tgoop.com/oriftolib/1407
Last Update:
Пашша ва чивин: фарқи нимада?
Бу сўзни адаштириб қўллаш кўп учрайди. Бир сўзнинг шеваларда бошқа маънода ишлатилиши одамларнинг адабий тилдан фойдаланишга ҳам таъсир этиши мумкин.
Хуллас, бугун пашша ва чивиннинг фарқи ҳақида кичкина ўрганиш олиб борамиз.
Изоҳли луғатга кўра, пашша ёзда жуда кўпайиб кетадиган, турли суюқ органик моддалар билан озиқланадиган қўш парда қанотли ҳашарот: йўл пашша, пашшаларни қўримоқ, қора пашша.
Чивин эса икки қанотли, узун мўйловли қон сўрувчи майда ҳашарот: безгак чивини, ўрмон чивини.
Халқ тилида “Чивин чаққандай ҳам бўлмади” деган ибора бор, у сира оғритмади, сезилмади ҳам деган маънони англатади.
Демак, чивин узун мўйловли, қон сўрувчи, чақувчи ҳашарот. Пашшада узун мўйлов бўлмайди, у ҳар ердан емиш қидирадиган, қўш парда қанотли ҳашарот.
Шевада чивин сўзи пашша маъносида ҳам ишлатилади. Лекин адабий тилда бундай қўллаш – хато.
Пашша сўзини шевада ҳам адабий тилга мос ишлатадиганлар унча севинмаса бўлаверади. Чунки пашша сўзи форсчадан олинган бўлиб, аслиятда чивин деган маънони англатади 😄.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1407
