Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Кўзларингиз қуйвормас мени,
Гоҳи ёмғир,
гоҳи эса қор.
Қайлардадир деразалардан,
Қараб турган кўзларингиз бор.
Гоҳ тонгдаги қуёш мисоли,
Гоҳ шамолдай сокин ва шиддат.
Юлдузлардай мисоли чақнаб,
Кўзларингиз кетмас бир муддат .
Қолган каби ой каби танҳо,
Қаросида жодай сўзингиз.
Баъзан бахтли ,
Баъзан ғамангиз,
Олислардан боқар кўзингиз...
Энди бўлди сўзим тугади,
Энди бўлди кетишим керак.
Буғзим бўйи изтиробларни,
Умрим бўйи ютишим керак.
Тойиб кетма оёғим ногоҳ,
Манзил қачон тугар билмаймиз.
''Тангрим биздан безмасинлар айт,''
Биз хам бошқа қайтиб келмаймиз...
Ичимда титраган титроғимсан ишқ,
Юрак деб аталмиш япроғимсан ишқ.
Сендан айро тушмам ўлганимда ҳам,
Юзимга тортилар тупроғимсан ишқ.
Gökhan_Kırdar_Dayan_Kalbim_Alatürka_2008_Official_Lyric_Audi
<unknown>
Қолдираман сариқ гулларни,
Сентябр сарғайган алам.
''Нега келдинг ҳаётимга айт?''
Битмай туриб эски бир ярам.
Кетгин дея айтаолмайман,
Қолгин десам энди бўлди кеч.
Тақдир десак ,нимага тақдир,
Иккимизни тушунмади ҳеч.?

13.09.2024
Фурруғ Фаррухзод

* * *
Отасига ёзган мактубидан


Кечам кундузум хеч кимсани хозиргача хали айтолмаган янги гўзал ва дилбар шеър айтиш тушунчаси билан
кечмоқда .Ўзимла бўш қолиб шеърни ўйлаб ёлғиз қолган кун бекор ўтган кун каби туйиляпти .Балки шеър мени хурсанд қилмайдигандай куринсада мен уни бошқа бир холда бахт беришини хис қиламан . Мен учун хурсандчилик гўзал либослар чиройли турмуш ёки нозу неъматлар билан эмас .Мен учун хурсандлик бу шеърга етишмоқдир.Қачон шеър билан қолсам рухим хузурланади .Агар менга хирсга берилган оламни бериб шеър айтмоқ бахтидан айирсалар ўша куни ўзимни ўлдираман .
Сиз менга бир замон изин беринг .
Майли ўзгалар кўзида бахтсиз , дарбадар бўлсам хам сизга асло хаётимдан шикоят қилмайман .

Турк тилидан
Муслимбек Мусаллам таржимаси

2014 йил
Сенга фақат севги тилайман,
Сенга фақат тилайман меҳр.
Сен айтасан "бунча тақдирнинг,
Кўз ёшлари азизим тахир.''

Яшаш керак жудаям узоқ,
Кўриш керак ҳайирли тушлар.
Қолиб кетар темир қафасда,
Учиш завқин унутган қушлар..
Барчасига кўзимни юмдим,
Барчасини унутдим бир зум.
Бу дунёда мендан биргина,
Қолар экан шу айтар сўзим.
Барчасига кўзимни юмдим.
Кулиб қўйдим тақдир ишига.
"Хотиржамлик,вазминлик"ҳамда,
Мардлик керак эркак кишига.

Барчасига кўзимни юмдим,
Аямадим олтин вақтимни.
Бу дунёми,
у дунёдами,
"Салом" айтгин кўрсанг бахтимни..
Нима ёздим
Нималар ёздим
Наҳот шулар менинг сўзларим
Менга етмас кўнглимнинг кучи
Менга етмас ақлимнинг кучи
Қайга шошар руҳимнинг қуши
Нимадандир хавотир менда
Нимагадир қўрқув томчилар
Мен сакинат истайман Раббим
Қўлларимни қўлларинга ол
Ва бағринга қучгин йўқ бўлай
Йўқлик дунёси бу
Йўқлик дунёси
Борлиқ дунёсида
Сени бир кўрай
Хазрат Бахоуддин Нақшбанд

На бизда бўйраву бўйракаш бор ,
На ғулому турку ва на хизматкор .
Сомонхона итидек дум остига,
Хар кеч бош қўйиб ётамиз бедор .

* * *
Хар нарсамиз йўғу хеч нарса хам кам эмас ,
Хеч нарсанинг йўқлиги бизга вале ғам эмас .
Жандамиз елкамизда ,ортимизда гўристон ,
Агар ўлсак ногохон бизга хеч мотам эмас .
Guljamol opa,sizda aruziy ohang saqlanib qolgan.Siz bahtli shoirasiz ,so'zni o'ylabmas balki o'ynatib yozasiz.🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏
Forwarded from Guljamol Asqarova
Муқимиёна

Бир ишқ кечди, руҳинг янглиғ афсунгар,
Табассумим каби тоза, самимий.
Сенинг севмай қўйганингдек муқаррар,
Менинг севиб қолганимдек табиий.

Бир тоғ эдим, сенга қирдек туюлдим,
Кўзларингга қўрғошиндек қуйилдим,
Ва олмадек буғзимдан жим сўйилдим,
Товонидан сўйилгандек Насимий.

Ишқ риштаси жодир  одам наслида,
Сенга ёмон боғландим ишқ фаслида,
Менинг бобом бўлса керак аслида,
"Ҳар ердаким умид этган Муқимий".*

Кетди оҳор - ўчди чеҳрам ранги, ёр,
Сенда эса яшил ишқнинг жанги, ёр,
Тушунаман: келганида янги ёр -
"Ёд этилмас қадрдонлар қадимий."*

Авзойи кўп бузуқ экан бу чархнинг,
Бозорлари кўтармади ҳеч нархни,
Кел, жаннатга айлантир шу дўзахни,
"Эй истиғно фирдавсининг насими"*.


***Муқимийнинг "Ёдимга тушди" ғазалидаги сатрларига ишора.


17.09.2024 йил

@Guljamol_Asqarova
Qalam rosa zerikibdi.
Esnab ,esnab she'r yozibdi.
Uni hamma maqtabdi.
Qalamga bu juda yoqibdi.
Rossa charchab, xorib haqqini so'rasa o'zi yozgan kitobni sovg'a qilishibdi.
🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶
Онамнинг қўллари шу қадар кичик ,
Онамнинг қўллари шу қадар юпқа ,
Тўкилиб бўлибди бечора ОНАМ .

Йиғладим хаётнинг алдоқларига ,
Йиғладим қўлининг қадоқларига ,
Тирноғлари ботмиш бармоқларига .

Нима деб сўз топай сўзларим ожиз,
Нима деб сўз топай кўзлари ожиз,
Ишонар энг буюк мўъжизаларга …

17.09.2022
АБДУРАҲИМ КАРАКОЧ

Ой нури тушар экан деразамдан ,
Сен ҳақингда ҳаёл сурмоқ не гўзал.
Ё бир автобусда, ё бир поезда ,
ғурбат элдан
сенга бормоқ не гўзал .

Ишқ ҳамиртуришин сендан олибда ,
Шакилландим севги деган қолибда .
Уйнинг  қўнғироғин  шошиб чолибда,
Илк чиққандан сени
сўрмоқ не гўзал .

Ёқсилга умиддан бол берар Ҳудо ,
Минг уруғ жон бордир ,
бир томчи сувда .
Гоҳи уйғоқ бўлгин ,
гоҳи уйқуда ,
Мендан боқиб сени кўрмоқ не гўзал .

Йўл узоқ юзимдан қуримасдан тер ,
Ёнинга чақирсанг
келгин десанг кел!
Қайғуни бир четга улуқтириб эй,   
Бағримга қучиб дил
ёрмоқ не гўзал .

Ишқ дерсан англаган ҳар нарсадир у ,
Ўлдирар ҳам тотли бир нарсадир у .
Азроилга жонни бермоқ оғиру ,
Истасанг сенга жон бермоқ не гўзал .

Таржимон M.Мусаллам
Абдураҳим Каракоч

Сиротдан юпқадир севги кўприги ,
Баробар кечайлик тут қўлларимдан .
Ният оқ кабутар ,
вуслат кўк юзи ,
Баробар учайлик тут қўлларимдан .

Кўнгилдаги бирлик қалқондир ташда .
Олдирма аёзда ,
ёмғир ёғишда.
Ўтган илк баҳорга,
келажак қишга ,
Баробар кўчайлик
тут қўлларимдан .

Бирлашар  онида шафақла ғуруб,
Қўрқув кутилмайди эшикда туриб.
Ҳоҳ у захар бўлсин ,
Ҳоҳ бўлсин ''шуруб'' ,
Баробар ичайлик
тут қўлларимдан .

Чақир орзуларнинг энг олисини ,
Яқиндан туярсан
ишқнинг сасини .
Чексиз баҳтиёрлик деразасини,
Баробар очайлик
тут қўлларимдан

Хотирла йўқолган хотираларни ,
Олмосдайин ёрқин ,
Олтиндай сариқ .
Ана шу вақтнинг қолдиқларини ,
Баробар сочайлик
тут қўлларимдан .

"Шубҳа" бошланишдир
"Қарор" ниҳоят ,
Замонни замонга қилма шикоят .
Қочиш қутулишдир
десанг гар шоят ,
Баробар қочайлик тут қўлларимдан...

Таржимон
М Мусаллам

Эртага бир икки сатрга изох ёзаман.
2024/09/21 11:54:08
Back to Top
HTML Embed Code: