Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
​​– Эсинг жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса, сизларгаям... – раис бирдан жим бўлди-да, э ҳайф сенга, дегандек қўл силтади.
– Бой бойга боқар бўлмасин оқсоқол, – деди аёл. – Агар аризамни эътиборга олмасангиз юқорига ёзаман, юқорига... Ўз кўзим билан кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъват қилди.
– Ёмон йўлга юр демабди-ю...
– Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман.
Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис, бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди.
Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди.
– Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! – деди бироз иддао аралаш оҳангда.
– Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин.
Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатди, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди.
– Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени...
“Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам”, деб ўйлади аёл...
– Аризам нима бўлди раисбува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар?
– Барака топгур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, – деди оқсоқол. – Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга. Устига-устак улар сизга... – раис яна жим бўлиб қолди.
Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди... Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта “Тез ёрдам” машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: “Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди”, деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди...
– Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, – деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди.
– Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизни маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами...– деди тиржайиб.
Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди.
Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири “Раисбува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай”, деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди.
– Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, – деди оқсоқол. – Барака топишсин имонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: “Биз яхши еб-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин”, деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга сира тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутилишди... Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз...
Аёл раис яна нималар деганини эслолмайди, у нима деярини билмай қолганди. У карахт бир аҳволда эди.
Муаллиф: Ҳамрохон Мусурмонова.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Бир куни олимлар қайси миллат совуққа чидамли эканлигини аниқлаш учун бир тажриба ўтказишибди. Инглиз, рус ва ўзбекни музлатгич ичига қамаб қўйишибди.

Инглиз музлатгич ичида 2 соат ўтира олибди. Рус 4 соатга чидабди. Бироқ, орадан 3 кун ўтса ҳам ўзбеклардан хабар бўлмабди. Охири олимлар музлатгичнинг эшигини очиб:⠀
— Яхшимисиз? Совуқ эмасми? — дейишса, ўзбек:⠀
— ...

Ўзбекнинг гапидан думалаб қолибман 🤣🤣🤣
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

– Оғир меҳнат қилишдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди.
– Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.
– Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз.
– 1 стакан сувни уйқуга ётишдан олдин ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади.
– Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг . Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Ушбу тавфсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
САБРЛИ АЁЛ.

Азиза итоатли, ота-онасининг гапини икки қилмайдиган одобли, окила, акилли қиз эди. Мактабни битиргач, Азизани сўраб хар тарафдан совчилар кела бошлади. Қариндош-уруғ маслаҳатлашиб , Азизани узоқ қариндошларидан бирига узатишди. Олис вилоятга келин бўлган Азиза тақдиридан нолимади. Аксинча, қайнона-қайнотасининг хурматини жойига қўйиб, икки қўли кўксида хизматини бекаму кўст бажарарди. Турмуш ўртогини хурмат килар, ҳар бир гапини қонун билиб, итоат қиларди. Эрталаб ишга кузатар, кечқурун "Хуш келдингиз",- деб кулиб қарши оларди.
Қайнона-қайнота ҳам фарзандларини бахтини тилаб дуо қилишади.
Орадан йиллар ўтиб, Азиза тўрт нафар фарзанднинг уч ўғил, бир қизнинг онаси бўлди. Турмуш ўртоғи Рустамнинг мансаби ошиб, ўзи ишлайдиган ташкилотга рахбар қилиб тайинланди.
Энди унинг айтгани айтган, дегани деган. Бир қараганда бу оила жудаям бахтли, равон йўлдан кетаётганга ўхшарди. Аммо...
Пули, давлати кўпайиб, обрўси ошиб ўзига "салом берадиган"лар тобора ортиб боргани сари Рустам босар-тусарини билмай қолди. Уйига кеч келадиган одат чиқарди. Баъзан келмай қолган кунлари хам бўлди
Уйига келганда Азизанинг ҳар бир ҳаракатидан камчилик қидирарди. "Дадажон" деб оёғига ёпишадиган фарзандларини жеркиб, ўзидан ошкора итарарди.
Айниқса кичкина қизи Ширин Рустамни яхши кўрарди. Рустам уйига келмаган кунлари Азизага. дадажоним қачон келадилар,- деб хархаша қиларди.
—Дадангни ишлари кўп, эртага албатта келадилар қизим. Яхшиси кел сенга эртак айтиб берай ,- деб эртак айтиб берарди. Ўзи эса кечаси ёстиқни қужоқлаб йиғлаб ухлаб қоларди.
Ширин эртаси куни дадасини келишини интизорлик билан кутарди. Дадаси келганда:
—Урре дадам келдилар!,-деб дадасини қучогига ўзини отишга шошарди.
—Ээээ нарироқ тур,- деб болани итариб, хотинига ўшқирарди.
Кейинчалик маълум бўлишича, Рустамнинг кўнгли бошқа аёлга мойил бўлиб қолган экан.
Азизага буни очиқ ойдин ошкора қилди. Мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Дийдиё қилишингни фойдаси йўқ. Олдиндан айтай. Яхшиси йиғи-сиғи қилмай яхшиликча айрилайлик.
Сенга кўнглим йўқ . Уйга келмаётганимдан, сенга бўлган муносабатимдан ўзинг хам сезгансанди.
Азизани кўз ёшлари юзини ювди. Йиглаганча бир оғиз сўз айтмай хонасига кириб кетди.
Ота -онасининг ҳай-ҳайлашига, насиҳатларига қулоқ солишни истамаган Рустамнинг сўнгги гапидан худди қуёшли кунда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:
— Мен барибир, ўша аёлга уйланаман. Бу гап Азизанинг қулоғи остида акс садо берарди.
—Болаларчи, болалар нима бўлади? Шуларни ўйладингизми?
—Мен билан яшашни истамасанг, ана, катта кўча! Болаларингни ҳам олиб кет...
Азиза лом-мим демади, барига сабр қилишга аҳд қилди. У эрига Яратган инсоф беришига ишонарди.
Рустам айтганидан қолмади. Ўша қўл остида ишлайдиган аёл Наргизага уйланди, топганини унга таший бошлади.
Рустам биринчи оиласининг кам-кўстидан хабар олиш у ёқда турсир, болаларидан ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамасди. Баъзида бир келиб, уйдаги қўлга илинадиган нарсаларни олиб чиқиб кетар, Азиза эса унга қарши ҳеч нима дея олмасди. Ширин эса дадаси келиб кетгандан кейин йиғлаб, Азизани юрак бағрини эзиб юборарди. Азиза яратгандан фақат ўзига сабр, Рустамга эса намозларида. инсоф сўрарди.
Ота-онаси хам ўғлининг ношудлигидан, гулдай оиласининг, фарзандларининг қадрига етмай, қаердаги бир аёлга илакишиб яшаётганидан афсус қилишарди.
Рустам уйига яна келди. Ширин:
—Дадажон кетманг "-деб Рустамни оёқларига ёпишди. Сизни яхши. кўрамиз дадажон. Сизни соғиндим, жудаям соғиндим ,- деб йигларди. Рустам беш яшар қизи Ширинни кўз ёши-ю, гапларига қайрилиб ҳам қарамади. Уйга кириб бир сумка. билан уйдан чиқди.
—Ўғлим, гулдай бола-чақангни уволи тутмасайди деб қўркаман,- деди онаси. Рустам хеч нарса демай кетди...
"Яхшими, ёмонми, шу одам болаларимнинг отаси. Кўз очиб кўрганим. Қилғиликларини юзига солсам, фарзандларининг олдида нима деган одам бўлади? Болаларимиз уни ёмон ота сифатида қабул қилишмасин........
​​Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди...
Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди.
Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди.
Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди.
Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади.
Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди:
— Ази, Азиза . Менман, қўрқма...
Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди:
— Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени...
Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди:
— Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди...
Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди.
-Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан...
Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда
"Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин...
УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Қўшнини хотини!!!!

Бу оилангиз тинчлини бузадиган, таьсир доираси кенг Ягона шахс!!!

Уйга келсам хотин йиғлаб ўтирибди. Қовоғи уйилган, гап сўз йўқ!!!
- Нима бўлди тинчликми хотин? " сўрайман ундан.
- Қўшнимизни хотини келиб кетди..." дейди кўзларидаги ёшни артиб. Тушунарли! Бу хотин бизни уйга хеч қачон оддий холатга келмайди. Ё эри тилла сирға олиб берган, ёки қаергадир қиммат ресторанга овқатланишга боришган шекилли.
-Эри яна нима олиб берибди? 8- мартга хали бор эдику! Тилла ковуш олибдими?! " киноя қилиб кесатаман мен. Хотиним рўмолини учини тишлаб ошхонага югуриб кириб кетди. У шундай, жахл қилса хам, уялса хам юзимга қараб гапира олмайди. Ошхонага кирадию бақириб йиғлаб дардини дастурхон қилади:
- Сизга алам қилсин! Тилла ковуш олиб берадими, ундан каттасини олиб берадими хар холда олиб беради! Сиз охирги марта мен учун чин кўнгилдан бирор нарса олиб бердингизми?! Сиздан имкониятингиздан ортиқ бирор нарса сўрадимми?! Хаммаси яхши бўлар дедим, чида дедим, севиб теккансан чидайсанда дедим! Аммо борган сари сиз менга эьтиборсизсиз! Ишдан келасиз, овқатни еб телефонга ёпишасиз! Қачон охирги марта кўзимга меҳр билан қарагансиз?! Болларингизни хам жеркиб, бақирасиз, улар ёнингизга боришга зада, қўрқишади!!! Қўшни келиб мақтаниб кетди, эри уни қўлига пул бериб истаганингни ол дебди!!!-деб йиғлайди хотин. Қўшнини хотинини эри билан қўшиб бир сидра сўкиб чиқар эканман, кайфият расво бўлди. Икки-уч оғиз "яхшигина" сўкишлардан эшитганидан кейин хотинни хам овози "ўчди"
"Телефонга ёпишасиз" деган гапи оғир ботиб телефонни хам бир чеккага отиб юбордим. Пултни олиб телевизор кўра бошладим. Хаёлимда эса хотинни гаплари.
" Тўғри айтаяпди. Охирги вақтлар ўзим билан-ўзим овораман. Хаммасини оилам учун қиляпман деб ўзимни овунтираман. Бу бечорага нима айб! 7 йил севишиб, қанчаси билан урушиб, бахтли қиламан деб уйланганман. Энди эса топганимни оиладан ортира олмай, унга эьтибор бермай қўйдим" деб ўйлаб сиқиламан.
Юрагим сиқилиб ташқарига тоза ҳаво олиш учун чиқмоқчи бўлдим. Ботинкамни кия туриб, хотинимни туфлисига кўзим тушди. Ранги учиб, устидаги лаклари кўчиб, кўп кийилганидан бир тарафи қийшайиб қолибди!  
" Эх Эшшак-эшшак туфлисини ахволини қара! Шуни кийиб шахар айланиб юрибди, уялгандир у хам! Лекин сенга айтмаган! У сенга оғир бўлмасин деб, устидаги тўкилиб қолса хам айтмаган!!! Сен эса ўзингдан билиб пул бермайсан"-деб ўзимни ўзим сўкаман.Ичкарига кирдим. Хотин устига кўрпани тортиб йиғлаб ётибди. Уни елкасидан қучиб: 
-Йиғлама хотин! Пул берганим бўлсин, тортмадаги пулдан истаганингча олда, эртага бозорга бориб истаган кўйлагингни, истаган туфлингни ол" дедим. 
-У пулга уйга янги эшик олмоқчи эдингизку" дейди хотин. 
-Шунча йил эски эшикдан кириб чиқдик,яна озроқ турса хеч нарса қилмайди " дедимда,юзига табассум пайдо бўлган хотинимни пешонасидан ўпиб уйқуга кетдим.
Ярим кечаси уйғониб кетдим,соатга қарасам тунги 03:40. Хотин эса тескари бурилиб бир нарсаларни пичирлайди. Қулоқ солсам 
- Янгамникидақа узунроқ кўйлак билан яхши рўмол оламан яна...яна..." деб бозор режасини тузиб ётибди.
Тонг сахар менга болаларни ташлаб бозорга кетди! Ёш болаларга қараш азоб,кун бўйи мадоримни қуритишди. Хар жахлимни чиқарганига онасини сўкаман. Кечга яқин хотин кириб келди кўзида ёш!
- Нима бўлди гапир?!
- Олган нарсаларимни дамасга қолдириб тушиб кетибман,кечгача изладим у дамасчини тополмадим! Кечиринг дадаси кўчага чиқмасам, йўлга юришни билмасам,тушаётган вақти унитибман- деб йиғлади хотин.
Уни сўкиб,урушдан нари-бери бўлиб, дамасчини қанақалигини сўраб кўчага чиқиб кетдим. Икки соат деганда дамасчини топиб, пакетга ўроқлик нарсаларни олиб уйга қайтдим. Қайтимда ўроқлик пакетни хотинни юзига отиб роса сўкдим. У индамай йиғлаб, бошини эгиб турарди.
- Оч энди пакетингни! Кўрайликчи нима олибсан кун бўйи санғиб" деб зарда қилдим! Хотин пакетни кўзларида ёш билан очар экан ичидан эркаклар туфлиси билан кўйлаги чиқди.......
​​- Бу нима? Кимга?- сўрадим мен.
- Ботинкангизни таги тешилганини кўргандим,бу ёғи бахор ёмғир кўп ёғади шунинг учун сизга олгандим. Кўйлагингиз хам кўп дазмолланганидан титилиб кетай деб қолганди дадаси! Мен уйга ўтирсам,менга кийим нима керак! Сиз кўчада бировдан кам бўлиб юрманг "- дедига ошхонага йиғлаб кириб кетди.
Қўлимга ботинка билан бир сўз айтолмай довдираб қолдим.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:

Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

Мумтоза Каримова

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
​​Икки_ҳикоя

Тирикчиликнинг айби йўқ, аммо…

Бир куни ишдан қайтаётганимда бекатда автобус кутиб бироз туриб қолдим. Мен чиққан автобус жуда тиқилинч эди. Бир амаллаб олди эшикдан чиқиб олдим. Автобусдаги паттачи аёл эътиборимни тортди. Эгнида узун кўйлак, бошида рўмол, белида катмонли сумка, бир қўлида пул, бирида эса чипта. Ёши 30-35 ёшлардаги эркакшода аёл эди у. Бекатлардан бирида тўхтаб, автобусга яна одам чиқди. Ўзи эса орқа томондан чиқаётиб, бир амакига юзланди:
– Амаки, кетасизми? Чиқинг…
У эса аёлга қараб:
– Синглим, олди томондан чиқинг! Аёллар олдидан чиқади, – деди.
Паттачи аёл эса юқорига талпинаркан, бироз дағал оҳангда:
– Ие, мен кассирман, амаки! Бўлинг, кўтарилинг! – деди.
Бояги киши жеркиб берди:
– Э, кассир бўлсангиз ҳам аёллар тарафдан чиқинг!
Шундан кейин паттачи аёл бир “уф” тортди-да, автобуснинг олд тарафидаги эшик томондан чиқишга йўналди.
Сўнг чипта сотишда давом этди. Шу пайт бир ёшроқ йигит:
– Опа, менга чипта бермайсизми, кира ҳақини тўладим… – деди.
– Шошилмай туринг, ё тушиб кетяпсизми?! – деб тўнғиллади паттачи.
…Дарвоқе, тирикчилик – меҳнатнинг айби йўқ. Аммо ҳар қандай соҳада биринчи навбатда инсондан сўзлашиш маданияти талаб этилади.
Паттачи аёл ҳам кимнингдир онаси, опаси, синглиси бўлиши керак. Муҳими у – Аёл. Демак, аёл киши ҳар қандай вазиятда ўзида мужассам бўлган ибо-ҳаё, андишани сақлаши лозим. Айниқса, жамоат жойларида аёл киши одоби билан барчага намуна бўлиши жоиз. Токи, у қаерда ва қандай вазифада хизмат қилмасин, аёл кишига мурожаат қилаётганлар, аввало, унинг чиройли тарбияси ва хулқ-атворидан андоза олишсин.
Зотан, аёлларимиз фақат ҳурмат ва эъзозга муносиб…
Ирода ХЎЖАЕВА

"Алдоқчи"

Янги ишга келган Шоҳиста киришимлигина экан. Ҳамма билан апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Айниқса Заҳро билан. Доим шошиб юрадиган, аммо ишини қойиллатиб қўядиган, ўзи ҳам сипо, ярашиқли кийимларда юрадиган озғингина Заҳронинг одамларни тортадиган нимасидир бор эди. Ҳар тонг бир қўли билан ўғлининг бир қўли билан қизининг қўлидан тутиб боғчага етаклаб келади, болаларини ташлаб, шундоқ боғча ёнидаги мактабга шошиб кириб кетади. Шоҳиста у билан янаям яқинроқ бўлгиси келади, доим шошиб юрадиган ҳамкасби хатто тушлик қилишга ҳам рози бўлмайди. "Уйдан у, бу олиб келгандим, боя катта танаффусда еб олдим", —дейди у.
Бугун ўқитувчилар хонасига кирса, дафтар текшириб ўтирибди. Шоҳиста ўзи сергапгина. Қайнонаси ҳам қолмади, қайинопаси ҳам қолмади, ҳаммани гапириб чиқди. Охири турмуш ўртоғига ўтди
— Эримга қўшимча иш топинг деяпман. Олти миллион ойликка яшаб бўладими шу кунда. Битта кўйлак бир миллион, гўшт фалон пул
—Сиз ҳам ишлайсиз-ку!
—Вой, ман нега пулимни рўзғорга ишлатишим керак, ўзимга етмайди-ю. Шоҳиста яна анча нолиб ўтирди. Заҳронинг бошига оғриқ турди, дугонасини маъқуллайвериб дафтарларни ҳам текширолмай қолди.
Кейин уни юпатди
—Шукур қилинг, дуо қилинг, ҳаммаси яхши бўлади.
—Қаердан яхши бўларди? Мана сизга ҳамманинг ҳаваси келади, фарзандларингизни чақмоқдек кийинтириб қўяди хўжайинингиз, ўзингизга ҳам ҳамманинг ҳаваси келади, доим яраштириб кийинасиз...
—Худога шукур, дадасининг олтин боши омон бўлсин, шуларнинг сояларида юрибмизда,—жилмайди.
Аслида эса ойлигини тийин-тийинигача қоқиб оладиган, йўлкирага пул бермагани учун анча жойдан қишнинг қаҳратонида ҳам икки боласини етаклаб пиёда юришига мажбур қилган эрининг "олтин бошлик" бирор жиҳати йўқ. Иккита опаси тўлишиб кетиб сиғмай қолган кўйлакларини берганда ҳам, фарзандларига жиянларининг эскиларини ювиб, тозалаб кийдирганида ҳам, тушликсиз ишлаб камқонлик орттириб олганида ҳам шукур қиладиган аёл эди у.
Анчадан бери ишсиз юрган турмуш ўртоғининг ҳар соатда тиндирмайдиган қўнғироқларидан безор бўлса ҳам, кулиб жавоб қайтаришга куч топа олган, рўзғорнинг юкини ўзи тортаётган, ўзи емаса ҳам фарзандларининг косасига ёнғоқдек гўшт солиб овқат қилишни уддалаётган аёл эди у...
Унинг мақташга арзигулик ҳаёти йўқ эди, аммо шукур қилувчи тили бор эди...
Феруза Салходжаева

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Хайрли оқшом !

Мана яна бир кунимиз ўз нихоясига  етмоқда...

Бугунги  кунда  қандай  инсонлар билан  дўст бўлдигу,  кимлар билан  арзимаган  бахоналар билан  айрилдик...

Кимларни  кунглини олдигу,  кимларнидир кўнглини билиб  билмай  оғритиб қўйдик...

Кимларга  табассум  ила  боқдигу,  яқин  инсонимиз учун вақт ажратолмадик,..

Келинглар  бу омонат  дунёда бир биримиздан  мехримизни  аямайлик...

Бир биримизга  ёрдам қўлимизни  ўзатайлик....
Яхшилик қилайлик...
Агарда яхшилик қўлимиздан келмас экан, ёмонлик хам қилмайлик..

Бир биримизга табассум ила боқайлик...

Ахир қанча инсонларга сизнинг табассумингиз  малхам эканлигини билмайсиз...

      ХАЙРЛИ  ОҚШОМ!

Оқшомингиз файзли ва
мазмунли ўтсин !

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Душанба тонги файзли келсин азизлар.

Кўпинча биз инсонлар билан алоқамизни Аллоҳникидан кўра яхшилашга ҳаракат қиламиз. Уларга ишонамиз... Лекин, ишларимиз касодга учраб, ҳолимиз танг бўлганда, биз билан фақатгина Аллоҳ борлигини биламиз...

Аллоҳ билан алоқангизни яхшиланг! Унга таваккул қилинг! Унинг Ўзи сизга етарли! Кунингиз хайрли, баракали омадли ўтсин!

ХАЙРЛИ КУН!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Япон ўрмонда адашиб қолибди. Ёнида фақат пичоғи бор экан. У билан электр линиясини амаллаб кесиб ташлабди. Таъмирлаш учун келган электриклар, уни топиб олиб, қутқаришибди. Ақлни ишлатиб ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетса бўлади.
Агар ўзбек ўша японнинг ҳолига тушиб қолганда: "Бу жойда Равшан бўлган", деб дарахтга ўйиб ёзиб, ўзи ўлиб кетган бўларди.

©интернет

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
ИККИ КАЛИМА.

Баъзи аччиқ хотираларни вақтлар ўтгач одам кулиб эслайди. Аммо ҳозир ёзадиган воқеамни ўша кунида ҳам опамга тентакка ўхшаб кулиб айтиб берганман. Иложсизликда одам ўзи шунақа куладиган бўлиб қоларкан...
Турмуш ўртоғим қамалган, рўзғорнинг ҳамма юки ўзимнинг зиммамда қолган кунлар эди. Шу даражада ўзимдамас эдимки, уйимга биров йўқлаб келса, олдига дастурхон ёзиш хаёлимдан чиқиб кетарди. Ташвишга бўкиб қолган пайтим...
Узоқ йўлдан опам йўқлаб келган пайтда иш билан кетгандим. Келсам, болалар "бувичам" келдилар деб қолишди. Бир маҳал ўғлим билан қўл ушлашганча опам кириб келди. Бирга магазинга боришган экан.
Озгина ўтирдилар. Сўнг менга "ичкарига Қуръон киритдингизми?" деб сўрадилар. "Опа қанақасига кирита оламан, китобларим чиққанини билдириш учун битта китобимнигина кирита олдик, аммо Қуръонни у ерларга қўймаса керак!" дедим.
Опам шу куни менга ўргатдилар. Иккита Қуръон сотиб олинг ва биринчисининг Фатҳ сураси ёзилган жойга "Лаа илааҳа иллаллоҳ" калимасини ёзинг. Иккинчи Қуръонни худди ўша саҳифасига "Муҳаммадур росулуллоҳ" калимасини ёзинг. Бу икки калима бир-бирига жуда қаттиқ тортилади дейишади.
Биринчи китобни амаллаб эрингизга етказишингиз керак, иккинчиси уйда турсин. Калималар бир-бирига тортилганда ин шаа Аллоҳ кўпга чўзилмай улар ҳам чиқиб келадилар. Эрингиз ҳаммага яхшилик қилган одам, ҳаммадан ҳам доимо ота-онасининг дуосини олган бола. Аллоҳ номардларга хор қилиб ташлаб қўймайди!
Опаларим турмуш ўртоғимни қаттиқ ҳурмат қилишларини биламан. Баъзан ўзимга ҳам уларни мақтаб, "қадрига етинг" деб насиҳат қилиб туришади.
Уларни йўлга кузатгач, бозорга ғизилладим. Қўқоннинг бозорида йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Беш сантиметрча чиқадиган иккита Қуръон китобчасини сотиб олдим. Майда ёзилган бўлса ҳам амаллаб ўқиса бўларди.
Чиқмаган жондан умид! Биз кабилар Аллоҳдан бошқа кимга суянади? Айтилган саҳифаларга айтилган калималарни арабчада ёздим.
Шу билан бу китобчанинг саргузаштлари бошланди.
Бир ҳафта китобчани қандай қилиб ичкарига киритишни ўйладим. Ҳамма ажабланиб юзимга қарайди ва "бунинг иложи йўқ!" деб айтади.
Чоршанба куни судда кўришишимиз керак эди. Китобчани сумкамга солиб бордим. Уч соатли суд мажлисидан сўнг икки минутгинага кўришувга руҳсат беришади. Аксига олиб бу пайтда турмуш ўртоғимнинг ошналари мендан олдин панжара олдига бориб олади. Кейин муллакамлар ҳам бор. Аввал муллакамга ялиндим: "шу китобчани укангизга амаллаб беринг" деб. Ҳайрон бўлиб "нима бу?" деб сўрадилар.
Икки минутли кўришув менга навбат етмай тугади. Ташқарига чиқдим. Қорним оч. Суд бир соатдан сўнг яна мажлисини бошлайди.
"Ҳартугул муллакам китобни берди шекилли" деб ўйлаб хотиржам бўлдим. Аммо аниғини билмасдан кетолмасдим.
Муллакам чиқиб китобни беролмаганини айтди. "Беринг ўзим бераман" дедим.
Судья кириб келишидан олдин конвойларни кутдим. Турмуш ўртоғим ва унинг ёнидаги бошқа банк ходимларини олиб киришди. Шу пайтда қўлимдагини бермоқчи эдим, конвой ўртага туриб олди. Шу ердагина улар нега бунақа қилишларини тушундим: лезвия ёки биронта тиғли нарса бериб қўяди деб қўрқишаркан.
Суд бошланди. Бу орада имо-ишора билан эримга қўлимдаги нарсани беришим кераклигини англатишга уриндим. Фуқаро кийимидаги одам тарафни кўрсатди. Аммо судга раислик қилувчи мени имо-ишорамни кўриб қолгани учун суд залидан чиқариб юборди.
Узун коридорда туриб йиғлардим. Қўлимдаги Қуръон худди биздан аразлаб қолгани учун ишим юрмагандек туюлаверди. Уч соат коридорда турдим.
Суд тугади. Яна уриниб кўришим керак эди. Залдан биринчи одам чиқиши билан ичкарига кирдим. Эрим ўртоғи билан бир-бирининг кафтидан тутганча панжара орасидан гаплашяпти. Икки кафт орасидан қўлимни ўтказиб "олинг буни" дедим. Қилиғим ажойиб бўлгани учун иккиси ҳам юзимга анграйиб қарашди. Сездириб қўйдик. Конвойнинг эндиям жаҳли чиққанди........
​​"Беринг, қўлингиздагини!" дея китобчамни олиб қўйди. У кичик Қуръонни ичида нима бор экан деб шириллатиб қараб кўрар, мен эса унинг қўлидан китобни қандай қилиб олиш ҳақида ўйлардим.
Китобнинг ичидан улар кутган лезвия ёки тиғли буюм чиқмади.
-Нима бу?- деди у юзимга чақчайиб.
-Қуръон!-дедим.
-Нима қилади уни?-деб яна савол берди.
-Ўқийди!-дедим ва ғайриоддий куч билан унинг кафтидан китобни олиб қўйдим.
-Бундан кейин судда қатнашмайсиз, подвалда ўтирасиз!-деди у аламидан ўдағайлаганча панжара ортида ўтирган турмуш ўртоғимга. Мен бу пайтда имо-ишора билан яна "китобни сездирмасдан олинг!" дея уқтиришни бошлагандим.
Уни суд залидан олиб чиқиб кетишаётганда яна қўлимдагини кафтига қистирдим. Аммо ҳамманинг кўзи бизда эди. Ўзимни тинмай сетканинг у ёғига тўп ирғитаётган, аммо олғир рақиб ўйинчилари томонидан тўпи яна ўзига қайтиб тушаётган валейболчидек ҳис қилдим.
Ҳа, ҳаётда баъзан қайсарлик ҳам иш беради...
Китобим фуқаро кийимидаги конвойлар бошлиғи қўлига ўтиб кетди. Изиллаганча ташқарига чиқдим. Йиғлаяпман-у, менга анграйиб қараётган одамларни кўриб-кўрмасликка оламан.
Назоратчидан телефонимни олдим. Опам куттирмай гўшакни кўтардилар.
-Опа, китоб назоратчининг қўлига тушиб қолди. Энди нима бўлади?
-Майли Азизахон, ташвиш тортманг, темир деворнинг у тарафига, яъни эрингизга яқин жойга ўтиб қолса бўлди!
Ҳавотирим босилди. Эндигина уйга қайтаман деб турсам, орқамдан "Азизахон" деган овоз эшитилди. Ўгирилдим.
Муллакам.
Ёнимга келиб "мана буни олиб қўйинг!" деб яна ўша китобни қўлимга тутқазиб турибдилар-у!
-Ким берди буни сизга?-деб сўрадим аламдан лабимни қаттиқ тишлаганча.
-Конвойларнинг бошлиғи! Ўзи бу нима эди?
Муллакамга ҳаммасини бошидан ҳудди ёш болага тушунтиргандек тушунтириб айтиб бердим.
-Э-ҳа! Аям ҳам узоқ йўлга кетадиган бўлсак қоғозга ёзиб берардилар. Бўлди, берамиз!
Уйга келиб, телефонда ўртанча опамга шуларни кулиб айтиб бера бошладим.
-Тепада камера турганди. Бир четда кузатиб ўтирганлар ҳам мени "жинни хотин" деб ўйлади шекилли, опа!
Опам мириқиб кулади:
-Ажойиб, тутган жойини қўймайдиган қизсиз-да! Шунақа қилиб беролмадингизми?
-Беролмадим-да!
Куляпман, аммо кўзим тўла ёш.
Кейинги ҳафта жимитдеккина китобчам қўлига етиб борганини эрим хатида ёзибди.
Бир ойдан кейин ростдан ҳам мўъжиза юз бериб озодликка чиқдилар. Жазо енгилига алмаштирилди. Улар қайтариб берган китобчани иккинчи-уйда қолган китобча ёнига қўяр эканман, вароқларининг бироз эскирганига ажабландим.
-Буни чўнтакда сақладингизми, намунча эскириб кетибди?
-Судда "бу китобни эрим ўқийди" деган гапингиз учун ҳам у қўлимга келгач ўқишни бошладим. Ичимдан шунақа пушаймонлар кучайиб келардики, жимитдек ҳарфларни қоронғу камерада ўқирканман, ёп-ёруғ уйимдаги китобимни ҳар куни ўқиб, ҳаққини адо қилмаганимга минг пушаймон ердим! Қуръонни илк бора бошқача назар билан ўқидим шекилли...
Биз ўзимизга билдирилган бу сабоқлардан тўғри ҳулоса чиқара олдик деб ўйлайман. Зеро, Юсуфларнинг зиндонга тушишларида ҳам, пушаймонлик ва надомат қоришиб кетган ўтмиш кунларида ҳам Аллоҳ таолонинг ажиб бир ҳикмати бор...
Ҳар бомдод пайти уйимдаги зарҳал катта Қуръондан турмуш ўртоғим қироат қиладилар. Жавонда бу муҳташам китобнинг ёнида иккита жимитдек Қуръон китобчаси ёнма-ён туради.
Уларнинг бирига "Лаа илааҳа иллалоҳ" калимаси ёзилган, иккинчисига эса "Муҳаммадур росуллуллоҳ!" ва бу калималар то қиёматгача бир-бирига оҳанрабодек тортилиб туришини энди биз биламиз...
Қачонлардир чўкаётган одам ҳасга интилганидек биз ҳам унга интилганмиз ва муқаррар гирдоб домидан у сабабли қутилиб қолганмиз...
Албатта бу икки калиманинг қудрати!
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Бир чой қошиқ тузга фурацилин қўшиб қўйинг. Натижадан шунчаки дахшатга тушасиз‼️

Мана оила қурганимдан бошлаб 15 йилдирки Хитойда яшайман. Келин бўлиб келган вақтим қайнонам тузга фурацилин қўшиб ишлатиш секретини сўраб қолдилар. Билмайман десам бироз койиб буни билмаган қиз оила қурмайди бизда деб сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Шу захоти ўзим қўллаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим.

Билишингизни ўзи сизга 100 миллион олиб келадиган бу усулни сири шундаки… Батафсил👇
Нур

Учгача санайман, чироқ
ёнади, — деди Асрор, сўнгги шамнинг тугаб бораётгани ҳақидаги хаёллардан ҳаммани чалғитиб. Болаларнинг кўзи лампочкага қадалди.
— Би-и-ир. Икки-и. Икки я-а-арим... Тайёрмисизлар!?
— Дадамдан кейин мен санайман, — деди учовлоннинг кичкинаси,
— Кейин мен.
— Кейин мен.
Бирин-кетин болалар навбат олишди.
— Ойи, сиз ҳам санайсизми?
— Менми!? Аёл нафасидаги сукут садосидан, ҳамма жим қолди.
— Мен дадангиз уч деганда чироқ ёнишига ишонаман...
Шам ўз кўз ёшига ботди. Аммо эркак аёлининг табассумини ҳали ҳамон тиниқ кўриб турар эди.
— Уч...

Аржумандбегим

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОВСИНЛАР.

У ҳар куни эрталаб саҳарда туриб нонушта тайёрларди. Овсини болаларини мактабга, эрини ишга жўнатиб ўзи ҳам ишга отланарди. Ҳар кунги узрини канда қилмасди:
- Сизни нуқул ишлатиб ҳамма юмушни ташлаб кетаверамиздааа... Узр овсинжон.
- Вой опажонимееей!... Узр сўраганингиз нимаси, одамни хижолат қилиб. Ойижон болаларга қараб турсалар, рўзғорнинг иши ҳам ишми? Кечқурун яна овқат ейилиб дастурхон йиғиштирилгач, овсини болаларини олиб уйига кириб кетарди. Ишлик одам, эрта туриши керак. Болаларини мактабга тайёрлаши керак эрталабга. Куни бўйи уйдаку,иши шу рўзғорда... Овсининг кирларини ювиб дазмоллаб қўйганди, эрталаб уйларига олиб кириб қўяр... Чарчаганда овсини, унутиб қолдирибти айтган бўлса ҳам.
Ошхона чиннидай тозаланиб, идиш товоқ ювилиб уйига кирган маҳали овсини бир уйқуни урган бўларди. Бехос йиқилиб қўлини синдириб қўйса бўладими?Фалокат оёқ остида эканда!Ишидан ҳар доим кеч соат бешларда келадиган овсининг зиммасида қолди энди овқат қилиш,идиш ювиш,супур сидир.
Биринчи кун, иккинчи кун... Учинчи кун идишлар зарда билан йиғиштирилди. Тўртинчи кун эрталабки нонуштани овсин ўз уйида қилди. Кекса қайнонаси пиширган ширчой томоқлардан зўрға ўтди. Кечки овқатга овсини яна ўша зарда билан тухум ва колбаса қовурди. Қайнотаси нон билан чой, мураббо билан қаноатланиб қўя қолди. Қайнонаси нон чимдиб ўтирди. Ишдан кечроқ келган эрига овқат қолмаган эди. Эрининг ўзи картошка арчиб берди, бир қўллаб қовуриб берди амаллаб.
Бешинчи кун на нонушта, на кечки овқат бўлди. Овсини ўз уйида бир нималар қилиб, болалари билан еб қўя қолди. Қайноғаси ҳам ўша кун кўринмади. Қўлидаги гипс олингунча эри, қайнонаси билан бир амаллаб рўзғорни эплаб туришди ҳар тугул. Онаси сингилларини жўнатиб турди. Бир қўллаб кир юваётганини кўрган овсини ичи ачиди. Росса ичи ачиди!
- Синглингиз келиб ювиб берарди!Ўзингизни қийнаб нима қиласиз? деди куюниб. Ўша куни унинг дам олиш куни эди. Манти қилган экан.Тақсимчада олти донагина қайнонаси ва қайнатасига олиб келиб бериб кетди. Яхшиям қўли тузалдия... Қандай яхши!Олдингидек елиб югуриб ишлайди!
Овсини ҳар кунги узрини айтиб эшикка йўналди. У эса ҳар доимгидек узрга ҳожат йўқлигини айтди. У бу синовдан сўнг ўзгармади. У овсинидай тусланмади. Чунки у унинг палаги тоза! Унинг ҳар рафтори яхшиликка йўғрилган! Мабодо агар у ҳам овсинидек йўл тутса ундан нима фарқи қоларди?
ЛОЧИННИНГ ПАРВОЗИНИ ҚАРҒА ҚАЕРДАН ҲАМ ТУШУНСИН...
ОСМОНИ ФАЛАККА КЎТАРИЛСА ҲАМ ЧАНГ ЧАНГЛИГИЧА ҚОЛАДИ, БАЛЧИҚДА МИНГ ЙИЛ ЁТСА ҲАМ ОЛМОС ҚИЙМАТИНИ ЙЎҚОТМАЙДИ.

ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍Ишдан уйга қайтганимда музлатгич тўла овқатни кўриб, хотиним «Севгинатор»га айланиб қолдими деб ўйладим...

Кейин билсам у шунчаки «Кунлик Рецептлар» телеграм каналига обуна бўлган экан!

Бу каналда улар 30 дақиқада мазали ва арзон таомларни қандай тайёрлашни кўрсатиб берар эканлар!

Сизга ҳам бу каналга обуна бўлишни самимий тавсия қиламан👇
"Ҳозир қўлимга милтиқ бериб қўйишса-ю, дарвозадан отам билан онам кириб келишса, шартта отардим. Ана ундан кейин ўзимни ҳам отиб юборишса, майли. Йўқ, аввал суд бўлиши керак. Судда гапиришим шарт. "Боласини ташлаб кетган ота-онанинг жазоси шу", - дейман..."

"Алвидо болалик"дан

Ўқинг...Фақат йиғламанг!
2025/02/24 09:03:42
Back to Top
HTML Embed Code: