Telegram Web
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ

"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.

"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".

Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.

📗 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир ( Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).

Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".

Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.

📗 Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" ( Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.

Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.

📗 Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

© Алишер Султонходжаев

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
НАФЛ РЎЗАГА УХЛАБ ҚОЛСА
#арафа_рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар нафл рўзага ухлаб қолса, уйғонгандан сўнг ният қилиб оғиз ёпса тўғрими? Ўша куни рўза тутаётган деб хисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
Еб ичмаган бўлса рўза ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61912)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр ».

Арафа куни Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотдан илгари ўтган барча пайғамбарлар айтган энг афзал зикр шудир.

Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.

Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.

📌 Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт.

Солиҳлардан бири шундай дейди:
Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

Ўзингларга ўзинглар яхшилик қилинглар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_207 #Такрор

ИЙД КЕЧАСИНИ ИБОДАТ БИЛАН ЎТКАЗИШ

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : «مَنْ قَامَ لَيْلَتَيِ الْعِيدَيْنِ مُحْتَسِبًا لِلَّهِ ، لَمْ يَمُتْ قَلْبُهُ يَوْمَ تَمُوتُ الْقُلُوبُ». رواه ابن ماجه والطبراني.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Набий ﷺ: «Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», – дедилар».

✍️ Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Ийдга ўтар кечанинг ҳам ўзига яраша фазилати бор. Уни бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.

Манба: islom.uz


••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_210 #Такрор

ҲАЙИТ ОДОБЛАРИДАН...

📗 Ийд намозига эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда бориш.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ийдга пиёда чиқиш суннатдир», деганлар.

✍️ Имом Термизий ривоят қилган


📗 Ҳайит намозга бир йўл билан бориб, бошқасидан қайтиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ r إِذَا خَرَجَ يَوْمَ الْعِيدِ فِي طَرِيقٍ رَجَعَ فِي غَيْرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».

✍️ Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилган.

Манба:
https://islom.uz/maqola/13929

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_212 #Такрор

ҲАЙИТ ОДОБЛАРИДАН... (давоми)

📗 Хонадон аҳлига кенгчилик, серобчиликка шароит яратиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " تَهَادَوْا تَحَابُّوا " رواه البيهقي وغيره.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Ўзаро ҳадя беришинглар, бир-бирингизга муҳаббатингиз бўлади», – деганлар».

✍️ Байҳақий ва бошқлар ривоят қилган.


📗 Қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни зиёрат қилиш, бева-бечораларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга хурсандчилик улашиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t عَنِ النَّبِىِّ r قَالَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. رَوَاهُ الثَّلاَثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи рақм қилсин», – дедилар».

✍️ Учовлари ривоят қилишган.


📗 Болажонларга ҳайитлик бериш, уларга ушбу байрамнинг шукуҳини кўрсата билиш.

Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳар бир қавмнинг ўз байрами бор, бу (Ийд куни) бизнинг байрамимиздир», деганлар.

Манба: https://islom.uz/maqola/13929

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Эслатма

📌 "Шариатимизда Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун – ташриқ кунлари рўза тутиш ҳаром қилинган. Бундан бошқа кунларда, ҳафтани қайси кунида рўза (қазо/нафл) тутса бўлади."

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ҳурматли обуначиларимиз, каналимизда бериб бориладиган хафталик душанба/пайшанба суннат рўзалар тақвими автоматик равишда чиқиб боради(маҳсус дастур ишлаб чиқилган), бугунгиси ҳам шу тарзда чиққан. Ташриқ куни бўлгани учун ўчириб ташладик.

Канал админлари хатоси. Сизлардан узр сўраймиз.
#Ҳадис_162 #Такрор

ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ АЛОМАТИ


عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا أَرَادَ اللَّهُ أَنْ يُصَافِي عَبْدًا مِنْ عَبِيدِهِ ، صَبَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ صَبًّا ، وَثَجَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ ثَجًّا ، فَإِذَا دَعَى ، قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ : صَوْتٌ مَعْرُوفٌ ، وَقَالَ جِبْرِيلُ : يَا رَبُّ هَذَا عَبْدُكَ فُلَانٌ ، يَدْعُوكَ فَاسْتَجِبْ لَهُ ، فَيَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى : " إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَ صَوْتَهُ " ، فَإِذَا قَالَ : يَا رَبُّ ، قَالَ : " لَبَّيْكَ عَبْدِي لَا تَدْعُونِي بِشَيْءٍ إِلَّا اسْتَجَبْتُ لَكَ عَلَى إِحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ : إِمَّا أَنْ أُعَجِّلَ لَكَ مَا تَسْأَلْنِي ، وَإِمَّا أَنْ أَدَّخِرَ لَكَ فِي الْآخِرَةِ مَا هُوَ أَفْضَلُ مِنْهُ ، وَإِمَّا أَنْ أَدْفَعُ عَنْكَ مِنَ الْبَلَاءِ مِثْلَ ذَلِكَ " ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يُؤْتَى بِالْمُجَاهِدِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَجْلِسُونَ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِالْمُصَلِّي فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ ، وَيُؤْتَى بِالْمُتَصَدِّقِ ، فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِأَهْلِ الْبَلَاءِ ، فَلَا يُنْصَبُ لَهُمْ مِيزَانٌ ، وَلَا يُنْشَرُ لَهُمْ دِيوَانٌ ، ثُمَّ يُسَاقُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِغَيْرِ حِسَابٍ حَتَّى يَتَمَنَّى أَهْلُ الْعَافِيَةِ أَنَّ أَجْسَادَهُمْ قُرِضَتْ بِالْمَقَارِيضِ فِي الدُّنْيَا

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ ﷺ : “Қачон Аллоҳ бандаларидан бирини Ўзига муқарраб қилишни ирода қилса, устидан балоларни ёғдириб қўяди. Банда дуо қилганида фаришталар:
“Таниш овозку” дейишади ва Жаброил:
“Эй Роббим, бу фалон банданг, сенга дуо қилмоқда, дуосини ижобат қилсанг” дейди. Шунда Аллоҳ таборак ва таоло:
“Мен унинг овозини эшитишни ҳуш кўраман” дейди. Банда қачон:
“Эй Роббим” деса, Аллоҳ:
“Лаббай бандам, нима деб дуо қилсанг сенга уч нарсадан бирини албатта бераман. Сўраганингни тездан бераман, ёки охиратга сўраганингдан афзалини таёрлаб қўяман ёки сўраганингни мислича сендан балоларни даф қиламан” дейди
” дедилар.

Сўнгра Расулуллоҳ ﷺ: “Қиёмат куни сафарбарликка чиққанларни келтирилиб, ҳисоб қилинишлари учун ўтирадилар. Намозҳонни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Садақа берганни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Аҳли балони келтирилади. Улар учун тарози тикилмас ҳамда девони очилмас ва ҳисобсиз жаннатга олиб бориладилар. Шунда офият аҳли жасадлари дунёда омбирлар билан қимчиб ташлангада эди деб орзу қилишади” дедилар.

🏷 Изоҳ: Баъзи вақтларда бало ва мусибатларга йўлиққанлар ибодатда бардавом бўлиб, Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлвориб дуо қилсалар ҳам дуо ижобат бўлмагандек бўлади. Шунда киши “бу мусибат, азоб ва қаҳрнинг аломати эмасмикан” деб қолади. Бунга жавоб шуки, Аллоҳ таоло бандасига тақдирга рози бўлиш, ибодатга қайтиш ва дуода бардавом бўлишни насиб қилиши дуо ижобат бўлганинг аломати ҳисобланади. Акс ҳолда дуога ҳам тавфиқ бўлмасди. Бундай вақтда мусибатга алоҳида инъом, дуо қилишга алоҳида инъом берилади. Бу мусибат даражанинг юқори бўлишига восита бўлади. Жалолуддин Румий роҳматуллоҳи алайҳ “Маснавий”ларида Аллоҳ таоло тарафидан ҳикоя қилиб: “Гуфт он Аллоҳ, ту лаббайка мост” яъни “унинг Аллоҳ дейиши бизнинг лаббай дейишимиздир” деганлар. Бу, банда қачон Аллоҳ деса, Аллоҳ лаббай бандам деганидир. Мусибатни қачонгача давом этиши ёки тездан ариши эса, Аллоҳнинг ҳикматига боғлиқдир. Бу худди табиб беморга қачонгача даволанишни чўзиш ёки тездан тўхтатишига ўхшайди.

☝️ Демак Аллоҳнинг имтиҳонлари имтиҳон қилинганларнинг қиёматдаги даражалари баланд бўлиши, чеккан азобларига эвазига мисли кўрилмаган нематлар берилиши учун экан. Инъом берилганда чеккан азиятлар арзимас нарса эканлиги маълум бўлади.

Манба: islom.uz

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ДУОСИ

Қурбонлик қилинаётган жониворни юзини қиблага қаратилиб, ушбу дуони ўқийди:
🤲 «Бисмиллаҳи! Аллооҳу акбар. Аллооҳумма ҳааза минка ва лака Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил узҳиййата минний».

Маъноси: «Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим бу қурбонлик Сенинг тарафингдан менга бир ризқдир ва холис Ўзинг учундир. Аллоҳим буни менинг тарафимдан қабул айлагин».


«Бисмиллаҳи. Аллооҳу акбар», деб пичоқни тортиб бўлганидан кейин қуйидаги дуони ўқийди:
🤲 «Аллооҳумма тақоббал ҳааза ъанний камаа тақоббалта мин ҳабийбика Муҳаммадин ва холийлика Иброҳима аълайҳимас-салаам».

Маъноси: «Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳиссаломлардан қабул қилганингдек қабул қилгин».

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҚУРБОН ХАЙИТ КУНИ ИШЛАШ ҲАРОММИ?
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қурбон хайит куни ишласа харом бўладими? Қурувчи устамиз, бировни уйини қураяпмиз. Уй тугаши чўзилиб кетди шунинг учун шерикларимга эртага ҳайит бўлсаям ишлайлик дедим. Шунда бир шеригим эртага ишланган иш харом бўлади деди шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда “Қурбон хайит куни ишласа харом бўлади” деган гап йўқ. Ишлаш мубоҳ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/247124)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
🧕 ЭРНИ ЎЗИГА ИСИТИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Танишимнинг эри ўз хотинидан кўнгли қолган, яъни бошқа бир аёл танишимнинг эрини ўзига иссиқ-совуқ қилиб ўқитиб, қаратиб олган. Танишим ҳам эрини йўқотмаслик мақсадида эрини ўқитиб, ўзига қайтариб олмоқчи. Айтингчи, оиласини бузилиб кетмаслик, эрини ўзига иситиш мақсадида, иссиқ-совуқ қилса динимизда мумкинми? Гуноҳ эмасми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сеҳргар ва фолбинларга бориб қилиш мутлоқ ҳаром. Яхши гап ва хушмуомалалар ва бошқа ҳалол йўллар билан қилса бўлади. Ўша бегона аёлдан нима топган бўлса ўшани беришга ҳаракат қилсин. Оилада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жорий қилсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100001)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌
#Ҳадис_835

САФАРГА ЖЎНАБ КЕТАЁТГАН ОДАМ БИЛАН ВИДОЛАШУВ


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ لِلرَّجُلِ إِذَا أَرَادَ سَفَرًا: ادْنُ مِنِّي أُوَدِّعْكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوَدِّعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «У киши сафарни ирода қилган одамга «Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй. У зот «Аставдиъуллоҳа динака ва амонатака ва хавотийма аъмолика», деб айтардилар», дер эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.


📜 ШарҳСафарга жўнаб кетаётган одам билан видолашув мустаҳабдир. Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллоҳдан динингни, аҳли аёлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза қилишини сўрайман»дир.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан


📌 🧕 Аёллар, эрларингизни ишга кузатаётганда ҳам ушбу дуони ўқиш тавсия этилади.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#эслатма

📌 Намозни тарк қилиш - гуноҳларнинг каттаси.
Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. Бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Audio
Аллоҳ таолога тақво қилиш ва гўзал хулқ

Арбаъин асаридаги ўн саккизинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи

Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tgoop.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tgoop.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tgoop.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tgoop.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tgoop.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
2024/10/01 20:02:40
Back to Top
HTML Embed Code: