Telegram Web
Кўпинча гувоҳи бўламиз — таниқли бренд энергетикини кўчада ичиб, фахр билан олиб юришади. Аммо бу ичимлик инсон учун фойдали бўлса, нур устига нур бўларди.

Шу боис биз мижозимиз Doctor Ali брендидан «Alibobo X.O» ичимлиги учун уникал қадоқ дизайни ишлаб чиқдик.

Ҳосил бўлган қадоқ бир қанча вазифаларни ҳал қилади. Улардан бири — 2 таси 1 да формати орқали сотувларни оширади.

Батафсил эса сайтимизда ўқинг

#portfolio
🔥18👍4
Баъзида кўнглимиз ширинлик тусаб қолади, лекин қорнимиз нимадир еб олиш кераклигини айтади. Шунақа пайтларда мос келадиган енгил тамадди, яъни кичик рулетча учун биз қадоқ дизайни ишлаб чиқдик.

Zarqand бренди учун ишланган бу лойиҳа натижасини расмларда кўриб турибсиз. Тафсилотларини эса сайтимизда ўқинг.

#portfolio
👍16🥰10😍4🔥3🏆21👎1
Ҳар йили ўтказиладиган TAF реклама фестивали бу сафар халқаро даражада ўтказиляпти.

Биз TAF!25 танловида 6 та кейс билан иштирок этяпмиз, булар:
— Brilux лампалари
— Gurung снеклари
— hubchik фаст-фуд тармоғи
— Lattico твороги
— Tibet сувлари
— UzAgroStar мевалари

Ҳар бир лойиҳага жамоамизнинг анча меҳнати сингган. Натижалар эълон қилингунга қадар бизни қўллаб-қувватлаб туринг, илиқ тилакларингизни кутиб қоламиз!
🔥34🏆6💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда кўп фастфуд жойлари бир-бирига ўхшаб, Ғарб тармоқларига тақлид қилади. Аммо бизда овқатланиш — шунчаки тамадди эмас, балки дўстлар билан йиғилиш ва биргаликда вақт ўтказиш усули.

Шу ғоядан келиб чиқиб, биз Hubchik брендини яратдик:
- hub — учрашув жойи
- chik — товуқ

Айдентика ва маскотда бу метафора ўз аксини топди: атрофида ҳамма тўпланадиган дўст.
Натижада бозорда ёрқин, самимий ва дарров танилиши мумкин бўлган бренд пайдо бўлди.
👍15🔥8🏆3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар сизга мазали творогли сирокларнинг сири мусиқада эканлигини айтсак, нима дейсиз?

LATTICO бренди учун биз мусиқа оламидан илҳом олиб, ёрқин ва эсда қоларли қадоқ дизайнини яратдик. LATTICO фермаларида сигирлар классик симфониялар ва жаз мусиқаларини тинглайди, натижада улар ғоят бой ва хуштаъм сут беради.

Шу тарзда ғоя туғилди: ҳар бир творогли сирок — мусиқий композиция, қадоқ эса — концерт афишаси каби. Унда кайфият, қаҳрамонлар, ранглар ва ҳис-туйғулар мужассам.

Ишимизга баҳо беринг.
🔥15👍7🤩3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лампочкани алмаштириш ҳақида фақат эскиси куйганда ўйлаймиз. Пештахтада эса ўнлаб бир хил қадоқлар туради, аммо уларнинг ҳеч бири эсда қолмайди.

Биз маданий инсайтга таяндик: Ўзбекистонда кўп нарсаларга шаклига қараб “халқона ном” берилади. Шу тариқа Brilux “нок лампочка” номи билан танилди.

Қадоқ ушбу образни мустаҳкамлаб, брендни ёрқин, оддий ва осон таниб олинадиган қилди. Энди дўкон токчасида Brilux’ни кўрмасдан ўтишнинг иложи йўқ.

📌 Тўлиқ кейсни сайтимизда ўқинг
👍9👏3🔥2
Устоз — бу қоронғи йўлимизни ёритиб турувчи маёқ 🔥

Ҳар қандай ютуқ ва муваффақият замирида устознинг меҳнати, сабр-тоқати ва ақл-заковати ётади. Устоз нафақат билим беради, балки фикрлашни, савол беришни ва жавоб топишни ўргатади, ҳаёт йўлини кўрсатади.

Бугун — Устоз ва мураббийлар куни. Шу муносабат билан барча устозларимизни чин дилдан табриклаймиз! Соғлик, тинимсиз илҳом ва ҳамиша шогирдларингиз меҳри сизларга ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
🔥11👏3🤩3👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз кўрсатмаси билан UzAgroStar холдинги ташкил этилди. Унинг мақсади — Ўзбекистон аграр маҳсулотларини марказлашган тарзда жаҳон бозорига экспорт қилиш.

Биз эса бу ташкилот буюртмаси асосида турли маҳсулотлар учун қадоқ дизайни концепциясини ишлаб чиқдик.

Миллий арка ғояси ва почта тематикаси бўйича ишланган концепция уникал ечим бўлди. Батафсил эса видеода томоша қилишингиз мумкин.
👍18🔥7🏆7
2025/11/07 03:06:24
Back to Top
HTML Embed Code: