Telegram Web
Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.
Qonunchilik palatasining ovoz berish jarayonidagi jingl-musiqaning muallifi kim?

“Roziman” tugmasini bosganda kimlar nimani his qiladi? Fraksiya yetakchilarining bu chaqiriqdagi missiyasi qanaqa?

Nega yosh deputat Shahnoza Joldasova yig'lab yubordi?

Shularning hammasini “Sinchalak” qisqa reportajga yig’ib chiqdi. Ko’rib, komment yozib qo’yarsizlar:

https://www.tgoop.com/Sinchalak_blog/2627

P.S. Mahliyo, sandan kofe
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйлаб олиш учун концерт

Бугун хитойлик пианист Ланг Ланг концертига тушдик. Кириш учун навбатни қаранг.

У биринчи марта Тошкентда концерт беряпти. Ташкилотчи — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Мусиқий билимларим чегараланган, кимнинг кимлигини доим ҳам билавермайман. Ланг Ланг кимлигини шоша-пиша википедиядан ўқиб олиб бордим: 3 ёшидан бери фортепиано олдида, 5 ёшидан бери концерт бериб келади. Хитойнинг энг ёш қаҳрамони бўлган, ЮНЕСКОнинг тинчлик элчиси сифатида ёшларга мусиқий таълим грантларини беради. АҚШда яшайди, кўплаб мукофотлар соҳиби. Биз билган “Кунг-фу панда” 3 анимацион мульфильмида унинг мусиқаси янграйди; катта тантаналар, масалан, Хитойда ўтган Олимпия ўйинлари унинг ижроси билан очилган.

Хуллас, гений.

Форумлар саройида ўтган Ланг Ланг репертуари мен учун бошланишига жуда сокинлик қилди. Укам Алишер қачонлардир Глиэрда ўқиганида ишлатадиган ноталаридаги “Адажио”, “анданте” терминлари эсга тушди.

Бугун пианист-виртуоз Ланг бастакорлар Фредерик Шопен, Роберт Шуман, Жорж Фуре асарларидан асосан “адажио”ларни ижро этди. Тингланиши енгил, ижрода эса жуда машаққатли, орада сукунатлари бор концерт. Бундай классик лирика одамни ўйлаб олишга, мулоҳаза қилишга чорлайди.

Мен ўйладим, бирданига ҳамма нарса ва ҳеч нарса ҳақида. Бахтимга телефоним қуввати тугаб, мутлоқ ўчиб қолганди.

— Яқинда вафот этган инсоним ҳозир нима қиляпти экан-а? Руҳи қаерда? Нега ҳеч тушимга кирмайди?

— Мен ҳикоялар ёзишим керак. Негадир шунга ичимда иштиёқ етилиб келяпти. Масалан, битта шаҳарда яшаб, умуман бир-бирини кўрмайдиган эски танишлар битта концертга ёнма-ён чипта олиб, учрашиб қолиши ҳақида. Нима шунақа бўлиши мумкинку. “Ёнма-ён чипта” деб номлайман ва мутлақо тасодиф бўлмаган тасодиф ҳақида бўлади бу ҳикоя.

— Ислом дарсини қилганмикин? Усмон презентациясини тугатганмикин? Саида қийнмаяптимикин, ошини еганмикин?

— Адаси командировкада. Энди икки кун ўтди. Проблемалар аллақачон бошланди. Саида “адаа” деб қолади кечаси. Бугун ухлаб қолдик, мактабга кеч қолдик. Уйдан иссиқ сув тушмаяпти.

— Тошкентда ёмғир чиройли ёғди-е, қани вақт бўлса, болаларинг катта бўлса-ю, ҳозир оёқда туфлимас, кроссовка бўлса, 3-5 км пиёда юрсанг. Маҳлиё, ҳеч бўлмаса, шерик топиб сан айлансангчи-ей!

— Форумлар саройи зўр қурилган. Акустикаси ҳеч қаерда йўқ. Ижараси ҳам палон пул бўлса керак.

— Олий Мажлисдан лавҳамни монтажини кечаси уйда қилсаммикин, ёки тинчгина одамдек ухлаб, эртага қилсаммикин?

— Эҳ телефоним ёнсайди…
— Охранага ачиндим. Оёқлари оғриб кетгандир.

— Ие, ўзимизнинг Муҳиддин ва Истеъдод аками ёки Расулми? Расул? Йўқ, Истеъдод.

— Пианистлар роса қўлларини эҳтиёт қилса керак. 1.5 соатдан бери чаляпти ахир.

— Ланг Ланг. Исмиям мусиқий. АҚШга эммиграция қилгани учун ҳам имкониятлари кўпайган. Ҳа, истеъдодлар Шарқда туғилиб, Ғарбда достон бўлади…

— Хитойга содиқ. Концертининг сўнгги куйида гуллар очилиши ҳақида хитойча анъанавий мусиқасини ижро этяпти. Ватанпарвар. Бизнинг четга кетган виртуозлар ҳам шундай қилармикин?

— Бундай концертларга асосан бошқа миллат вакиллари чипталарни талашиб сотиб олиб, кутиб, интиқиб, ясаниб тушади. Ўзбекзабон аудитория, умуман ўзбек аудиториясини классикага қизиқтириш керак.

Ланг Ланг эса бу орада одамни янаям чуқур ўйга толдиради. Мен чуқурлашмаслик учун шеригим Маҳлиёга қисқа гапдан пичирлайман. У ҳали перепост учун кофемас, нақ ужин олиб берди. Мендан кейинги қаторда ўтирган аёл норози қиёфада қарайди. Жим бўламан.

Уёғи яна адоғи йўқ хаёллар… Одамлар тўхтовсиз қарсак чалади. Ланг Ланг яна куйга оғади.

Гардеробдан плашни оламиз. Кейин ёмғирли Тошкент бўйлаб 29 дақиқа таксида йўл. Яна хаёллар…

Ҳа, ўзинг билан ўзинг бўлиб ўйлаб олишга ҳам ҳозир фурсат керак. Бугун шунга имкон бўлди. Ажойиб мусиқий мулоҳаза оқшомига таклиф учун Жамғармага ташаккур.

@qurbonova_a
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Nazdimda, sizning ikkinchi nomingiz jurʼat edi...ʼʼ

“Moziyga maktublar” loyihasi doirasida “Tashkent City Mallʼʼdagi ko‘rgazmaga mikrofon koʻtargan ayol – bloger Aziza Qurbonova ham qadam ranjida qildi. O‘z maktublaringizni biting, his-tuyg‘ularingiz bilan baham ko‘rishing va video xabarlaringizni tasmaga tushirib, ularni Instagram’da #LetterToThePast heshtegi ostida chop eting. Toki dil izhorlaringiz davrlarni bogʻlovchi rishtaga aylansin.

Oʻz videolaringizni ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirar ekansiz @acdfuzʼni belgilashni unutmang!
Президент Олий Мажлис депутатлар корпуси муҳокамасига Бош вазир лавозимига номзод сифатида Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.
Mikrofon ko‘targan ayol
“Nazdimda, sizning ikkinchi nomingiz jurʼat edi...ʼʼ “Moziyga maktublar” loyihasi doirasida “Tashkent City Mallʼʼdagi ko‘rgazmaga mikrofon koʻtargan ayol – bloger Aziza Qurbonova ham qadam ranjida qildi. O‘z maktublaringizni biting, his-tuyg‘ularingiz bilan…
Видеони кўрдингизми?

Жадид Хайринисо Мажидхоновага атаб ёзилган мактуб орқали жадид қизлар шахсига бўлган қизиқиш ортади деган умидимиз бор.

17 ёшида Германияга ўқишга кетган ва Ватанга қайтиб, шифокорлик, журналистлик қилган, 32 ёшида Сталин қатағонига учраб, отилган…

Суратда Хайринисонинг ватанга қайтиб, шифокор сифатида болаларни тиббий кўрикдан ўтказаяпти.

Хайринисо Мажидхонова ҳақида яхши мақола: https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-45370763.amp

Тошкент Ситимолга борсангиз, албатта жадидлар ҳаётига бағишланган кўргазмага киринг. Инноватив, информатив. Яхши бир китоб ўқигандек бўласиз, нодир суратларни кўрасиз.
Forwarded from Shunchaki...
#qiymat
Odam hayotidagi narsa, shaxs, umuman borining asl qiymatini anglash uchun o'zini vafot etyapman deb o'ylab ko'rishi kerak, nazarimda.

Qanday qilib bu mavzu esimga kelib qolgan edi, hozir eslolmayman-u, 2021-yili 11-sinflarga "Agar vafotimga uch oy qolgan bo'lsa" mavzusida esse yozdirgan edim.

Ba'zilar hazilaralash "Byudjet qancha?" deb so'rab olgan, "himm..hozir qanday bo'lsa, shunday" , deb javob berganimdan keyin "eee, unda qiziqarli matn chiqmaskan" deb kulgan ham edi.

Xullas, bir-biridan ajoyib matnlarni o'qigan edim. Maktabni tamomlash arafasidagi o'g'il-qizlarning (har biri o'ziga xos dunyoqarashga ega bir - biridan aqlli va qobiliyatli o'quvchilarning!) fikrlarini o'qish uchun bir necha soat sarf qilgan edim.

Ularning ayrimlari xorijga safar qilishini, boshqalari yaqinlaridan uzr so'rashini, yana kimdir La - Mansh bo'g'ozida suzish orzusini amalga oshirishini yozgan, xullas, o'limning asl mohiyatini to'la his qilib ko'rmagan bolalarning beg'uborlik to'la mulohazlari, tuyg'ulari aks etgan varaqlarning birini qo'yib, boshqasini olib, har biridan keyin o'ylanib ham o'tirgan edim..

Ammo oxirida bir esseni o'qishni boshlaboq tomog'imga achchiq bir nima tiqilib qolgan edi.
U oiladagi katta o'g'il sifatida ukasi ikkalasini yolg'iz katta qilayotgan onasiga qanday g'amxo'rlik qilishi rejasini yozib chiqqan edi go'yo.
So'zma-so'z esimda yoq, biroq matnda taxminan shunday fikrlar bor edi:
"Men, avvalo, maktabdan ketaman. Modomiki kelajagim yo'q ekan, ta'limning ham keragi yo'q. Onam mendan keyin qiynalmasligi uchun unga ko'proq pul qoldirish uchun ham kunduzi, ham kechasi ishlayman. Matematika o'rgata olaman, tunda qorovullik ham qilishim mumkin. Ukam onamning yagona suyanchig'i bo'lib qolsa, demak, unga onamga g'amxo'rlik qilishni tayinlayman. Keyin, onam mensiz yashashga ko'nikishni boshlashi uchun ko'ziga kamroq ko'rinaman, toki meni sog'inib qiynalmasin..."

Matn meni lol qoldirgan edi. Uch oy uchun tuzilgan reja ichida na hayotga to'ymagan bolaning armoni bor edi, na kelajak orzulari ushalmay qolishi bilan bog'liq o'kinch. Unda onasi oldida qarzini uzolmayotgan farzandning tashvishi bor edi.

Yig'ladim.
Bunaqa mavzu bermay qolay deb o'zimni yandim. O'quvchimning onasiga o'glini erkak qilib tarbiyalay olgani uchun havasim ham keldi.
Va oxirgi partada deyarli gapirmay o'tiradigan kamsuqum bolaning ulkan va toza qalbi borligidan hayratga tushdim. Unga hurmatim ortdi.

Men uchun unutilmas yozma ish bo'lgan edi.
Bu mavzuni qaytib hech kimga bermadim.
Uni yozish uchun bitta bola bir marta qiynalsa, hammasini o'qish uchun o'zim bir necha marta qiynalishimni o'yladim.

Alloh har birining umrini uzoq qilsin, ilmi ziyoda bo'lsin, ota-onasiga tirgak bo'lsin. Hech kimga farzand dog'ini ko'rsatmasin..
@suvaydo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу қўқонлик Иқболжон Солиев силаб-сийпалаб ҳаммани минг дарддан фориғ қилаётган видеолари тарқалгандан кейин ОАВ бу фаолият миш-мишлар асосига қурилгани, сохта пиар экани, шубҳали ишлари кўплиги ҳақида бот-бот ёритиб келяпти. Лекин бирор орган бу “соҳиби каромат”нинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бергани йўқ.

Ёки маҳалла раиси репортажда айтганидек, “маҳаллани боқяпти, одамлар келганларга перашка сотяпти” деб бошқа одамларнинг саломатлигини хавфга қўйиш ва буни оқлаш мумкинми?

Касал одам ҳар хасга, ҳар касга ёпишиб, дардига шифо топмоқчи бўлади. Касал пайтида одам танқидий таҳлил қилишиям қийин, чиқмаган жондан умид дейди.
Шунинг учун ҳам аҳмоқона ҳаракатлари билан даволайман деб айниқса қўли калта беморларни ишонтирадиган шунақа табиблар, хандон писта чақтирувчилар (уям баҳарнав, ҳар ҳолда пистани ўзиз чақасиз), онкологиянгни даволайман деб оҳак, хитой қўнғизи едирувчилар ва ажалингдан беш кун бурун ўлдирувчилар чиқаверади, чиқаверади. Одамлар энг сўнгги чақасини шуларга ташийди ва баъзан даволаниши учун энг муҳим даврни ёлғон муолажаларга алданиб, ўтказиб юборади.

Давлатнинг ҳуқуқий органлари фирибгарлар кўпаймаслиги учун масъул.

Одамлар айтади, “ана давлат индамаяпти, маҳаллани тўсиб олсаям, маҳалла инспектори жим, демак бу катта одам, катта кучга эга, ростанам табиб мўъжиза кўрсатади, агар ёлғончи бўлса, давлат ташлаб қўймасди” дейди.

Аслида эса шунчаки органларнинг сукутлари муаммоларни кўпайтираверади. Аҳмадбойни эсланг.

Жамиятда ишончсизлик, иқтисодий зарарлар кўпаймаслиги, қонунсизлик авж олмаслиги учун Аҳмадбойлару Иқболжонлар кейсига жиддий қараши шарт.

@qurbonova_a
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деворга скотч билан ёпиштирилган банан 6,2 миллион долларга сотилди

Дунёдаги энг қимматли банан Sotheby аукционида 6,2 миллион долларга сотилди. Бу ноодатий асар 2019 йилда италиялик провокатор рассом Маурицио Каттелан томонидан яратилган “Комедиант” номли инсталляциянинг бир қисми. Асарнинг ўзи оддий банан бўлиб, у деворга скотч билан ёпиштирилади. Инсталляция сертификати ва бананни чириб қолганда алмаштириш бўйича йўриқнома билан бирга сотилади.

Аукционда беш дақиқа давом этган кескин савдода хитойлик криптовалюта тадбиркори Жастин Сан ғолиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу санъат асари жамиятда янгича фикр ва баҳсларни келтириб чиқаради.

Нью Йорк Таймснинг ёзишича, унга ишлатилган банан аслида Манҳэттендаги Юқори Ист-Сайддаги мева растасидан 35 центга сотиб олинган. Бангладешлик сотувчи унинг банани шунча катта суммага сотилаётганини билмаган.

“Комедиант” биринчи марта 2019 йилда Майамидаги Art Basel кўргазмасида намойиш этилган ва катта шов-шувга сабаб бўлган. Бу санъат асари замонавий санъат чегараларини синовдан ўтказиб, унинг моҳияти ҳақида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бу банан санъатнинг янги чегараларини белгилаб, унинг қадр-қимматини қайта кўриб чиқишга чақирув бўлди.

Қизиғи, сотиб олган криптачи бананни ўзи емоқчи экан:)

Сиз нима дейсиз, буни санъат асари дейиш мумкинми?
Forwarded from Sinchalak🕊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun Toshkentda katta shanbalik bo’ldi. Bu shanbalikda shaxsan Prezident ham qatnashdi. Bektemir tumani hududidan Sergeliga ketaverishdagi katta trassa bo’yiga yuzlab daraxtlar ekildi. Deputat va senatorlar, yangi hukumat, hokim va vazirlar, elchilar ham har birlari bittadan daraxtga endi mas’ul.

Odatda ko’chat ekiladi, rasmga tushiladi va shu bilan hammaning esidan chiqadi. Daraxt ekkanlardan shu haqida alohida so’radim, “parvarish qilamiz” degan va’dalarni yozib oldim.
@Sinchalak_blog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоира Нозима Ҳабибуллаеванинг шеърини Эркин Бозоров ижросида эшитиб, этим жимирлади. Шеър оиласини боқиш ташвишида мусофирликда юрган оталар ҳақида ёзилган. Инстаграмда Эркин Бозоров саҳифасида бир киши шундай коммент қолдирибди: “Ватан ҳам майли, фарзандлари унутмасин оталарини”…

***

…“Мусаффо” кунларнинг бирида
Отам мусофирга кетган маҳали,
Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон.
Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли
Жўҳори попугин қайнатиб бергач
Кўйимизга боқиб,
Сизнингда рангингиз бўлганди сомон.
Сариқ рангни шундай англайман ҳамон.

Отам ватанини севарди жуда.
Унутмаслик учун уни сафарда
Баҳор ифорини кўтариб бошга
Дўпписин остида кетди авайлаб.
Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда
Оппоқ дўппи бўлиб сочлари...
Бошидан,
кўнглидан не ўтса ўтди.
Чизмай қўйди,
чалмай қўйди,
айтмай қўйди...
Сўнг алам устида айтдим, онажон:
Отамни ватани унутди!

Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни,
Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида.
Отам дала чопди,
Сиз орзу ёпдингиз.
Қамаша бошлади дунёнинг ранги.
Ишончим – рубобнинг торлари эди.
Шунда ҳам чаляпман дилда борини.
Аммо,
Келажак кўзига тик боқай деса
Ватан унутмасин Оталарини!
Audio
Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 47 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Anor. Men, sen, u va telefon

Izoh
: Telefon raqamlari hech o‘xshamas bir-biriga, biroq barchasida inson ovozi bor… Yomon kunlar hech o‘xshamas bir-biriga, birida o‘zing jim qolasan, birida telefon…

📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/anor-men-sen-u-va-telefon

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/D8TFrNQZuWk

🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈
Mikrofon ko‘targan ayol
Kechki mutolaa (o‘qish yoki eshitish uchun 47 daqiqa vaqtingiz ketadi) Anor. Men, sen, u va telefon Izoh: Telefon raqamlari hech o‘xshamas bir-biriga, biroq barchasida inson ovozi bor… Yomon kunlar hech o‘xshamas bir-biriga, birida o‘zing jim qolasan, birida…
“…Ўтган куни сенинг телефонинг вафот этди.

Ўйлама, фақат инсонлар ўлмайди, телефон рақамлари ҳам ўлади.

Умр бўйи кўплаб рақамларни унутасан: паспорт рақамингни, охирги ишингда олган маошингни, дўстингнинг улови номерини, ойга қадар бўлган масофани, яшаётган шаҳрингнинг аҳолиси миқдорини…
Шунингдек, бошқа кўпгина рақамларни, барчасини унутасан.

Биргина бу беш рақамдан бошқа барчасини. Бу беш рақам сен учун энг азиз ҳадялардан бири эди. Беш рақам, унинг овози ва телефон дастагидан келган бинафша ифори…

Баъзида мен бу қора телефоннинг дастагини нафис овозли бир роялнинг қопқоғини ёпган каби қўйсам, баъзида тобут қопқоғини ёпгандек чуқур ғамгинлик билан жойига қайтараман.

Энди бу рақам йўқ. Йўқ-йўқ, аслида бор, бироқ мен учун йўқ. Мен учун бу рақам энди таъқиқланган ҳудуддир.
Шундоқ бармоқларим ёнида, телефон қорнининг остида жойлашган бу беш рақам эндиликда мен учун босиб ўтиб бўлмас бир масофа — қанчадир километр, қанчадир мил ёҳуд чақиримдир.

Мен бу масофанинг бешдан тўртини кечиб ўта оламан, яъни тўрт рақамни тўплашим мумкин, аммо ҳеч қачон сўнгги рақамни — бешинчисини боса оламайман. Сенинг рақаминг қулфланган эшикдир — мен эса калитни йўқотганман.”

Таниқли озарбайжонлик ёзувчи Анор(Ризаев) нинг бу ҳикояси жуда гўзал ёзилган. Яқин орада бунақа мазза қилиб ҳеч ҳикояни ўқимагандим. Албатта, ўқинг.
Фильми ҳам бор экан, топиб бир кўраман.
Аёлларимиз билан боғлиқ муаммоли вазиятларда мен кўрган сабаблар...

• Кўп хотин-қизлар оила ва жамиятда кучли босим остида яшайдилар;
• Аёллар турмушда руҳий, жисмоний, маънавий, молиявий зўравонлик ва тазйиқларга дуч келадилар;
• Хотин-қизлар руҳий зўриқишларда кимга мурожаат қилишни билмайди; (1146 ишонч телефони мавжуд)
• Маҳаллий ННТ тузилмалар вазиятларда асосан аёлнинг ўзини айбдор санайди;
• Хотин-қизлар хато қилса, жамиятдаги муросасизлик туфайли унинг ошкор бўлишидан қўрқади; (ўз жонига қасд қилиш, фарзандини нобуд қилиш)
• Оилада қизлар таълимига жиддий эътибор берилмайди;
• Аксарият хотин-қизлар мактаб ва коллежда яхши таҳсил олмайди;
• Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари кўп кузатилади;
• Эрта туғруқ аксарият аёллар руҳияти ва саломатлигида салбий ўзгаришларга сабаб бўлади;
• Хотин-қизларнинг ўқиш ва ишлаш, турмушга чиқишда эркин қарор қабул қилиш имкони чекланган;
• Хотин-қизлар ишга қабул қилинишда кўп дискриминацияга учрайдилар;
• Ўз эътиқодига қатъий амал қиладиган аёллар учун таълим ва иш жойи бўйича танлов имконияти кам;
• Социумга кўра, хотин-қизлар ўзини намоён этиши мумкин бўлган соҳалар бармоқ билан санарли; ( аксарияти таълим ва тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигида банд)
• Хотин-қизлар ҳуқуқни ўрганмайдилар ва қўллай билмайдилар;
• Қишлоқ жойларда инфратузилма етарли бўлмагани учун хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш амалиёти деярли йўқ;
• Аксарият хотин-қизларнинг бўш вақти сериал томошасида ва интернетда ўтади;
• Қизлар билан жинсий тарбия ҳақида очиқ суҳбатлашилмайди;
• Хотин-қизлар иш ва ҳунарли бўлмагани ёки бунга рухсат ололмагани учун молиявий мустақиллиги чекланган;
• Хотин-қизлар никоҳни расмийлаштириш жараёнига бефарқ қарайдилар;
• Социумга кўра, никоҳ шартномаси ҳақида гапиришга ҳали эрта;
• Ажрим туфайли аёл ҳаётнинг бирламчи эҳтиёжларига қадар муҳтож бўлиб қолади;
• Ишсизлик ва унинг ортидан келган меҳнат миграцияси оилаларни тарқоқ яшашга мажбур этади;
• Меҳнат миграцияси туфайли айрим аёллар руҳий, жинсий, молиявий зўравонликка учрайди; (240 минг аёл чиқиб кетган)
• Аёллар ўз саломатлигини тиклаш ва назорат қилишда эркин эмаслар;
• Аёллар ажрим, алимент олиш жараёнида суд томонидан ҳаракатсизлик, ижронинг ўз вақтида бўлмаслигига дуч келади;
• 3 ёшгача фарзанди бўлган аёллар жамиятда фаол қатлам таркибига киролмайдилар(давлат боғчаси 3 ёшдан олади);
• Жамиятда гендер тенглиги бўйича саводхонлик етарли эмас;
• Хотин-қизлар билан боғлиқ ҳолатлар ОАВда ёритилаётганда, холисликка амал қилмаслик кўп кузатилади;
• Аёллар масалалари билан шуғулланувчи ННТлар ночор аёлларга хайрия уюштириш учун fundraising, crowdfunding платформасига эгамаслар, тажриба йўқ;
• Эркак ва аёл ҳуқуқлари давлат қонунлари бўйича тенг, амалда эса жамият кўпроқ эркакларга ён босади (уларнинг хатоларини кечириш ва шанс бериш маъносида) ва ҳоказо ва ҳоказо...

Аслида рўйхат янада узун. Аслида яшаш эркакка ҳам, аёлга ҳам осонмас. Шу шафқатсиз ҳаётда ҳеч йўқ аёллар бир-бирларини қўлласалар, аёл сифатида ўзларининг адашган ёки хато қилган ҳамжинсларини тушунишга уринсалар, камроқ муҳокама қилиб, кўпроқ ёрдам қўлини чўзсалар... боласини туалетга ташлайдиган, ўзини сувга отадиган, шифтга осадиган аёллар сони камаяди... Аёлни хатолар кетидан хатолар қилишга жамият сўроқ-саволи, игноридан қўрқув олиб боради.
Forwarded from BEST MED CLINIC
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨🚨🚨📤📤📤📤
📢28-ноябрь куни Best Med клиникасига 🇮🇳Ҳиндистондан машҳур пластик ва реконструктив жарроҳлик бўйича мутахассис Dr. Mohit Sharma ташриф буюради!

Ихтисосликлари:
🔸
Қўл трансплантацияси
🔸Юз, бурун ва қулоқ реконструкцияси
🔸Дудоқ ва танглай ёриқларини тузатиш
🔸Диабетик оёқ ва куйиш деформацияларини тиклаш
🔸Юз ва бўйин жарроҳликлари
🔸Жинсий аъзолар ва кўкрак реконструкцияси

Жойлар чекланган!
Бугуноқ ёзилинг ва юқори малакали мутахассисдан маслаҳат олинг!

📅 Сана: 28-ноябрь
📍 Манзил: Тошкент ш. Чилонзор тумани, кичик халка йули 11, Best Med клиникаси
📞 Рўйхатдан ўтиш учун телефон: (55)514-05-05

Соғлигингизни энг яхши қўлларга топширинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Нимагадир оилавий зўравонликка қарши чиққанларни оилабузар дейишмоқда. Зўравонликка йўқ деганлар эмас, зўравонлик қилганлар оилабузар асли. Чунки сабрнинг охири бор, бир куни барибир тўладиган сабр косасига оиланинг келажагини боғлаб бўлмайди.

Зўравонлик, зулм бошланган куниёқ оила моҳиятан йўқ бўлади, шакли қолади, ичи бўш нарса мўрт бўлади. Бир-бирининг қадрини яксон қиладиган одамлар бир уйда яшаши – бу оила эмас!

Оилани сақлаб қолишни жуфтини қадрлашдан бошлаш керак. Зулм борки, унга нисбатан исён ҳам бўлади, бу оқибат, сабаб – зулм!

Агарки зулмга қаршилар оилани бузяпти деб ҳисобласангиз, зулмга барҳам беринг, унга қаршилар ҳам йўқолади.

@shahnozxon
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Prezident ayollar orasida onkologik kasalliklarni nazorat qilishga doir davlat dasturini ma’qulladi.

Dastur milliy va xalqaro ekspertlar jamoasi tomonidan bir yilga yaqin vaqt davomidagi muhokamalardan so‘ng qabul qilindi.

Ushbu hujjatga xalqaro klinik amaliyotlar asos qilib olingan. 30 yoshdan boshlab ayollar har 10 yilda inson papillomasi virusiga test topshirishi, 45 yoshdan 65 yoshgacha esa har 2 yilda mammografiyadan o‘tishi kerak bo‘ladi. Har bir ayol elektron ro‘yxatga kiritiladi va har qanday xavfli o‘zgarishlar aniqlanganda tizimda “yo‘qolib qolmaydi”. Dastur aniq harakatlar va davolash protokollarini o‘z ichiga olgan. Albatta, bu juda katta qadam va ushbu o‘zgarishlar jarayoni shaxsan o‘z nazoratim ostida bo‘ladi.

_

Президент одобрил государственную программу по контролю женских онкологических заболеваний.

Около года экспертная команда с участием национальных и международных специалистов обсуждала все детали положений Программы.

За основу были взяты международные клинические практики. С 30 лет каждые 10 лет женщина должна будет бесплатно сдавать тесты на вирус папилломы человека, а с 45 до 65 лет делать маммографию каждые 2 года. Создаётся электронный регистр, чтобы ни одна женщина не «потерялась» в системе при обнаружении злокачественных изменений. Программа включает в себя чёткие алгоритмы действий и протоколы лечения. Это большие изменения, и они будут находиться под моим личным контролем.
Xamdam Sobirov & Mirjalol Nematov - Menga o’xshagani tug’ilmaydi…
oyisha🦋
Menga o'xshagani qaytib tug'ilmaydi hech
Bu so'zlarim kitoblarda yozilmaydi hech
Qancha shoirlar yozsin terib qalamlar
Mening so'zlarimni topib yozolmaydi hech
Bu she'rdagi misralarim eskirmaydi hech
Shoirlarga men yozgandek so'z kelmaydi hech
Mendek oshiq senga bitta do'st bo'lmaydi hech
Bahor o'tmay turib hali yoz kelmaydi hech!

Mirjalol Ne’matov va Hamdam Sobirov dueti

@qurbonova_a
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
900+ йиллик умр тажрибаси.

Эрталабдан инстаграмда шу видеони кўриб, кайфиятим кўтарилди ва яна ўйлантириб қўйди.

Австралиядаги қариялар уйида яшовчи 9 нафар нуронийга “100 йил яшаш сири нимада” деб савол беришибди. Бир аёл “бу ерда сир йўқ, бу ё яхши омад ёки ёмон омад” деб жавоб берган. Икки-уч нуроний эса спорт билан шуғулланганини айтибди.

Сиз 100 йил яшашни истармидингиз? Генетикангизда 100 га етганлар борми?
2024/11/29 10:18:44
Back to Top
HTML Embed Code: