This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зикр_дуо
🌙 Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дуолари
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз зунууба илла ант. Фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии. Иннака антал ғофурур роҳиим.
✨ Маъноси: Аллоҳим, мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ. Ўзинг мени ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўргатганлар ва намоздан кейин ўқишни тавсия қилганлар. Шу сабаб, бу дуони солиҳлар ҳар намоздан кейин ўқишган ва Аллоҳнинг чексиз раҳматига юкунишган.
🚀 @muminauz 🌺
اللَّهمَّ إنِّي ظلَمتُ نَفسي ظلمًا كثيرًا ولا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ فاغفِر لي مغفرةً من عندِكَ وارحَمني إنَّكَ أنتَ الغفورُ الرَّحيمُ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_фиқҳи
❔ Ҳайздаги аёл сажда оятини эшитса сажда қиладими?
💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
🌷 🚀 @muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2🔥2
#кун_ҳадиси
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча қуйидаги дуони қилардилар:
📖 "Я, муқоллибал қулууб, саббит қолби ъалаа дийник".
🤲 “Эй Аллоҳ! Қалбларни остин-устун қилиб юборувчи Зот! Дилимни динингда собит қил”.
🎈 Қалб – ўзгарувчан. Уни Аллоҳ собит қилади. Қалбда қанчалар чуқур илдиз отмасин, иймонда собитликни сўрашни канда қилманг.
🤲 Аллоҳ бандаларининг қалбларини тутиб турмаганида шайтон ўйин қилиб ташлаган бўлар эди. Бирон инсон Аллоҳнинг амрини бажармай қўйган бўларди.
➡️ Каҳф йигитлари ҳақ йўлда эдилар. Шаҳар аҳолиси эса санамларга сиғинарди.
Аллоҳ ўша йигитларнинг қалбини мустаҳкамлаб қўйгач, улар учун хавф-хатарлар ҳеч нарса бўлмай қолди.
🗣 Фарзандини сувга ташлаши керак бўлган Мусо алайҳиссаломнинг онаси, Аллоҳ унинг қалбини маҳкамлаб қўймаганида, бу ишга қўл урмасди.
🤲 Аллоҳим, қалбимизни динингда собит қил.
🚀 @muminauz 🌺
يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِك
Аллоҳ ўша йигитларнинг қалбини мустаҳкамлаб қўйгач, улар учун хавф-хатарлар ҳеч нарса бўлмай қолди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍4🔥1
#зикр_дуо_салавот
🌙 САЛОВОТ – МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
💬 Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ бир масалага жавоб топа олмай, бир муддат тўхтаб қолди.
✅ Кейинчалик масалага ечим топгач, шундай деди:
✨ "Бир қанча вақт менга масаланинг жавоби аён бўлмади. Сўнг 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим барокати сабабли Аллоҳ таоло менга илҳом берди".
✅ Агар муаммоларингизга ечим топа олмай, тараддудга тушсангиз, саловотга шошилинг!
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
✨ Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан».
🌷 🚀 @muminauz
📖 “Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам У зотга саловот айтинг ва салом юборинг!” (“Аҳзоб” сураси, 56-оят).
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍2
#жума_муборак
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✨ «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган).
🤲 Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин.
💐 ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🚀 @muminauz
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥5
#Кун_ҳикмати
🌹 АЁЛ ИФФАТИ
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️ ➡️ ➡️
🌙 Энг гўзал алик
❤️ Олим тарбиялаган оналар
💐 Энг афзал 3 неъмат
🚀 @muminauz🌺
🩷 Аёл иффатининг комиллиги шундаки, эри унинг ҳаёси ва ҳижоби хусусида қайғурганидан ва қаттиқ эътиборидан ғазабланмайди, жаҳли чиқмайди.❗️ Албатта, эркак бошқа эркакнинг назарини билувчироқдир"🖋 (Шайх Аҳмад Тоййиб).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар_фиқҳи
❔ Жума куни аёллар пешин намозини кечиктирадиларми?
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️ ➡️ ➡️
💍 Идда тугамасидан турмуш қуриш
🤲 Аллоҳдан сўралса, ижобат қиладиган дуо
✨ Аллоҳнинг йўлида эҳсон берувчи
🌸 🚀 @muminauz
✨ Аллоҳнинг йўлида эҳсон берувчи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati
📖 АСР СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ
🎤 Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
#kun_hikmati
🖋 ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ:
🤲 Аллоҳга тақво қилишни тижорат деб бил, шунда у сенга молсиз фойда келтиради.
🗣 Ўзингни сенга муҳтож бўлмаган, лекин сен унга муҳтож бўлган кишининг ўрнига қўй.
💐 Жаннатни талаб қилишда олий ҳимматли бўл.
🤲 Аллоҳдан шундай умид қилки, у билан Унинг макридан омонда бўлма ва Аллоҳдан шундай қўрқки, у билан Унинг раҳматидан умидсиз бўлма.
❗️ Мен ҳеч қачон сукутдан афсусланмадим. Агар гап кумуш бўлса, сукут — олтин.
💥 “Эй Роббим, мени мағфират қил” — деб кўп такрорла, зеро Аллоҳнинг бир соати борки, у вақтда сўровчи рад этилмайди.
💬 Аллоҳдан қўрқ, лекин қалбинг фожир бўлатуриб, одамлар сени ҳурмат қилишлари учун ўзингни уларга Аллоҳдан қўрқадиган қилиб кўрсатма.
💚 Амал фақат яқиний ишонч (эътиқод) билангина мукаммал бўлади, кимнинг эътиқоди заиф бўлса, амали ҳам заиф бўлади.
✨ Ёлғон гапиришдан эҳтиёт бўл, зеро у пиширилган чумчуқ гўшти каби иштаҳалидир, лекин кўп ўтмай эгасини ичини ёндиради.
❗️ Қарздорликдан эҳтиёт бўл, чунки у кундузи хорлик ва тунда ғамдир.
✅ Тўқлик устига овқат емагин — чунки ундай таомни егандан кўра итга ташлаган яхшироқ.
🗣 Агар шайтон сенга шубҳа ва гумон орқали келса, уни яқиний ишонч ва насиҳат билан енг, агар у танбаллик ва зерикиш томонидан келса, қабр ва қиёматни эслаб енг, агар у хоҳиш ва қўрқув томонидан келса, унга дунё тарк этиладиган ва қолдириладиган нарсадир, деб айт.
✅ Тилингдан чиққан гапларга эҳтиёт бўл, сукут қилган киши омонда бўлади, фақат фойдаси бор гапларни гапир.
🗣 Мен тош, темир ва оғир юкларни кўтардим, аммо ёмон қўшнидан оғирроқ нарсани кўрмадим.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🔥5👍3
#савол_жавоб
🌙 МАЙЙИТНИ БИРОВНИНГ ҚАБРИГА ДАФН ЭТИШ
❔ 1752-САВОЛ: Биз тарафларда маййитни ўзининг яқинлари дафн қилинган қабрга қўйиш урфга кирган. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борадаги динимиз кўрсатмаси шуки, аслида ҳар бир маййит учун янги қабр ковлаш ва ўша қабрга дафн этиш лозим. Агар эски қабрга дафн қилмоқчи бўлсалар, ўша қабрдаги маййитнинг жасади тупроққа айланган бўлиши шарт.
💬 Бугунги кунда инсонлар орасида тарқалган бидъат ва ножоиз ишлардан бири шуки, кимдир вафот этса, ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошларининг қабрига дафн қилинмоқда.
🗣 Баъзи ҳолатларда аввалги дафн қилинган маййитнинг кўмилганига қисқа муддат, яъни орадан беш-олти йил, ҳатто ундан ҳам озроқ вақт ўтган бўлса ҳам янги маййитни унинг қабрига дафн қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чунки баъзилар ўлими олдидан “Мени отамнинг ёки ўғлимнинг ёки эримнинг қабрига дафн қилинглар”, деб васият қилади. Ваҳоланки, шариатимизда бир қабрга дафн қилинган маййит чириб, тупроққа айланиб кетишидан олдин, унинг қабрини очиш ва унга бошқа маййитни дафн қилиш ҳаром ва ножоиз иш ҳисобланади. Аммо унинг жасади тупроққа айланиб кетган ва ундан асар ҳам қолмаган бўлса, у ҳолда бошқа маййитни унинг қабрига дафн қилиш жоиз бўлади.
❗️ Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабрдаги маййитнинг чириб, тупроққа айланиши ҳар-бир жой ва иқлим учун ўзига хос бўлиб, бунинг учун махсус бир муддат белгиланмаган. Чунки иссиқ ўлкаларда совуқ ўлкаларга нисбатан тезроқ тупроққа айланиши табиий ҳол. Шунинг учун бу нарса ҳар-бир жойнинг ўзидаги ҳолатга қараб белгиланади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ФОЛ ВА СЕҲР ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЙ ХАВФДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo
🌙 Касалликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлақи вал аъмали вал аҳваи вал адва.
✨ Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан хулқларнинг, амалларнинг, хавои нафснинг ва касалликларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.
🚀 @muminauz 🌺
اللّهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلاَقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳикмати
🌙 БАРАКА
🎙 Муҳаммадали Эшонқулов, «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
🌺 🚀 @muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2❤1