Telegram Web
#Қалб_гавҳари

Одамлар сени билмаса ҳам, сен одамларни бил.

Асқад Мухтор

@milliyteatr
#Митти_ҳикоя

МУҲАББАТ ВА ТАҚДИР

– Муҳаббат туйғусига қандай таъриф берасиз?
– Кўнгилчамнинг айтишича: уят, араз, рашк бор жойда муҳаббат яшар эмиш.
– Бу туйғуда ғолиб бўлиш учун нима қилиш керак?
– Бепарво бўлиш керак.
– У ҳолда енгилиб қолмайдими?
– Йўқ, бепарво бўлса ҳам, куйиб-ёнса ҳам барибир тақдирнинг айтгани бўлади.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr
#Репертуар

19-сентябрь “ШАДДОД ОНА”

РОЛЛАРДА:

Шаддод она - Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова
Катрин ва Иветта Потье - Муниса Ражабова
Эйлиф - Улуғбек Холиқжонов
Швейцариялик аскар - Жамол Ирисметов
Ошпаз, 1-аскар - Фурқат Ғофуров
Полк руҳонийси, фельдфебель - Умид Турсунов
Котиб - Дониёр Насриддинов
Ҳарбий қўмондон - Ихтиёр Аҳмадалиев
Каптенармус - Шерзод Абдувалиев
Қари полковник ва деҳқон - Абдуллоҳ Маъсудов
Деҳқон аёл - Муниса Ражабова
Кампир - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова
Болакай - Суҳроб Исомов

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса: 71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Маданият ва маърифат телеканали "Бормисиз, омонмисиз?" дастурининг меҳмони бўлдилар.

https://www.tgoop.com/ayappiano
@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Суҳбат

Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов билан ижодий суҳбат.

📺 "Замондош"

@mm_telekanal
@milliyteatr
Ты - моя нежность
Андрей Обидин
#Тунги_наво

Андрей Обидин

"МЕНИНГ МЕҲРИБОНИМСАН"

Тунингиз осуда ўтсин!

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Ўз юртингдаги тош ёмғири, ўзга юртдаги олтин ёмғиридан афзал.

Ёмон одам тез қарийди.

Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди.

Усти лойқа сувнинг ичи ҳам лойқа бўлади.

Индонез мақоллари

@milliyteatr
#Митти_ҳикоя

ТАДБИРКОР

Ҳар йили машинани янгилаймиз, уй, ҳовли, тўй қиламиз, хоҳлаганимизни киямиз, еймиз, ичамиз, хоҳлаган жойга бориб дам оламиз.

Ишчи эса рўзғор учун минг сўм иқтисод қиламан, деб ишга пиёда боради. Тушликни бирнави қилади. Биз эса: сенга кўп ойлик беролмайман, бизнес кўтармайди, солиқ кўп чиқади, оборотим кўриниб қолади, деймиз.

Нафс эҳтиёжларига ишлатаётган сарф-харажатдан бер ишчингга, дейдиган одам йўқ. Бундай тадбиркор бўлишда хайр йўқ.

Мубашшир Аҳмад

@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Репертуар

20-сентябрь “ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ”

РОЛЛАРДА:

Султон Муҳаммад - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Султон Жалолиддин - Лазизбек Орзиев
Чингизхон - Авазхўжа Қодиров
Темур Малик - Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов
Узлукшоҳ - Ихтиёр Отажонов
Рукниддин - Дониёр Насриддинов
Қутбиддин - Суҳроб Исомов
Туркон хотун - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
Такеш Султон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов
Жўжи - Ҳамза Ҳасанов
Бирка Нўён - Ўткир Менглиев
Туғлуқхон - Фарруҳ Ботиров
Изза - Абдуллоҳ Маъсудов
Донишманд Ҳожиб - Умид Турсунов
Аъён (1) - Ғайрат Боймирзаев
Аъён (2) - Шарофиддин Музропов
Қутлуғ Тегин - Феруз Бурҳонов
Муқорибиддин - Собиржон Отажонов
Энага - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова
Навкар - Жамол Ирисметов
Чопар - Улуғбек Холиқжонов
Канизаклар - Саида Мадумарова, Саида Умарова, Шаҳноза Ҳожимуродова, Гуласал Аҳмедова

Оммавий саҳналарда театр актёрлари иштирок этадилар.

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса:
71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикрат

Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор Муҳаммадали Абдуқундузов.

"Пайти келиб, битта оқ кўйлак олиб бероласанми, йўқми?...”

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод

СЕН МЕНГА АТАЛМАГАНСАН...

Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ихтиёр Отажонов.

https://www.instagram.com/ixtiyor.otajonov.actor?igsh=MWpqMndkcGZreXg1NQ%3D%3D&utm_source=qr

https://www.tgoop.com/ikhtiyar_atajonov
@milliyteatr
#Таваллуд_кун

21-сентябрда Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси Саида Раметованинг таваллуд куни.

Театр жамоаси Саида Раметовани таваллуд куни билан муборакбод этади!

Устозга, аввало тани-жонингиз саломат, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ, хонадонингиз тинч-омон бўлсин, дея тилак билдирамиз.

Ижодий кўтаринки кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин, ижод майдонини чиройли образларга бойитаверинг, дея тилакда давом этамиз.

Фарзанду набиралар эъзозида бахтга тўлиб яшанг, деймиз.

Сиз ва ҳаёт! Бир-бирингизга муҳаббатингиз юксалаверсин!

@milliyteatr
#Таваллуд_кун

Сентябрнинг 21-санасида, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Шаҳбозиддин Хуррамов таваллуд топган кун.

Театр жамоаси Шаҳбозиддин Хуррамовни таваллуд куни билан муборакбод этади!

Шаҳбозиддинга, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва файзли умр, бутун ризқ-рўз, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, ижодий музаффарлик тилаймиз.

Фарзандлар бахтидан яйраб, тахтидан яшнаб яшанг, деймиз.

Репертуарингиз ўзбек ва хориж мумтоз образларга, замон қаҳрамонларига бойисин.

Қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин!

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Одамлар ҳар хил тилларда гаплашадилар. Бироқ, фақат битта тилда – юрак деб аталмиш забонда севги изҳор қиладилар, қувонадилар, соғинадилар.

Чингиз Айтматов

@milliyteatr
#Митти_ҳикоя

ТАРБИЯ

Беш ёшли Баҳромжон кўчадан югуриб келиб, онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай меҳмонхонага кирди. Меҳмонларга аҳамият бермай дадасининг олд чўнтагига қўлини солди-да:
– Дада пул беринг, – дея ҳали жавоб кутмасданоқ бор пулларни юлқиб яна кўчага отилди.

Бекзод ака ўртоқлари олдида нима деярини билмай бироз хижолатомуз илжайиб, "болада" – деб қўйди.

Мана йигирма беш йилдирки, ҳеч нарса ўзгармади. Фақат бир ҳолатдан ташқари: энди қўллар чўнтакдан ёқага кўчган эди.

Aржумандбегим


@milliyteatr
#Репертуар

21-сентябрь “ЎЗГАЛАР ДАРДИ”

РОЛЛАРДА:

Заҳро - Феруза Бобоёрова
Зафар - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов
Ризвон - Вазира Юнусова
Умид - Лазизбек Орзиев
Шокир - Фарруҳ Ботиров
Чарос - Саида Умарова

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса: 71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Фотограф: Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мусиқа_сеҳри

🎹Бастакор Аяпберген Отегеновнинг ижодидан бир лавҳа.

Мусиқа – қалб малҳами!

@milliyteatr
2024/09/21 06:44:02
Back to Top
HTML Embed Code: