Telegram Web
🆕 “Orzu va dengiz” kitobi nashrdan chiqdi!

❗️ Aziz kitobxonlar! Yosh yozuvchilarning eng sara hikoyalaridan iborat to‘plamni, albatta, o‘qib chiqing. Keling, bugungi davr nafasini birgalikda his etamiz!

🖌 Mutolaadan so‘ng 41 nafar muallifni baholashingiz, umumiy kitobga yoki o‘zingizga yoqqan bitta hikoyaga taqriz yozib, nashriyotimizning qimmatbaho sovg‘alariga ega bo‘lishingiz mumkin!

🎁 “Orzu va dengiz” kitobi an’anamizga muvofiq 30-iyun, 1-2-iyul kunlari 35 ooo so‘mdan sotiladi. Chegirma narxda xarid qilishga ulgurib qoling!

P.s. 2-iyul kunidagi taqdimotda mualliflar bilan ko‘rishishingiz va kitobingizga dastxat qo‘ydirishingiz mumkin. Kitob bayramiga marhamat!

@Factor_books — kitobxonlar tomondamiz! 🥰
41 nafar yosh nosirlarning hikoyalarini jamlagan "Orzu va dengiz" kitobi taqdimotidan go'zal xotiralar qoldi...
Forwarded from Перезагрузка
Турган-битганимиз ҲИС. Ҳислар бизни шакллантириб боради: биз ғазаблансак, севсак, истасак, умид қилсак, ҳайрон қолсак, довдирасак, эсимизга тушса, орзу қилсак, қўрқсак - ҳар бир ҳолимизда ҳар хил бўламиз ва из қолдирамиз. Ортимизда ўша ҳислар шарпаси кезиб юради. Биз моддий дунёнинг бир қисмимиз, биз руҳий дунёнинг бир заррасимиз, аммо ўша иккала дунёга ҳам бирдек ҳисларимизни қолдирамиз.
​​
KAYFIYAT XULOSASIZLIGI

Bu tunni ichadi ayolning yodi,
tushlar ijarasi tugamas minbaʼd.
Bu ne uzluksizlik? Yalang xavotir.
Manglay - mixlar bilan tirnalgan bir xat.

Tun meni sipqorar mayxoʻr va diltang,
yolgʻizlik atalgan yara bitmaydi.
Tunda qolib ketar yurak moʻltillab,
Hech kim tushlariga olib ketmaydi.

Umidlar axtarar Somon yoʻlini,
telbarar tunlarning zulmatin yorib,
Oy - hajr yurakda borar toʻlinib.

Na gul bor singrarga otini aytib,
na kul bor boshingga sochmoqqa zorli,
na yoʻl bor bosh olib ketarga daydib.


FAXRIYOR

www.tgoop.com/kitobxonam 📚
#hayotiy_hikoyalar

Бир парча қоғоз

Ариза нима? Бир парча қоғоз! Шу бир парча қоғоз ортида бир одамнинг умри, орзу-умидлари бугуни-эртаси, келажаги борлигини биласизми?! Шу бир парча қоғоз бугун ёнинмизда турган одамни бутунлай бошқа йўлга бошлашини-чи?! Шу бир парча қоғоз бир оиладек бўлиб қолган жамоани пароканда қилишини-чи?! Аҳиллик ўрнини бахиллик, кўтаринки кайфият ўрнини пичир-пичир ғийбатлару ишчанлик ўрнини ишончсизлик эгаллашини-чи?! Шу бир парча қоғоз ортида бир инсон турибди! Бу инсон оддий инсон эмас, у ўз касбини севадиган, суяги шу ишда қотган малакали кадр! Шу бир парча қоғоз билан уни баҳоламанг! У бундай баҳога эмас, қадрланишга лойиқ аслида.
Шу бир парча қоғозни мажбурлаб ёздирманг сира! Бугун у, эpтага Сиз ёзишингиз мумкин шу бир парча қоғозга алам билан, армон билан, андиша билан...

Ғолиб

Орадан йиллар ўтди. Ўлмаган жон, шу кунларниям кўрдик. Тақдир экан, тез ёрдам келиб-кетгач, ишдан кетган опа билан яна ўша жамоада бирга ишлаяпмиз.
Аёллар ўртасида шашка мусобақаси ўтказилди. Опа биринчиликни олди. Опа ўша куни шашкада эмас, адолат тантанасида ғолиб бўлганди, ғолиб!
Мен шундай ўйладим. Кўзлари кулиб турган, калта қилиб кесилган сочлари ўзига ярашган, шу туришида ғолиблик нашидасидан камида ўн ёшга ёшарган бу аёл бир маҳаллар нариги хонада қўллари титраб ариза ёзолмаганида ҳаётида шундай яхши кунлар бўлишини айтсангиз, ишонмасди.

Гулбаҳор Ортиқхўжаева

@kitobxonam 📚
#iqtibos

Insonni taqdir yaratadi...

L. Feyxtvanger
olmon yozuvchisi
​​​​​Baʼzi insonlar duoga oʻxshaydilar.
Koʻrinmaydi, ammo seziladi.
Eshitilmaydi, ammo tashlab ham qoʻymaydi seni...


Jaloliddin Rumiy

Juma muborak, azizlar!
Хемингуэйнинг бир юксак принципи бор эди: фақат кўрган ва билган воқелик, образларни кўрсатиш. У реализмнинг ушбу олтин қоидасига умр бўйи амал қилди. Шу ҳолича у классик ёзувчи бўлиб қолди. Маркес эса бир муддат ўтиб, фусункор реализм йўлини танлади ҳамда “Танҳоликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи” романларини битиб, мазкур реализмнинг мумтоз намуналарини ярата олди. Бу ҳам тарих воқелиги сифатида баҳоланди ва адабиётнинг кенг каҳкашонига абадий муҳрланди. 

Cобир Ўнар

"Адабиёт – руҳий чанқоқни ифода этади" номли суҳбатдан

@kitobxonam 📚
"Kimki yolg'izlikni yoqtirmasa, demak u ozodlikni yoqtirmaydi, chunki ozodlikni faqat yolg'izlikdan topish mumkin".

Artur Shopengauer

@kitobxonam 📚
Forwarded from Mezonlar
Мустамлакачилар тарбиялаган элита – ўз халқининг энг катта душмани.
Маҳатма Ганди
Ayrim sabablarga ko'ra, ushbu kanal faoliyati tugatildi.
2024/11/20 07:29:34
Back to Top
HTML Embed Code: