Telegram Web
“Долзарб 90 кун” доирасида Наманган туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 15 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билим ва маънавиятини юксалтиришга доир устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Ана шу топшириқлар ижроси, хусусан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Наманган туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Миллийлигимизни акс эттирувчи тикувчилик, каштачилик қўл меҳнатлари, расмлар танлови, Ош мусобақаси, спорт мусобақалари, ёш китобхонлар беллашуви каби тадбирлар ўтказилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбир ўқувчиларда миллий қадриятларга ҳурмат, ижтимоий фаоллик ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 2025 йил охиригача “Янги Камолон” маҳалласида бирорта жиноят содир бўлмаслигини ваъда қилган катта лейтенантга капитан унвонини бериш юзасидан Бош вазир ва Ички ишлар вазирига топшириқ берди.
2
🌤 ☀️ Наманганда 12 июль куни 36 даражагача иссиқ бўлади

▫️Гидрометеорология маркази 12 июль, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
1
▫️▫️▫️▫️▫️

💠 “Tashabbusli budjet” jarayonida ilgari surilgan loyihalar qanday mezonlar asosida tanlab olinadi?


Avval xabar berilganidek, 15-iyuldan “Tashabbusli budjet” jarayonlarining 2025-yilgi 2-mavsumi boshlanadi. Ilgari surilgan loyihalar Ishchi komissiya tomonidan quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:

1️⃣ loyihada aks etgan muammo/tadbir tegishli tuman (shahar) hududiga tegishli bo‘lishi;

2️⃣ jamoaviy muammolarni hal etishga qaratilganligi (yo‘llarni ta’mirlash, xiyobonlar va bolalar maydonchalarini barpo etish, ijtimoiy soha obyektlarini ta’mirlash yoki jihozlash, ekologiyani yaxshilash, ichimlik va oqova suv ta’minotini yaxshilash, ko‘cha chiroqlarini o‘rnatish (ta’mirlash) va shu kabilar);

3️⃣ jamoatchilik tomonidan bildirilgan takliflar idoraviy yoki shaxsiy xususiyatga ega bo‘lmasligi (shaxsiy avtomashina, turar joy, bino-inshootlarni xarid qilish, ma’muriy binolarni ta’mirlash);

4️⃣ tadbirkorlik faoliyatini qo‘llab-quvvatlamasligi hamda loyihani amalga oshirish natijasida pullik xizmat asosida foydalanilmasligi;

5️⃣ budjet tashkilotini saqlab turish bilan bog‘liq xarajatlarni o‘zida aks ettirmasligi (ish haqi va unga tenglashtirilgan to‘lovlar, kommunal, aloqa va Internet xizmati uchun to‘lovlar, shuningdek, kanstovar va boshqa tez eskiruvchi moddiy qiymatliklar);

6️⃣ mahalliy davlat hokimiyati, davlat organlarining binolarini qurish, ta’mirlash va jihozlash hamda boshqa ehtiyojlarini qondirishga qaratilgan bo‘lmasligi;

7️⃣ boshqa dastur yoki Hukumat topshiriqlari asosida moliyalashtirish manbasi aniq belgilab berilgan obyekt yoki ishlarni o‘z ichiga olmasligi;

8️⃣ loyihani amalga oshirishning umumiy qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 4 ming barobari — 1,5 mlrd so‘mdan oshmasligi lozim.

Bunda, bir xil mazmundagi bir necha loyihalar ilgari surilgan bo‘lsa, ulardan ma’lumoti to‘liq ko‘rsatilgan dastlabki kiritilgan loyiha qabul qilinadi.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etish bo‘yicha tashabbus ko‘rsating, faol bo‘ling!

#tashabbusli_budjet #open_budget
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
🔰 1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.
🚰 МУРОЖААТНОМА

📌 Ҳурматли Наманганлик фуқаролар!

▫️Сизларга шуни маълум қиламизки, 2025 йил 13 июль санасидан бошлаб вилоятимизда ичимлик суви нархлари белгиланган тартибда оширилиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабати билан, барча фуқаролардан ичимлик сувига оид мавжуд қарздорликни нарх ошмасдан аввал, амалдаги (эски тарифлар асосида) яъни 2025 йил 12 июлгача тўлаб қўйишлари сўралади.

Бу нафақат Сизнинг харажатингизни камайтиради, балки сув таъминоти хизматларининг узлуксиз ва барқарор давом этишига ҳам ҳисса қўшади.

Ўз вақтида тўлов қилиш - ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир!

"Наманган сув таъминот" АЖ ахборот хизмати
Bolalarning qo'liga gugurt va yondirgich bermang.

🔰Boshqa yangiliklar

📱Fvv.uz | 📱Facebook | 📱Telegram | 📱Youtube |📱 instagram | 📱X
🔰 Улуғбек Рашитов 2 йилга мусобақалардан четлатилди

▫️Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганлиги учун 2 йилга мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабар берди.

Хабарга кўра, Улуғбек Рашитов 12 ой ичида 3 марта “жойлашувни кўрсатмаслик” қоидабузарлигини содир этган. Спортчининг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

Бундан ташқари, спортчининг 2025 йил 3 февралдан (қоидабузарлик содир бўлган санадан) дисквалификация бошланган санагача бўлган барча якка тартибдаги мусобақа натижалари бекор қилинади, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Улуғбек Рашитов Токио–2020 ва Париж–2024 Олимпия ўйинларида 68 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритган эди. Шунингдек, у Осиё ўйинлари ва чемпионати ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 "Ижтимоий дафтар"га киритилган  хотин-қизларга камбағаллик реестрида турсагина моддий ёрдам кўрсатилади

▫️Эндиликда  "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ёки "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларга камбағаллик реестрида турсагина моддий кўмак берилади. Бу ҳақда 2025 йилнинг ўтган даврида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболли режалар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, президентнинг 17-сон фармонига мувофиқ, "Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар фақатгина Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

Мазкур фармон, жамиятда боқиманда оилалар сонини камайтиришни ва бериладиган моддий ёрдамнинг тенг ва адолатли тақсимланишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Нодира Каримованинг сўзларига кўра, камбағал оилалар реестрига ойлик даромади 1 млндан ошмаган оилалар, "Аёллар дафтари"га эса, 30 ёшдан юқори, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар киритилади.
1
⚡️Ўзбекистонда эрта никоҳ учун жазо кучайтирилади

Президент эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Муродбек Маҳмудов маълум қилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга берганлик ёки уйлантирганлик учун - БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
2025/07/13 16:36:18
Back to Top
HTML Embed Code: