Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Saida Mirziyoyeva Davlat bayrog‘i qabul qilinganiga 33 yil to‘lgani bilan barchani tabrikladi

“Barchamiz uchun Vatanimizning muqaddas ramzi — Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun muborak bo‘lsin!”, — deya yozdi prezident yordamchisi o‘zining Telegram’dagi kanalida.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Temur Davletov
USAIDнинг бизнес ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ходимлари Шахноза Абдукаримова ва Шеннон Гаффни Хива шаҳрига ташриф буюришди. Меҳмонларни Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов кутиб олди.

Ташриф доирасида расмий вакиллар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида кичик доирада учрашув ўтказишди. Учрашув давомида Хивада яшил архитектурани ривожлантириш, замонавий ва барқарор туризм салоҳиятини ошириш ҳамда шаҳарда янги имкониятлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, яшил туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича фикр ва таклифлар алмашилиб, Хиванинг туризм соҳасидаги ўзига хос имкониятларини янада кенгайтириш йўллари юзасидан қимматли мулоҳазалар билдирилди.

Сотрудники проекта USAID по поддержке бизнеса и сотрудничества Шахноза Абдукаримова и Шеннон Гаффни посетили город Хива. Гостей встретил хоким города Хива Темур Давлетов.

В рамках визита официальные представители провели встречу в узком кругу, чтобы укрепить сотрудничество. Во время встречи подробно обсудили вопросы развития зеленой архитектуры в Хиве, повышения потенциала современного и устойчивого туризма, а также создания новых возможностей в городе.

Кроме того, стороны обменялись мнениями и предложениями по приоритетным направлениям развития зеленого туризма, отметив уникальные возможности Хивы в сфере туризма и пути их дальнейшего расширения.

Telegram | Instagram
So‘nggi kunlarda telegram messenjerida "Sizga 1 yillik muddatga Telegram Premium obunasi sovg‘a sifatida yuborildi" kabi yozuvli xabar bilan birga soxta havola keltirilgan ma’lumotlar tarqatilmoqda. Ushbu zararli havolalarda foydalanuvchi qurilmasidagi barcha akkauntlar va shaxsiy ma’lumotlarni qo‘lga kiritish imkonini beruvchi viruslar bo‘lishi mumkin.

Fuqarolarni bu kabi soxta havolalarga kirmaslikka, virtual firibgarlardan ogoh bo‘lishga chaqiramiz.

‼️Eslatib o‘tamiz, aholi o‘rtasida yolg‘on axborot tarqatganlik uchun javobgarlik mavjud

Firibgarlarning aldoviga tushib qolmang, Telegram akkauntingizning xavfsizligini oshirishni unutmang.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Xiva shahar Olimpiya va milliy sport turlariga ixtisoslashgan davlat maktab-internati hamda yakkama-yakka kurash sport turlariga ixtisoslashgan sport maktabining Karate WKF yo‘nalishidagi tarbiyalanuvchilari joriy yilning 16–18-noyabr kunlari BAAning Abu-Dabi shahrida bo‘lib o‘tgan WINNER-CUP xalqaro musobaqasida munosib ishtirok etib, oltin medallar shodasini qo‘lga kiritdi!

🌐 Khiva Press
Forwarded from Temur Davletov
Мурожаатларни ҳал этиш — халқни рози қилишдир

Бугун, 2024 йил 19 ноябрь куни, шаҳар ҳокими Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида турли ижтимоий ва иқтисодий йўналишлардаги муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида уй-жой билан боғлиқ муаммолар, тиббиёт ва коммунал хизматлар, иш билан таъминлаш, ижтимоий нафақалар ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Темур Давлетов ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш учун аниқ чора-тадбирлар белгилади. Фуқароларнинг муаммоларини зудлик билан кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram
Хива шаҳар ҳокимлигида USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ходимлари билан тадбиркорлар учрашуви ўтказилди

2024 йил 19 ноябрь куни USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ходимлари Шахноза Абдукаримова ва Шеннон Гаффни Хива шаҳрига ташрифлари доирасида шаҳар ҳокимлигида вилоятдаги хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар.

Тадбир давомида Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хусусий секторни янада қўллаб-қувватлашга оид масалалар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва USAID лойиҳаси ходимлари маҳаллий тадбиркорлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, уларга янги имкониятлар яратиш ҳамда бу орқали шаҳар ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш борасида келишувларга эришдилар.

Тадбир тадбиркорлар учун ўз фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган янги ғоялар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш учун самарали платформа бўлди.

Мазкур ташаббус USAID ва Хива шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишга хизмат қилиши кутилмоқда.

В здании хокимията города Хивы состоялась встреча предпринимателей с представителями проекта USAID по поддержке бизнеса

19 ноября 2024 года сотрудники проекта USAID по поддержке бизнеса Шахноза Абдукаримова и Шеннон Гаффни в рамках своего визита в город Хиву провели встречу с предпринимателями, работающими в сфере услуг региона, в здании городского хокимията.

В ходе мероприятия обсуждались вопросы и предложения, направленные на развитие сектора услуг в Хорезмской области и дальнейшую поддержку частного сектора.

Представители городского хокимията и сотрудники проекта USAID достигли договоренностей о тесном сотрудничестве с местными предпринимателями, создании для них новых возможностей, что в свою очередь должно способствовать повышению экономического потенциала города и региона.

Мероприятие стало эффективной платформой для предпринимателей, где они получили подробную информацию о новых идеях и возможностях для развития своей деятельности, а также смогли озвучить свои мнения и предложения.

Инициатива призвана укрепить сотрудничество между USAID и хокимиятом города Хивы, а также внести вклад в экономическое развитие региона.

🌐 Khiva Press
2024/11/19 23:24:13
Back to Top
HTML Embed Code: