Telegram Web
#eslatma #ashuro #muharram

🗣АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

🥰 Пайшанба куни 💬
3 июль, 8 муҳаррам 💬 амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.

🥰 Жума куни 💬4 июль, 9 муҳаррам 💬 Ашуродан бир кун аввалги кун, рўза тутиш суннат.

🥰 Шанба куни 💬5 июль, 10 муҳаррам 💬 Ашуро куни, рўза тутиш суннат.

🥰 Якшанба куни 💬6 июль, 11 муҳаррам 💬 Ашуродан бир кун кейинги кун, рўза тутиш суннат.

🥰 Душанба куни 💬 7 июль, 12 муҳаррам 💬 амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.

🥰 Сешанба куни 💬 8 июль, 13 муҳаррам 💬 биринчи ойдин кеча, рўза тутиш суннат.

🥰 Чоршанба куни 💬 9 июль, 14 муҳаррам 💬 иккинчи ойдин кеча, рўза тутиш суннат.

🥰 Пайшанба куни 💬 10 июль, 15 муҳаррам 💬 учинчи ойдин кеча, амаллар кўтариладиган кун, рўза тутиш суннат.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8
ЗИНО ҚАРЗДИР ДЕГАНИ НИМА ДЕГАНИ?
#қарз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 4070-савол жавобига аниқлик киритмоқчи эдим. "Зино қарз уни оилангдагилари тўлаши шарт" бу нима дегани? Илтимос аниқлик киритсангиз.

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади:

وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا

40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73540)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🔥4👍2😢1
#Ашуро

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🎉2
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍5
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
👍8
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tgoop.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tgoop.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tgoop.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tgoop.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tgoop.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
👍7
#Ҳадис_959

АШУРО РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ



Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асламлик бир кишига одамлар ичида «Ким бирон нарса еган бўлса, куннинг қолганида рўза тутсин, ким емаган бўлса, у ҳам рўза тутсин, чунки бугун Ашуро куни», деб жар солишга буюрдилар».
✍️ Икки Шайх ва Насаийлар ривоят қилишган.


Рубаййиъ бинт Муъаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни эрталаб Мадина атрофидаги ансорларнинг қишлоқларига одам юбориб, «Ким рўза тутган ҳолда тонг оттирган бўлса, рўзасини тугал қилсин. Ким оғзи очиқ ҳолда тонг оттирган бўлса, кунининг қолганини (рўза билан) тугал қилсин», дедилар.

Шундан кейин биз унинг рўзасини тутадиган ва ёш болаларимизга ҳам Аллоҳ хоҳлаганича туттирадиган бўлдик. Масжидга бориб, уларга юнгдан ўйинчоқ қилиб берар эдик. Бирортаси овқат деб йиғласа, ифторгача унга ўшани берар эдик».

✍️ Муслим ривоят қилган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро кунининг ҳамда ушбу ой, яъни Рамазон ойининг рўзасидан ташқари бирор кунни бошқасидан афзал кўриб, рўза тутишга қасд қилганларини кўрмадим».
✍️ Икки Шайх ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.

Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар. У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
✍️ Муслим ривоят қилган.



Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади», дедилар».
✍️ Муслим ривоят қилган.


•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
👍5
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».

Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар.

Имом Розийн ривоят қилган.

Суфён айтди: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик». Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлақ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам «Шуабул-иймон»да Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саид ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган.

⛓️ Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/3060

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Кун_ҳикмати

🌙 Ашуро куни содир бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:

1️⃣Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб, гуноҳ иш қилганларига тинимсиз тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.

2️⃣ Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар.

3️⃣ Намруд подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун гулханга ташлаган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Иброҳим алайҳиссаломга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.

4️⃣ Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун, шу куни Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар.

5️⃣Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕊5👍3
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍7
ШАРОИТ ЯХШИ БЎЛСА ҲАМ НАМОЗЛАР ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#қаср

CАВОЛ: Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шароитлар яхши бўлса ҳам мусофир намозларини қаср қилиб ўқийди. "Шароитим яхши тўлиқ ўқийман", — дейиш Аллоҳ таолонинг бизга қилган марҳаматини рад этиш бўлади.

Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.

Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса макруҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди.

Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракаат ўқийди. Мусофир киши имом бўлганда, иқтидо қилгувчиларга мусофирлигини билдириши керак бўлади.

Мусофир мусофирликдаги қазо бўлган намозларини қаср қилиб, муқимликдаги қазоларини эса тўлиқ қилиб ўқийди. Мусофир маҳсига уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин. ("Ҳидоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍9
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕊6👍3
#Ҳадис_560

БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛАДИГАНЛАР УЧУН

📗 Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди, туролмаябмиз бомдод намозига деб шикоят қилишди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадир" дедилар.

✍️ Термизий ривояти

📜 Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.

📌 Кимки бомдод намозига ухлаб қолаётган бўлса вақтлироқ ётсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
👍13🔥1
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ СОЛИҲ АМАЛЛАР ИЧИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН.

Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:

1.
Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».

"Фазоилул аъмол" китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8
ШАРОИТ ЯХШИ БЎЛСА ҲАМ НАМОЗЛАР ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#қаср

CАВОЛ: Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шароитлар яхши бўлса ҳам мусофир намозларини қаср қилиб ўқийди. "Шароитим яхши тўлиқ ўқийман", — дейиш Аллоҳ таолонинг бизга қилган марҳаматини рад этиш бўлади.

Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.

Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса макруҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди.

Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракаат ўқийди. Мусофир киши имом бўлганда, иқтидо қилгувчиларга мусофирлигини билдириши керак бўлади.

Мусофир мусофирликдаги қазо бўлган намозларини қаср қилиб, муқимликдаги қазоларини эса тўлиқ қилиб ўқийди. Мусофир маҳсига уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин. ("Ҳидоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ!


🏷 Билармидингиз? 📞 👳🏻‍♂️

Агар бирор бир диний масалада қийналаётган бўлсангиз, буни ечими осон. Юртимизда анчадан буён Диний Қўмита қошида ☎️ Сall-марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда ва шу кунгача қанчадан қанча инсонларга манфаат келтиришга улгурди. 🤲

Саволингиз борми? Унда сиз ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси диний саволларга жавоб берувчи Сall-марказга мурожаат қилиб кўринг:

📌 +998 78 150-33-44 телефон рақамлари орқали Сall-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

🗓 Сall-марказнинг иш тартиби душанба кунидан жума кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш кунлари шанба/якшанба).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍1
2025/07/08 17:10:49
Back to Top
HTML Embed Code: