Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 #Navoiy_tavalludi

Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланади. “Гули” монологидан видеолавҳа

🟡Мир Алишер Навоий – шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф.

🔴А.Навоий 1441 йил 9 февраль куни Хуросон давлатининг пойтахти — ҳозирги Афғонистон ҳудудидаги Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилди. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад – Темурийлар саройида хизмат қилган, ўз даврининг нуфузли кишиларидан бири, ўғлининг тарбияси ва таълимига жиддий эътибор берган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи экани айтилади. Навоийнинг ота-онаси ҳақида маълумотлар кам, у ўз асарларида ҳам қариндошлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтмаган. Навоийнинг Дарвеш-али исмли укаси бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

🟡1500 йилларда шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашади. Саломатлиги ёмонлашади, бироқ у ижоддан тўхтамайди. 1501 йил 3 январда Навоий касалликдан вафот этади. Бутун Ҳирот халқи буюк шоири учун 7 кун давомида мотам тутади.

🔴Алишер Навоий бутун ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ижод қилган. Насрда ҳам, назмда ҳам етук асарлар яратган. Насрда Навоий асосан ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий, иқтисодий йўналишларда қалам тебратган.

Каналга уланиш учун шу ерга босинг
🔵 Telegram: https://www.tgoop.com/mudofaa_shimoliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Festival #Marafon

Xorazm viloyati bo‘ylab harbiy-vatanparvarlik festivallari oʻtkazildi

Xiva tumani markazida erta tongdan harbiy orkestr kuylari joʻrligida yoshu qari davlatimiz bayrogʻini baland koʻtarib, “Sogʻlom hayot uchun 5000 qadam” ommaviy yurish marafonida birdamlikda ishtirok etdi. Batafsil...

➡️ Yangiliklarni kuzatib boring:

Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter | TV
🔘 Нукусда Навоий ижодига чуқур эҳтиром кўрсатилди

💬 9 февраль – сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун. Навоий ижоди асрлар ўтса ҳамки, бадиий-ғоявий моҳиятини йўқотгани йўқ. Инсонларни эзгулик ва комилликка етакловчи асарлари бугун ёшу қарининг кўнглидан жой олиб, тарбия ўчоғида мактаб вазифасини ўтаб келмоқда. Жорий йилда шоирнинг 584 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

💬 Сана муносабати билан жойларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, улуғ мутафаккирга чуқур эҳтиром кўрсатилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Унда ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

💬 Тадбирининг очилишида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Алишер Навоий ва Шарқ ренессанси” IV халқаро симпозиумидаги видео табриги етказилди.

💬 Сўнг маърузачилар томонидан Навоий ижоди таҳлил этилиб, ватанпарварлик ғояларига йўғрилган асарлари ҳақида фикр юритилди. Навоий асарларидаги ҳарб ишлари ҳақида сўзловчи миниатюра асарлари катта экран саҳнасида томоша қилинди.

🟡 Алишер Навоий давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам ўзини намоён эта олган. У 1469-1472 йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астробод шаҳрига ҳокимлик қилади.
Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида юксак ваколатли кишилардан бўлган. Бойқаро болаликдаги дўстини ўзига бош вазир этиб тайинлайди. Подшоҳ Бойқаро доимо Навоийнинг маслаҳатларига амал қилган, шу сабабли, у бошқарган йиллар, нисбатан тинчликда, шаҳарсозлик, санъат ривож топган даврлар бўлган. Навоий вазир бўлган йилларида Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият ривожланган. Шоир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарган, эски ариқларни тозалаттирган, янги каналлар қаздирган. Эски биноларни таъмирлатиб, янгиларини қурдирган. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирган.

💬 Бадиий кечада ҳарбий қисмларда фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараги фаолларининг Навоий ижодига бағишланган чиқишлари аскарларни адабиёт оламига етаклаб, ўтмиш билан юзлаштирди. Нукус гарнизони ҳарбий оркестри томонидан куйланган мумтоз наволар, барчанинг дилига ором бағишлади.

Каналга уланиш учун шу ерга босинг
🔵 Telegram: https://www.tgoop.com/mudofaa_shimoliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Umumarmiya #Sport

Shimolda oʻtgan umumarmiya sport musobaqalarida harbiylarning bukilmas irodasi sinaldi

Joriy yilning aprel oyida Mudofaa vazirligi miqyosida “Armiya biatloni”, “Tosh koʻtarish”, “Armiya qoʻl jangi”, “Kurash”, “Ofitserlar uch kurashi”, “Harbiy-sport kompleksi koʻpkurashi”, “Yengil atletika”, “Otish sporti”, “Pichoq uloqtirish” va “Badminton” chempiontlari oʻtkazilishi rejalashtirilgan. Batafsil...

➡️ Yangiliklarni kuzatib boring:

Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter | TV
🔴Нукусдаги алоқачилар ҳарбий қисмида “Балли аёллар” беллашуви ўтказилди

💬 Нукус гарнизонидаги алоқачилар ҳарбий қисмида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида ўтказилаётган “Балли аёллар” кўрик-танлови юрт ҳимоячилари олдида намнули, иболи, ибратли, билимли, ҳаёли елкадошлари борлигини намойиш этди.

💬 Иштирокчилар “Мен бахтиёр аёлман”, “Моҳир бекажон”, “Аёл – гўзаллик тимсоли”, “Дартс”, “Уддабурон аёл” ва “Бахру байт” шартларида беллашиб, кучли рақобат муҳитини яратишди.

🟡 Ҳарбий қисм босқичида биринчи ўринни кичик сержант Дониёр Тилобов оиласи Моҳинур Астанова қўлга киритди.

💬 Ғолиб ва совриндор иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

💬 Биринчиликни қўлга киритган ҳарбий оила танловнинг кейинги, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ босқичига йўлланмага эга бўлди.

Каналга уланиш учун шу ерга босинг
🔵 Telegram: https://www.tgoop.com/mudofaa_shimoliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/19 20:02:34
Back to Top
HTML Embed Code: