Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Дард тўлғонмиш оҳингдан,
Бир мунглиғ нигоҳингдан.
Қай хато, гуноҳингдан
Ёшлар тўкиб йиғлайсан.

Кўнгил уйин шод этмай,
Ҳам яқининг ёд этмай.
Кетса куйиб дод этмай,
Афсун ўқиб йиғлайсан.

Келмоқдан не нишондир,
Синову, имтиҳондир.
Ҳам ошкора, ниҳондир
Ўйга чўкиб йиғлайсан.

Бу қисматдир, бу тақдир
Ким ҳақу, ким ноҳақдир.
Соғ жонинга негадир,
Нишлар суқиб йиғлайсан.

Ваҳим этма ҳам фарёд,
То тириксан, то ҳаёт.
Эй, ўзни қил эҳтиёт,
Бахтлар тўқиб йиғлайсан!..

Зоҳид Остон

www.tgoop.com/sen_kechikma
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли севги изхорларга эмас!
Оғир кунингизда қўлингиздан тутиб қолган қўллар эгасига ишонинг!

........!?

www.tgoop.com/mening_huzurim
Баридан чарчадим...
Зерикдим жуда...
Пўписа дўқлару
Ўқлар товуши...
Топмадим Онамнинг
Ҳеч йўқ ковушин
Xавойи сўзлару
Ёлғон, разолат.
Аччиқ ҳақорат...
Дунё ғамидан
Ўлди жасорат
Саҳролар чўмилди
Аччиқ ёшларга
Ҳеч тинчлик йўқ экан
Бизнинг бошларга...
Сохта кўнгил -
Сохта туйғулар!
Эзилган ситамлар
Чайналган хушомад
Юрагингни кишанлар факат...
Уларни кемиролмайсан
Йўқ бўлсин деб симиролмайсан...
Симирсанг юрагинг йўқ бўлиб кетар!
Жимгина кузатдим...
Узоқлашдим мен.
Ёлғиз қолдим сукунат аро,
Менга олий вақт бўлди ҳакам
Гуноҳкору ожизлигимча
Фақат сенга юкиндим Эгам -
Торт танобин кетсин худбинлар
Одамсифат шайтоний жинлар.
Ер токай кўтарар
Осийларни ё,
Чинқириб ётмасми
Ўтган авлиё...
Талвасага тушиб неча жон,
Беланганлар бўлдику қонга.
Ё, Художон меҳрибонсанку
Тинчлик бергин жумла жаҳонга!!!

Зоҳид Остон

www.tgoop.com/sen_kechikma
Гўё қаро сочингдай тўзиб,
Ташвиш елкам эзиб боради...

***

Кўнгил бекатида бир уюм соғинч,
Сени кутиб умри ўтмоқда...

***

Аё, бу тақдирда билмам кимингман,
Айтари журъатсиз улкан жимингман...

***

Мен дунёда қандоқ яшардим,
Агарда бўлмаса нигоҳинг...

***

Ҳамонки ҳолимизни тушунган бекат,
Туни билан мижжа қоқмайди...

***

Бир кун тор дунёнинг зулматин бузиб,
Ва олиб келаман бахтнинг тонгини...

***

Бир қадам масофа сенга яқину,
Ва баттар олисман жимлигинг қадар...

***

Кеча қандай тўлин эдинг сен,
Бугун бўлдинг ҳорғин ва эзғин...

***

Ай, кўнглим қанотин ёзган фариштам,
Бер энди менга ҳам кенгликларингни...

***

Олису яқиним, маржон гуҳарим,
Билмайман сенингсиз мен қайда эдим...

***

Бир куни баридан оғир хўрсиниб,
Безабон нигоҳинг узатади сўз...

***

Сен келмайсан менсираб,
Мен сенсираб боряпман!..

***

Тунлар ёлғиз болишинг қучиб,
Йиғлайсан нафасинг ҳиқ-ҳиқлаб...

***

Гоҳ юрагинг майда майдалаб,
Гоҳ қўясан кенгликларга бош...

***

Кетасан тизгинсиз хаёл ортидан,
Гўёки юргандай тақибдан қочиб...

***

Кўзларинг магнитдир учмоқ бўламан,
Қобирғам синдириб қанотлар ясаб...

***

Ер этагида боласин боққандай,
Мен кўнглимни ишқла тўйғазгум...

***

Иккимизда тенг эди хато,
Иккимизни кечирсин Худо!..

Зоҳид Остон
Bugun kitob óqigan - kechagi inson emas. Endilikda siz toʻplamdagi ushbu besteller asarlarni yutib olishingiz mumkin! 📚

1.  Shayx Muxammad Sodiq Muxammad Yusuf xazrati
" Mukammal saodat yóli " .

2.  Jek London
" Martin Iden"

3.  Mohandas Gandi
" Mening hayotim"

Tanlov shartlari juda oddiy:

Ushbu postni 5 ta dóstingizga va 2 ta gruppaga ulashib, skreenshotini @sen_kechikma kanalidagi ushbu postning kommentariya qismiga  yuboring qóysangiz kifoya. Biz sizga raqam beramiz.

Góliblarni random orqali 20 noyabr 21:00 da  👉
@sen_kechikma👈 manzilida aniqlaymiz.  🥳

Barchaga omad!

www.tgoop.com/sen_kechikma
agar biz bir mamlakatda yashayotgan bolsak, nimaga bir birimizdan “qalaysan?” deb so'raymiz?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи қор ёгса нима қилмоқчисилар?

www.tgoop.com/mening_huzurim
Мен сени ўйладим куну, тун қадар
Тонг қадар тушимда кўриб ётаман.
Мунисим, мунглиғим ўйларим ҳаққи,
Барча шодлигимни сенга отаман.

Мен сени ўйладим ҳар недан ортиқ,
Ҳатто ортиқчалик қилмайди боринг.
Борингча борлигинг кўзимга қадаб,
Кўзимда беркиниб ётар озоринг.

Мен сени ўйладим дунёга сиғмай,
Ҳар лаҳза ёнинга елмоқчи эдим.
Дунёни пойинга тўшаб эринмай,
Осмонни зар кўрпа қилмоқчи эдим.

Мен сени ўйладим кўзлари мунчоқ,
Ўйламай яшашлик ахир бу ўлим.
Исмимни пичирлаб лабингда титроқ,
Мен каби орзуманд бўлдингми гулим.

Мен сени ўйладим гарчи жон куйса,
Жоним оғримаган тун борми айтгил.
Ишқсизлар ишқимни ўлдириб қўйса,
Менга ҳам омонлик кун борми айтгил?!

Мен сени ўйладим билсайдинг аммо,
Вақт бўлиб сен учун ёзолмадим хат.
Ўйлашнинг ўзи ҳам бўлса муаммо,
Муаммо севинчни беради беҳад.

Мен сени ўйладим ғамнок бўлиб ҳам,
Не қилсин ўйламай телбавор банда.
Мен сени ўйладим о, бу ўйлашлик
Жонимга ўйловни этмайди канда!..

Мен сени ўйладим куну, тун қадар,
Тонг қадар тушимда кўриб ётаман...

Зоҳид Остон
Har doim shu vaqtda men erisha olmaydigan narsa yo'qdek tuyuladi...
​​Seni tasavvurlaringdagi men aslida men emas. Qizig’i o’zimni tasavvurimdagi men ham men emas…
Havoni qadrini nafasing siqqanda bilasan...
Ba'zan bir kunning naqadar buyuk bo'lganini anglash uchun yillar kerak bo'ladi!
2024/11/13 12:27:12
Back to Top
HTML Embed Code: