#Кун_ҳикмати
🌹 АЁЛ ИФФАТИ
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️ ➡️ ➡️
🌙 Энг гўзал алик
❤️ Олим тарбиялаган оналар
💐 Энг афзал 3 неъмат
🚀 @muminauz🌺
🩷 Аёл иффатининг комиллиги шундаки, эри унинг ҳаёси ва ҳижоби хусусида қайғурганидан ва қаттиқ эътиборидан ғазабланмайди, жаҳли чиқмайди.❗️ Албатта, эркак бошқа эркакнинг назарини билувчироқдир"🖋 (Шайх Аҳмад Тоййиб).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар_фиқҳи
❔ Жума куни аёллар пешин намозини кечиктирадиларми?
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️ ➡️ ➡️
💍 Идда тугамасидан турмуш қуриш
🤲 Аллоҳдан сўралса, ижобат қиладиган дуо
✨ Аллоҳнинг йўлида эҳсон берувчи
🌸 🚀 @muminauz
✨ Аллоҳнинг йўлида эҳсон берувчи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati
📖 АСР СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ
🎤 Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
#kun_hikmati
🖋 ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ:
🤲 Аллоҳга тақво қилишни тижорат деб бил, шунда у сенга молсиз фойда келтиради.
🗣 Ўзингни сенга муҳтож бўлмаган, лекин сен унга муҳтож бўлган кишининг ўрнига қўй.
💐 Жаннатни талаб қилишда олий ҳимматли бўл.
🤲 Аллоҳдан шундай умид қилки, у билан Унинг макридан омонда бўлма ва Аллоҳдан шундай қўрқки, у билан Унинг раҳматидан умидсиз бўлма.
❗️ Мен ҳеч қачон сукутдан афсусланмадим. Агар гап кумуш бўлса, сукут — олтин.
💥 “Эй Роббим, мени мағфират қил” — деб кўп такрорла, зеро Аллоҳнинг бир соати борки, у вақтда сўровчи рад этилмайди.
💬 Аллоҳдан қўрқ, лекин қалбинг фожир бўлатуриб, одамлар сени ҳурмат қилишлари учун ўзингни уларга Аллоҳдан қўрқадиган қилиб кўрсатма.
💚 Амал фақат яқиний ишонч (эътиқод) билангина мукаммал бўлади, кимнинг эътиқоди заиф бўлса, амали ҳам заиф бўлади.
✨ Ёлғон гапиришдан эҳтиёт бўл, зеро у пиширилган чумчуқ гўшти каби иштаҳалидир, лекин кўп ўтмай эгасини ичини ёндиради.
❗️ Қарздорликдан эҳтиёт бўл, чунки у кундузи хорлик ва тунда ғамдир.
✅ Тўқлик устига овқат емагин — чунки ундай таомни егандан кўра итга ташлаган яхшироқ.
🗣 Агар шайтон сенга шубҳа ва гумон орқали келса, уни яқиний ишонч ва насиҳат билан енг, агар у танбаллик ва зерикиш томонидан келса, қабр ва қиёматни эслаб енг, агар у хоҳиш ва қўрқув томонидан келса, унга дунё тарк этиладиган ва қолдириладиган нарсадир, деб айт.
✅ Тилингдан чиққан гапларга эҳтиёт бўл, сукут қилган киши омонда бўлади, фақат фойдаси бор гапларни гапир.
🗣 Мен тош, темир ва оғир юкларни кўтардим, аммо ёмон қўшнидан оғирроқ нарсани кўрмадим.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18🔥5👍3
#савол_жавоб
🌙 МАЙЙИТНИ БИРОВНИНГ ҚАБРИГА ДАФН ЭТИШ
❔ 1752-САВОЛ: Биз тарафларда маййитни ўзининг яқинлари дафн қилинган қабрга қўйиш урфга кирган. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борадаги динимиз кўрсатмаси шуки, аслида ҳар бир маййит учун янги қабр ковлаш ва ўша қабрга дафн этиш лозим. Агар эски қабрга дафн қилмоқчи бўлсалар, ўша қабрдаги маййитнинг жасади тупроққа айланган бўлиши шарт.
💬 Бугунги кунда инсонлар орасида тарқалган бидъат ва ножоиз ишлардан бири шуки, кимдир вафот этса, ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошларининг қабрига дафн қилинмоқда.
🗣 Баъзи ҳолатларда аввалги дафн қилинган маййитнинг кўмилганига қисқа муддат, яъни орадан беш-олти йил, ҳатто ундан ҳам озроқ вақт ўтган бўлса ҳам янги маййитни унинг қабрига дафн қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чунки баъзилар ўлими олдидан “Мени отамнинг ёки ўғлимнинг ёки эримнинг қабрига дафн қилинглар”, деб васият қилади. Ваҳоланки, шариатимизда бир қабрга дафн қилинган маййит чириб, тупроққа айланиб кетишидан олдин, унинг қабрини очиш ва унга бошқа маййитни дафн қилиш ҳаром ва ножоиз иш ҳисобланади. Аммо унинг жасади тупроққа айланиб кетган ва ундан асар ҳам қолмаган бўлса, у ҳолда бошқа маййитни унинг қабрига дафн қилиш жоиз бўлади.
❗️ Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабрдаги маййитнинг чириб, тупроққа айланиши ҳар-бир жой ва иқлим учун ўзига хос бўлиб, бунинг учун махсус бир муддат белгиланмаган. Чунки иссиқ ўлкаларда совуқ ўлкаларга нисбатан тезроқ тупроққа айланиши табиий ҳол. Шунинг учун бу нарса ҳар-бир жойнинг ўзидаги ҳолатга қараб белгиланади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ФОЛ ВА СЕҲР ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЙ ХАВФДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo
🌙 Касалликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлақи вал аъмали вал аҳваи вал адва.
✨ Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан хулқларнинг, амалларнинг, хавои нафснинг ва касалликларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.
🚀 @muminauz 🌺
اللّهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلاَقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏3🕊2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳикмати
🌙 БАРАКА
🎙 Муҳаммадали Эшонқулов, «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
🌺 🚀 @muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤3🔥2🥰1
#савол_жавоб
🌙 ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?
❔ Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади.
✅ Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим.
Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
📚 Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм шундай дейганлар:
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،
🖋 “Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир.
📿 Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
🗣 Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда шундай деганлар:
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.
💬 “Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
❗️ Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🔥5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
✨ Маъноси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
🚀 @muminauz 🌺
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9❤5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍5👏5
#савол_жавоб
🔪ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
❔ Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, пичоқ дуони кесмайди. Зеро, бу ҳақида Қуръони карим ва суннат ҳамда бошқа шаръий манбаларнинг бирортасида далил келмаган. Дуо — маънавий амал бўлиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва унга илтижо қилишдир, пичоқ эса моддий восита бўлиб, нарсаларни кесиш учун ишлатилади. Улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу тушунча одамлар орасида тарқалган хурофотлардан биридир.
❗️ Аслида динимиз манбаларида дуонинг қабул бўлишидан тўсадиган сабаблар: ҳаром луқма ейиш, силаи раҳмни узиш, ота-онага оқ бўлиш ва уч кундан ортиқ аразлашиш каби ман қилинган ишлардир. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
🔪ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4