Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кинология соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда!
Қозоғистон Республикаси давлат қўриқлаш хизмати делегацияси бугун Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Меҳмонлар марказда ўқув курсларини ташкил этиш, хизмат итларини турли йўналишларга ўргатиш, хизмат итларини етиштириш, парваришлаш, сақлаш ва озиқлантириш учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
Шунингдек, марказнинг ветеринария клиникасида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари, лаборатория-диагностика хизматлари бўйича батафсил маълумот олишди.
Делегация аъзолари эътиборига марказда тайёрланган хизмат итлари ёрдамида гиёҳвандлик воситалари, қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар, валюта қимматликлари ҳамда шартли жиноятчини қўлга олиш бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси давлат кўриқлаш хизмати делегацияси Миллий кинология марказига илк бор ташрифини амалга оширди, бу эса ўз навбатида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатишга янги замин яратади.
Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга бўлган Миллий кинология маркази фаолиятига хорижий экспертларнинг қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида "Севимли” телеканалининг “Олов пазанда” кўрсатувида бир гуруҳ божхоначи аёллар пазандалик маҳорати бўйича беллашишмоқда.
Биринчи бўлиб Миллий кинология маркази инспектори Феруза Рамазонова пазандалик маҳоратини намойиш қилди. Дарқвоқе, ушбу ҳамкасбимиз шеърлар ҳам машқ қилиб туради. Унинг қаламига мансуб шеърларини каналимиздан #hamkasblarimiz_ijodidan хэштеги асосида излаб ўқишингиз мумкин.
Кўрсатувни телеканалнинг Youtube даги саҳифаси орқали томоша қилинг!

YouTube
OLOV PAZANDA 146-MAVSUM 1-QISM HAMKASBLAR RAQIBGA AYLANGAN MAVSUM
🎥 Sevimli TV YouTube'da – hayotingizga rang-baranglik qo‘shing!
Seriallar, ko‘rsatuvlar va eng qiziqarli lahzalar – hammasi siz uchun!
📲 Har doim va har joyda tomosha qiling: Splay ilovasi https://splay.uz/
🔗 Biz bilan bog‘laning va yangi ko‘rsatuvlarni birinchilardan…

“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон” кўрсатувининг навбатдаги сони Миллий кинология маркази фаолиятига бағишлаб тасвирга олинди.
Кўрсатув бироздан сўнг - соат 17.00 да “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш қилинади.
Ўтказиб юборманг!

Хизмат итлари экспорти жадаллашмоқда
Жорий йилнинг 23 январь куни Миллий кинология маркази ва Корея Республикаси Божхона хизмати ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Корея божхона хизмати сўнгги икки йил мобайнида жами 6 бош "лабрадор" зотига мансуб хизмат итларини Миллий кинология марказидан ўзаро келишувга асосан харид қилган эди.
Ушбу онлайн учрашувнинг асосий мақсади ҳам марказ хизмат итларини Корея божхона хизмати буюртмасига асосан тегишли йўналишлар бўйича тайёрлаб беришдан иборат бўлди. 2025 йил давомида Миллий кинология маркази “Лабрадор” зотига мансуб хизмат итларини “гиёҳвандлик воситаларини қидириш” йўналиши бўйича тайёрлаб беради.
Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, тажриба алмашиш ҳамда хизмат итларини ўргатиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш масаласи ҳам келишиб олинди

“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон” кўрсатувининг Миллий кинология маркази фаолиятига бағишланган сонини каналимиз орқали томоша қилинг.
Forwarded from HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рақамли божхона: очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик!
"26 январь - давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан эфирга узатилган "Халқаро пресс-клуб"нинг махсус сессияси айни шу мавзуга бағишланди.
Кўрсатув яқинда тўлиқ қайта бунёд этилган "Навоий" чегара божхона постида тасвирга олинган.
"26 январь - давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан эфирга узатилган "Халқаро пресс-клуб"нинг махсус сессияси айни шу мавзуга бағишланди.
Кўрсатув яқинда тўлиқ қайта бунёд этилган "Навоий" чегара божхона постида тасвирга олинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кинология марказида очиқ эшиклар куни
Тошкент давлат аграр университети ветеринария мутахассислиги бўйича таъҳсил олувчи 2-курс талабалари Марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Талабаларга экскурсия давомида марказнинг асосий йўналишлари, ўқув-услубий, хизмат итлари билан машқ ўтказиш ва албатта ветеринария клиникаси тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида меҳмонларга кинологларимиз томонидан хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ва Тошкент давлат аграр университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Тадбирда университет ректори Н.Обломурадов, профессор ўқитувчилар, талабалар ҳамда Миллий кинология маркази масъуллари иштирок этишди. Ўзаро муҳокамаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, университетнинг ветеринария йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун марказда амалиёт ўташ, бунинг натижасида ҳам назарий, ҳам амалий билим кўникмаларини ошириш ва ветеринария йўналишида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида мутахассислар ўртасида учрашувлар ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Меҳмонлар Миллий кинология маркази фаолияти билан ҳам танишишди. Хусусан, марказда ташкил этилган музей, ўқув хоналари, хизмат итларини етиштириш, парваришлаш ва озиқлантириш учун яратилган шароитлар, ветеринария клиникасида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари ҳамда лаборатория-диагностика хизматлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида иштирокчиларга хизмат итлари ёрдамида гиёҳвандлик воситалари, қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар, валюта қимматликлари ҳамда шартли жиноятчини қўлга олиш бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.