Клублар ўртасида ўтаётган Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган "Манчестер Сити"нинг "Ал Айн"га қарши 2-тур доирасидан ўрин олган учрашувида ниҳоят ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов кўриниш берди.
Ушбу баҳсда ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушди ва 61-дақиқада захирага олинди. Баҳс давомида у сариқ карточка ҳам олди. Ҳусанов ўзбекистонликлар орасида клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган илк футболчи бўлди.
www.tgoop.com/qayduz

❤1👍1
Forwarded from A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
“Men seni hech kimga, men seni hech kimga, men seni hech kimga, BERMAYMAN!” (#)
👍1🔥1
Президент администрацияси раҳбари лавозими тиклангани ва унга бизга маълум шахс тайинлангани айтилмоқда.
Катта ўзгаришлар бўлмоқда.
www.tgoop.com/qayduz
Катта ўзгаришлар бўлмоқда.
www.tgoop.com/qayduz
👍1🔥1
#TAYINLOV
Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбарлигига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Саҳрои Кабирдаги қуёш энергиясининг 1.9 фоизи бутун дунёга электр энергияси етказишга етарлидир (#).
www.tgoop.com/qayduz
www.tgoop.com/qayduz
🔥1
⚡️Президент фармони билан матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланади
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра бир қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари "Келажак бунёдкори", "Шуҳрат", "Соғлом турмуш" медали, "Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик", II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони билан тақдирланади.

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканали телеоператорлар гуруҳи телеоператори, ҳамкасбим Саъдулла Ўринбоев "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
www.tgoop.com/qayduz
www.tgoop.com/qayduz
👍4❤1🔥1
Бугун бизнинг касб байрамимиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.
Қарийб 25 йилдан буён матбуот ва телевидение соҳасида хизмат қилиб келаман. Бу йиллар мен учун фақат иш тажрибаси эмас, балки юрак меҳнати, изланиш, изтироб ва барча ютуқларим билан ажралмас умримнинг бир бўлагидир.
15 йилдан ортиқ вақт спорт журналистикасида, кейинги 10 йилда эса маданият ва санъат соҳаси журналистикасида фаолият юритяпман. Бу давр мобайнида неча-неча устозлар, ҳамкасблар, ижодкорлар, спортчилар ва санъаткорлар билан танишдим. Қаламим орқали уларнинг ҳаёти, меҳнати, дарду орзуларини халққа етказишга интилдим.
Ижтимоий тармоқларда блоглар юритяпман. Бу орқали янада кўпроқ дўст-ёр орттирдим, одамлар дардига қулоқ тутдим, ўзгаларни тинглашни ва ўргатишни ўргандим. Бу йўлдаги барча ютуқларимга ўз меҳнатим, саъй-ҳаракатим ва сабрим билан эришдим.
Албатта, бугунги кундаги камтарона муваффақиятларим ортида менга ишонган ва қўллаб-қувватлаган инсонлар турибди. Устозларим, курсдошларим, ҳамкасбларим, дуода бардавом ота-онам ва менга ишонган оилам — барчасига чуқур миннатдорчилик билдираман.
Бугун ана шу ютуқларга ҳамроҳ бўлган барча азиз инсонларни самимий қутлайман! Қаламда юрт ҳисси бор экан, тажрибада халқ дарди акс этар экан, хизматимни давом эттираман.
Айтолмаган сўзларим, миннатдорлигим етиб бормаган юзлар бўлса, кечиринг! Ҳар бир кўмак, ҳар бир маслаҳат, ҳар бир табассум — мен учун катта таянч бўлган.
Касб байрамимиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Барча ижодкорларга, блогерларга, мухбирларга, операторларга, монтажчи ва муҳаррирларга — қаламингиз ўткир, мақсадингиз халқ учун бўлсин!

🔥3❤2👍2🥰1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги
www.tgoop.com/qayduz
www.tgoop.com/qayduz
🔥1
Расмда Европа харитаси кўрсатилган, унда Германия қизил рангда ажратилган. Сарғайтирилган мамлакатларнинг умумий ЯИМ $4,61 триллионга тенг эканлиги кўрсатилган. Германия ЯИМси ҳам $4,6 триллион бўлиб, бу ушбу мамлакатларнинг умумий иқтисодиётига баробар дегани.
Маълумотлар 2024 йилда Халқаро Валюта жамғармаси томонидан юкланган.
www.tgoop.com/qayduz
Маълумотлар 2024 йилда Халқаро Валюта жамғармаси томонидан юкланган.
www.tgoop.com/qayduz
❤1👍1🔥1
#mulohaza
Сунъий интеллект иш ўринларини йўқ қилмайди, балки уларни қайта шакллантиради. Шунинг учун хавотирга ўрин йўқ. Сўнгги пайтларда мутахассислар сунъий интеллект туфайли кўплаб касблар йўқолиб кетади, деган хавотирда. Аксинча, касблар трансформацияга учрайди.
Сунъий интеллект (SI) иш ўринларини тўлиқ йўқ қилади ёки кутилмаган, кескин ўзгаришлар юзага келтиради, деган қараш ҳақиқатда иш қандай амалга ошишини ҳисобга олмайди. Чунки ҳар қандай компания — ўзаро боғлиқ жараёнлардан ташкил топган тизимдир. Агар SI муайян соҳада ишни тезлаштирса, шундаёқ бошқа бир нуқтада тўсиқ пайдо бўлади.
Бирор вазифа самарали бажарилгани билан умумий унумдорлик янада секин ишлайдиган бошқа бўғинга боғлиқ бўлиб қолаверади. Бу бўғин аксар ҳолларда SI таъсирига дуч келмаган бўлади — демак, у ерда ҳали ҳам инсонлар ишлаётган бўлади.
Буни исталган иш жараёнида кузатиш мумкин. Масалан, агар AI агентлари сотувчилар учун мижозларни (лидларни) аниқлаб берса, кейинги тўсиқ — улар билан мулоқот қиладиган инсонларнинг етарли эмаслигида намоён бўлади.
Агар SI кўпроқ код ёза олса, энди бу кодни кўриб чиқиб, ишлаб чиқариш тизимига жойлаштирадиган муҳандислар етишмаслиги муаммога айланади.
Яъни, бир қисмдаги тезлашув бошқа қисмдаги секинликка тўқнаш келади.
Бу ҳолат компаниядаги ҳар қандай жараёнга тааллуқли. Иқтисодчилар ва таҳлилчилар кўпинча иш фаолиятини бир-биридан мустақил вазифалар деб ҳисоблашади. Аслида эса, иш жараёнлари ўзаро боғлиқ, бир тизим тарзида амалга ошади.
Шунинг учун SI орқали ҳосил бўлган унумдорликни ҳам доимо инсон меҳнати билан чегаралашга тўғри келади. Бу эса икки муҳим хулосани кўрсатади:
Биринчидан, SI жорий этилиши иш ўринларини автоматик равишда йўқотмайди.
Иккинчидан, инсон меҳнати яна узоқ йиллар давомида деярли ҳар бир соҳада зарур бўлиб қолаверади.

Ўтган ҳафтада «Shenzhen Special Zone Daily» нашри томонидан эълон қилинган видеода Хитойда ишлаб чиқилган инсонсимон робот намоён бўлди. У Шэньчжэндаги майдон бўйлаб инсонга ўхшаш юриш қилиб, тезликда сайр қилмоқда. Йўловчилар бу ҳолатни мобил телефонларида тасвирга олиб, роботнинг ҳаракатларидан ҳайратланишяпти.
www.tgoop.com/qayduz
www.tgoop.com/qayduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1🔥1
“Яшашдан мақсад” фильми: Усмон Юсупов ҳақидаги унутилган кинополотно
(1987 йилда суратга олинган ҳужжат-драма ҳақида)
Сўнгги пайтларда YouTube каби платформаларда совет даврида ишланган кўплаб фильмлар пайдо бўлмоқда. Улар орасида эътиборни тортган кинокартиналардан бири — 1987 йилда суратга олинган, Ўзбекистонни бошқарган йирик сиёсатчи Усмон Юсупов ҳақидаги “Яшашдан мақсад” (“Смысл жизни”) номли фильмдир.
Фильм бош қаҳрамони Усмон Юсупов. У 1930–1940 йилларда Ўзбекистон Коммунистик партияси раҳбари, кейинчалик Министрлар Совети раиси ва Олий Кенгаш раиси.
Фильмдаги асосий воқеалар - Фарғона канали қурилиши ва Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги давр кўрсатилади. Сталин, сўнгра Хрушчев раҳбарлик қилган даврларда Усмон Юсуповнинг ёрқин ҳаёти кўрсатиб берилган.
Хабарингиз бор, канал жами 45 кунда қазилган, умумий узунлиги 270 км. Юсупов раҳбарлигида 170 минг одам қурилишга жалб этилган. Фильмда фақат ташкилотчилик эмас, балки шахсий масъулият ва юксак жавобгарлик ҳам намоён қилинади.
"Яшашдан мақсад" фильми оддий ҳужжатли фильм эмас. Унда тарихий воқеа орқали катта маънавий савол қўйилади — инсон ҳаётининг мазмуни нимада? Фильм шу саволга амалий жавоб беради: жамият учун масъулият, катта мақсадлар ва шахсий ҳисса ҳисобига яшаш.
1987 йилга келиб ошкоралик (гласность) сиёсати авжига чиққан палла эди. Шароф Рашидов вафот этган, унинг мероси муҳокамада. Айнан Усмон Юсупов образи орқали “соф қиёфа”, ҳалол раҳбар кўрсатилади, шахсий манфаат эмас, халқ дарди учун курашган инсон тақдири ёритиб берилган эди. Бугунги кун давлат хизматидаги раҳбарларнинг оддий маош учун кун кечириши, фарзандлари мактабга эски кийимларда қатнаётгани тасаввур қилиш қийин. Фильмда ана шу жиҳат эътиборимни тортди.
Савол туғилади: нега айнан Усмон Юсупов образига мурожаат қилинди? Бу фильм телевидениеда эфирга узатилганми? Фильм орқали кимларнинг образи қораланмаган, кимлар оқланган?
Фильмнинг муваффақияти — шахсни идеаллаштириш эмас, балки тарихий воқеаларни шахсий драмалар орқали беришда. Унда раҳбар шахснинг вазиятни ўз елкасида сезиши, масъулиятни ҳис қилиб ишлаши кўрсатилади.
Ҳозирги кунда бундай фильмлар орқали совет даврини кўпроқ теран англаш мумкин. Нафақат танқид, балки сабоқ учун.
Бугунги кунда тарихни қайта баҳолаш жараёнида "Яшашдан мақсад" фильми катта аҳамиятга эга. У нафақат бир шахс — Усмон Юсупов ҳақида, балки давлатчилик, масъулият, ҳалоллик, шахсий фидокорлик ҳақида сўз юритади.
Фурсат бўлса, албатта томоша қилинг. Фақат тарихни эмас, инсоннинг жамиятдаги ўрни ҳақида ҳам ўйлаб қоласиз.
https://www.youtube.com/watch?v=mZFGQHyFHew
https://www.youtube.com/watch?v=CE-yCdlaqcQ

YouTube
USMON_YUSUPOV_YASHASHDAN MAQSAD 1 QISM
USMON_YUSUPOV_HAQIDAGI_FILM_UZBEKFILM
👍1🔥1
Путин ва Макрон телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берар экан, Россия пропагандаси Путиннинг 14 йил олдинги суратидан (чапда) фойдаланди.
У пайтда Макрон ҳали Президент ҳам эмас эди.
Сабаби шундаки: россияликларга бугунги Путиннинг қиёфасини кўрсатиб бўлмайди (ўнгда).
www.tgoop.com/qayduz
У пайтда Макрон ҳали Президент ҳам эмас эди.
Сабаби шундаки: россияликларга бугунги Путиннинг қиёфасини кўрсатиб бўлмайди (ўнгда).
www.tgoop.com/qayduz
🔥1
4 июль — Фрунзик Мкртчян туғилган кун
Бугун болалигимизда қалбимизга чуқур жой олган киноқаҳрамон — Фрунзик (Мгер) Мкртчян дунёга келган кун. У 1930 йил 4 июлда Арманистоннинг Гюмри шаҳрида туғилган.
🎬 “Кавказ асираси”, “Мимино”, “Севги афсонаси”, “Али бобо ва қирқ қароқчи” каби фильмлардаги роллари орқали миллионлаб томошабинларнинг маҳбубига айланган. Унинг шўх, ҳазиломуз, бироқ қалбни титратувчи чеҳраси ҳар бир саҳнада чин маънода яшайди.
👨🎓 Театрда фаолиятни бошлаб, кино оламида ҳам катта муваффақият қозонган. 1984 йилда у ССР халқ артисти унвонига, 1978 йилда эса Давлат мукофотига сазовор бўлган.
😔 Умрининг охирги йиллари оғир кечди. Тақдири мусибатлар ва танҳоликда якун топди.
1993 йил 29 декабрь куни Ереванда вафот этди. Минглаб одамлар уни охирги сафарга кузатди.
📍 Унинг хотираси ҳануз ёрқин.
Фрунзик — бу ҳазилда қайғуни, кўз ёшида меҳрни англатган юксак санъаткор.
"Мимино" фильми ҳақида бу ерда қизиқарли мулоҳаза бор.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистонликлар Ватан учун жон беришга тайёрми?
Бир пайтлар ватан учун жон бериш шараф эди. Буни шоирлар ёзар, фидоийлар исботлар эди. Аммо бугун-чи? Юрт учун ўзини фидо қилишга тайёр инсонлар қолдими?
Моддий ҳаёт олдида маънавият ортга сурилган бир пайтда, ватанпарварлик қандай намоён бўляпти? Биз шу ҳақда одамлар фикрини тингладик.
▶️Видео: https://www.youtube.com/watch?v=ilPWQlM6xEY
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Бир пайтлар ватан учун жон бериш шараф эди. Буни шоирлар ёзар, фидоийлар исботлар эди. Аммо бугун-чи? Юрт учун ўзини фидо қилишга тайёр инсонлар қолдими?
Моддий ҳаёт олдида маънавият ортга сурилган бир пайтда, ватанпарварлик қандай намоён бўляпти? Биз шу ҳақда одамлар фикрини тингладик.
▶️Видео: https://www.youtube.com/watch?v=ilPWQlM6xEY
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойнинг Жинан шаҳридаги қурилиш майдонида атрофга чанг тарқалмаслиги ва маҳаллий аҳолини шовқин билан безовта қилмаслик учун улкан ҳимоя гумбази шиширилди.
Баландлиги 50 метр бўлган қобиқ тахминан 20 000 м² майдонни эгаллайди. У эгилувчан ва ёнғинга чидамли поливинилиден фториддан ишлаб чиқилган бўлиб, товушларни 80 фоизга пасайтиради, ичкарида эса ишчилар учун тоза ҳаво айланишини ва намликни таъминлайдиган кучли вентиляторлар ўрнатилган.
Батафсил Gorizontда...