Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ФАРИШТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
​​​​📌 СИЗ КУЧЛИСИЗ...

✔️ Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, "ҳамма нарса тугади!" деб ўйлагансиз! Ўшандаям енгиб чиққан эдингизку! Енгасиз!

✔️ Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ деб ўйлаган эдингизку! Енгасиз!

✔️ Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю.... Енгасиз!

✔️ Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз оғирликларни! Енгасиз!

✔️Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир! Нафрат, ёмон кўриш хақиқий кучсизликдир! Кечиринг, хафа бўлманг! Кечирасиз, хафа бўлмайсиз! Енгасиз!

✔️ Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, мехр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир. Бу кучга ҳар бир ичида нафрати бор, сиздан хафа бўлган, сизга ишона олмаётган ҳар бир кучсиз енгилади! Енгасиз!

✔️ Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат экан! Нафратни сочмаслик! Жахлни жиловлаш! Ўзига ишониш! Мехр кўзи билан дунёга қараш! Очлик кўзи ўрнига нафс кўзи ўрнига, қизғониш сўзи ўрнига.... 👇🏻

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://www.tgoop.com/Obod_masjidi
🌐 ФАРИШТАЛАР ЁЗИБ ТУРАДИ

📚 Тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат (ёзиш – гапириш) кабидир", деган қоидани унутманг.

📖 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Ким) бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси,18-оят).

🕌 Имом Шофиъий айтадилар: "Ҳар бир инсон вафот этади. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар боқий қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда сизни хурсанд қиладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб "Ассалому алайкум, Ассалому алайкум" дер эдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлар эдилар" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Forwarded from Obod_uz | Илмий ва маърифий канал (Azimov Mansurbek)
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆 27/09/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          04:55
  Қуёш        06:20

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      05:35
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:30
📌 Шом            18:10
📌 Ҳуфтон       20:00

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://www.tgoop.com/obod_uz
🌙ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

©Ибн Сунний ривоятлари.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Жума айёмингиз муборак бўлсин азиз диндошим!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Forwarded from Obod_uz | Илмий ва маърифий канал (Azimov Mansurbek)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://www.tgoop.com/Obod_masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌸 Хайрли тонг! 🌸

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Мавлид шукуҳи

🕌 “Обод” жоме масжиди

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
#КУН_ТАВСИЯСИ

​​Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
СУВ ИЧИШДАГИ ҲИКМАТ

Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинди ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
#ДУО

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
​​#Тафаккур

"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"

Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам...

1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллиййинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳофаза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Эй Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд этаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар". (Воқеа, 25).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз нарсани васият қилдилар:

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.


Одоблар хазинаси китобидан.

▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Намоз фазилати

Усмон ибн Аффон (розияллоху анху) айтдилар:
- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди...
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
2024/10/04 02:22:12
Back to Top
HTML Embed Code: