Telegram Web
ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
#Қуръон

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.
Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .

📚 “Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Намозни тарк қилиш - гуноҳларнинг каттаси.
Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. Бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР КЎП ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН СУРА
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайси сурани аёлар кўп ўқиши керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёллар учун бирор сурани кўпроқ ўқишга тарғиб келмаган. Аёлларга тааллуқли ҳукмлар кўпроқ "Нисо" ва "Нур" сураларида келган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/239820)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tgoop.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tgoop.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tgoop.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tgoop.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tgoop.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
ГИПС БЎЛГАН АЪЗО БИЛАН ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

CАВОЛ: Оёги синиб гипс бўлса қандай ғусл килиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ, қўл ёки бирор аъзо гипс қилинган бўлса ёки бирор жароҳат (сув тегса жароҳатга зарар етиши ёки тузалиши кечикиб кетишидан хавф қилиб) боғлаб қўйилган бўлса ғусл ва таҳоратда ўша аъзодан бошқа жойлар ювилади, гипс ва боғич устига тўлиқ масҳ тортилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/181696)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
⚡️Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз;
⚡️Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
⚡️Бир марта хатмга 3.000.000 (3 миллион) савоб оласиз.

© Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РУҚИЯ ҚИЛДИРИШ НИМА ДЕГАНИ?
#руқя

CАВОЛ: Кимгадир кўз тегса ёки ҳадеганда касалланаверса ўша инсонга “руқия қилдириб юбор” дейишади. Руқия қилдириш нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ?
#мазҳаб

CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ?
#ақиқа

САВОЛ: Қизим яқинда 3-фарзандини дунёга келтирди. Ҳалигача боши касалдан чиқмай жуда кўп бора шифохонага тушиб қолади. Бунга сабаб жонлиқ сўймаганимиз бўлиши ҳам мумкинми? Умуман олганда фарзанд туғилганда жонлиқ сўйиш динимизда шарт амал ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш, яъни бирор жонлиқ сўйиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан саналади. Бу дегани жонлиқ сўйилса, савоб бўлади, агар бирор сабаб билан ақиқа қилиш имкони бўлмаса гуноҳ бўлмайди.

Баъзи ҳадиси шарифларда чақалоқ учун сўйилган жонлиқ эваз, гаров бўлиши, у сабабли Аллоҳ таоло болага етадиган бало, тузалмас касалликлардан сақлаши таъкидланган. Жумладан Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ривоятга биноан ақиқа бола туғилганининг еттинчи кунида амалга оширилса, яхшироқ бўлади. Агар еттинчи куни имкон бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар ўн тўртинчи куни ҳам бўлмаса йигирма биринчи куни бўлиши тавсия этилган. Баъзи уламоларимиз бола туғилганидан кейин қачон бўлса ҳам унинг номидан ақиқа сифатида жонлиқ сўйилса жоиз бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ
#таҳорат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Баъзи китобларда таҳорат пайтида ҳар бир аъзоларни ювишдан олдин айтиладиган дуолар келтирилган. Бир жойда ўқишимча бу дуоларни айтиш суннатда йўқ, бидъат дейилган. Ҳар бир аъзони юваётганда дуо айтиш жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 
“Буларни айтиш суннатдан” деб айтиш жоиз эмас. Аммо инсон учун дуо қилиш чегаралаб қўйилмаган. Айтиш суннат деб эътиқод қилиш ҳам одат қилиб олиш ҳам нотўғри. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/121452)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#намоз

Банда Роббининг қаршисида икки марта тик туради:

1. Намоз пайтида.
2. Ҳисоб-китоб пайтида.
Биринчисини қойил қилсанг, иккинчиси осон бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ДИНСИЗ ҚАЙНОТА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнотам динсиз одам, уйимизга масжид яқин ҳар азон айтилганда сўкишни бошлайди, ухлашга қўймайди шу даражадаям баланд айтадими буларни судга бериш керак деди. Одам ўлгандан кейин чириб кетади дейди, муллоликдан фойда йўқ дейди, соқол микроб деб айтади ва ҳоказо. Шу дунёдаги энг қийин иш мен учун унга салом бериш. Лекин бир амаллаб салом бераман. Кеча салом берсам ўзини эшитмаганликка олиб саломни едингми деб менга бақириб кетди. Бугун мен унга яна салом беришим керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз қайнотангизга салом бериш ҳақида сўрашдан олдин у кишини динга, ибодатга, тақвога, гўзал хулққа чақириш учун жон куйдиришингиз тўғрироқ бўлар эди. Қайнотангиз динсиз бўлса ҳам, эрингиз учун отадир. Эрингизнинг зиммасида отасига яхшилик қилиш, ҳизматини бажариш, ҳожатини чиқариш вазифаси бор. Бундай ҳолатда қайнотангизни дину диёнатли, ибодатли, тақволи, солиҳ, гўзал хулқли ва хушмуомала бўлиши учун сабабчи бўлиб қолиш у учун қилиниши мумкин бўлган энг катта яхшиликдир.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан яхшидир», дедилар».
(✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Қайнотангиз билан соғлигингиз яхшими каби гаплар билан сўрашиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/202974)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_838

БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ ВА МИСКИНЛАРГА ЁРДАМ БЕРГАН КИМСА



السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمَسَاكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ، وَكَالَّذِي يَصُومُ النَّهَارَ وَيَقُومُ اللَّيْلَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам: “Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек(ажр-савобга эга бўлади).

✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qalbim pok deydiganlar uchun nasihat

Kim nafsini poklasa, u odam najot topibdi

©Shayx Yorqinjon domla maruzalaridan

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР ҲОМИЛАДОРЛИКДА ТОЗАЛАНИШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл ҳомиладор бўлганда табийки 8-9-ойларга келиб қорни катта бўлиб остини тозалашни имкони қолмайди, туғриқ пайтида нохушликларни олдини олиш учун туғишдан бир неча ҳафта олдин салонда тозаланиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса барибир тозаланишда опа синглисини ёрдам чақиришга мажбур бўлади. Бу ҳам салонда тозаланиш билан бир хил эмасми? Ўзи шу вазиятда аёллар нима қилишлари керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шунча минг йилдан бери аёллар ҳомиладор бўлишган. Баъзилари бир вақтда 2-3тадан туққанлар. Ўшанда ҳам ўзлари тозаланганлар. Инсонда иймон ва ҳаё бўлса қидириб йўлини топади. Сиз ҳам яхшироқ бир ўйлаб кўрингчи Аллоҳ қалбингизга бирор яхши фикрни солар. Эрингиз тозалаб қўйиши ҳам мумкин. Бу ҳеч қанақасига айб саналмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАСАМ ИЧИБ ЎША ГУНОҲНИ ЯНА ҚАЙТАРИБ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ
#қасам

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга қасам ичиб ўша гуноҳни яна қайтариб қилиб қўйдим. Энди 10 та оч одамни тўйдириш учун пулим бор. Аммо бундай оч 10 та одамни топиш мушкул. Шунга шу пулларни бир пулга муҳтож одамга берсам каффоротни узган бўламанми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳеч ҳам мушкул эмас. Нисобга етадиган пули йўқ одам ҳамма жойда топилади. Мардикор бозорига боринг 10 кишини эртаман ва кечқурун тўйдириб қўйинг ёки эртаманга алоҳида кечқурунга алоҳида икки марта уларни қорнини тўйдирадиган пулни бериб қўйинг. Мисикн дегани 2000 доллар пули бўлмаган одамга айтилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/160712)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/07/01 01:08:19
Back to Top
HTML Embed Code: