Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Қаро қошинг

Қаро қошинг, қалам қошинг,
Қийиқ қайрилма қошинг, қиз.
Қилур қатлима қасд қайраб
Қилич қотил қарошинг, қиз.

Қафасда қалб қушин қийнаб,
Қанот қоқмоққа қўймайсан.
Қараб қўйгил қиё,
Қалбимни қиздирсин қуёшинг, қиз.

©️ Эркин Воҳидов
©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://www.tgoop.com/AbrorMuxtorAliyҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ажойиб бир воқеани ривоят қилиб берганлар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та одамни ўлдирган бир кимса бор эди. У ер юзи аҳлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир роҳибга далолат қилишди. У роҳибнинг олдига келди ва ўзининг 99 та жонни ўлдирганини, тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Роҳиб: “Имкон йўқ” деб жавоб берди. Бояги кимса роҳибни ҳам ўлдирди ва саноқни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олимга далолат қилишди. У бориб, ўзининг 100 та жонни ўлдирганини, энди тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким тўса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат қил. Ўз еринггга қайтма. Чунки у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жўнади. Ярим йўлга етганда, вафот этди. У одам хусусида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Раҳмат фаришталари: “Бу одам тавба қилган ҳолда қалби билан Аллоҳ таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам ҳеч яхшилик қилмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга ҳакам қилдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормоқчи бўлган жойини ўлчаб кўринглар. Бу одам қайси тарафга яқинроқ бўлса, ўша тарафга ҳукм қилинади” деди. Фаришталар ўлчаб кўрсалар, у одам бормоқчи бўлган тарафига яқин экан. Дарҳол унинг руҳини раҳмат фаришталари кўтариб олдилар”.

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг чегараси йўқ, чунки бу Аллоҳ билан мулоқотнинг бир туридир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Мен бандам мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандайман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман".
Агар Аллоҳ бир ишга ҳукм қилса, унга рози бўлишларини севади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу
#Мақсад

Жасоратли бўл!
Жасоратли бўл-ки, мақсадларинг йўлида учраган қийинчиликларни енгиб ўта ол!

© Умму Ҳур

Аъзо бўлиш учун канал манзил☺️

👇👇👇👇
https://www.tgoop.com/Ummuhurhanafiya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

(Ўзлаштирма)

ЕТМАГАЙ

Йиғлама беҳуда кўнгул,
Севгининг ўзи етмагай,
Севсада булбул сўлар гул,
Севгининг ўзи етмагай.

Сабаблар бор оғир келар,
Саналар бор унуттирар,
Севдим дейишга уялар,
Севгининг ўзи етмагай.

Олди баҳор, орқаси қиш,
Меваси шубҳа ё ташвиш,
«Етар» деб ўйлама, миш-миш,
Севгининг ўзи етмагай.

Қозон-товоқ, кўрпа керак,
Тўйга етар сарпа керак,
Яна шунча нарса керак,
Севгининг ўзи етмагай.

Ишқ деймизу, қани недир?!
Бўйи қанча, эни недир?!
Синалмиш юз-минг санадир,
Севгининг ўзи етмагай.

Баъзан вафодорлик керак,
Гоҳо фидокорлик керак,
Севги нафратла муштарак,
Севгининг ўзи етмагай.

Қониқмайсан маънога ҳам,
Эга бўлсанг дунёга ҳам,
Маҳбубийдек дарёга ҳам -
😊
Севгининг ўзи етмагай...


©️ Аброр Мухтор Алий

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube 🎶 Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram


📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

https://www.tgoop.com/Mahbubiy_Adabiyot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут қилмоқ керак, тингламоқ учун.

Шамси Табризий
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
Agar hayot senga limon bersa, undan limonad tayyorla .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

• Менинг Энам!

© Ўқиган Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram  🌐 Instagram
📹 Youtube   Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://www.tgoop.com/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
...

Булутлар сузади мовиёт узра,
Кўҳна тилаклардан тилайман паноҳ.
Юрагим тўрида исмингни асраб,
Тилимга шивирлаб чиқараман, оҳ.

Турғазиб қўясан ерга қоқилсам,
Ўчирилиб кетар нигоҳим изи.
Кўринмай турибки шунча яқинсан,
Кўрсам, қолармикан менда мен ўзи.

Ўйлайман – бу умрим сенга тикилса,
Ҳаммадан улканман, чиндан улканман.
Сени соғинчимдан шунча бахт кулса,
Васлингдан не ҳолга тушар эканман?!

@xayrulla_hamidov_adabiyot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРҒИБ

#ШЕЪРИЯТ

ҒАЛАБА

(Ўзлаштирма)

Тоғда қор бўлганда ҳам,
Баҳоримиз бор бизнинг,
Саҳрода юрганда ҳам,
Анҳоримиз бор бизнинг.

Даҳшат босган туш каби,
Зулмат қопласа уфқни
Йўлимизни ёритган,
Ҳилолимиз бор бизнинг.

Бизга қарши беномус,
Шоқол тўдалар бир саф,
Майдонда рижол - холис,
Хушторимиз бор бизнинг.

Гумбурласа гумбурлар,
Душманнинг ноҳақ саси,
Самоларни титратган,
Азонимиз бор бизнинг.

Ойга чиқмоқни гўё,
Улуғ мақом билганлар,
Аршдан юксак мақомда
Мақомимиз бор бизнинг.

Алдаса ғурур тўла,
Муваққат дунёлари,
Жаннатул маъволарда
Мудомимиз бор бизнинг.

Фрейдни даҳо деган,
«Неожадид» билиб қўй!
Бу Бакру, Умар, Алий,
Усмонимиз бор бизнинг.

Озод халқнинг қўлига,
Ярашмайди кишанлар,
Ҳурриятга жон берган
Мардонимиз бор бизнинг.

Золимларнинг зулмидан
Хавотир қилма эй дўст -
Суянишга кифоя
Раҳмонимиз бор бизнинг.

©️ Ғолиб Сафо

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://www.tgoop.com/AbrorMuxtorAliy
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
Сенга ёмонликлар қилган одамга,
тинмай яхшилик қилавер, билсин.
Учрасин эзгулик аталмиш ғамга,
Яхшиликларингдан бўғилиб ўлсин...

©️Ҳайрулла Ҳамидов
Аллоҳнинг бандадан юз ўгирганининг аломати уни манфаатсиз ишга машғул қилиб қўйганидир.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
Уммон сокин оқади, лекин
Эшитмадим ариқ тинганин.
Доно билан тортишса нодон,
Ҳеч кўрмадим доно енгганин.
Рози бўлдим ҳар не тақдирга,
Хайр кутиб, олдим енгил тин.
Қарши чиқса кимдир шу шеърга,
Айтиб қўяй, унга енгилдим:)

Хайрулла ҲАМИДОВ
#ЖАСОРАТ

• Буюк орзуларни амалга ошириш учун жасорат керак.
• Агар бу жасорат сизда топилмаса бир умр жасоратли инсонларнинг орқасидан минғирлаб юришга маҳкумсиз.

© Ғолиб Сафо

@mahbubiy_adabiyot
Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
Audio
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
#ДУО

• Тонг отганда ўқиладиган дуо.

• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари.

📌 Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇
https://www.tgoop.com/joinchat-P8svIgj5uCBgGZbx
Умар розияллоҳу анҳуга бир ўғрини олиб келинди, шунда Умар уни қўлини кесишга буюрди.
―Мени кечиринг чунки, бу биринчиси,
―Ёлғон капирдинг,
―Сиз ғайбни биласизми?
―Йўқ, лекин шуни биламанки, Аллоҳ таоло бирон бандасини биринчи гуноҳида фош қилмайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Севишни билмайди шарқлик аёллар — Хайрулло Ҳамидов шеъри
#ИФФАТ

ШАРҚЛИК АЁЛ

Сал катта бўлдиму, дунёга боқдим,
Кўнглимни қуршади турфа хаёллар.
Ғарблик хонимларнинг кўзидан ўқдим:
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Назокат бобида булоқдек тиниқ
Оврўпо – ҳаммадан фарқлик аёллар.
Ғарблик йигитнинг-да тасдиғи аниқ –
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Голливуд кўрсатар ҳар бир йўлакда
Минг бир Ромеолар бўлмиш уволлар.
Жульетта топилмас бошқа ўлкада,
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Шарққа сафар қилиб не муаррихлар
Муштипар нигоҳдан сўрмиш саволлар.
Жавоб йўқ, бу ҳолни иложсиз шарҳлар:
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Ҳуқуқшунос хоним айлайди тафтиш
Ва ўз хулосасин уялмай йўллар:
“Нега хўрланмасин, ахир, оддий иш –
Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Анжели Жоли ҳам топибди бир гап,
Ўзи кўрса ҳамки, турли висоллар:
“Кундоши бўлса ҳам индамас, сабаб –
Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Не зотлар фарангий ишқ оташида
Куйиб ёнмишдирлар, кўпдир мисоллар:
Не боис фарангқиз Зидан қошида?
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Ҳа, бундоқ мисоллар кўпдир эҳтимол,
Эҳтимол гўзалдир ғарблик аёллар,
Шу сабаб айтарсиз балки бемалол:
“Севишни билмайди шарқлик аёллар!”

Тўғри, шарқ аёли айтмас севгисин,
Бир умр сир тутар ёстиқдошидан,
Қаттиқ рашк қилганин била олмайсиз,
Сезиб қолмасангиз кўзда ёшидан.

Ўша шарқ аёли қаттиқ суйгандан
Муҳаббат боғига хаёлан кирар,
Ҳаёси ўта зўр кучли бўлгандан
Тушини ҳам зўрға, уялиб кўрар.

Жимгина қимтиниб, кулиб одимлар,
Само ҳам тинглаюр буюк хаёл бу.
Қанийди, билишса ғарблик хонимлар -
Севишда беқиёс шарқлик аёл бу!

Бировга сочмайин кўнгил сирини
Қўлини жимгина тутган ҳам удир,
Жангда ўлиб кетган содиқ эрини
Ўлгунча индамай кутган ҳам удир.

Садоқат бобида чексиздир диди,
Тунлари ёстиққа тўкар кўз ёшин,
Мусибат чоғида кўрсангиз эди
Шарқлик аёлларнинг темир бардошин:

... Момом бор эди, қирқ учинчи йили
Қорахат олгану, кучайган дарди.
Совчилар уч йилча қўйишмаган тинч,
Фарзанди йўқ эди... Тегса бўларди.

Эрга тегса, биров койимас сира,
Локин момом мани шарқлик эди-да -
Бировнинг қўйнига киришдан кўра
Ёқарди ёнишлик хижрон дардида.

Кутди, кутаверди хаёл тўрида,
Шод бўлиб яшарди ишқ таскинидан.
Бирдан... қирқ олтинчи йил охирида
Бобом қайтиб келди финн заминидан.

Қорахат не бўлди, дерсиз, аслида
Бунга сабаб – жангда кўп офат эди.
Бобомнинг қайтиши сирсиз – аслида
Момомнинг сабрига мукофот эди.

Урушгача ўн йил яшаб бефарзанд,
Уларнинг қалбига санчиларди ўқ.
Тақдирни қарангки, ажиб, шул кундан
Фарзандлар туғилди бирин-кетин шўх.

Мана сизга севги, мана сизга ғам!
Кўринг дунёдаги энг юксак фарқни -
Инсофдан бўлурму шундан кейин ҳам
Севишдан бехабар дейишлик шарқни?!

Мен ғарблик аёлнинг шаънига зинҳор
Ёмон сифатларни тиркаламасман,
Аммо ўз момомнинг шаънин беғубор
Ҳимоя қилмасам, фарзанд эмасман.

Эй ғарблик дўстларим, билмасангиз гар
Ҳақиқий севгини, буюк хаёлни,
Тилингизни тийинг қиёмат қадар
Тинч қўйинг, тинч қўйинг ШАРҚЛИК АЁЛНИ!

© Xayrulla Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

АҚСО

Масжидул Ақсони кўрдим тушимда,
Гўдак каби эди йиғларди юм-юм,
Бориб пешонамни қўйдим бошига,
Ҳудди ерости сув - чайқалар ҳар зум.

“Кўзларим йўлларда, кутиб турибман,
Қайда қардошларим?!” дер эди бир сас.
“Улуғ Пайғамбарнинг илк қибласиман,
Унутдими буни, ажабо ҳар кас?!”

Буроқ учар эди бўлгаларимда,
Меърожга йўл берган қўноқ эдим ман,
Номимдан билинар муқаддаслигим,
Ҳар ерга нур сочган чироқ эдим ман.

Қани ўша кунлар, мингларча мўъмин,
Бирдам юрак ҳолда менга жўшарди,
Ҳамшаҳрим Набийлар юз ҳурматига,
Ижобат этилган дуолар борди.

Энди бирор кимса келмас ёнимга,
Мўъминга ҳам зорман, ғариб танҳоман,
Шамоллар артолмас кўз ёшларимни,
Чўлларда йўқолган етим гадоман.

Масжидул Ақсони кўрдим тушимда,
Муслимларга мендан айт, салом!”, дерди.
"Етар энди, ортиқ қолмади сабрим,
Мени қучоқласин бас Ислом!”, дерди.

© Маҳмуд Окиф Инон.

Тарж. Аброр Мухтор Алий

Telegram 💬 Facebook
🎶Tik Tok 📸 Instagram
📹Youtube Telegram

Postni yaqinlaringizga ham jo'nating!

📌 www.tgoop.com/mahbubiy_adabiyot
2024/09/29 19:26:36
Back to Top
HTML Embed Code: