Telegram Web
#online

Вилоят ҳокимининг маҳалладаги сайёр қабули: мурожаатлар ўрганилиб, тегишли ечим топилди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани "Қумқўрғон" маҳалласида турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат қилган фуқароларни қабул қилди.

Вилоят раҳбари мурожаатчиларнинг ҳар бирини батафсил тинглаб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилади.

Шунингдек, қабулда фуқароларнинг уй-жой, табиий газ, қурилиш, моддий ёрдам олиш ва ҳуқуқий мавзулардаги мурожаатлари ўрганилиб, ечими бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 24 ойлигини олишингиз мумкин

📌  Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.

🛬 Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.

  Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган туман бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

“TA’TIL OQSHOMI BARKAMOL AVLOD BILAN ” KO‘RGAZMALI KONSERT DASTURI OʻTKAZILDI
2.07.2025 YIL
▪️ Namangan tuman “Barkamol avlod” bolalar maktabi bilan hamkorlikda “Dolzarb 90 kun” doirasida unutilmas “TA’TIL OQSHOMI Barkamol avlod bilan” ko‘rgazmali konsert dasturi bo‘lib o‘tdi.

#⃣Tadbir davomida:
To‘garak a’zolarining ijodiy ko‘rgazmalari
Sahna ko‘rinishlari va jonli chiqishlar
Sportchilarning tryukli chiqishlari
Yorqin konsert dasturi
Hamda bolajonlar uchun “Muzqaymoq party” 🍦

❗️O‘tkazib Yubormang
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
🌤 ☀️ Наманганда 3 июль куни 40 даражагача иссиқ бўлади

▫️Гидрометеорология маркази 3 июль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Давлатимиз раҳбарига "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти тақдимот қилинди.
ТЕРРОРИЗМ - ТИНЧЛИККА РАҲНА СОЛУВЧИ ИЛЛАТ

Кейинги йилларда терроризмнинг глобал хавфсизликка ва миллатлараро дўстликка қарши йўналтирилган жиддий таҳдидга айланаётганлигини барчамиз гувоҳи бўлмоқдамиз. Жумладан, турли бузғунчи жамоалар минг йиллик қардош халқлар орасига раҳна солиб, уруш оловини ёқмоқдалар. Халқлар орасига адоват уруғини сочиб фитна-фасод мевасини кутаётганлар борлиги бизни янада ҳушёрроқ бўлишга чорлайди.

Бугун туман хокимлиги туман ИИБ масъул ходимлари билан биргаликда Фавқулотда вазиятлар туман бўлими ходимлари билан ушбу сохага доир умумпрофилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabar_beradi

Huquqiy axborotni biz orqali tez va oson qabul qiling!


Namangan viloyati adliya boshqarmasi tomonidan yangi loyiha.


Endilikda, Siz qonunchilikdagi yangiliklarni, qonun, qaror va farmonlarning qisqacha sharhini, shuningdek, adliya sohasidagi soʻnggi oʻzgarish va yangiliklarni audio shaklda ham tinglash imkoniyatiga egasiz.

🏢 Namangan viloyati adliya boshqarmasi
Ташаббусли бюджет жараёнининг 2025 йил 2-мавсуми жорий йилнинг 15-июлидан бошланиши режалаштирилмоқда.
Бунга кўра
15-июлдан 3-августга қадар-лойиҳа киритиш босқичи;
4-августдан 18-августга қадар-лойиҳаларни саралаш босқичи;
19-августдан 21-августга қадар-тарғибот босқичи;
22-августдан 31-августга қадар-овоз бериш босқичлари ўтказилади.
Ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этинг, ҳамда маҳаллангиз ҳудудидаги ижтимоий муаммоларни бартараф этилишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлигининг маълумотларига кўра Наманган туманида кетма-кет икки мавсумда ғолиб деб топилган Бешкапа МФЙ, Намуна МФЙ, Катта Тошбулоқ МФЙ, Муллакудинг МФЙ, Хўжақишлоқ МФЙ худудларига Ташаббусли бюджет жараёнининг 2025 йил 2-мавсуми ҳамда 2026 йил 1-мавсумида танаффус эълон қилинади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бокудан Фузулий шаҳрига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл из Баку в город Физули.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2025/07/03 12:44:28
Back to Top
HTML Embed Code: