Telegram Web
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони Ҳусайн Саламий Исроилнинг Эронга уюштирган кетма-кет авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлди.

Қўмондон билан бирга Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари генерал Ғолами Рашид, шунингдек, икки нафар ядрочи олим: физик Муҳаммад Меҳди Теҳранчи ва атом энергияси ташкилоти раҳбари Ферейдун Аббосий Давоний ҳалок бўлган.

Эрон томони жавоб қайтарамиз деяпти. Ҳар сафаргидек Исроилга осмондан «металлолом» етказиб беришса керак)
🇺🇿 Деҳқонободда зам ҳоким қўлга тушди

Тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари фермер хўжалик раҳбаридан 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг кабинетида олган вақтида ушланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда оммавий сафарбарлик бошланди, ўн минглаб захирадагилар чақирилмоқда.

Эрон 150 дан ортиқ дронларни Ироқ орқали Исроил томонга юборди.

Исроил ва Эрон ўтрасида расман уруш бошланди-ёв.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ: Моссад Эроннинг юрагида дрон-камикадзелар базасини ташкил қилган

Исроил махсус хизмати учта яширин операцияни муваффақиятли амалга оширган.

Марказий Эронда, Моссад агентлари ҳаво мудофаа тизимларига яқин жойда юқори аниқликка эга қуролларни жойлаштиришган.

Ҳужум бошланган пайтда ракета зарбалари тўғридан-тўғри Эрон ҳудудидан амалга оширилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон томонидан Исроилга йўналтирилган дронларининг барчаси ҳавода тўхтатиб қолингани айтилмоқда 😁
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОАВга кўра, Исроил ҳужумлари фақатгина Эроннинг олий ҳарбий ва сиёсий раҳбариятини нишонга олмаган — зарбалар натижасида мамлакатнинг деярли барча етакчи ядровий олимлари ҳам йўқ қилинган.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу операцияда дрон-камикадзелардан фойдаланиш усули яқинда Украина томонидан Россияга нисбатан қўлланган тактик ҳаракатларга жуда ўхшайди.

Дунёдаги ҳарбий сиёсатда бир хил тактикалар орқали асимметрик зарбалар стратегик объектларга йўналтирилаётган бўлса, бизда бир хил манзилда жойлашган компаниялар давлат буютмаларини қўлга киритиши тўхтаётгани йўқ.

Масалан, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган 1,4 млрд сўмлик танловда бир хил манзилда фаолият юритувчи иккита компания иштирок этиб, улардан бири ғолиб деб топилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу каби ҳолатларга қарши курашиш учун қандайдир тактика ўйлаб топармикан-а?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил мудофаа армияси Эроннинг шимолий-ғарбида жойлашган Табриз аэропортига авиазарбалар йўллади.
«Қўшнини видеога ол, 925 минг сўм ишла» деган гаплар асоссиз, Ҳукумат қарори нотўғри талқин қилиняпти. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган тартиб ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун сув истеъмолига тааллуқли эмас.

Бу тартиб сунъий сув объектларидан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган сувдан хўжасизларча фойдаланиш, ортиқча исроф қилиш, каналларга тўсиқ қўйиш, ўзбошимчалик насос қурилмаларини ўрнатиш каби ҳолатларга нисбатан қўлланилади.
Транспорт вазирлиги такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади, деяпти.

Чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун белгиланган экан. Яъни, Бухорода рўйхатдан ўтган автомобил эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг, фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида амалга ошириши мумкин.

Автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилишиям шартмаскан.
The New York Times’ни Исроил расмийларига таяниб хабар беришича, Эрон ракеталари Тел-Авивда камида еттита объектни урган.

Эроннинг давлат ахборот агентлиги IRNA эса, учинчи тўлқин ракета ҳужуми Исроилга йўл олганини маълум қилди.

Видеода Тел-Авивдаги воқеалар акс этган кадрлар келтирилган.
ОАВлар тасдиқланмаган маълумотларга асосланиб, бу тун Эрон ядровий синов ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқтишмоқда.

PS. Бу учинчи жаҳон уруши расман бошланади дегани.

***

Турк ОАВга кўра, Эрон ракета зарбалари қуйидаги жойларга берилган:

• Тел-Авивнинг молиявий маркази
• Исроил Мудофаа вазирлиги
• Иқтисодиёт вазирлиги
• Тел-Ноф ҳаво базаси
• Ҳайфа атрофидаги бир нечта нуқталар
• Ғазо соҳилидаги газ платформаси

Исроил расмийлари ушбу маълумотларни расман тасдиқлагани йўқ.
Эрон Тель-Авивнинг «юраги»га зарба берди

Теҳрон расман Исроилдаги асосий ҳарбий объектларга зарба берганини маълум қилди. Гап Мудофаа ва Миллий хавфсизлик вазирликлари бинолари, шунингдек, ҳарбий базалар ҳақида кетмоқда.

Fox News — Тель-Авив марказидаги «Кирия» ҳукумат мажмуасига ракета урилиши кадрларини намойиш этди. Журналист ҳужум пайтида объектга ракета тушганини тасдиқлаган, шундан сўнг ҳарбийлар уни олиб кетишган.

Исроил томони эса — фақат фуқаролик объектлари жабрланган, деб баёнот беряпти.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали ишлаб чиқариш зарурияти туфайли «Ўзбекистон ишлаб чиқарилган» деган афсона яратилган «EQUINOX»дан битта дона сотиб олибди.

Кимдир Equinox Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаслигини фақат импорт қилинишини электр тармоқларини катталарига айтиб қўйсин!) Ва ишлаб чиқаришда бу мошинани қандай роли бор?

«Сизлар нима қилсанглар ҳам тўғри келаверади-я» деган гап хеч қачон тренддан тушмаса керак-а?
Қозоғистондаги АЭС қурилишига оид халқаро консорциумга Россиянинг «Росатом» компанияси бошчилик қиладиган бўлди.

Қозоғистоннинг Атом энергияси агентлиги АЭС қурилиши бўйича танловда иштирок этган тўртта якуний номзод — Хитой, Франция, Жанубий Корея ва Россия компанияларининг таклифларини баҳолашни якунлади.

Натижада энг мақбул таклифни Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси тақдим этган. Ундан сўнг иккинчи ўринни Хитойнинг CNNC, учинчи ўринни эса Франциянинг EDF ва Жанубий Кореянинг KHNP компаниялари бўлишган.

Айни пайтда Қозоғистон ва «Росатом» лойиҳани молиялаштириш шартлари юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
«Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирдиСаида Мирзиёева.

Прогнознинг «ижобий»га ўзгариши — мамлакатдаги иқтисодий барқарорлик, ислоҳотларда ўсиш ва халқаро ишончнинг кучайганидан далолат беради.

Бу, шунингдек, давлатнинг молиявий мажбурият(қарзлар)ни ўз вақтида бажариш қобилияти яхшиланганини ҳам кўрсатади.

Ушбу ўзгариш хорижий инвесторлар учун Ўзбекистондаги иқтисодий муҳитга нисбатан ишончли сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин.

@mufasa_mh
2025/06/14 16:01:51
Back to Top
HTML Embed Code: