Шамоллар ва оловлар шаҳри Бокуга келиб қолган кит ва 70 минг одам ҳақида таассуротларим
3 кундан бери Бокудаман. Бу ерга Ўзбекистон делегацияси таркибида COP29-БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича саммитини ёритгани келганман.
Кеча нонуштада ҳамкасбим Оҳун бир видео кўрсатди. “Қаранг, биз турган меҳмонхонадан 3 км узоқда Каспий қирғоғига 20 тонналик кит келиб ўзини отибди, ўлиб ётибди. Ўзи Каспийда бунақа кит умуман бўлмаскан. Агар съемка қилсангиз, кутилмаган хабар бўларди”. “Китга вақт қаерда, ишимиз роса кўпку” дедим ачиниб ва ишонқирамай. Сўнг Озарбайжон тармоқларида вирус бўлиб тарқалган, бир киши ишонч билан гапириб бераётган ўлик кит видеосини кўрдим, ҳайратда қолдим.
Ҳамкасбларимга бундай ҳодиса ҳақида Чингиз Айтматовнинг “Кассандра тамғаси” асарида ўқиганимни гапириб бердим. Асарда айтилишича, кит ва дельфинларнинг қирғоққа ўзини отиб, жонига суиқасд қилиши охирги асрда кўп кузатиляпти, бунга денгиз остида ўтказиладиган ҳарбий-техник синовлар, сувдаги шовқиндан зарарланиш сабаб деган гипотеза бор.
Шунча одам бу ерда нима қиляпти ўзи?
Кун бўйи кит ҳақида ўйлашга вақт бўлмади очиғи. БМТ ҳар йили ўтказадиган, аудиторияси ва географияси бўйича иккинчи ўринда турадиган COP29 жаҳон етакчилари саммитининг асосий йиғилиши бугун бўлди. Душанба куни 25 минг қадам, сешанба 18 минг қадам юрганимдан тушунаверинг, жараён қандай бўлганини:)
Бутун дунё Бокуга келган, еру кўк, ўнгда ҳам, чапда ҳам одам. Турли ирқ, турли дин вакиллари, икки юз хил миллат, ўн минглаб хилма хил қиёфа. Бунақанги ранг-баранг одамзотни аввал қачон кўрганман, эслолмадим. Боя брифингда айтишларича, саммитнинг ялпи мажлисида 80 дан ортиқ президентлар ва бош вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 198 та давлатдан 67 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган, 4 мингга яқин киши анжуманни онлайн кузатяпти.
Нега бунча ажиотаж, бунча одам нимани гаплашмоқчи ва нимани қандай ҳал қилмоқчи, улар бир биридан нима истайди деб ўзимга ўзим савол бераман. Равшанки, сайёранинг экологик муаммолари кўп ва бу муаммолар миллий чегараларни тан олмайди. Бу ерда табиатшунослар тили билан айтганда “капалак эффекти” ишлайди. Яъни, дунёнинг бир томонида кичик бир капалак қанот қоқса, шу тўлқин дунёнинг нариги томонида узоқ ўлкада довул келтириб чиқариши мумкин.
Соддароқ тушунтирсам, масалан яқин ўтмишда пахтани деб Аму ва Сир чўлларга ҳайдалди, Орол бассейнига етарли сув бормади, сўнг Орол ўрнида дунёдаги энг ёш саҳро —Оролқум пайдо бўлди. Оролқум устида кўтарилган шамол тузли чангни Антарктидагача етказиб олиб борди. Амазонка ёки Австралиядаги ёнғин, Сахаранинг кенгайиши, Хитой ёки Ҳиндистоннинг смогли кунлари – булар ҳаммаси занжир реакциясини ишга туширади ва биз бу муаммоларни ҳис қилмаймиз деб бўлмайди.
1-1

“Виждонга ҳавола”
Сайёрамиз ҳарорати ўтган асрнинг 60 йилларидан буён тўхтовсиз равишда фақат кўтарилиб боряпти. Чунки айни шу даврга келиб ривожланган давлатларда қазиб олинадиган ёқилғилар ҳажми кескин ортган, саноат ривожланган, одамлар ҳам кўпайган. 80 йилларда Озон қатламининг емирилаётгани илмий жиҳатдан исботланди. 90 йилларда глобал исиш ва иқлим ўзгариши ҳақида илмий таҳлиллар кучайди. 1997 йилда Киото протоколи қабул қилинди ва фақат саноатлашган давлатларга иссиқхона газлари чиқиндисини камайтириш мажбурияти қўйилди. 2015 йилда эса бой ва камбағал, ривожланаётган давлатлар учун бирдек кучга эга Париж келишуви ишлаб чиқилди. Бунга кўра, давлатлар глобал ҳароратни саноат инқилобидан аввалги даражага нисбатан 2 градусдан паст даражада ушлаб туриш учун ўз миллий режаларини тузадилар.
Ўзбекистон 2017 йилда Париж келишувини ратификация қилган ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича мажбуриятларни олган. Президент ўтган йили Дубайда ва бу йил Бокуда ўтказилган саммитда ушбу келишув бўйича бажарилган ишларни ва янги миллий ташаббусларни халқаро жамоатчиликка етказиб келади.
Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида 2050 йилга қадар иссиқхона газини камайтириш ва яшил энергетика улушини 40 фоизга етказиш учун қилинаётган ишларни сўзлаб берди, 5 йўналишда ташаббусини айтди. Ва COP29 платформасидан унумли фойдаланди, мавзуга доир ва яна бошқа тематикаларда 10 га яқин президентлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокара қилди.
Мен анчадан бери хизмат сафарларида бўлмаганим учун яна янгитдан Ўзбекистон делегациясининг масъулиятини ичкаридан ҳис қилиб кўрдим. Бирор келишувга эришиш, бирор фойдали ишга ҳамкор топиш халқаро майдонда ниҳоятда қийин. Дунё—рақобат майдони. Ташқаридан бир доллар топиш азоблигини яна эсладим.
“Ҳаракат қилиш вақти келган”
Ўзбекистон павильонида Орол денгизидан сув келтириб қўйишган экан. Бир томчисини ичиб кўрдим. Бу мен татиб кўрган денгиз сувларининг шўридан ҳам шўр сув эди. Биз барча халқаро платформаларида бу фожиани эслатганимиз каби бу анжуманда ҳам барча давлатлар ўз муаммоларини гапириб, дунёни ҳамкорликка чақиришга, молиявий кўмак олишга интилади.
Назаримда, Париж келишувнинг энг катта минуси бунга амал қилиш давлатлар учун ихтиёрий, ҳеч қайси халқаро ташкилотда буни назорат ва жазолаш учун ричаг йўқ.
Хўш, биримиз иккинчимиздан зарар кўрмаслигимиз учун нима қилиш керак?
Нельсон Мандела айтганидек, аввал ўтириб гаплашиш керак!
Хўп, неча замон гаплашиш керак? COP29 номидан ҳам маълумки, давлатлар 29-марта бир-бири билан гаплашиш учун йиғилди. Озарбайжоннинг улкан стадионидаги Blue zoneда ташкил этилган саммит деворларида “It’s time to act” деб ёзилган. Ҳаракат қилиш учун, дейлик, Париж келишувини бажариш учун биринчи навбатда давлатларга пул керак. Бойларку қайта тикланувчи энергия лойиҳаларига пул, сармоя топар. Лекин ривожланаётган, камбағал давлатлар нима қилади? Уларга ким ёрдам беради?
Экологларнинг катта армияси таъкидлашича, ривожланаётган давлатлар бугун тўқнаш келаётган экологик муаммоларга ҳозирги қудратли давлатлар асосий сабабчи. Улар ўз даврида ва ҳозир ҳам нефть қазиб оляпти, саноатга куч бериб ётибди, улар олдида тарихий жавобгарлик ва масъулият бор. Уларда углерод изини камайтириш учун ресурслар етарли, қолганларда бундай имкон йўқ. Ривожланган давлатларнинг бойиши йўлида бой берилган табиий ресурслар ва тоза ҳаво, тоза сув, тоза тупроқда бутун инсониятнинг ҳам ҳаққи бор. Иқлимчилар мана шу ғояни илгари суради.
1-2

Йўқотилган ва зарарланганлар учун тўлаш
COP29 нинг Бокудаги анжуманига бу йил қудратли давлатларнинг ҳамма раҳбарлари ҳам келмади. Охирги вақтларда иқлимчиларга қарши антииқлимчилар ҳам кўпайяпти. Яъни Ер сайёрасининг экотизимидаги муаммолар — бу табиий жараён, у ҳеч қандай антропоген омилларга боғлиқ эмаслигини исботлашга уринишади. Ўзим бунда абсолют ҳақиқат икки томонда ҳам эмас, деб тушунаман ва кўпроқ табиатнинг тез суръатда эврилишларига инсоният аралашуви ҳам сабаб деб ўйлайман.
Гегемон давлат сиёсатчиларига антииқлимчи қарашлар ёқиши аниқ, чунки бу ерда пул масаласи бор, нега бекордан бекорга бошқа давлатларга донат қилаверишим керак дейди улар.
Шундай бўлсаям, COP29 конференцияси иқлим молиясини кўп муҳокама қилди. Бу сафар “Йўқотилган ва Зарарларга Жавоб Фонди”га Германия 100 миллион доллар, Франция: 50 миллион доллар, Канада 30 миллион доллар, Япония 20 миллион доллар, Нидерландия 15 миллион доллар, Швеция 10 миллион доллар, Дания ва Норвегия 5 миллион доллардан ва ҳк жами ҳисобда 240 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағлар иқлим ўзгариши таъсиридан жабр кўрган ривожланаётган давлатларга ёрдам беришга йўналтирилади.
Ҳива ҳовлиси қиёфасидаги Ўзбекистоннинг миллий павильонига келиб кетувчилар билан гаплашиб ичимдаги саволларни босаман. Бу анжуманни мен кўриб турган фойдаси бор: у одамларни бир-бирига боғлайди. Мен ўзим қанча одам билан танишиб улгурдим, янги фикрлар эшитдим, 15 дан ортиқ интервью олганим— маҳаллий ва хорижий қарор қабул қилувчилар ҳам шундай деяпти: олимлар, фаоллар, ОАВ мулоқоти орқали локал ва глобал сиёсат қарорлари ўзгаради, ғоя ва технология алмашинуви юз беради.
Китга қайтиб
Айтганчи, хушхабар ҳам бор. Бугун отелга келганимдан кейин қирғоққача келган кит мавзусини фактчекинг қилиб кўрдим. Аслида бу кит тирик китмас, инсталляция экан. 16 метр узунликдаги гиперреалистик кашалот фожиаси орқали COP29 саммити доирасида денгиз муҳитини ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим экологик хабарни етказишига умид қилинган. Ўша ерда Норвегиядаги кит овлаш, Фарер оролларидаги дельфинлар овлаш ҳамда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ акула қалқон қанотларининг кесилиши каби масалаларга бағишланган мулоқотлар ўтказилибди. Ҳа, энг камида одамлар бундай анжуманлар орқали дунё экологик мундарижасидан кўпроқ бохабар бўлишади, эҳтимол хулоса ҳам қилишади. Шу охиргиси энг муҳими. Чунки, бизда бошқа сайёра йўқ.Эҳтимол ҳозирча.
Бокуда дунё ташвишларидан уйқуси ўчиб кетган Қурбонова.
COP29 нинг Бокудаги анжуманига бу йил қудратли давлатларнинг ҳамма раҳбарлари ҳам келмади. Охирги вақтларда иқлимчиларга қарши антииқлимчилар ҳам кўпайяпти. Яъни Ер сайёрасининг экотизимидаги муаммолар — бу табиий жараён, у ҳеч қандай антропоген омилларга боғлиқ эмаслигини исботлашга уринишади. Ўзим бунда абсолют ҳақиқат икки томонда ҳам эмас, деб тушунаман ва кўпроқ табиатнинг тез суръатда эврилишларига инсоният аралашуви ҳам сабаб деб ўйлайман.
Гегемон давлат сиёсатчиларига антииқлимчи қарашлар ёқиши аниқ, чунки бу ерда пул масаласи бор, нега бекордан бекорга бошқа давлатларга донат қилаверишим керак дейди улар.
Шундай бўлсаям, COP29 конференцияси иқлим молиясини кўп муҳокама қилди. Бу сафар “Йўқотилган ва Зарарларга Жавоб Фонди”га Германия 100 миллион доллар, Франция: 50 миллион доллар, Канада 30 миллион доллар, Япония 20 миллион доллар, Нидерландия 15 миллион доллар, Швеция 10 миллион доллар, Дания ва Норвегия 5 миллион доллардан ва ҳк жами ҳисобда 240 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағлар иқлим ўзгариши таъсиридан жабр кўрган ривожланаётган давлатларга ёрдам беришга йўналтирилади.
Ҳива ҳовлиси қиёфасидаги Ўзбекистоннинг миллий павильонига келиб кетувчилар билан гаплашиб ичимдаги саволларни босаман. Бу анжуманни мен кўриб турган фойдаси бор: у одамларни бир-бирига боғлайди. Мен ўзим қанча одам билан танишиб улгурдим, янги фикрлар эшитдим, 15 дан ортиқ интервью олганим— маҳаллий ва хорижий қарор қабул қилувчилар ҳам шундай деяпти: олимлар, фаоллар, ОАВ мулоқоти орқали локал ва глобал сиёсат қарорлари ўзгаради, ғоя ва технология алмашинуви юз беради.
Китга қайтиб
Айтганчи, хушхабар ҳам бор. Бугун отелга келганимдан кейин қирғоққача келган кит мавзусини фактчекинг қилиб кўрдим. Аслида бу кит тирик китмас, инсталляция экан. 16 метр узунликдаги гиперреалистик кашалот фожиаси орқали COP29 саммити доирасида денгиз муҳитини ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим экологик хабарни етказишига умид қилинган. Ўша ерда Норвегиядаги кит овлаш, Фарер оролларидаги дельфинлар овлаш ҳамда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ акула қалқон қанотларининг кесилиши каби масалаларга бағишланган мулоқотлар ўтказилибди. Ҳа, энг камида одамлар бундай анжуманлар орқали дунё экологик мундарижасидан кўпроқ бохабар бўлишади, эҳтимол хулоса ҳам қилишади. Шу охиргиси энг муҳими. Чунки, бизда бошқа сайёра йўқ.
Бокуда дунё ташвишларидан уйқуси ўчиб кетган Қурбонова.
Forwarded from Кетдикми?
Каспий денгизи ҳам бой берилган экан. Километларга чўзилган қирғоқларда нефть сизиб юрибди. Кечқурун денгизга қарасангиз, умуман еру осмон ажралмайди, қоп-қора йўқликни кўрасиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Операторларимиз камераси 8 кг, штативи 8 кг ва яна бошқа техникалар билан 20 кг юкни доимий кўтариб юришади.
Ва яна доим тез ҳаракат қилиш керак, улгуриш керак, кўпинча югуриш керак, ҳеч нимани кўздан қочирмаслик керак, записни босиш керак, овозни текшириш керак, ёруғлик билан ҳисоблашиш керак. Сифатли ишлаш керак.
#уларбизнингқаҳрамонлар

Хуросонда бир дарвоза бор,
Остонаси гулга кўмилган.
Унда яшар бир парирухсор,
Хуросонда бир дарвоза бор,
Ҳайҳот, уни очолмадим ман.
Қўлларимда куч ҳам етарли,
Сочларимдан олтин ранг олган,
Асир этди мени ул пари,
Қўлда гарчи кучим етарли,
Ул эшикни очолмадим ман.
Мардлигим не ишқ майдонида.
Айтинг, кимга қилай шарҳи ғам?!
Севмас бўлса Шаҳи жонидан,
Ул эшикни очолмас бўлсам,
Мардлигим не ишқ майдонида?!
…Хайр энди, хайр, паризод!
Дарвозангни очолмасам-да,
Ширин ғаминг бирла умрбод
Куйлаб ўтай сени ўлкамда.
Хайр энди, хайр, паризод!
Есенин Эркин Воҳидов таржимасида.
Ҳикояси бор шеърлар зўр-а. Ўқийсану тасаввур этасан ва худди сен яшаб ўтган лаҳзаларга айланади. Рус шеъриятида шундай баёнли шеърлар устун.
https://www.tgoop.com/MadinaNurman/7073

Telegram
Madina Nurman
“Xurosonda bir darvoza bor,
Ostonasi gulga ko’milgan”
©️Yesenin
Ostonasi gulga ko’milgan”
©️Yesenin
Бугун халқаро талабалар куни экан. Талабалар куни билан, талабалар!
Ўзимни даврим эсга тушди, расмларни бўлишяпман.
Ўзбекистон жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети корейс тили гуруҳи 1 курсда.
Суратларда гуруҳимизнинг илк таркиби: Зебо (староста), Дип (Дилафруз), Мадина (раҳматли), Гулбаҳор (шоира), Нигора (15 йилдан бери кўрмадим), Бекзод (Кореяда), Олимжон (Кореяда), Фаррух ва Эрпўлат…
Кейинчалик гуруҳимизда Машҳура, Рахшона, яна бошқа Фаррух ва Авазмо деган курсдошларим ўқишган.
Бу суратларга 19 йил бўлди…

Бугун, 18 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун.
Байроғимизнинг боши доим баланд бўлсин.
Байроғимизнинг боши доим баланд бўлсин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бошланди.
Парламентдаги 150 депутатлик ўрни қуйидагича эгалланган:
- 64 нафар депутат ЎзЛиДеПдан (42,7%),
- 29 нафари “Миллий тикланиш” дан (19,3%),
- 21 нафари “Адолат” (14%),
- 20 нафари ЎзХДП (13,3%),
- 16 нафар депутат Экологик партия (10,7%) дан.
Депутатларнинг 30 фоизи иқтисодчи, 22 фоизи ҳуқуқшунос, 18.7 фоизи педагог, 17 фоизи муҳандис, 9.3 фоизи тиббиёт вакиллари ва 8 фоизи тадбиркорлар, фермерлар ва маданият соҳаси вакилларидан иборат.
Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаевнинг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотидан

Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар.
Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Мўйдинхонович Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.
@qurbonova_a

Шавкат Мирзиёев Нуриддин Исмоиловнинг Спикер этиб сайлангани ҳақида муносабат билдираётиб, шундай деди:
“Халқ буюк, унинг ноиби бўлиш — катта масъулият юки.
Бу йил сайловчиларимиз ўз иродаларини кўрсатиб, овоз бердилар.
Спикер Нуриддин Исмоилов ҳам ўз ёнига ёш жамоани тўплаб, келгуси 5 йилда мутлоқ янгича ишлаш, янги парламент тузишда ўз тажрибаси, фидойилигини кўрсатади деб ўйлайман”.