Telegram Web
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
10 январь, 2025
10 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
Жуманинг хайру барокати ҳаммамизга бўлсин, азизлар!

@muminalaruzb
#Эслатамиз

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни бомдод намозидан олдин

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

🔖Маъноси: "Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан".

©Ибн Сунний ривояти

@muminalaruzb
Расулимиз алайҳиссаломга салому саловатларимиз бўлсин!

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад!

@muminalaruzb
Оли Имрон сураси, 81-оят

Биз билан хатм қилинг!

@muminalaruzb
Мишари Рашид ал-Афасий;
Оли Имрон сурасининг 81-ояти ўқилиши

@muminalaruzb
#Саломатлик

Киви – шамоллаш учун энг яхши даво

Киви углевод, фолий кислотаси, C ҳамда Е витаминлари, антиоксидантлар ва бошқа фойдали моддалар манбаи ҳисобланади.

Қаттиқ йўталда киви бўлакларини 1 ошқошиқ асал ва бир оз майдаланган долчинга аралаштириб, ётишдан олдин истеъмол қилинг.

Юқори ҳарорат, томоқ оғриғи, нафас қисилиши билан йўтал кечганда киви, майдаланган анис (дорихоналарда бор) ва асалдан сироп тайёрланг. Уни паст оловда озгина қайнатиб олинг. Кунига 5–6 марта 1 чойқошиқдан ичинг.

@muminalaruzb
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур".

Имом Муслим ривояти

@muminalaruzb
#Эслатамиз

РАЖАБ – ИСТИҒФОР ОЙИ

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор”.

Имом Дайламий ривояти

Ал-Фирдавс (81/1. 247)

Истиғфор турлари:

* “Астағфируллоҳ”.
* “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.
* “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қоййум ва атуубу илайҳ”.
* “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.
* “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.
* “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.
* “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
* “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
* Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

@muminalaruzb
Пайғамбаримиз севган таом

Бу таом талбина бўлиб, соғлик ва қувват манбаидир.
Талбина – Пайғамбаримиз алайҳиссалом тавсия қилган табиий ва шифобахш таомлардан бири. У асабни тинчлантиради, қувват бахш этади ва организмни тозалайди. Асосий таркиби арпа уни ва сув ёки сутдан иборат бўлиб, табиий асал қўшиб тайёрланади.

📝 Талбина тайёрлаш

Керакли маҳсулотлар:

🌾 Арпа уни – 2 ошқошиқ

🥛 Сут (ёки сув) – 1 стакан

🍯 Асал – 1 ошқошиқ

🧈 Сариёғ – 1 ошқошиқ

Тайёрлаш усули:

1. Қовурилмаган арпа унини қуруқ товада енгил қовуринг (ёқимли ҳид чиққунча).

2. Қовурилган унга сут ёки сув қўшиб, паст оловда қайнатинг.

3. Қаттиқлашмаслиги учун доим аралаштириб туринг.

4. Қайнаганидан сўнг 5–10 дақиқа дам олишга қўйинг.

5. Таом совигач, асал ва ихтиёрий равишда сариёғ қўшинг.

Талбинанинг фойдалари

✔️ Ичак ва ошқозон фаолиятини яхшилайди.
✔️ Танани қувватлантиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
✔️ Депрессия ва стресс ҳолатларини енгишга ёрдам беради.
✔️ Асабни тинчлантиради ва уйқуни яхшилайди.

@muminalaruzb
#Мақола

Дардимга Қуръон малҳам бўлди

Бундан 10 йилча аввал баҳор кунларининг бирида тонг пайти телефоним жиринглади. Жиянимнинг йиғи аралаш товуши эшитилди: “Холажон, тез уйимизга етиб келинг, онам дунёдан ўтди”. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Ахир, кечагина бирга бозорга борган эдик-ку. 54 ёшга кирган опам юрак хуружидан ўша тунда оламдан ўтибди.
Таъзия ўтди. Мен: “Опам энди бу дунёда йўқ, нафақага чиқаман, деб юрувди...” деб тинмай йиғлайман. Шунда ёши улуғроқ бир отинойи олдига чақирди. Қўлимни ушлаб оҳиста: “Жон қизим, кўп оҳ-воҳлаб, ўзингизни қийнаб, опангизга озор берманг. Ундан кўра жиянларингизга далда бўлиб, бу Аллоҳнинг иродаси эканини, ҳаммамиз ҳам бир кун келиб бу дунёни тарк этишимиз ҳақида уларга таскин беринг. Қуръон ўқинг, садақа, эҳсон бериб, опангизнинг ҳаққига дуода бўлинг”, деб насиҳат қилди.
Ўша куни отинойининг Қуръон тиловатини эшитиб, руҳимда енгиллик сездим, қалбимни эзаётган опамнинг айрилиғи бир зумда босилгандай бўлди. Қалбимга Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш иштиёқи тушди. Бир ҳафтадан сўнг Бухорога – “Жўйбори Калон” мадрасасига бордим. У ерда аёл-қизлар имтиҳон асосида ўқишга қабул қилиниши, ҳозир қабул вақти эмаслигини тушунтиришди. Улар менга “Араб тили” курсини тавсия қилишди. Уларнинг хулқи, гўзал муомаласи кишини мафтун этарди. Аёлга хос жамики яхши жиҳатлар уларда жамланганини кўрдим. Қани эди, мен ҳам улардан бири бўлсам...
Шундай хаёллар билан бир неча ой ўқув курсида араб тилини ўргандим. Юртимизда Қуръон, тажвид курслари очилгунича алифбо ҳарфларини танийдиган бўлдим. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир илм олиш учун мадрасалар қошида очилган Қуръон курслари ҳамюртларимиз учун жуда қулай имкониятдир. Бундай фурсатлардан оқилона фойдаланиб, танимиз соғлигида Қуръони каримни ўрганиб, амрларини, ўгитларини ҳаётимизга татбиқ этайлик, азизлар...

Мақсад РАҲМАТОВА,
Жондор тумани “Хўжа Ҳайрон” маҳалласи отинойиси

"Мўминалар" журнали, 4-сон, 2024 йил


@muminalaruzb
#Шеърият

Абу Дардонинг дўсти

Абу Дардо иши эди тижорат,
Бир куни савдодан келдию хушҳол,
Бутга атир сепиб, ёпди духобаю шол.
Дўсти Абдуллоҳ ибн Равоҳа дерди:
“Бадр жангидан қайтсам гар омон,
Абу Дардони қилай мусулмон”.
Бутни синдирди лочин, паҳлавон.
Абу Дардо бу ҳолатдан лол,
Қилич олмоқликка тутинди беҳол.
Сўнг бир фурсат хаёлга толди,
“Нечун индамади, бут Худо бўлса?”
Фиғон чекди: “Умрим ўтди бесамар,
Энди Аллоҳ йўлида юрайин жадал”.
Абу Дардо шундай бўлган мусулмон,
Ширк йўлидан қайтган саломат, омон

Турдигул УМАРОВА,
Тайлоқ тумани

"Мўминалар" журнали, 4-сон, 2024 йил


@muminalaruzb
ТЎЛАМАГАН ЙЎЛКИРАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақларини энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@diniysavollar
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

@muminalaruzb
Forwarded from Mumina.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram: https://www.tgoop.com/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz ва Фатво марказининг fatvo.uz каналлари ҳам фаолият юритади.

Расмий ва ишончли ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️ https://taplink.cc/kanallar

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дубай

Дунё билан танишамиз🥰

@muminalaruzb
#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

@muminalaruzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Одобинг шундай бўлсинки, кўзи ожизлар  кўра олсин, қулоғи оғирлар эшита олсин”.

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb
2025/01/26 04:03:14
Back to Top
HTML Embed Code: