Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга “Ватандош” гувоҳномасини ва “Ватандош” картаси берилади.
"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
"Ватандош" картасига эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
➖мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
👉 @r_kusherbayev

👍164👎58🤯9👌6🔥2👏2😱2
Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

👍316👎41👏12🔥7🙏7😢2
❗️Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати(ДХХ) раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланган.
Бу ҳақда kun.uz нашри хабар бермоқда.

👍222👎81🤯33🔥11😢9😱6👏2
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилган. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди.
Ҳозирча ушбу хабар расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган.
👉 @r_kusherbayev
Ҳозирча ушбу хабар расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган.
👉 @r_kusherbayev
👍287👎184🤯23🔥6😱4
Жисмоний шахс ЯТТ сифатида рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик қилса молиявий жарима қўлланилмайди
“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-184-сон) қабул қилинди.
✅ Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:
➖фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
➖мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
➖ходимлар сонини яшириш.
❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

👍386🔥10👎4🤯4😱4👌4👏1
ДХХнинг собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev
👎269👍75👏12😱10👌9🔥2
❗️Қуйидагилар ички ишлар органлари тизимидан озод этилди:
➖ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Ахроржон Атхамов ;
➖Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр
Ташходжаев;
➖ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Тимур Собиров.

👍287👎30🔥15🤯7👏5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Барча ташкилотлар Янги Тошкентга кўчирилади
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди.
👉 @r_kusherbayev
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди.
👉 @r_kusherbayev
👍289👎112🤯8😱8👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
WiFi бор жойда телефон қилинг ва SMS юборинг!
Mobiuz’нинг VoWiFi хизмати билан сиз ҳатто мобил алоқа мавжуд бўлмаган жойларда ҳам қўнғироқлар ва SMSларни юборишингиз ва қабул қилишингиз мумкин. Исталган Wi-Fi тармоғига уланишнинг ўзи кифоя - ва сиз доим алоқада бўласиз!
Батафсил
Telegram | Instagram| Youtube | Ilova
Реклама

🔥69👍54👎11👌7🤯3😢3
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни бошқа мақсадлар учун бериш тақиқланади
“Адолат” СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари ташаббуси билан маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришни таъқиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, палатага киритилган.
Айни вақтда ушбу қонун лойиҳаси партия фракциялари муҳокамасидан ўтмоқда.

👍245👏11👎8😢2
2050 йилга бориб 1,2 млрд одам иқлим ўзгариши сабабли уйларини ташлаб кетиши мумкин - ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус 2050 йилга бориб, иқлим билан боғлиқ ҳодисалар туфайли 1,2 миллиардгача одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
ЖССТ раҳбари Х ижтимоий тармоғида иқлим ўзгариши оқибатлари ҳақида ўз хавотирларини билдирган.

😱117👍57😢38👎13👏3🔥1
Комил Алламжоновга суиқасдга алоқадор 7 нафар шахс аниқланган
Бош прокуратуранинг баёнотига кўра, Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍244👎62😱30👏12🤯10🔥4
Хизматлар ипотекаси тадбиркорларга қандай ёрдам бермоқда?
Хоразмлик тадбиркор, «ARTATEX» МЧЖ раҳбари Наргиза Бекмураnова “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖнинг Хизматлар ипотекаси ёрдамидан фойдаланиб, хориждан ускуналар олиб келди.
Ўзаро ҳамкорлик натижасида йилига 3,2 млн дона ёки 87,5 млрд сўмлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Маҳсулотларнинг 90 фоизи экспорт қилиниши ва 6,9 млн АҚШ долларлик валюта тушуми тушиши режалаштирилган.
Видеода тадбиркор нега бошқа молия ташкилотларини эмас, айнан Компанияни танлагани ҳақидаги саволга жавоб берган.
Батафсил: @edcomuz | 71-205-57-57

У мазкур ҳамкорлик натижасида ҚҚСдан 621,7 млн сўм ва инклюзив, яъни бозор ставкаларидан пастроқ ставкаларда ёрдам кўрсатилганлиги ҳисобига 1,5 млрд сўм иқтисод қилди.
Ўзаро ҳамкорлик натижасида йилига 3,2 млн дона ёки 87,5 млрд сўмлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Маҳсулотларнинг 90 фоизи экспорт қилиниши ва 6,9 млн АҚШ долларлик валюта тушуми тушиши режалаштирилган.
Видеода тадбиркор нега бошқа молия ташкилотларини эмас, айнан Компанияни танлагани ҳақидаги саволга жавоб берган.
Батафсил: @edcomuz | 71-205-57-57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎6🤯3😢2
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтиб, унда Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сайланди.
Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.

👎431👍392😢31🤯17😱9👏6🔥4👌1
Рус тилини билмаган мигрантларнинг фарзандлари мактабга қўйилмайди
Россияда дискриминацияга доир ишлар фаол давом эттирилмоқда. Хусусан, Россия Давлат думасига мигрант болаларни рус тилини билишини тасдиқловчи ҳужжатсиз мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди.
Қонун лойиҳаси ҳорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари мактабга киришда таълим олиш учун етарли даражада рус тилини билиш бўйича тест синовидан ўтишлари шарт эканини назарда тутади.
Тестдан ўта олмаганлар ўқишга қўйилмайди.

👎295👍90😢14😱9🔥5
Ўлдинг-ўчдинг: суд раисининг аянчли тақдири ҳамкасбларига сабоқ бўлсин!
Франц Кафканинг "Жазо колонияси" романи қаҳрамони яратган одам ютувчи машина охири қаҳрамоннинг ўзини ютиши билан битади. Бугунги қонунсизлик тизими ҳақида ўйлай туриб, ана шу нарса хаёлимдан ўтди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани суди раиси Воҳиджон Норбеков шу йилнинг январида қирчиллама ёшида оламдан ўтганди. Қонунга мувофиқ, судьяларнинг ҳаёти суғурталанган ва бу масалада аввал ҳам ёзгандим. Унинг бевасига суғурта пули берилмади ва бу масалада мен раҳбарлик қилаётган ташкилот ўз ҳисобимиздан адвокат ёллаб, бевага ёрдам бермоқчи бўлдик.
"Ўзагросуғурта" ташкилоти ва Олий суд қошидаги Департамент устидан Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида даъво очдик. Суд қонунга чирт кўз юмиб, даъво талабларимизни рад қилди. Энди аппеляцияга ёзяпмиз.
Бу орада судьянинг беваси Ҳулкар Нурмановада кўкрак бези саратони аниқланди ва марҳумнинг икки норасидаси тақдирнинг оғир синови қаршисида қолди. Нимадир дейишга тил ожиз, тизим шунақа бўлса, апелляциядан ҳам умид йўқ.
Одамзот ўта унутувчан жонзот, бундай синов ҳар бир судьянинг бошига тушиши мумкин. Модомики, одил судлов ҳатто ўз ҳамкасбининг тақдирига шунчалар бефарқ экан, ундан сиз нима кутасиз?.. Ишингиз судга тушмасин, ўзи тизим сизнинг ҳисобингиздан, тўлаган солиғингиздан нон ейди, вақти келса сизга қарши ишлайди. Яна оғзини тўлдириб, адолат-у диёнатдан лоф уради.
Абдураҳмон Ташанов,
Инсон ҳуқуқлари фаоли

👍776😢195🔥35🤯18😱11👌5👎4👏3🙏3
1 январдан Тошкентда йўл кира нархлари ошиши кутилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланади.
Бунда бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади.
Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

👎301👍97😱13🤯6😢4🙏3🔥2👏2👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱339😢227👎69👍27🤯18👏6🔥5🙏5👌2