Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ТАОМ УЛАШИШ ҲАМ ФАЗИЛАТ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов


🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

💐💐💐 Ассалому алайкум азизлар! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌸 Бугунги улуғ кунда ота-онангизга, яқинларингизга яхшилик қилинг! Ота-онангизни ҳолларидан хабар олинг, агар улар вафот этган бўлсалар ҳақларига дуо қилинг! 🤲🏻

📖Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:

☝🏻«Қайси бир мусулмон фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. “Ота-онадан қайси бирини хафа қилгудай бўлса, уни рози қилмагунча Аллоҳ ундан рози бўлмайди”, деди. Шунда бир киши: “Агар ота-оналар болага зулм кўрсатган бўлса-чи?” деб сўради. “Агар улар боласига зулм кўрсатган бўлса ҳам, фарзанд уларни ранжитмаслиги керак”».

🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍4🔥41🎉1
#Маърифат_соати

📚 ИМОМЛАР ЁЗГАН АСАРЛАР ҚЎЛМА-ҚЎЛ ЎҚИЛЯПТИ

Куни кеча пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида Маърифат соати бўлиб ўтди. Қуръони карим тиловати билан бошланган йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг бугунги кунда имом-домлалар олиб бораётган хайрли ишлар, айниқса, халқимизга, мўмин-мусулмонларга соф Ислом таълимотини етказиш, ёшларни турли ақидавий хуружлардан асрашда кўрсатаётган жонбозликлари алоҳида эътироф этилди.

Пойтахтимиз маҳаллаларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўз самарасини бераётгани таъкидланди.
Шундан сўнг пойтахтимиздаги «Эшонгузар» жоме масжиди имом-хатиби таржима қилган Қосим Ошурнинг «Қуръоний жавҳарлар» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Аллоҳга шукр, сўнгги йилларда пойтахтимиз имом-хатиблари ўзларининг қаламларига мансуб диний-маърифий адабиётлари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой эгалламоқдалар. Хусусан, Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Таваккал домла Кенжаев, Ҳасан домла Қодиров каби устозларнинг асарлари қўлма-қўл ўқилмоқда.

Йиғилиш давомида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги медиагуруҳ ходимлари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирдан сўнг барча имомлар Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида «Шайх Зайниддин» қабристонига ўтиб, Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, у ерда ётган улуғ олимлар, шайхлар, хусусан, Шайх Зайниддин, Алихонтўра Соғуний, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шайх Алоуддин Мансур, Муҳаммадлатиф домла, Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳумуллоҳ каби марҳумларнинг ҳақларига бағишладилар. Хайрли дуолар ила тадбир хотималанди.

Манба: MuslimShosh.uz

📱 www.tgoop.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3💯1
​​ЁШ БОЛА САФАРДА ҲАМРОҲЛИК ҚИЛИШИ
#сафар

1745-САВОЛ: Турмушга чиқмаганман. Отам ҳам, амаки ва тоғаларим ҳам йўқ. Чет элга сафарга борсам, 15 ёшли укам менга маҳрам бўла оладими? Шариатда сафарда маҳрам бўлиш учун ёш чегараси белгиланганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, белгиланган. Аёлга сафар асносида ҳамроҳлик қилувчи киши балоғатга етган, ақлли ва маҳрам эркак қариндоши бўлиши лозим. Ўғил бола 15 ёшга тўлган бўлса, аломатлар билинмаса ҳам балоғатга етган, деб ҳукм қилинади ва у маҳрам аёл қариндошига сафарда ҳамроҳ бўла олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍3🔥21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

ЎЗИНГДА ИЛМ БЎЛМАГАН НАРСАНИНГ ОРҚАСИДАН ЭРГАШМА!

(13. Кўр-кўрона эргашиш ибодатми ё адашиш?)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:

Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
👍31👏1
#mujda

Жума куни асрдан кейин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", дедилар.

Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

Фазл ибн Фазола раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
🔥8👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ZIKR QILISH AFZAL VAQTLAR

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍62
Инсон умрининг босқичлари...

Албатта, биз инсоннинг умри ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, унинг бешта умумий босқичи борлигини кўрамиз. Инсон ҳар бир босқичда маълум бир муддат яшайди ва бу муддат ичида турли ҳолатларни бошидан ўтказади, ўзгаришларга дуч келади. Бу ҳолатда одамлар ўртасида фарқлар ҳам, ўхшашликлар ҳам мавжуд. Энди ушбу умр босқичларини тартиб билан кўриб чиқайлик:

📌 Биринчи умр босқичи: Бу одам (Одам алайҳиссалом) яратилган пайтдан бошланади. Аллоҳ таоло уни яратганда унинг авлодларини – бахтли ва бахтсизларини – пуштида (умуртқасида) жамлаган эди. Шу кундан бошлаб инсон зотининг насли бир пуштдан иккинчи бачадонга, бир бачадондан яна бошқа пуштга ўтиб, ҳар бир киши ўз ота-онасидан туғилгунича шундай давом этган.

📌 Иккинчи умр босқичи: Инсоннинг ота ва онаси орасида (туғилиб) бу дунё ҳаётига чиққан пайтидан бошланиб, у вафот этгунигача бўлган умр. Бу дунёдаги ҳаёт муддати шу босқичга киради.

📌 Учинчи умр босқичи: Инсон дунёдан ўтганидан кейин бошланади ва Сур найига биринчи марта пуфлангунича давом этади. Бу босқич "барзах" даври деб аталади.

📌 Тўртинчи умр босқичи: Сур найига иккинчи марта пуфланганда инсон қабридан ёки Аллоҳ хоҳлаган жойдан тирилиб чиқишидан бошланади. Бу "баъс" – қайта тирилиш куни дейилади. Бу даврда инсон Қиёматнинг барча ҳолатларидан – маҳшарда тўпланиш, ҳисоб-китоб, тарозидан ўтиш, китобини олиш, сирот кўпригидан ўтиш ва бошқа оғир ва дахшатли ҳолатлардан ўтади.

📌 Бешинчи умр босқичи: Бу инсон жаннатга киргандан кейин бошланади ва абадий давом этади. Бу умр тугалланмайди ва унинг ниҳояси йўқ. Шунингдек, дўзахга кирганлар учун ҳам шу босқич бор. Уларнинг аҳволлари эса турлича: Улардан баъзилари – кофирлар – турли гуруҳларда бўлишларига қарамасдан, дўзахда абадий қоладилар. Баъзилари эса дўзахдан чиқарилади. Улар иймонли бўлган, лекин гуноҳкор мусулмонлардир. Уларга шафоат ёрдамида ёки Аллоҳнинг бевосита марҳамати билан нажот берилади.

🟨 Бу бешта умр босқичи инсон ҳаётининг ҳар бир даврини қамраб олади — яратилишдан то абадий охират манзилигача.

"Сабилул иддикор вал иътибор бима ямурру билинсани ва янқазий лаҳу минал аъмор" - Абдуллоҳ ибн Улвий ал-Ҳаддод.

https://www.tgoop.com/tuhur
🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ФОЛ ВА СЕҲР ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЙ ХАВФДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
👍3💯21🔥1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади


“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

📜 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
🔗 www.tgoop.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

УЛАМОЛАРГА ТИЛ УЗАТИШДАН ЖУДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

(14. Аллоҳ таолонинг валийларига душманлик қилманг!)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:

Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!

📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
👍2🔥1
2025/07/12 14:27:10
Back to Top
HTML Embed Code: