Telegram Web
Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

📚Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан Абдушукуржон Муродов таржимаси
@Muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (12 hours)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нафсимиз хоҳламаган нарсалар ЖАННАТга олиб боришини билармидингиз?

🎙Устоз Анвар Аҳмад
▶️https://youtu.be/qITJ6DM3N84?si=uRMWQY4byfOrq3nt

#azkor_saboqlari
@muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ 🍂

📆 Бугун жума
— 27 сентябрь 2024.
— 24 робиъул аввал 1446.


🤲 Аллоҳ таоло кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
🎧Жума кунлик дастурлар рўйхати

8:00 Хайрли тонг.

8:30 "Маърифат чироқлари", 84-қисм.

9:00 Доктор Хассон Шамсий.
"Бахт улашинг", 1-6-қисмлар.

10:00 Саломатлик.
"Массаж куннинг қайси вақтида фойдалироқ?"

11:00 Китобхонлик дастури.

12:00 Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки" аудиокитоби, 1-2-қисмлар.

12:30 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ижтимоий одоблар" аудиокитоби, 5-7-қисмлар.

14:30 "Маърифат чироқлари", 84-қисм, такрорий.

15:00 Мутахассис маслаҳaти.
"Болаларни интернет қарамлигидан халос қилиш чоралари"

16:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва Ҳаёт" аудиокитоби.

18:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@Muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон миллати, мусулмон уммати китоб ёзиш, китоб ўқишни ўзининг энг фахрли ишларидан бири деб билган. Мўмин-мусулмонлар китобларни ўзининг диний, дунёвий савиясини, маданий-маърифий даражасини юқори кўтаришнинг энг муҳим омили деб билишган. Ҳозирда ҳам шундай бўлиши керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Muslimaatuz
«Марваридлар шодаси» – аёл-қизларга гўзал туҳфа!

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида «Марваридлар шодаси» номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Аёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар ва фатволар жамланган ушбу китоб Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳoж қаламига мансубдир. «Марваридлар шодаси» китоби устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом таълим муассасаси устозлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Маросимда Хадичаи Кубро мадрасаси ва Тошкент ислом институти устоз ва талабалари, юртимизда фаолият олиб бораётган кўплаб отинойилар, шунингдек, фахрли меҳмонлар иштирок этишди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор Матлуба Қаҳҳарова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудираси Моҳира Зуфарова, «Пешқадамлар карвони» муассасаси раҳбари, «Марваридлар шодаси» китоби бош муҳаррири Одинахон Муҳаммад Содиқ, китоб муҳаррири Нозима Ибрагимова ва бошқалар китобнинг аҳамияти, долзарблиги, аёл-қизлар учун муҳим қўлланма бўла олиши ҳақида нутқ сўзладилар. Шунингдек, улар хотин-қизларнинг илм олиши катта аҳамиятга эга экани, Президентимизнинг бу борада амалга ошираётган ишларини алоҳида таъкидлаб, «Марваридлар шодаси» ҳар-бир аёл-қизнинг жавонидан ўрин олса, айни муддао бўлиши ҳақида фикр билдирдилар.

Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ нутқларида бу китоб аёлларнинг нозик масалаларга оид ҳар бир саволига жавоб бўла олиши ҳақида гапирганларидан сўнг асарнинг чоп этилишида хизмат кўрсатган барча ижодкорларнинг ҳаққига дуо қилдилар. Устозамиз тадбир иштирокчиларини китоб муаллифи Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳoжнинг илмий фаолияти билан таништирар эканлар, ҳанафий мазҳабининг соф ҳолда сақланиб қолиши йўлида бу беназир олимнинг олиб бораётган беқиёс хизматларини эътироф этиб, у киши ҳақида жуда кўп фойдали маълумотларни тақдим қилдилар.

Тақдимот давомида устоз Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳoжнинг «Марваридлар шодаси» китобининг ўзбек тилига таржима қилиниши муносабати билан йўллаган тилак ва хайрли дуолари акс этган видеотабрик намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши ва чоп этилишида хизмат кўрсатган ижодий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тақдимот Қуръони Карим тиловати ва устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари билан якунланди.

Тақдимотдан сўнг устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бир гуруҳ ходималари билан биргаликда падари бузрукворлари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни зиёрат қилдилар. Қизларининг раҳбарлигида «Марваридлар шодаси» асарининг чоп этилгани ва тақдимотининг гўзал тарзда ўтказилганидан, зиёрат давомида қилинган тиловату дуолардан Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳнинг руҳлари шод бўлгани шубҳасиз...

@Muslimaatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Билимлар мусобақасига тайёрмисиз? Унда бош-ла-дик!

1⃣Эрнинг хотини олдидаги молиявий бурчларига нималар киради?
2⃣Эр зиммасидаги хотин учун вожиб нафақалар неча хил? Уларни сананг.
3⃣Рашк аслида қандай маънони билдиради?
5⃣Ота-онанинг фарзанд пайдо бўлмасдан олдинги мажбуриятлари қандай?
5⃣ Мазҳаб уламолари наздида хатна қандай амал саналади?

✍️ Жавобларни изоҳларда қолдиринг.

@muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Muslimaat.uz
📣 Билимлар мусобақасига тайёрмисиз? Унда бош-ла-дик! 1⃣Мубошарат нима? 2⃣"Ғусл" сўзи луғатда ва шариатда қандай маъноларни англатади? 3⃣Ғуслнинг фарзларини нечта? Уларни сананг. 5⃣Қайси ҳолатларда қилинган ғусл суннат амал саналади? 5⃣ Агар вафот топган хотин…
🎉 Ғолибларимиз!

Қуйидаги профиллардан жавобларни юборган 8️⃣ нафар опа-сингилларимиз ғолиб деб топилди:

1️⃣ Фотима Мўминова
2️⃣ Заррина Ҳомидова
3️⃣ Зуннирахон
4️⃣ Завжату Абдулбосит
5️⃣ Умму Саидаброр
6️⃣ Садия
7️⃣ Умму Марямхон
8️⃣ Мичгона Шакирова

Ғолибларимизни "Муслималар викторинаси" савол-жавоб кўрсатуви учун таклиф қиламиз.

@Muslimaatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 12:32:14
Back to Top
HTML Embed Code: