Telegram Web
Беш қўл баробарми?

Кўп брендларнинг асосий муаммоси — визуал тарқоқлик. Яъни маҳсулотлар кўп, лекин уларнинг дизайнида боғлиқлик йўқ, гўёки ҳар бири алоҳида “ҳаёт” кечиради.

Бармоқларингиз турлича бўлса ҳам, улар бир кафтга тегишли ва бир-бирини тўлдириб туради. Бизнесда ҳам худди шундай — 10 та маҳсулот бўлса, барчаси бир брендга оид эканини кўрсатиб туриши керак.

Биз Nusi бренди учун айнан шу тамойил асосида барча маҳсулотларни ягона ва кучли концепцияга бирлаштириб, редизайн қилдик.

Натижасига баҳо бериш учун мақолани ўқинг 👉
🔥17👍74😍2
Оддийликда гап кўп

Nielsen компаниясининг машҳур тадқиқоти бор: харидорлар 70% ҳолатда лимонадларни таркибига эмас, айнан ташқи кўринишига қараб сотиб олишар экан.

“Чеҳраси очиқнинг кўнгли ҳам очиқ бўлади” деган мақолдан илҳомланиб, биз Nov лимонадларини очиқ чеҳрали қилдик, яъни этикеткасини имкон қадар кичик ва қисман шаффоф ҳолда ишлаб чиқдик.

Натижаси қизиқ бўлса, батафсил мақоламизда ўқинг: nov
🔥14👍6🤩3
Дори олаётганда қадоғига қарайсизми?

Дард борки, дармон бор. Одам дорихонага дард билан киради, бизнинг вазифамиз — унга дармонни (ечимни) иложи борича тезроқ кўрсатиш.

Шу боис Renitmaks спрейи учун биз ёрқинликдан воз кечиб, “less but clear”, яъни содда, лекин тушунарли (ўзбекчасига: оз бўлсин, соз бўлсин) йўлини танладик. Жиддий ва тушунарли қадоқ — бу беморга бўлган ҳурмат белгиси.

Дизайн чалғитмаслиги, балки тўғридан-тўғри ечимга ишора қилиши керак. Биз бурун битишига қарши восита учун қандай ечим берганимиз ҳақида батафсил мақолада ёзиб қўйдик, танишиб чиқинг ва баҳо беринг.

Мақолани ўқиш
👍15🔥6🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Дадажон, музқаймоқ олиб берииинг.
Майли, қизим, фақат секин-аста ейсан, хўпми?
Хўўўп.

Баъзида креативлик оддийликда бўлади. Ҳаётимизда биз кўп учратадиган, лекин унчалик ҳам аҳамият бермайдиган жиҳатларда.

Айни шу ҳолатлардан бири — ота ўз қизига музқаймоқ олиб бериш жараёни. Биз бундан илҳомланиб, уникал ном ва қадоқ дизайни ишлаб чиқдик.

Ғоя ва ижрога неччи?
🔥17👍85💯3
2025/12/08 02:13:20
Back to Top
HTML Embed Code: