда ёзаяпти:
«МТРКдаги ўзгаришлар оқибатида "Ўзбекистон-24" ташкил этилиб, эгасиз қолган "Ўзбекистон" радиоканали энди келиб-келиб, неча йиллардан бери тест режимида ишлаётган, на журналистикада ўрни ва на овози бор "Нурафшон" телеканалига қўшиб юборилар эмиш.
Қарийб бир асрлик тарихи бор бу радиоканални йўқ қилиш кимга керак бўлиб қолганини, тўғриси, билмайман. Бу гап 8 йилча ТРКда радиоэшиттиришлар бўйича масъул бўлган менга жуда оғир ботди.
Тан олиш керак, Ўзбекистонда радио- ва тележурналистика мана шу каналдан ўсиб чиққан. Ҳатто Асқад Мухтор раҳматли тўғри атамани топиб бермагунча, кўрсатувлар телеэшиттиришлар деб аталган. Хулосани шундан чиқариб олаверасиз.
Тарих билан мақтанамиз, улуғ боболаримизни пеш қиламиз, лекин бор тарихимизни асрашни билмаймиз. Ваҳоланки, миллий радиоэшиттиришлар тарихимиз билан мақтансак арзийди. Ўзбекистонда радиоэшиттириш тарихи Би-Би-Си, Франциянинг колониал радиоси каби етакчи радиоканаллар тарихи билан деярли баробар».

Қобул Дусов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор, деб топди ва 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.
Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Журналистика.уз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати борми? Нега биз сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги хабарларни биринчи блогерлардан олишимиз керак? На онлайн транслация, на бирон хабар қўйилди шу вақтгача уларнинг каналида. Охирги хабар 14 ноябрда қўйилган. Президент…
Яна ўша савол? Нега биз блогерлар ёки манбаси кимлиги яширин бўлган ОАВдан маълумот кутиб ўтиришимиз керак?
ДХХда, Мудофаа вазирлигида матбуот хизмати йўқми? Президент матбуот хизматичи? Нима сабабдан манбалар орқали ўзларига яқин ОАВга ахборот сиздиришади? Бу ахборот монополияси, информацион коррупция аслида! Ё рад этинг, ё тасдиқланг! Лекин буни қандайдир тескари каналлар эмас, расмий манбалардан олайлик!

Яна ўша савол? Нега биз блогерлар ёки манбаси кимлиги яширин бўлган ОАВдан маълумот кутиб ўтиришимиз керак? ДХХда, Мудофаа вазирлигида матбуот хизмати йўқми? Президент матбуот хизматичи? Нима сабабдан манбалар орқали ўзларига яқин ОАВга ахборот сиздиришади?…
Сал аввал тасдиқлашди.
Ўзбекистонда хавфсизлик ва мудофаа тизимларида жиддий ўзгариш бўлди. Ўзбек ОАВсида эса тарафкашлик сезилиб турган хабарлар ёзилди.
Биз расмий ахборотни кутиш ва вақтдан ютқазиш, ё бошқалар тасдиқлаган-ку деб ҳамкасбларга ишониб таваккал қилишдек қийин танлов билан ўзгаришларни ёритдик.
Хуллас, бугунги кун медиа кучи ҳақидаги машғулотларда келтириладиган мисолларга бой бўлди. Медиасаводхонлик қанчалик зарурлигиниям ҳис қилдик!

Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Янги кодекс хавотирлари
ОАВга алоқадор қонунчилик ва турли норматив ҳужжатлар кўпайиши одатда сўз эркинлиги учун яхшилик аломати эмас. Чунки, ахборот соҳасидаги ҳар бир янги ҳужжат охир-оқибатда цензурани ҳам кўпайтиради, қонунийлаштиради. Солиштириш учун: АҚШ ва Францияда ОАВ фаолияти шунчаки конституциянинг бир нечта модда ва қўшимчалари билан белгиланган холос.
Масалан, АҚШ Конституциясида оммавий ахборот воситалари ҳақида тўғридан-тўғри банд мавжуд эмас, аммо биринчи тузатиш (First Amendment) ОАВнинг эркинлигини кафолатлайди. Бу тузатиш 1791 йилда қабул қилинган ва унда шундай дейилади:
"Конгресс динни ўрнатиш ёки уни эркин адо этишга тўсқинлик қиладиган қонун чиқармаслиги, сўз эркинлиги ёки матбуот эркинлигини чекламаслиги, ёки халқнинг тинч йиғилишлар ўтказиш ва ҳукуматга шикоят қилиш ҳуқуқини чекламаслиги лозим".
Эътибор беринг, ушбу тузатиш АҚШдек бутун бошли мамлакатда матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи асосий ҳуқуқий асосдир. Шу сабабли:
- ҳукумат томонидан ОАВ фаолиятига цензура ўрнатилиши ёки аралашуви чекланади;
- журналистлар ҳукумат сиёсатини очиқ танқид қилишлари ва мустақил равишда ишлаш ҳуқуқига эга;
- ОАВ давлат ва жамият ўртасида ахборот тарқатувчи восита сифатида фаолият юритади.
Яъни, АҚШ ўз фаровон жамиятини айнан мана шу омиллар асосида қуришга қарор қилган. Вашингтон жамоаси адашмаганини кўриб турибмиз – бугун АҚШ дунёнинг энг қудратли мамлакати.
Францияда ҳам сўз эркинлиги конституциянинг битта моддаси билангина тартибга солинади. Унга кўра, конституциянинг 11-моддасида сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва фикр билдириш эркинлиги кафолатланган. Бўлди, мамлакатда сўз эркинлиги ҳақида ёки уни таърифлайдиган бошқа қонун мавжуд эмас.
Бугун Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари 10 дан ортиқ (13 та) қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Аммо бунча қонун билан ишлаш бизга ҳеч нарса бермаганини ҳам яхши биласиз – мамлакат Жаҳон сўз эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 148-ўринда (2023 йилда 4 ўрин пастлаш). Мамлакатнинг ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазияти “мураккаб”дан “жуда жиддий” босқичига туширилган.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани, шунингдек, журналистлар ишида доимий қийинчиликларни ҳам пайдо қилиб келади. Улар, масалан, битта мақола ёзиш учун гоҳида соҳага оид ўнлаб қонун ва норматив ҳужжатлар билан ҳисоблашиши ва шулар асосида ўзини турли даражада цензура қилишга мажбур (ташқи цензура алоҳида масала).
Эшитишимча, шу кунларда Ўзбекистонда Ахборот кодекси лойиҳасининг тўртинчи варианти устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа 2025 йилнинг февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши маълум қилинган.
АОКА директори Асад Хўжаев сўзларига кўра, янги ахборот кодекси лойиҳаси жуда катта, унинг бир қанча боблари бор ва 8 та қонунни ўз ичига олган.
Мен эса соҳа вакили сифатида регулятор орган раҳбари айтаётган ўша катта кодексни велосипедни мураккаб чизмаларда “қайта ихтиро қилишга” уриниш дея ҳисоблайман. Чунки, юқорида ёзганимдек, қайсики мамлакат ўз ривожланиш тартибларини сўз ва фикр эркинлиги устига қурмоқчи бўлса, унга ўнлаб боблардан иборат катта кодекс ёки ҳужжатлар шарт бўлмайди. Шунчаки сиёсий ирода ва мустақил суд бўлса кифоя.
Акмал Саидов йиғилишлардан бирида қайсидир янги қонунга изоҳ бера туриб, Ўзбекистон дунёда аналоги йўқ ишга қўл ургани ва унга кўра, мамалакатда қонун ижроси ҳақида қонун қабул қилинганини айтганди. Қўрқаманки, кутилаётган катта кодекс ҳам қонунлар ижроси ҳақида қонун, цензурани янада мустаҳкамловчи кодекс бўлиб хизмат қилса керак. Хавотирли янги кодексдан нимадир янги яхшилик ўсиб чиқишини, ишимиз олдинга юришини кутмаяпман.
Ўзгариш эса парламент депутатлари қачондир чиқиб, биз фалон қонунни бекор қилиб ташладик, у журналистларга цензура эди, халақит бераётганди, деган кундан бошланса керак. Аммо асло қонун ижроси ҳақидаги қонундан эмас.
(с)
🔥 @fayzboguz

Олдинги постлардан норози матбуот котиблари ғаламисликда айблашмоқда.
Аслида оқ ва оловранг аралашмасини танлаш бугунги сиёсий жараёнлар ва дам олиш кунлари бўлган ахборот ўйинлари фонида жуда қалтис эканлигини матбуот хизматлари яхши англашлари керак эди. Бу ранглар қоришмасидан Ўзбекистонда машҳур бўлган хориж манбалари йиллар давомида фойдаланиб келишади.
Мана Тошкент вилояти жуда тўғри символика танлаган, фақат фонни оловранг қилган.
Бугун Ўзбекистонда бошланган зўравонликка қарши кураш кунлари учун бу ишора.
Бутун жаҳонда оловрангни айнан зўравонликка қарши курашувчилар рамзи сифатида билишади. Буни ҳамма ҳам билмайди, символларни ўзгартираётган каналлар аввало шу сабабли ўз рамзларини ўзгартираётганликларини изоҳлаб кетишлари керак эди.
Бу ҳам кризис менежмент бўйича тренинглар учун яхши кейс сифатида қолади😃

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда яхши ролик олинибди. Кучли инсонлар зўравонлик қилишмайди! Кучли инсонлар зўравонликка қарши курашишади! Аёллар учун энг ҳақоратли иш уларга қўл кўтарилиши, буни улар унутолмайдилар, кечирмайдилар...
@jurnalistikauzbek
@jurnalistikauzbek