Telegram Web
Forwarded from BOOK.UZ
#Сотувда 🎊

«Ака-ука Карамазовлар II»

Фёдор Достоевский «Ака-ука Карамазовлар» романини оғриниш, чексиз дилгирлик ва қўққисдан бостириб келиши мумкин бўлган қандайдир қисмат оловларидан таҳликада ёзган. У доим шундай ёзган, чунки шундай яшаган. У ўзини азоблар ичида кўпроқ яхши кўрган, ўзини азобларда тобланаётгани учун ҳам нимагадир арзитган, эҳтимол.

Бутун асар давомида муаллиф уста дорбоздек мангуликка тортилган икки дор устида у ёқдан бу ёққа ошиб ўйин ўйнайди: дин - динсизлик, ихлос – даҳрийлик, ҳақ - ҳақсизлик, жиддият - масхарабозлик, ота - ўғил, шараф - топталиш...

Достоевский мана шу талотўп ичида инсонни излайди: йўлдан озган, аммо қайтанажот йўлини топган Инсонни
! Ҳар ким Худо томонидан юклаган вазифани адо этиши керак.

Романнинг бахтиёр ва тантанавор оҳангларда якун топади.

✍️ Таржимон Иброҳим Ғафуров
ℹ️ Қаттиқ муқова, 640 бет
💰 Нархи: 45.000 сўм

🚚 Буюртма беринг ⬇️:

🛒 Сайт орқали: book.uz/Aka-uka-Karamazovlar2-
☎️ Телефон: +998 99 891 03 24
📲 Телеграм: www.tgoop.com/bookuzbek

@bookuzbekistan
Кимдир совға қилсин манга, иккинчи қисмини
Мактуб - ўзга сериялар

Миленага мактублардан бир бет ўқиб, икки бетлик нарса ёзгим келди. Мен ўзи охирги йиллар шунга мослашиб, ўрганиб қолдим. Ўқиганимдан кўра кўпроқ фикрлаб, олганимдан кўра кўпроқ беришга интилиш мойилллиги шаклланди менда. Ва бундан хурсанд эмасман.

Сен ҳамма нарсани жиддий қабул қиласан. Севгини ҳам, ҳаётни ҳам. Севги абадий бўлиши, ҳаёт эса инкор этиб бўлмас мазмунга эга бўлишини истайсан. Мен эса буларнинг ҳеч қайсисида барқарорлик кўрмайман. Севги нафратдан устун эмас, у ҳам нафрат каби келиб, кетгувчи. Ҳаёт ўлимдан устун эмас, у ҳам тўлиқ англаб бўлмас тилсим. Унга мунтазам маъно тиркаб қўйиш мумкин эмас. Нарсаларни ҳаёлимизда тўқиган қолипларимизга мослаштираман, деб, қийналиб қолмаяпмизмикан?

Мен кўп хато қиламан ва мени кечиришингни истайман. Эҳтимол, мени кечиришингни ҳис этишим учун (атайлаб!) хато қиларман. Оқибат сабабга туртки бўлар, балки?

Сен менинг изтиробни севишимга шубҳа билан қарайсан-а? Азоб - қайта туғилишнинг ягона йўли. Ҳар бир бахтсизлик инсонни ўзини қайта кашф этишга, очилмаган қирраларни очишга элтади. Ўзидан зериккан одам учун йирик руҳий зарбалардан кўра ёқимлироқ нарса борми? Мен ота-онасини ўлиши ҳақида тасаввур қилмайдиган, тасаввури давомида ушбу бахтсизликни (англаб, англамай) истамайдиган одам мавжуд эмас, деб ўйлай бошладим. Ҳеч ким ўлишни истамайди, аммо ҳамма вайроналик остонасини кўришни, унга етишни хоҳлайди. Жилла қурса, унинг ўзи тушуниб етмаган онг пучмоқларида шу фикр кезади ва баъзи-баъзида ҳуруж қилиб, ўзини намоён этиб туради. Масалан, тушларда.

Вақт ўтиб, барча амалларимдан афсусланганим каби, барча ёзганларим ҳам надоматга йўл очиб беради. Қизиғи шундаки, афсусланишимни билсам ҳам, ёзишга куч топа оляпман.
Айтганча, янгилик. Мен сени, умуман олганда, одамларни тушунишни ўргандим. Кимнидир тушунишни истасанг, аввал унинг гапларини ҳақиқат сифатида кўришингга тўғри келар экан. Калит - мана шу экан, азизим.

@palsapa
Audio
Достоевский

Автор : @palsapa

Аудио : cyberuz
We_01-04
Аудиокитоб премьераси: дунёнинг биринчи антиутопик асарларидан бўлмиш Евгений Замятиннинг “Биз” романи илк бора ўзбек тилида! Олдос Хаксли ўзининг "Ажиб янги дунё" номли асарини айнан Е.Замятиннинг “Биз” асаридан илҳомланиб ёзган, “Биз”сиз Жорж Оруэллнинг машҳур “1984” асари ҳам мавжуд бўлмас эди. 
📝Романни ўзбек тилига иқтидорли таржимон Муштарий Мамадалиева таржима қилмоқда ва мен, Мадина Мусаева 🎧аудиокитобга айлантирмоқдаман. Асарнинг электрон китоб варианти ҳам тугалланиши билан эътиборингизга бепул ҳавола эдилади. 
“Биз”нинг 1-4 боблари тингловчиларни деярли роботга айланиб қолган Д-503 ва дилбар О-90, ҳамда Зумрад Девор, Соат Лавҳи, Валинеъмат, Оналик Меъёри каби ғаройиб қаҳрамонлар ва тушунчаларга тўла Интеграл оламига олиб киради. Бизнинг #Бизсизга маъқул келади, деб умид қиламиз.

👉 @madnifique 👈
Forwarded from Киномания
#Birthday

Бугун машҳур Британ актёри Дэвид Тьюлиснинг туғилган куни. Тьюлис 1963 йил Англияда туғилган бўлиб, “Гарри Поттер” фильмларидаги Римус Люпин образи, “Яланғоч” (1993), “Мўжизакор аёл” (2017), “Йўл-йўл пижамали бола” (2008), “Борлиқ назарияси” (2014), “Жаннат қироллиги” (2005), “Тибетда 7 йил” (1997), “Адолат лигаси” (2017), “Афсона” (2015), “Уруш оти” (2011), “Макбет” (2015) каби фильмлари ва “Динотопия” (2002) ва “Фарго” (2014-) сериаллари билан машҳур.

@UzIMDb
Палсапа
#Birthday Бугун машҳур Британ актёри Дэвид Тьюлиснинг туғилган куни. Тьюлис 1963 йил Англияда туғилган бўлиб, “Гарри Поттер” фильмларидаги Римус Люпин образи, “Яланғоч” (1993), “Мўжизакор аёл” (2017), “Йўл-йўл пижамали бола” (2008), “Борлиқ назарияси” (2014)…
Вақтлироқ билганимда, "Naked" (Яланғоч) киносини турли томонларини таҳлил қилган бўлардим. Лекин...

Жонни ким? Кўпчилик унга циник, нигилист сифатида таъриф беради (мен нобакор ҳам шундай қилганман). Тунов куни шу кино режиссёрининг Жонни ҳақида "у циник эмас, шунчаки ҳафсаласи пир бўлган идеалист", деб айтганини кўриб қолдим.
Шу мавзуга тўхталсак (кинони бир кичик қисмини олиб, уни таҳлил қилсак).

Кишида идеалистлик қаердан келиб чиқади?

Эртаклар, китоблар ҳамда кинолар ўзга реалликка чорлайди. Ривожланишнинг олий босқичи - идеал ҳаёт. Одамда эса ривожланиш томон интилишга мойиллик мавжуд. Шу сабабли идеализм инсон кўнглига хуш ёқади.

Идеализм қандай барбод бўлади?

Ҳошимжон тажрибаларидан хулоса чиқариб, ҳаётда ғирромлик қилмай яшайдиган фариштадек болага айланганини ўқиб, "Сариқ девни миниб"ни тугатасан-у, ҳаётга ташналик билан кўчага отланасан. Не кўз билан кўрсангки, бундай Ҳошимжонларни дунё илиқ кутиб олмаяпти, ундайларнинг кўпи ижтимоий табақанинг энг пастида, ночор яшаяпти. Уларда ахлоқ бутун ва улар шунчалик чуқурдаки ахлоқий тамойилларни бузишга ҳам кучлари етмай қолган. Улар ёмон бўлиш учун жуда заифлик қилади.

"Before trilogy"ни тугатиб, қалбинг муҳаббатга тўлади-ю, севгилингни олдига чопасан. Лекин реал ҳаётда ҳақиқий севгилинг билан кинони кўраётиб ҳис қилган туйғуларингни ярминиям туёлмайсан. Чунки сен қуруқсан. Чўнтагинг ҳам. Қалбинг ҳам. Таъсирли кино кўриб йиғлашинг сени яхши одамлигингни эмас, нозик (заиф)лигингни англатишиям мумкин. Мавзудан чалғияпман. Ишқилиб, реалликка боқиб, одамларни яшаши учун асосий мотив сен ўйлайдиган гўзал туйғулар эмас, тирик қолиш учун кураш эканлигини кўрасан. Улар муҳаббатдан кўра кўпроқ нафратга, ҳавасдан кўра кўпроқ ҳасадга мойиллигини кўрасан (ва баъзида кўрасанки, изҳор этилмаган кескин нафрат майин муҳаббатга, кучли ҳасад эса иштиёққа тўла ҳавасга айланиши, ўз шаклини ўзгартириши мумкин). Ниҳоят, дунё яхшиланишидан ҳеч қанча умидинг қолмагач, уни вайрон этишга ҳисса қўшишни истайсан ва тап-таёр циникка айланасан. Одамларга ўз изтиробингни улашишни хоҳлаб қоласан. "Бир-бирингизга муҳаббат улашинг" деган сўзлар эса Масиҳнинг оғзида қолиб кетаверади.

Психологик нуқсонми? А?

Юқоридаги вазиятда дунё/ҳаёт айбдор эмас. Ҳар қандай реаллик ўз ҳолича қабул қилинмайди. Инсон ўзи учун нотаниш янги нарсага қарар экан, уни ўз қадриятлари призмасидан ўтказиб олади. Шунчаки ўз ҳолида қабул қилолмайди. Абсаматни кўриб, ҳа бу Абсамат демайди, балки ўз қарашлари билан Абсаматни "ўлчайди" ва бу яхши ёки ёмон Абсамат, дейди (нимаям дердик, Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг гуноҳи жабрини тортиш ҳаммани бўйнида бор) Дунёни англаш ҳам шундай жараёнда кечади. Унга қандайдир "баҳо"йингни ёпиштирасан.
Реаллликка нисбатан биз томонимиздан изҳор қилинадиган реаксия биз у билан тўқнашишдан олдинроқ ундан кутганимизга қараб турли кўринишда бўлади. (Шахмат қизиқарли ўйин, деб ўйласам ва уни ўргангач, ўртача эканлигини билсам, хафа бўламан. Ўйнашдан олдин уни расво, деб ўйласам ва ўртачалигини кашф қилсам, дўппимни осмонга отаман.
Кўплаб циник ва нигилистлар ҳам аслида хуноб бўлган идеалистлардир. Дунёни борича қабул қилолмай, ундан нимадир кутиб, кутганингни ололмаслик сени агрессив циникка айлантириб қўяди. Шунчаки одамларга бепарво, улар билан иши йўқ циник эмас, балки атайлаб бировларга зарар етказишни кўзлаб юрадиган, доим одамлар билан иши бўладиган қўштирноқ ичидаги циник.
Хуллас, Жонни ақлли, лекин барча инсонлар каби унинг ақл чегараси ўзи ҳақида ҳолис фикрлаш нуқтасига етганда тўхтаб қолади. Ёки у билади. У билади. Ҳеч қачон тузалмаслигини. Касаллигини ўтказиб юборганлигини. Саратонга даво йўқлигини.

Пс. David Thewlis'ни туғилган куни билан табриклайман. Кино тарихидаги такрорланмас роллардан бирини ижро этган бу акамизни узоқ ва шодон ҳаёт кечиришини тилаб қоламан. Эвара-чевараларининг тўйларини кўриб, орқаларидан дуода бўлиб юраверсин. Cheers.

@palsapa
Телеграмда камдан-кам ёзаман ва узунроқ бўлади. Шунинг учун твиттерда каналнинг профилини очдим, у ер қисқа ва тез-тез ёзишга қулай. Тез-тез ёзишга ҳаракат эса нимадир ўқиб туришга мотивация бўлади.

Ишқилиб, профил мана:
https://mobile.twitter.com/palsapa_
...Йигирманчи асрда эса инсон характери йўналиши пассивлик (сусткашлик) ҳамда бозор қадриятларига мослашишга томон ўзгарди. Замонамиз кишиси ўз бўш вақтининг катта қисмида нофаол. У умрбоқий истеъмолчи; у ичкилик, овқат, тамаки, лекциялар, томошалар, китоблар ва киноларни «қабул қилади»; буларнинг барчаси истеъмол қилинади, ичга ютилади. Бутун дунё унинг иштаҳаси учун объектга айланган: катта бутилка, катта олма, йирик кўкраклар. Инсон ҳамма нарсани ичига ютувчи – эмувчига айланди, у энди бутун умр нимадандир умидвор бўлиб яшайди ва натижада у бутун умр норози, қониқмаган, домонгир шахс бўлиб қолади.
Инсон ўзини товарга, ўз ҳаётидаги тажрибаларни эса фойдали йўлда сармоя киритиш мумкин бўлган капиталга айлантирди; агар у бунда мувафаққиятга эришса, демак у «бахтли» ва унинг ҳаёти мазмунга эга; агар эриша олмаса, «у муваффақиятсиз». Инсон «қадр-қиймати» унинг муҳаббат ва тафаккур каби инсоний хислатларига ёки санъаткорона қобилиятларига эмас, балки ўзини бозорда қанчалик «сота олиши»га боғлиқ бўлиб қолди. Шундай экан, унинг ўз қадрини баҳолаши ташқи омилларга – ўз муваффақияти ва бошқаларнинг унга берган баҳосига боғлиқ бўлиб қолди. Натижада у бошқаларга маълум маънода қарамга айланди. Унинг хавфсизлиги эса қулай шароитга мослашиб олишида, оммадан бир қадам ҳам узоқлашмаслигида бўлиб қолди.

...Cаноатдаги гигант корхоналар фақат пул топишни эмас, балки ўз бизнесининг янада йириклашишини ва силлиқ ишлашда давом этишини истайдиган профессионал бюрократлар томонидан бошқарилади.
Жамиятимиз силлиқ ишлаши учун унга қандай одам керак бўлади? Бу учун жамиятга катта гуруҳларда осонлик билан мулоқот ўрната оладиган, истеъмол қилиш истаги кундан-кун ошиб борадиган, шахсий диди стандартлаштирилган ва унга осонлик билан таъсир ўтказиш мумкин бўлган, амалга оширадиган танловлари эса олдиндан башорат қилиниши мумкин бўлган одамлар керак. Унга ҳар қандай ҳокимият, тамойил ёки виждон олдида ўзини мустақил ва эркин ҳис этадиган, бироқ шунга қарамай, бўйсунишга тайёр турган, ўзидан кутиладиган ишларни бажарадиган, ҳеч қандай муаммосиз ижтимоий машина ичига мослашиб оладиган одамлар керак; унга ҳеч қандай кучсиз бошқариладиган, етакчисиз ҳам эргаштириш мумкин бўлган, олдинга қараб юриш, омма билан биргаликда бир оқимда бўлишдан ўзга ҳеч қандай мақсадга эга бўлмай туриб ҳаракатланадиган кишилар керак. Замонавий саноатлашув жараёни мана шундай одамни яратди.

...Бугунги инсоннинг ижтимоий ҳиссиётлари ҳукуматга қаратилган. Фуқаро сифатида у ватандошлари учун жонини фидо этишга тайёр; якка индивидуал сифатида эса у ўзига худбинларча қайғуради. У ҳукуматни ўзининг ижтимоий туйғулари учун тимсол сифатида қабул қилгани учун ҳам ҳукумат ва унинг рамзларига сиғинади. У ўзининг кучи, ақлий салоҳияти ва жасоратини етакчилар учун ишлатади ва ўз етакчиларига бутга сиғинган каби сиғинади.

Эрих Фромм «Инсониятнинг бугунги аҳволи» мақоласидан

@palsapa
Севгилингиз севасиз, негалигини билмайсизми? Бу сизга ғалати туюляптими? Ҳаддан ошиқ севиш касалликми ё ҳақиқий севги?

Демократия ва инсон ҳуқуқлари қанча тиқиштирилмасин, одамлар нега пошшога сиғинамиз, деб турволишади, деб ўйлаганмисиз?

Дунёни ўзгартирувчи ғояларни яратган одамларнинг мотивлари нималар бўлган?

Отасидан ҳар куни калтак еган бола кун келиб ҳаммани ана шу босим остида ушлаб туришни кўзлайдиган ёки аксинча таслим бўлишга ундайдиган ғоя яратишга мойилми?

Ҳамма нарсани вайрон этишни истайдиган кўнгил «мен эга бўлмасам, ҳеч ким бўлолмайди» қабилида иш тутяптими?

Маъсулиятдан кўра мажбурият ёқимлироқми?

Садизм, мазохизм ва садомазохизм. Буларнинг руҳиятга доир кўринишлари қандай?

Келажакка умид борми? Шунча ишдан сўнг-а?

Ишқилиб, шунга ўхшаш кичик ва катта саволларни батафсил таҳлил қилган китоб таржимаси чиқибди. Эшитмадим деманглар.

Эрих Фромм. «Озодликдан қочиш»

@palsapa
Инглиз тилида тўғридан-тўғри таржима қилинса, «қорнимда капалак бор» мазмунини ифодалайдиган ибора мавжуд.
Бу ибора айнан нима маъно ифодалашини билмайман ёки унутганман. Тахминан, қандайдир ғалати ҳиссётни ҳис этишни ифодалайди. Ноқулайлик, қандайдир. Интернетдан сўзнинг аниқ мазмунини излагим йўқ, чунки аниқ маъно кўрсам, ўша маънога ҳиссиётимни бўйсундираман (ergo, ҳиссиёт чекланади). Мен эса ҳиссиётимга маъно бағишламоқчиман ва ўзим ҳис қилаётган нохушликни айни шу ибора орқали ифодаламоқчиман (ergo, ҳиссиёт эркин ва тўлиқ намоён бўлади). Сўзлар ҳиссиётларни торайтиради. Ҳар куни оғир меҳнат қилиб, кечаси ичадиган ва боласининг келажаги ўзиникига ўхшамаслигини қайта ва қайта мақсад қиладиган одам ҳам, ҳар куни вақтичоғлик қилиб, энди эса вақтичоғлиқдан айрилгани учун зерикишдан тамом бўлиб қолган одам ҳам бахтсиз ва тушкун. Бу сўзлар иккала ҳолатниям ифолайди, аммо юқоридаги икки одам бир нарсани ҳис қиляпти, деб айта олмайсиз. Одамларга ном қўйиб, уларни ажратганимиз каби ҳар бир ҳиссиётга алоҳида ном бергим келади. Ҳиссиёт даражалари мавжуд экан, дунёда энг катта хурсандчиликни ёки энг катта ғамни ҳис этган биргина одам мавжуд. Ҳеч бўлмаганда, ўша кишининг ҳиссиётларига алоҳида ном қўйсак адолатдан бўлар?

Ҳаммасини кўриб-билиб, тушуниб туриб, хато қилиш фақат инсонга хос бўлса керак. Бошқа жонзотлар «тўғри» нима эканлигини англамагани учун ҳам «хато қилмайди». Ҳаракатларинг ҳақида онгли ўй йўқ экан, уларда ҳеч қандай қиймат мавжуд эмас. Онгли ўй ва онгсиз характерга эга бўлган инсон ҳолатини қуйидагича таърифлаш мумкин: тўғри йўлни кўрасан, аммо сенинг оёғинг қийшиқ. Тўғри йўлдан юрсанг оғрийди, қийшиқ юрсанг... сен тўғри йўлда эмассан ва бу «оғрийди». Буни ид ва супер-эгонинг классик урушларидан бири сифатида ҳам кўриш мумкин.

Ари Астер киноларидаги ваҳшийликлар унинг ичидаги иблислар эҳтиёжини қондириб турар, эҳтимол. Сен ич-ичингдан ўлаётган пайт, қаҳрамонларни ҳар кўйга солиб, қийноқ домига ташлаб, ўлим ва ундан баттар ҳолатларга келтириш сени тинчлантирар. Унинг кинолари ҳиссиётга берилган шаклга ўхшайди. Агар ҳиссиётлар шаклга эга бўлганида, тил учида оддий қилиб айтиладиган «тушкунлик», «ёвузлик», «таслим» ва «исён» каби сўзлар ана шундай ёқимсиз ва қўрқинчли тусга эга бўларди, балки. Энг оғриқлиси ичингдаги қора рангни илғаш, энг катта жасорат эса қўлингга мўйқалам олиб, ушбу зулматни тасвирлаш.

Менинг қорнимда капалаклар яшайди. Эҳтимолки, сенинг ҳам. Ҳамманинг.

Пс. Ану капалак ҳақидаги ибора ёқимли ҳиссиёт экан, бейбимни айтиши бўйича. Майлида
@palsapa
Audio
Таржимон: Ҳикмат Толибжонов

Матн ҳолида ўқиш :
https://telegra.ph/Tuxum-04-30
#notsurewhereIam
Реал воқелик ҳақида энг кўп гапни туш айтади. Холмирза бир ухлаганда фақат битта туш кўрмас, кўрадиган сериалларига ўхшаб, тушлари ҳам қисм-қисм давом этарди.
Тунов куни тушида реалда ҳеч ҳис қилмаган нарсаси - экзистенциаль инқирозни ҳис қилди. Севгилиси қаердасиз, деб сўради. Жавобини биларди, шу шу галлактика, шу шу сайёра, шу шу давлат, шу шу шаҳардаман. Лекин умуман олганда шуни ўзи қаер? Қаердалигингни билмайсан, аммо шу маконга ўзгартиришлар киртишга уринасан, ғалати эмасми? Ё айни шу ўзгартиришлар қай маънода шу жойни сенга тегишли қилиб қўядими?
Шундай қилиб, Холмирза ерни кўтариб турган тошбақани нима кўтариб турганини билмагани учун ҳам қаердалигимни билмайман, деб бақирди. Реал ҳаётида сохта тушкунликни кўп синаб кўрган Холмирза тушида айни ўша ғамнинг ҳақиқийсини ҳис қилди. Кейин олдида онаси пайдо бўлиб қолди. Холмиза наша чекаётган экан. Яна чек, - деди онаси. У эса бақирарди, "қаерда эканлигимни билмайман". Одамлар анча-мунчада айтаётган сўзларини ҳис қилмайдилар, аммо у ҳис қилаётган эди. Сўзнинг кучи фақат ҳис қилинганда маълум. Кейин онаси бақирди, кейин у... у қўрқувдан қалтираб уйғонмагунча бақириқлар шу яхлит давом этди. Ўша куни ухлолмади у.
Куни кеча эса тушида сериал кўрди.
25 га кирган дўсти умрида биринчи бор севишаётган экан.
Лекин Холмирза қизни ёқтирмади. Сабаби у қизни таниди. Қиз бегона, лекин у таниди. Биз илк маротаба учрашган одамларимизнинг барчасини ғайришуурий тарзда "таниймиз". Биз аввал учратган юз кўриниши, гавда, характер, овоз каби хусусиятларнинг барчаси эсимизда қолади. Янги танишларни эски танишларимизга оид тасаввурларимиз андозасига солиб, "таниб оламиз". Умуман танимайдиган инсоннингга нисбатан ҳам нохолис бўлишинг мумкин, чунки сен унда ўзинг билмаган ҳолда бошқа танишингни кўрасан, ёки ўзингни. Тескариси бўлиши ҳам мумкин. Севгилинг онангга ўхшаса ажабмас, деган бўларди Фрейд.
Тушнинг давоми курсдошининг 92 ёшли бобоси ҳақида бўлди. У курсдошига ҳазиллашиб "сира ўлмайдими бобонг?!" - деди. Сабаби у қарияни шу чоққача кўп нарсани ўрганиши мумкинлигини, аммо ўрганманини, энди эса кечлигини биларди. Ҳаётнинг маъноси уни ўрганиш, деб ҳисоблагани учун ҳам кўп қарияларнинг тирик юришини маъқулламасди у.
Кейин эса қиёфадошларни кўрди. Аммо бунинг мағзини чақа олмади.
Ва ниҳоят туш охирида у узоқ вақтдан бери билмай келган қариндоши (long lost relative) уни қидириб келди. Холмирзанинг хурсандлигини кўрмайсизми! Сабаби у қариндошлари орасидан ўзига яқин киши қидирар эди (бу табиий). У барча қариндошларидан ўзини қидириб, топа олмаганди. Тушида эса сўнгган умиди яна бир бор учқунлангандек бўлди. Аммо қариндоши билдирмай чиқиб кетибди. Холмирзанинг умидлариниям чўнтагига яширинча солиб, олиб кетибди.

@palsapa
"Мени тушун" номли иккинчи китобдан парча.

Биз Яҳудий-Христиан анъаналарининг мақсадларига (Яратганни ва инсониятни севиш) эргашишимизга даъво қиламиз. Ҳаттоки бизга диний ренессанс босқичидан ўтаётганимиз ҳақида айтишади. Бу гаплар ҳақиқатдан шунчалик йироқдаки, ҳатто ҳеч нарса ҳақиқатдан бунчалик йироқда бўла олмайди. Биз ҳақиқатдан ҳам диний анъанага хос бўлган рамзларни ишлатамиз, аммо уларни бегоналашган инсоннинг мақсадига ишлайдиган шаклда ўзгартирганмиз. Дин ичи бўш идишга айланиб қолди; дин муваффақиятга эришиш учун кишининг ғайратини оширишга ёрдам берадиган қуролга айлантирилди. Яратган эса бизнесдаги шерикка айланди. “Ижобий фикрлашнинг кучи” китоби “Қандай қилиб дўст топиш ва одамларга таъсир ўтказиш” китобининг давомчисига айланди.

Эрих Фромм, "Инсониятнинг бугунги аҳволи".
Таълимнинг қайси шакли фойдали? Артур Шопенҳауэр бунга жавоб беради. Мақола узунлиги сабаб парчалари берилади.

Инсонга хос интеллект муайян тадқиқотлар (ўқиб-ўрганиш) натижасида шаклланадиган умумий ғояларни ўз ичига олади. Шундай экан, интеллект - бу ўрганиш жараёнидан сўнг шаклланади, дейишади. Агар бу тўғри бўлса, яъни киши ўрганадиган нарсаларида ҳеч қандай китоб ёки ўқитувчига эмас, балки бутунлигича тажрибага таянса, у ўзининг тажрибасидан нималарни ўрганганлигини ва қайси тажрибаси қандай ғояларини шакллантиришига олиб келганлигини яхшигина англайди. У тажрибаларининг икки томонидан ҳам бохабар бўлади ва барча нарсаларга ўз тажрибасига таянган ҳолда тўғри нуқтайи назардан туриб муносабат билдиради. Буни таълим олишнинг табиий методи, деб аташимиз мумкин.

Дунё билан танишиб чиқишга, уни ўз шахсий тажрибангиз орқали англаб олишга улгурмасингиздан, бошқаларнинг фикрини эшитиб, улардан ўқиб-ўрганиш ва миянгизни умумий ғоялар билан тўлдириш йўли бу – таълим олишнинг сунъий йўлидир. Сизга умумий ғояларни шакллантирадиган муайян тадқиқотлар (эгалланган турли билимлар) келажакдаги тажрибаларингизда намоён бўлишини айтишади; бироқ, ўша пайт келгунга қадар, сиз умумий ғояларга нотўғри ёндашасиз, шунга монанд одамларга ва нарсаларга янглиш нуқтайи назардан туриб баҳо берасиз, уларга нотўғри муносабат билдирасиз. Демак, бундай таълим шакли мияни айнитади...

Миянинг табиий ривожланиш йўлига қарши бориб, аввал умумий ғоялар (сунъий), сўнгра муайян тажрибаларга (табиий) ўрин беришнинг оқибатида одам асабийлашиб ва ҳавотирга тушиб қолади, баъзида эса нотўғри фикрларимизга нисбатан ўзимизни дадил тутамиз, унга қатъий ишонамиз. Бунинг сабаби — бу вақтга келиб миямиз биз амалда қўллашга уринаётган, аммо ишлатиш тугул, ўзини ҳали тўғри тушуниб етмаган умумий ғоялар билан тўлган бўлади...

Сунъий метод бола онгида фикр ва ғояларни, қатъийроқ қилиб айтганда, хурофоатларни сингдириш йўлидан боради ва бу жараёнгача бўлган даврда жуда оз сонли шахсий тадқиқотлар олиб борилади. Шу туфайли бола дунё тўғрисидаги тасаввурларини тайёр фикрлар орқали ҳосил қилади, аслида эса у ўз ғояларини ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ҳосил қилиши керак...

Бола ўз тажрибасида тасдиқламаган, ўзи ўрганиб чиқмаган ҳеч қандай ғоя бола онгига сингдирилмаслиги лозим; шунда боланинг фикр ва ғоялари оз бўлса ҳам, аниқ ва мустаҳкам бўлади. У нарсаларга баҳо беришда бировлар белгилаб берган мезондан эмас, балки ўз мезонларидан фойдаланади; у шундай қилиб, минглаб хурофот ва хаёлотлардан халос бўлади ва ҳаёт мактабидаги тажрибалари орқали улардан халос бўлишини кутишига ҳожат қолмайди...

Ўн беш ёшдан кичик болаларга кенг томонларга эга бўлган фалсафа, дин ёки бошқа билим соҳасида ҳеч қандай аниқ йўналиш бермаслик лозим; чунки болага ёшликда ўргатилган нотўғри қарашларнинг илдизи мустаҳкам бўлиб, уни йўқотиш мушкул бўлади; боланинг мулоҳаза қилиш қобилияти бошқа қобилиятларига қараганда нисбатан кечроқ шаклланади. Унинг асосий эътиборини хато қилиш имкони мавжуд бўлмаган фанлар, масалан математика ёки хато қилиш катта хавф туғдирмайдиган фанлар тил, табиий фанлар, тарих ва бошқа фанларга қаратиш лозим. Ҳаётнинг ҳар қандай даврида ўрганилиши мумкин бўлган билим мия яхши қабул қила оладиган пайтда ўрганилиши керак.

Муаллифлар, "Мени тушун" китоби.
Қанчадир олдин Жамшид ака сохта тренингчиларга қарши аёвсиз кураш бошлагандилар. Бугун қарасам, кўпчилик жангга кўнгилли бўлиб ёзилибди. Сохта тренинглар, вебинарчилар ва уларнинг одамларни қай тарзда авраши-ю, қай тарзда сувдан қуруқ чиқиши ҳақида барчаси қадамба-қадам тушунтириб берилган бир видео таржима қилгандим. Ўша чиқибди. Қуйида видеога ҳавола қолдираман:

http://youtu.be/aqoPIxDFrXo

@palsapa
Ҳалиям ўтирибсиларми? Бўлди кетаверинглар. Ёзадиган нарса йўқ уже.
Нафас оляпти. Сокин. қўп нарса ўзгаргандек. Лекин ҳеч нарса ўзгармаган
2024/11/26 10:49:40
Back to Top
HTML Embed Code: