Telegram Web
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️ 📣📣📣

✍️ Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан имом-хатиблар, мударрислар, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун “Moturidiylik” журналининг махсус сонини нашр қилиш режалаштирилмоқда.

📚Махсус сонни тайёрлашдан мақсад – диний соҳа ходимларининг исломшунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш.

➡️“Moturidiylik” республиканинг исломшунослик соҳасидаги етакчи илмий нашрларидан бири бўлиб, Олий аттестация комиссияси томонидан илмий тадқиқотларнинг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган.

✏️ “Moturidiylik” журналида чоп этилган мақолалар республика миқёсида мустақил илмий тадқиқот сифатида тан олинади ва илмий иш олиб бораётган тадқиқотчиларга қўйилган мақола талабларини бажаришда тўлиқ эътироф этилади.

✏️Мақола талаблари

Мақолалар Wорд ҳужжати сифатида тақдим этилади (.doc ёки .docx  форматида)
Мақоланинг максимал узунлиги 7-10 саҳифадан ошмаслиги керак (барча рақамлар, жадваллар, расмлар, изоҳлар, иқтибослар ва ҳаволалар билан бирга)
Матн 14 катталикдаги Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда ёзилади


⚠️Тақдим этиладиган мақола қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:

Сарлавҳа, сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исм(лар)и қўйилади.
Аннотация 70–100 та сўздан иборат
Калит сўз 5–8 та
Кириш
Асосий қисм
Муҳокама
Натижалар
Хулоса
Адабиётлар/Иқтибос келтирилган асарлар рўйхати


➡️Мақолага қўйилган талаблар борасида
ушбу ҳавола орқали батафсил билиб олишингиз мумкин!

📝
Ушбу ҳавола орқали мақолангизни юборинг! 
📞 +998712443521
✉️ [email protected]
🌐 www.maturidijournal.org


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

✍️Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш.Исломов айни вақтда Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси таркибида Индонезияда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида Индонезия Бош вазири ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя вазири Муҳаймин Искандар, Индонезия Уламолар кенгаши Бош котиби Амиршоҳ Тамбунан, Наҳдатул уламо ташкилотининг Олий кенгаши вакили Улил Абсор Абдуллоҳ билан учрашувлар ўтказилди.

🔰Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, бугунги куннинг долзарб мавзуларида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бош вазир ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя вазири Муҳаймин Искандар Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросида улуғланган умуминсоний ғоялар бугунги глобаллашув даврида ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Имом Бухорий асарларида ёритилган маънавий-ахлоқий қадриятлардан бугунги кунда Индонезия жамиятидаги муаммоли масалаларни ҳал этишда унумли фойдаланиётганини маълум қилди.

💠Шунингдек, Наҳдатул уламо Олий кенгаши вакили Улил Абсор Абдуллоҳ бугунги кунда Индонезиялик оилалар ўз фарзандларига Бухорий, Мотуридий, Термизий ва Улуғбек каби ўзбек исмларини қўяётганини фахр билан тилга олди

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

📚Савоб иш қилишга шошилиш инсонни бахтга етаклайди. Саноқсиз хато қилиш сизни бахтсизликка етаклар. Илмни ўрганишни истамаган кишига уни ўргатиш илмни хор қилиш билан баробар.

                      Саид ибн Жубайр

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола

✍️"ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ" АСАРИНИНГ "ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН"ДАН АЖРАЛИБ ТУРУВЧИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Алоуддин Самарқандийнинг "Шарҳ ат-Таъвилот" асари Қуръони карим тафсири ҳамда мотуридий таълимотини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Аллома ушбу шарҳни ёзишида Абул Муъин Насафийнинг хизмати ниҳоятда катта бўлган. Чунки Алоуддин Самарқандийнинг ўзи Насафий билан Мотуридийнинг "Таъвилот ал-Қуръон" асарини бирга мутолаа қилгани, лозим деб топган жойларга шарҳ ёзиб, илова қилиб боргани ва кейинчалик уларни алоҳида китоб ҳолига келтирганини таъкидлайди. У ўз асарида Мотуридийнинг сўзларини шарҳлаш билан бир қаторда ўз фикрини ҳам баён этган. Олим ўз тафсирида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари, саҳобий ва тобеинлар сўзларини жамлаш билан бир қаторда ақидавий ва фиқҳий масалаларни ечишда ҳанафийлик анъаналарига асосланган фикрларни ҳам келтиради.

"Шарҳ ат-Таъвилот" асарини ўқиган киши муаллифнинг калом илми бўйича ҳам юксак мақомга етганини билиш мумкин. Олим ақидавий масалалар бўйича қарашларида Имом Мотуридий изидан борган. Шунингдек, у Қуръонни шарҳлаш услубида ҳам Имом Мотуридийдан таъсирланган. Юқорида айтилганидек, Мотуридий Қуръонни шарҳлашда ўзига хос йўл яратиб, асосан, оятларни шарҳлашда таҳлилий фикр юритишга асосланади...

Батафсил

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудио
#Имом_Мотуридий_1155

🎙Маҳалла радиоси
"Маърифий суҳбатлар"  дастури.


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

#Кун_ҳикмати

📚"Ниманики, қулоқ билан эшитсанг, ақл билан ўйла!"

                              ©️ИМОМ МОТУРИДИЙ

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️ 📣📣📣

✍️ Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан имом-хатиблар, мударрислар, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун “Moturidiylik” журналининг махсус сонини нашр қилиш режалаштирилмоқда.

📚Махсус сонни тайёрлашдан мақсад – диний соҳа ходимларининг исломшунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш.

➡️“Moturidiylik” республиканинг исломшунослик соҳасидаги етакчи илмий нашрларидан бири бўлиб, Олий аттестация комиссияси томонидан илмий тадқиқотларнинг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган.

✏️ “Moturidiylik” журналида чоп этилган мақолалар республика миқёсида мустақил илмий тадқиқот сифатида тан олинади ва илмий иш олиб бораётган тадқиқотчиларга қўйилган мақола талабларини бажаришда тўлиқ эътироф этилади.

✏️Мақола талаблари

Мақолалар Wорд ҳужжати сифатида тақдим этилади (.doc ёки .docx  форматида)
Мақоланинг максимал узунлиги 7-10 саҳифадан ошмаслиги керак (барча рақамлар, жадваллар, расмлар, изоҳлар, иқтибослар ва ҳаволалар билан бирга)
Матн 14 катталикдаги Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда ёзилади


⚠️Тақдим этиладиган мақола қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:

Сарлавҳа, сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исм(лар)и қўйилади.
Аннотация 70–100 та сўздан иборат
Калит сўз 5–8 та
Кириш
Асосий қисм
Муҳокама
Натижалар
Хулоса
Адабиётлар/Иқтибос келтирилган асарлар рўйхати


➡️Мақолага қўйилган талаблар борасида
ушбу ҳавола орқали батафсил билиб олишингиз мумкин!

📝
Ушбу ҳавола орқали мақолангизни юборинг! 
📞 +998712443521
✉️ [email protected]
🌐 www.maturidijournal.org


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

🎞 ТАМАДДУН ДАРҒАЛАРИ


©️Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдували Пардаев.

©️Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Суннатилла Бахромов

▶️ https://youtu.be/dKZQf6LelMY

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон делегацияси Индонезиядаги халқаро конференцияда иштирок этмоқда

📆 2025 йилнинг 3 июль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида “Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси, вакилларидан иборат делегация қатнашмоқда.

🔰 Тадбир очилиш маросими билан бошланиб, талабалар форуми, китоб ва санъат асарлариF кўргазмаси, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дўстлик алоқаларини тараннум этувчи янги бадиий филм тақдимоти билан давом этди. Якуний маросимда эса тақдирлаш маросими, совринли ўйинлар ва стипендия ғолиблари эълон қилинди.

💠Дин ишлари вазирилигининг таълим масалалари бўйича бош котиби Арскал Салим ўз чиқишида қуйидагиларни таъкидлади:
“Мовароуннаҳр ислом дунёсининг гавҳари, илм-маърифат ҳисобланади. Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино  илм-фан ва инновацияларнинг бунёдкорларидир. Ислом фақат бир миллат ёки ҳудудга тааллуқли эътиқод эмас, у бутун инсониятнинг мулки ва дунё халқлари унинг ривожига катта ҳисса қўшганлар. Шу нуқтаи назардан, ислом дини Арабистон яриморолида вужудга келган бўлса ҳам унинг назарий тараққиёти Мовароуннаҳр ҳудудига тўғри келади. Ушбу конференция нафақат билим улашади, балки Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда”.

✔️ Ушбу тадбир нафақат Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги фикрий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки Ислом илм-фанига катта ҳисса қўшган буюк имомлар меросини улуғлаш учун муҳим имкониятдир.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_конференция

2025 йилнинг 4 июль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида “Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирди.

Унда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Исломов "Имом Бухорийнинг "Тариху-с-сағир" асари ҳадис илмлари оид муҳим манба" мавзусида маъруза қилди. Маърузада Янги Ўзбекистонда Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк аллома аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

💠Индонезия илмий жамоатчилиги Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан дунё илм-фани ривожига бемисл ҳисса қўшган алломаларимиз илмий меросини ўрганишга қаратилаётган эътиборни юксак баҳоладилар. Янги илмий тадқиқот марказларининг бу борадаги фаолияти натижаларини эътироф этдилар.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 04:48:29
Back to Top
HTML Embed Code: