Telegram Web
Американинг кўринмас юзи

Офият Сиддиқий 20 йилдан бери АҚШ қамоқхонасида дўзах азобини кўриб келмоқда. Унга қилинаётган зулмларни шунчаки адолатсизлик деб аташ даҳшат кўламини ҳис этмаслик ёки кичрайтириб кўрсатиш бўларди.

Батафсил: https://azon.global/3304

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ҳузурида қилмишларингизга жавоб берасиз. Мен фақат буйруқни бажарганман деб қутула олмайсиз!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бир дайди ит адашиб, кўзгулар хонасига кириб қолди. Бу хонанинг ҳамма жойи кўзгудан иборат эди. Ит хонанинг ўртасига келиб, кўзгуларда ўз аксларини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Унга ҳамма жойдан бир гала итлар қараб турар эди.

Ит уларга қарата ҳура бошлади, улар ҳам бунга жавоб қайтаришди. У янада баланроқ ҳура бошлади, улар ҳам янада баландроқ ҳура бошлашди....

Эртаси куни тонгда итни жонсиз ҳолатда топишибди. Итнинг арофида ҳам минглаган итнинг жасади ётар эди. Бу итга ҳеч ким зарар етказгани йўқ эди. Ит ўз акси билан бўлган жангда ҳалок бўлганди.

Хулоса шуки, бу дунё ҳам катта бир кўзгу. Атрофимизда содир бўлаётган жараёнлар бизнинг тасаввурларимизнинг айни аксидир. Шундай экан, бу дунёга яхшилик кўзи билан боқайлик!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мюнхен “революцияси”: Путин ғалаба қозонди, Европа шокда

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг нутқи дунёни лол қолдирди. Америка ва Европа муносабатлари 180 градусга ўзгармоқда.

🇺🇸 АҚШни таниб бўлмаяпти: Вэнс Мюнхенда, Пентагон раҳбари Ҳегсет Варшавада нималар деди?

🇷🇺 “Кремлдагилар ароқни бутилкада ичишяпти” – Путиннинг бошига омад қуши қўндими?

🇪🇺 Европа уч томондан босим остида. Ғарбда Трамп, Шарқда Путин, учинчи таҳдид ким?

🇺🇿 Глобал сиёсатдаги бу тектоник силжишлар Марказий Осиё учун нимани англатади?

Батафсил – сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкасида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қанчалик парадоксал ҳодиса бўлмасин, олимлар қўнғизларнинг аниқ қандай учишини тушуна олмайдилар.
Чунки физика ва аеродинамиканинг барча қонунларига кўра, улар умуман учмаслиги керак.

Бу эса Аллоҳнинг яна бир мўъжизасидир...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар
107. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳ, сендан сабр сўрайман", деб дуо қилиб турган бир кишининг олдидан ўтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Сен Аллохдан балою қийинчиликларни сўрадинг. Ундан тинчлик-офиятни сўра" дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир кишининг олдидан ўтдилар. У: "Аллоҳим, сендан неъматингни мукаммал қилиб беришингни сўрайман", деб дуо қиларди. У зот унга: "Эй Одам боласи, мукаммал неъмат нималигини биласанми?" дедилар. У: "Эй Аллоҳнинг Расули, бу бир дуо, мен бу билан яхшиликни умид қилиб дуо қилаяпман (холос)", деди. У зот: "Ҳақиқий мукаммал неъмат жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топишдир" дедилар. У зот яна "Ё Зал жалоли вал икром!" деб дуо қилаётган кишининг олдидан ўта туриб: "Албатта, сенинг дуоинг ижобат бўлди, энди сўрайвер!" дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
⚡️Яшил иқтисодиёт йилида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши давом этмоқда

2025 йилнинг биринчи чорагида республикада 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга зиён етказилган. Айбдорларга қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

"13 февралда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги чинор дарахтига қасддан шикаст етказилди. Икки нафар киши дарахтни йўқ қилишга уриниш жараёнида экологик ва ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлашган. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди" дейилади хабарда.


Маълумот учун, республикамизда эълон қилинган мораторий ҳануз амал қилиб, дарахтларни нобуд қилиш ёки шикастлаш учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланган.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили”да экологик ҳолатни барқарорлаштириш учун президент қарори билан кўпроқ дарахт кўчатлари экилиши буюрилган бир пайтда бу каби ҳолатлар ҳам кўп кузатиляпти.

Шунингдек, аҳоли орасида ҳатто уй қуриш учун неча йиллик дарахтларини кесолмаса-ю, баъзи ўзбошимчалар табиатга қасддан зиён етказишда давом этмоқда. Ёки баъзиларнинг қўллаб-қувватловчилари борми?


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
ҲАМДАРД БЎЛАДИ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларни ўзаро тенглик ва биродарликка даъват қилиб туриб дедилар:
“Мўъминлар ўзаро бир-бирларига муҳаббатли бўлишда, бир-бирларига раҳм қилишда, бир-бирларига шафқат қилишда битта танага ўхшашади. Тананинг бирор аъзоси оғриса бошқа аъзолдар унга бедорлик ва иситма билан ҳамдард бўлишади!”.
Абшиҳий ўзининг “Мустатрофун фий кулли фаннин музтазрофин” номли китобида келтиради:
“Бир киши тобеъинлардан бирининг олдига бориб унинг эшигини тақиллатди. Улар ўртасида дўстлик ва муҳаббат бор эди. У уйидан чиқди ва дўстига: “Нега келдинг?”, деди. Дўсти: “Менинг тўрт юз дирҳам қарзим бор. Уни тўлашдан ожиз бўлиб қолдим”, деди. Шунда тобеъин уйига тезлик билан кириб кетиб тўрт юз дирҳам санаб олиб чиқиб дўстига берди. Сўнгра уйига йиғлаган ҳолатда кирди. Унинг хотини: “Пул бериш оғирлик қилар экан, унга узр айтсангиз бўлар эди”, деди. Тобеъин деди: “Мен бу учун йиғлаётганим йўқ. Йиғлаганимнинг сабаби унинг ҳолидан вақтида хабар олмаганим учундир. У менинг олдимга келиб пул сўрашга мажбур бўлибди”.
Буюк дарс. Фақатгина сахийлик борасида эмас, балки юзнинг сувини сақлаш ва инсонлардаги олийжаноблик ҳақидаги буюк дарс. Шу маънода яна Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
“Мўъмин мўъмин учун худди бир бинога ўхшайди. Улар бир-бирини мустаҳкамлаб туради”. У зот шундай деб бармоқларини бир –бирига кириштирдилар.
Мусулмонлар қўшини жиҳодга чиқди. Душман билан мусулмонлар ўртасида дарё бор эди. Қўмондон душманга етиб олиш учун мусулмон лашкарларини дарёга тушишга буйруқ берди. Мусулмонлар қўмондонлари амрига бўйсуниб ўзларини дарёга ташлашди. Душман уларни узоқдан кўриб турар эди. Мусулмонлар дарёнинг ўртасига етиб боришганда улардан бирининг идиши дарёга тушиб кетди. У: “Идишим, идишим”, деб бақирди. Унинг ўнг томонидаги киши ҳам: “Идиш, идиш” деб бақирди. Унинг чап томонидаги киши ҳам: “Идиш, идиш”, дея бақирди. Уларнинг бари ҳалиги аскарга идишини қайтаришни истар эди. Мана шу иш сабабли Аллоҳ душманнинг қалбига қўрқинч солди. Улар: “Битта идиш туфайли шу ишни қилган кишилар улардан бир кишини ўлдирсак нималар қилишар экан!” деб ваҳимага тушишди.

Уммат мана шунга ўхшаган ишлар билан ер юзидаги халқларга етакчи бўлган. У шу каби ишлар билан бу сайёранинг машриқи ва мағрибига ҳукмронлик қилган. У “битта тана” тушунчаси билан, ўзаро меҳрибонлик ва тенглик тушунчаси билан, дўстининг эшитмай қолган эҳтиёжини эшитиб эҳтиёжини унга айтмагани учун кўз ёши тўкиши билан , битта биродарнинг идиши бутун бир қўшиннинг ташвишига айланиши билан бу оламга етакчи бўлган!
Аллоҳ умматга азизликни қайтарсин!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛ

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда –
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!

Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
🦅🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸

  🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..

         АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ЧЎПОН ВА БЛОГЕР

Ҳангома

Чўпон қўйларини боқиб турса, ёнига битта машина келиб тўхтабди.
Ичидан битта йигит чиқиб: "Ассалому алайкум, ака, сизга қўйларингиз нечталигини айтсам, битта қўй берасизми?" – деб сўрабди. “Майли,” – дебди чўпон. Ҳалиги йигит машинасидан ноутбук чиқариб, спутникдан жойнинг картасини топиб, ўша жойни суратини олиб, бошқа спутникка жўнатиб, жўнатган спутнигидан жойнинг катталаштирилган расмини олиб, дунёдаги энг катта университетга жўнатиб, у ердаги қўйларнинг сонини сўрабди. Бироз ўтиб email почтасига жавоб келибди, жавобни олиб ўқиб, чўпонга: “Ака, қўйларингиз 1596 та экан” – дебди.
Чўпон: "Тўғри топдинг, укам, майли, истаган қўйни танла!" – дебди.
Йигит қўйни танлаб, машинасининг юкхонасига жойлаб, энди кетай деб турган экан, чўпон: “Ука, шошма, агар сенга касбинг қандайлигини айтсам, қўйимни қайтариб берасанми?” – дебди. Йигит, “Ҳа!” – деб жавоб берибди. Чўпон йигитга қараб туриб, “Точна блогерсан!” – дебди. Йигит ёқасини ушлаб ҳайрон бўлиб, “Э, қойил-ей, чўпон ака, тўппа-тўғри топдингиз! Фақат, буни қандай уддаладингиз, шуни айтинг,” – деб сўрабди.
Чўпон унга:
– Биринчидан, чақирмасам ҳам аллақаёқдан пайдо бўлиб, савол сўрадинг. Иккинчидан, берган саволингни жавобини ўзим билсам ҳам менга айтиб, бу учун ҳақ сўрадинг. Учинчидан, умуман қўйни танимас экансан, эшагимни боласини буёққа бер-е, галварс! – дермиш.

Зафаржон ПЎЛАТОВ.
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг катта хавф бу Хитой😨

Машхур тадбиркор Х.Мамасаидов Ўзбекистонга Хитойликлар кириб келганидан жуда ташвишда эканини айтмоқда:

Хитой сизни болаларингизни синдиради, уларни қўлида қолишади демоқда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
«Ҳеч ким ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом қадар ўз тамойилларига содиқ қола олмайди. Оврўпага насиб этган жамики ютуқлар, биз ишлаб чиққан барча қонун-қоидалар Ислом маданияти ва низомлари олдида ноқисдир. Биз Оврўпо миллатлари, гарчи маданий имконларимиз кенг бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги пиллапоясига чиқиб борган зинанинг бор-йўғи биринчи поғонасидамиз, холос. Бу "баҳс"да ҳеч ким у зотдан ўзиб кета олмайди».

ГЁТЕ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

Бухоро вилоятида автомобил йўлини кенгайтириш учун 1824 та дарахтни кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Интернетда тарқалган видеоларда йўл бўйидаги дарахтлар ағдарилиб ётганини кўриш мумкин. Тармоқларда бухороликлар бундан норозилигини билдирмоқда. 2023 йилда бу лойиҳага қарши чиққан экология органи энди бу ишлар қонунчиликка мувофиқ бўлаётганини айтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/95309805

Kun.uz расмий канали
27 йил қозилик қилдим. Эр-хотин ажралишининг аксарияти шу икки нарсада эканига амин бўлдим:

1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак.
2. Ва унга жавоб берган ахмоқ хотин.

Шайх Али Тантовий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта гуноҳинг учун отангга жавоб беролмаяпсан. Аллоҳнинг олдида қандай жавоб берасан?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ривоят

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ҒАЗАБЛАНГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 АМАЛ

• Аллоҳдан шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраш.
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкиша кетди. Улардан бирининг юзи қизариб, бўйнидаги кўк томирлари бўртиб чиқди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен бир калимани биламан, агар ўшани айтса, ундан бу ҳолат кетади. Агар у “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деса, ундан мана бу ҳолат кетади”, дедилар»
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

• Ушбу дуони ўқиш.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Жаҳлим чиқиб турган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси)
“Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтон”
“Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин” деб айт” дедилар»
(Имом Ибн Сунний ривояти).

• Таҳорат олиш.
Атийя ибн Урва Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ғазаб шайтондандир. Шайтон ўтдан халқ қилинган. Ўт эса сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин”, дедилар
(Имом Абу Довуд ривояти).

• Ўтириб олиш ёки ёнбошлаш.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин", дедилар
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Дунё ташвишларидан маҳзун бўлманг

Доктор Харолдсен Хаббин шифокорлар ва жарроҳлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида ўқиган ҳисоботида айтишича, 176 нафар ўртача 40 ёшлардаги ходимнинг соғлиғи тадқиқ этилган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳар учдан бири таранг турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган уч касалликдан бири — юрак оғриғи, ошқозон яраси ва қон босими кўтарилишидан азоб чекишган.
Муваффақиятнинг баҳоси шуми? Эришган муваффақиятини ошқозон яраси ва юрагидаги хасталик эвазига сотиб олган инсонни муваффақиятли дейиш мумкинми? Дунёдаги барча бойликларни қўлга киритсаю, соғлиқни йўқотадиган бўлса бунинг нима фойдаси бор? Ахир, бир инсон дунёнинг барчасига эгалик қилса ҳам фақатгина бир тўшакда ухлай олади ва бир кунда уч маҳалдан ортиқ таомга ея олмайди. Оддий фермер билан бутун дунёга эгалик қилган шахс ўртасида қандай фарқ бор? Фермернинг уйқуси мазкур муваффақият эгасиникидан кўра хотиржамроқ ва таоми лаззатлироқ бўлса ажаб эмас.
Доктор Алварез айтади: “Ҳузуримда келган беморларнинг бештадан тўрттасида ошқозон касаллиги учун ҳеч қандай жисмоний асоси йўқ. Аксинча, уларнинг касаллиги қўрқув, тушкунлик, ғазаб, ўта кетган такаббурликдан келиб чиққан”.
Ана шундай маҳзун ҳайқириқларга нисбатан ҳаддан ортиқ даражада мол-дунё ортидан қувиш ва бунинг оқибатидан огоҳлантириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди" (Имом Ҳоким ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
2025/02/25 09:46:07
Back to Top
HTML Embed Code: