Telegram Web
МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ШУНДАЙ БЎЛИШГАН

Зайнаб бинти Жаҳш онамиз тўқувчи эди. Тўқиб нарсаларини сотиб садақа қиларди. Ойша онамиз ҳам қўлига мол тушди дегунча садақа қилишдан тўхтамасди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Ойша онамизга бир неча минг дирҳам бўлган нафақасини юборди. Кеч тушгач, Ойша онамизда бу дирҳамлардан бир чақа ҳам қолмаганди. Ўша куни шом намозига азон айтилганда Ойша онамиз жорияларига: “Ифторимни келтир”, – деди. Чунки ўша куни рўза тутганди. Жория ҳайрат ила боқиб: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Ифторлик учун бир дирҳам олиб қўйгандирсиз”, – деди. Ойша онамиз лол бўлиб: “Эслатганингда шундай қилардим”, – деб жавоб берди.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚИЙ САБР МУСИБАТНИНГ АВВАЛИДА ҚИЛИНГАНИДИР
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
165. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сенга Тавротда ҳам, Забурда ҳам, Инжилда ҳам йўқ ва Қуръонда ҳам унга ўхшаши бўлмаган сурани ўргатайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, (ўргатинг) эй Аллоҳнинг Расули", дедим. У зот: "Эҳтимол, мана шу эшикдан чиқмасингдан сенга у ҳақда айтиб берарман", дедилар. У зот билан бирга турдим. Қўлимни қўлларида (тутган) ҳолда гапирар эдилар. Мен эса ўша суранинг хабарини бермасларидан олдин чиқиб кетишни хоҳламай, секин ҳаракат қилдим. Қачонки эшик олдига яқинлашгач: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга ваъда қилинган сурани ўргатмайсизми?" дедим. Укиши: "Намозга турсанг, қандай қироат қиласан?" дедилар. Мен "Фотиҳатул китоб"ни ўқиб бердим. У киши: “Ўша, худди ўша! Такрорланиб келувчи етти оятли сура, у хақда Аллоҳ азза ва жалла: "Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли "Фотиҳа" сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик", (Ҳижр сураси, 87-оят) деган. Ўша сура менга берилди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, деди шифокор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик!
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
05.11.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Энг яхши уммат

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнингча, кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар»


(Имом Ҳоким ривояти)

@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!

🌱 АЛЛОҲ 🍃 🕊
☘️ БУГУНГИ 🍃 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🍃 🕊
🌼 БАРОКАТЛИ, 🍃 🕊
🍁 ФАЙЗЛИ 🍃 🕊
❄️ ҚИЛСИН!🍃🕊

@mehrob_uz
ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС

Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
103. Батаҳқиқ, биламизки, албатта» улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир.
Мушрикларнинг Қуръони Карим ҳақида тўқиган уйдирмаларидан яна бири шуки, улар: «Муҳаммадга Қуръонни одам ўргатяпти, у эса, менга Қуръонни Аллоҳнинг фариштаси келтирди», деб ёлғон гапиряпти», дерлар.
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларидаги сийрат китобида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом Марва тепалигидаги Субайда деган жойда Жабр исмли бир насроний ғулом билан ўтирар эдилар. У Бани Ҳазрамийлардан бирининг қули эди. Шундан сўнг Аллоҳ:
«Батаҳқиқ, биламизки, албатта улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир», оятини нозил қилди.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Онадан ҳам меҳрибонроқ

Аллоҳ таоло айтади: “Мени зикр қиладиганлар муҳаббатим аҳлидир. Менга шукр қилувчиларга неъматларимни зиёда қиламан. Менга маъсият қилганларни раҳматимдан ноумид қолдирмайман. Агар тавба қилсалар, уларни яхши кўраман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг табибиман, уларни гуноҳлари ва айбларидан тозалаш учун мусибатлар билан синайман. Яхшилик Менинг ҳузуримда ўн баравар ёки ундан кўпроқдир, ёмонлик эса ўз миқдорича ва уни (истасам) кечираман. Мен бандаларимга боласига меҳрибон онадан ортиқ меҳрибондирман” (Имом Байҳақий ва Ҳоким ривояти)
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Кийимдаги нажосатни кетказишга имкон бўлмаса намоз қазо қилинадими?

Савол: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштириш имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб қолса), намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими
?

📩 Жавоб: Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади. Лекин нажасни кетказиш учун сув топа олмаслик ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди. "Шарҳул виқоя" китобида мазкур масала юзасидан бундай дейилади: "Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир".
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Ким беморни йўқласа...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ustozning Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandagi ma’ruzalaridan parcha…

@mehrob_uz
166. Убай иби Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тақво устида асос солинган масжид ҳақида сўралди. У зот: "У менинг масжидимдир", дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
06.11.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Эртанги кун учун ҳеч нарса олиб қўймас эдилар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айниб қоладиган бирор егуликни эртанги кун учун олиб қўймас эдилар. Қушларнинг гўштидан у зотга ҳадя қилинди. Набий алайҳиссалом бир қушни ходимларига таом сифатида бердилар. Аниқроғи, у зот бир қушни едилар ва бир қуш қолди. Эртаси куни Анас розияллоҳу анҳу қолган қушни олиб келди. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилди ва унга: “Сени эртанги кун учун бирон нарса олиб қўйишдан қайтармаганмидим?!” – дедилар.
@mehrob_uz
2024/11/05 16:36:12
Back to Top
HTML Embed Code: