Telegram Web
ҚОН БОСИМИНГИЗ ПАСТМИ?

Наъматакнинг яхши пишганидан олиб, 4-5 донаси чойнакка солинади.
Сўнг ярим литр сув ва 2 ошқошиқ шакар солинади. Уни чой ўрнига ичиш мумкин.

Бу шифобахш ўсимлик қон-томир деворини мустаҳкамлайди ва қон босимини кўтаради.

@muminalaruzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 1-"АСР СУРАСИ" - НАЖОТ ЙЎЛИГА ЧОРЛОВ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудуқ қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.

Имом Баззор ва Байҳақий ривояти

@muminalaruzb
УЙДАН ИЛОН ЧИҚИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#шумланиш

САВОЛ: Уйда илон пайдо бўлиши ёмонлик аломатими? Шундай деб эшитиб қолдим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ёмонлик аломати эмас. Уйларнинг қурилиш ҳолати ва жойлашув ерига қараб уларга ит, мушук, чаён, калтакесак ва бошқа турли жониворлар кириб-чиқиб туради. Илоннинг ҳам кўплаб турлари ана шу ҳайвонлар қатори инсонлар яшайдиган уйларга кириши ва баъзан маскан тутиб яшаш ҳолатлари учраб туради.
Илоннинг уйга кириши бирор ёмонлик аломати бўлмаса ҳам, динимизда унинг ўзига яраша тафсилотлари бор. Чунки илон ҳақида турли маънодаги ҳадислар келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда илон ва чаённи ҳатто намозда турганда ҳам ўлдиришга буюрган бўлсалар, яна бир бошқа ҳадисда уйларни маскан тутувчи (илон каби)лар борлиги ва улардан бирортаси кўрилса, уни уч марта огоҳлантириш зарурлиги, сўнг кетса, кетди, акс ҳолда ўлдириш кераклигини таъкидлаганлар. Чунки айрим ҳадисларда келтирилишича, улар жинлар бўлиши мумкин ва уларни ўлдириб қўйиш оқибатида жинлар томонидан зарар кўриб қолиниш ҳам мумкин. Ана шундай жин бўлиш эҳтимоли бўлган илонлар ҳадисларда оқ рангда бўлиши зикр қилинган.
Демак, уйга кириб қолган илонлар ҳеч қандай ёмонлик аломати ёки хосиятсизлик эмас. Балки улар оддий илон ёки жин бўлиши мумкин экан. Оддий зараркунанда илон бўлса, у ўлдириб юборилади. Уйларда яшовчи оқ илон бўлса, улар уч марта чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирилади. Чунки ҳадисда: “Албатта, бу уйларнинг яшовчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди, бўлмаса, ўлдиринг, чунки у кофир (жин)дир”, деб марҳамат қилинган (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@diniysavollar
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

@muminalaruzb
#Италия

Дунё билан танишамиз🥰

@muminalaruzb
#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

@muminalaruzb
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Агар зокир зикр қилишдан тўхтаса, малоикалар ҳам бино қилишдан тўхташади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг "Вабилис сойб" ("Мўл ёмғир") асаридан


Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb
07.07.2025 — душанба

бомдод – 03:14
қуёш – 04:57
пешин – 12:33
аср – 17:41
шом – 20:02
хуфтон – 21:38

Эслатиб ўтамиз, вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун
душанба!
7 июль, 2025
12 муҳаррам, 1447


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
Нисо сураси, 52-оят

Биз билан хатм қилинг!

@muminalaruzb
Мишари Рашид ал-Афасий;
Нисо сурасининг 52-ояти ўқилиши

@muminalaruzb
🍉 Ҳомиладорликда тарвузнинг 7 фойдаси

1. Токсикоз аломатларини енгиллаштиради – кўнгил айниш ва ҳолсизликни камайтиради.
2. Танани намлайди – сувсизланишнинг олдини олади.
3. Ич қотишини бартараф этади – толалар ҳазмни яхшилайди.
4. Овқат ҳазмини енгиллаштиради – меъда-ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
5. Иммунитетни оширади – C витамини туфайли организмни мустаҳкамлайди.
6. Қон босимини меъёрда ушлаб туради – қон айланишини яхшилайди.
7. Ҳомиланинг асаб тизимини ривожлантиради – фолий кислотаси сабабли.


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарвузни севиб истеъмол қилганлар.

@muminalaruzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 2-АСР СУРАСИ: НАЖОТНИНГ ТЎРТ ЙЎЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалари ҳақида бир гап етиб келган эди, у зот хутба қилиб, шундай дедилар: «Менга жаннат ва дўзах намоён қилинди. Бугунчалик (кўп) яхшилик ва ёмонлик кўрмаган эдим. Менинг билганларимни билсангиз, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ўша кунчалик оғир кун келмаган эди. Улар ҳўнграб йиғлаб, бошларини буркаб олишди. Шунда Умар туриб: «Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлганмиз!» деди...»


Имом Муслим ривояти

Изоҳ: Имом Нававий “Шарҳи саҳиҳи Муслим”да айтади: «Ҳадиснинг маъноси шундай: мен жаннатда бугун кўрганимдек кўп яхшиликни ва дўзахда бугун кўрганимдек кўп ёмонликни ҳеч қачон кўрмаганман. Агар сизлар мен кўрган нарсаларни кўрган бўлсангиз ва мен билган нарсаларни — бугун кўрганларимни ва ундан олдинги кўрганларимни — билган бўлганингизда жуда қаттиқ қўрққан бўлар эдингиз. Сизларнинг кулишларингиз кам, йиғлашларингиз эса кўп бўлар эди".

@muminalaruzb
2025/07/07 09:26:35
Back to Top
HTML Embed Code: