Telegram Web
#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
9. Zuho surasi tafsiri
Shifo
Шифо китоби. Зуҳо сураси тафсири. Aллоҳнинг Расулуллоҳга ﷺ икроми.

Шайх Ҳусайн Бухорий

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС
🧕 АЁЛ КИШИНИНГ БЎЙНИ ҲАМ АВРАТМИ?
#аврат

CАВОЛ: Бошимизга рўмол, устимизга кўйлак иштон кийиб юрамиз. Фақат бўйин қисми очиқ туради. Бўйин ҳам аёллар аврати ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ўранганида икки қўлининг кафтини ва юзини очиб юриши жоиздир. Лекин бундан бошқа аъзоларини, жумладан бўйнини ҳам сатр қилиши, бегона кўзлардан тўсиши лозим бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқа аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар" (✍️ Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_866

ҲИБАНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ



عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ
  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». 
✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий.

Ушбу ҳадиси шарифдан ҳибани қайтариб олиш ёмон хислат экани тушунилади. Аммо  бу эваз кутмасдан холис табарруъ қилган киши ҳақидадир. 

***

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال  رسول الله صلى الله عليه وسلم  :الرجل أحق بهبته ما لم يثب منها 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жавоб ҳадяси олмаган киши ўзининг ҳибасига ҳақлироқдир», дедилар». 
✍️ Ибн Можа ривояти.

Жавоб кутиб ҳиба қилган киши эса унга жавоб ҳадяси келмаса уни қайтариб олиши мумкин.

📌 «Ҳиба» - манфаат берадиган нарсани бировга етказишдир. Ҳанафий фуқаҳолар истилоҳида эса: Ҳиба муайян молни бировга эвазсиз мулк қилиб беришдир. Бундан вақтинчалиқ фойдаланиб туриш учун ёки ижарага берилган нарсалар ҳиба бўлмаслиги билинади. Шариатда ҳиба мандуб амал ҳисобланади.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_867

НАМОЗИНГНИНГ ҲАММАСИДА ШУНДАЙ ҚИЛ


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْهِ السَّلَامَ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ، فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ ثَلَاثًا، فَقَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ فَعَلِّمْنِي، فَقَالَ: إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ افْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَزَادَ أَبُو دَاوُدَ: فَإِذَا فَعَلْتَ هَذَا فَقَدْ تَمَّتْ صَلَاتُكَ، وَمَا انْتَقَصْتَ مِنْ هَذَا شَيْئًا فَإِنَّمَا انْتَقَصْتَهُ مِنْ صَلَاتِكَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:
«Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб, намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, у зот:
«Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундай бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:
«Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, сўнгра рукуъ қил ва рукуъда тин ол, сўнгра ғоз туриб, тиклан. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва ўтириб тин ол. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил», дедилар»
.

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

Абу Довуд:
«Бас, қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», деган зиёдани келтирган.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

***

رَأَى حُذَيْفَةُ رَجُلًا لَا يُتِمُّ الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَقَالَ: مَا صَلَّيْتَ، وَلَوْ مُتَّ مُتَّ عَلَى غَيْرِ الْفِطْرَةِ الَّتِي فَطَرَ اللهُ مُحَمَّدًا صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَلَيْهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ

📗 «Ҳузайфа рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган соф табиатдан бошқа(табиат)да ўласан!» деди».

✍️ Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

Манба: "Кифоя" китобидан


🏷 Изоҳ: Бундан намознинг рукуъ, сажда, қаъда каби барча амалларини сокинлик, хотиржамлик билан, қойиллатиб амалга ошириш кўзда тутилади. Бу эса ҳар бир ҳаракатдан кейин бутун жисмнинг сокинлик топиши ила бўлади. Мисол учун, рукуъда, саждада ва улардан тургандан кейин энг ози бир марта тасбеҳ айтиладиган вақт миқдорича аъзолар тин олиши лозим.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК
#ақида

CАВОЛ: Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.

عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ

Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»”
✍️ Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ‏:‏ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا‏؟‏ قَالَ‏:‏ نَعَمْ‏.‏

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗“Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”
.
✍️ Имом Насоий ривояти.

☝️Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
1. Ота-онанинг ҳақига дуо қилиш;
2. Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш;
3. Уларнинг ваъдаларини бажариш;
4. Ота-онанинг дўстлари ва қариндошларини ҳурмат қилиш ва уларни зиёрат қилиб туриш;
5. Уларнинг номидан хайру садақалар қилиш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_868

🧕 ИДДА ТУГАГАДАН КЕЙИН ҲАМ АЗА ТУТИШ - ҲАРОМ АМАЛ


عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، وَلَا نَكْتَحِلَ وَلَا نَتَطَيَّبَ وَلَا نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلَّا ثَوْبَ عَصْبٍ، وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ حَيْضِهَا فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига  рухсат берилган эди».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

📜 ШарҳКуст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган.

☝️ Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Яқин қариндоши ўлган аёл уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмаслиги.
2. Эри ўлган аёл тўрт ою ўн кундан ортиқ ҳам, кам ҳам мотам тутиши мумкин эмаслиги.
3. Мотамдаги аёл сурма суртмаслиги.
4. Мотамдаги аёл хушбўй суртиши мумкин эмаслиги.
5. Мотамдаги аёл асл бўёғи устидан бўялган кийим кийиши мумкин эмаслиги.
6. Эри ўлганидан кейин мотам тутиб, идда ўтирган аёл ҳайздан пок бўлганидан сўнг ҳайз туфайли пайдо бўлган нохуш ҳидни кетказиш учун фаржига хушбўй нарса – пахтами ёки бошқа бирор нарса қўйиши мумкинлиги.

Манба:  “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ЮРТИМИЗДАГИ БИДЪАТЛАР
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, яхши биламиз юртимизда бидъат маросимлар талайгина. Уларга қарши курашилаяпти, фатволар бор, лекин шунга қарамасдан давом этаяпти. Масалан уч, етти, йигирма, қирқ ва йил каби маракалар. Энди оми халқ тушунарлику, лекин уларнинг ичида тақводор кўринган, соқоли узун улар асосан Тожикистонга бориб пирга қўл берганлар хам қатнашишади. Улардан сўралса баъзи бирлари домла Ҳиндистонийни фатволар бор бунга дейишади. Бу қанчалик тўғри? Домла Ҳиндистоний шу маракалар рухсат берганларми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳ коммунистлар тазъйиқи жуда кучли бўлган даврларда ҳаёт кечирганлар. Бир неча бор қамалганлар, умр бўйи кўчиб ҳаёт кечирганлар. У киши асосий эътиборларини ихтилоф чиқмайдиган иймон ва фарз ибодатларига қаратганлар. Халқ тарк қилиши узоқ тушинтирув ва маълум муддат керак бўладиган урф-одатларга кўз юмишга мажбур бўлганлар. Ўзбекистон янги мустақил бўлган вақтларда бидъатга қарши чиқилганда келиб чиққан низо, бир-бирини куфр ва фосиққа чиқариш зараридан кўра уни бироз кечиктиришни маъқул кўрганлар. Чунки устозимиз ёш бола сутдан ажраганда бир неча кун сутнинг ишқида бақириб чақириб йиғлаганидек халқ ўзи ўрганган нарсадан ажралиши қийин бўлишини, бундан манфаат кўрганларни ҳам воз кечиши қийин бўлишини билганлар.

Ҳозирги кунга келиб илм кенг тарқалди, тафсирлар ёзилди, халқ Қуръон нима ва у нима учун Аллоҳ таоло тарафидан юборилганини тушуниб ета бошлади. Ватанимиз фарзандларидан ақийда, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва қироат соҳасида мутахассис бўлган кишилар етишиб чиқишди. Халқ ҳам бидъатни нима эканлигини тушуна бошлади. Натижада шариатда йўқ бидъатлар халқнинг бошига бало эканлиги, савоб ўрнига гуноҳ эканлиги, раҳмат ўрнига Аллоҳ таолонинг ғазаби ёғилишига сабабчи эканлиги тушунчаси пайдо бўлди. Ўлганлар ичида етим меросхўрлар қолса уларни молини ейиш дўзахнинг ўтини қоринларига ейиш эканлигини тушиндилар. Марҳумлар учун энг улкан савоб биринчи ўринда уларни қарзларини тўлаш, намоз рўзадан фидяларини адо қилиш, имкони борича, махсус кунларгагина чегаралаб қўймай, ҳар доим, бериё, ҳолис Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб, қодир бўлганича эҳсонларни қилиш эканлигини тушундилар.

Шу ўринда бидъат нима эканлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Бидъат сўзи араб тилида луғавий жиҳатдан янгилик маъносини билдиради. Дин истилоҳида эса дин ичида бўлмаган ва кейин пайдо бўлиб халқ “уни савобли” иш деб олган янгиликка айтилади. Бидъат борасида сўз юритувчилар кўп ўринларда луғавий бидъат билан истилоҳий бадъатни чалкаштириб қўядилар. Луғавий бидъат деб ҳар бир янгиликка айтилаверади. Масалан кийинишдаги, еб ичишдаги, электр жиҳозлардаги олдин бўлмаган янгиликлар кабилар. Буларнинг ҳаммаси араб тилида луғавий жиҳатдан бидъат дейилади. Буни динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. иккинчи бидъат истилоҳий бўлиб, у икки қисмга бўлинади:

📌 Биринчиси “Ал бидъату лиддиин” яъни динни қўллаб қувватлаш ва тараққиёти учун пайдо қилинган бидъатлар. Масалан дин илмларини олиш учун мадрасалар қурилиши, илмларни турли йўналишларга бўлиб чиқилиниши, азон айтишда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш, илмни тарғиб қилиш учун турли мусобақалар уюштириш кабилар. Баъзилар буни “Бидъати ҳасана” ҳам дейишади. Муҳаққиқ уламолар “Ал бидъату лиддиин”ни бидъати ҳасана деб номлашнинг ўрнига “Маа юнаалу биҳии илалваажиби фа ҳува ваажибун” яъни қайси бир иш билан вожибни адо қилишга етиладиган бўлса ўша ишни қилиш вожибдир деган қоида остига киритадилар.
📌 Иккинчиси “Ал бидъату фиддиин” яъни динда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъин ва табаъ тобеъинлар замонасида савоб бериладиган ибодат деб билинмаган ишларни савоб бериладиган иш деб динга киритиш. Бунга сиз айтган 3-7-20-40 ва йил, ҳайт кунлари савоб бўлади деб мусибатхоналарга эшикма-эшик кириб чиқиши, шариат мутлоқ суннат деб белгилаган амалларни ўзлари тарафидан қайсидир кунларга, қайсидир амалларга қайдлаб олиши. Масалан зиёрат қилиш мутлоқ суннат амал, халқ эса “чоршанба ва шанба куни касал зиёрат қилиш макруҳ” дейди. Ҳатто мубоҳ ишларга ҳам чегара қўйиб олишган. Яъни кечқурунда кир ювиб бўлмайди, оз-моз пули борлар кечқурунда қарз бериб бўлмайди, ёки сут сотиб бўлмайди ва ҳоказо. Буларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган бидъатлар остига киради.

Энди тафсирлар ўқийлик, ҳадислар ўқийлик ва фуқаҳоларимиз улардан ижтиҳод қилган масалаларини ўқийлик ва уларга амал қилайлик. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/57639)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_869


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلَا يَرَانِي، ثُمَّ لَأَنْ يَرَانِي أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ مَعَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, бирингизга бир кун келадики, мени кўра олмайди. Сўнгра албатта мени кўриши унинг учун аҳлидан ва улар ила бўлган молидан ҳам маҳбуб бўлиб қолади», дедилар».

Муслим ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.


📜 ШарҳБу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларига ўзларининг ғанимат эканликларини баён қилиб, бир лаҳза бўлса ҳам суҳбатларини топиб қолишга тарғиб қилмоқдалар.
Дарҳақиқат, мўмин-мусулмон киши учун Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг суҳбатларини топишдан ҳам каттароқ бахт бўлиши мумкинми? Саҳобаи киромлар бу бахтга сазовор бўлган улуғ инсонлардир. Улар одам боласи ичидаги энг афзал зот – Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, иймон келтирган саодатманд инсонлардир.
Саҳобалик бахти ҳақида сўз кетар экан, ўтган азизлардан қилинган бир ривоят ёдимга келади. Катта кишиларнинг биридан одамлар «Муовия афзалми, Умар ибн Абдулазиз афзалми?» деб сўрашибди.
Бу саволнинг сўралишига сабаб бор. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу саҳобий бўлсалар ҳам, халифаликлари ҳақидаги баъзи мулоҳазалар учун у кишининг ҳақларида одамлар ўртасида турли гаплар бўлган. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлсалар ҳам адолатли халифа бўлганларидан кўпчилик у кишини бешинчи одил халифа деб атаган. Ҳалиги улуғ киши мазкур саволга «Умар ибн Абдулазиз Муовиянинг бурнидаги чангга арзимайди, чунки Муовиянинг бурнига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларидан чиққан чанг кирар эди», деб жавоб берган эканлар.
Ҳа, биродарлар, биз ана шундай афзал пайғамбарнинг умматларимиз. Бу билан қанчалар шодлансак, арзийди. Фақат ўшандоқ зотга уммат бўлишдек улуғ бахтга муносиб бўлсак бўлгани.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС
🌐 АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ҚАРЗ БЕРИШИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан 60 сент олади шу судхўрлик бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муайян миқдорда пул қарз бериб, уни кўпайтириб қайтариб олиш рибо (судхўрлик) саналади. Ҳозирда алоқа компаниялари томонидан таклиф қилинаётган "қарз"да ҳам худди шу ҳолат бор. Шунинг учун бундай қарз олиш шаръан жоизмас.
Энди ушбу қарз муомаласи шаръан тўғри бўлиши учун алоқа компанияларига таклифимиз шуки, ҳисобида маблағи тугаган мижозга компания томонидан маълум миқдорда "дақиқа", "SMS", "MB"лардан иборат "пакет"ни насияга сотиши ва буни олган одам томонидан келишилган муддатда тўланиши мақсадга мувофиқ. Шунда компаниянинг даромади ҳам, мижозларнинг олган қарзлари ҳам ҳалол йўл билан топилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_668 #Такрор

ТАҲОРАТДАН ОРТГАН СУВНИ ИЧИШ МУСТАҲАБ АМАЛ


حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ وَهَنَّادٌ، قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي حَيَّةَ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا تَوَضَّأَ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ حَتَّى أَنْقَاهُمَا، ثُمَّ مَضْمَضَ ثَلَاثًا، وَاسْتَنْشَقَ ثَلَاثًا، وَغَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَذِرَاعَيْهِ ثَلَاثًا، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ مَرَّةً، ثُمَّ غَسَلَ قَدَمَيْهِ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَامَ فَأَخَذَ فَضْلَ طَهُورِهِ، فَشَرِبَهُ وَهُوَ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَحْبَبْتُ أَنْ أُرِيَكُمْ كَيْفَ كَانَ طُهُورُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. وَفِي الْبَابِ: عَنْ عُثْمَانَ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ، وَابْنِ عَبَّاسٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، وَعَائِشَةَ، وَالرُّبَيِّعِ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُنَيْسٍ

Бизга Қутайба ва Ҳаннодлар ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Абул Аҳвас ҳадис айтиб берди». У Абу Исҳоқдан:
Абу Ҳайядан ривоят қилинади:

📗 «Алийнинг таҳорат қилганини кўрдим. У кафтларини тозалаб ювди, сўнг уч марта оғзини чайди, уч марта бурнига сув олди, юзини уч марта ювди, билакларини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди, сўнг оёқларини тўпиқларигача ювди. Сўнг ўрнидан туриб, таҳоратдан қолган сувини олиб, тик турганича ичди. Сўнг: «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйгим келди», деди.

✍️ Бу ҳақда Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Рубаййиъ ва Абдуллоҳ ибн Унайсдан ривоятлар бор.


🏷 Изоҳ: Таҳорат олгач, идишда қолганидан ичиб қўйиш суннат амалидир (айрим кишилар каби бармоқларидаги ювинди сувни шимиш нотўғри). Ҳозирда кранлардан ҳам ичиб қўйса суннат адо бўлаверади.
📌 Уламоларимиз “ичаётган вақтларида Роббим мен зоҳиримни Сен буюрганингдек покладим. Қалбимни ҳам Ўзинг поклагин деб ният қилинади” деганлар.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/01 15:55:56
Back to Top
HTML Embed Code: