Telegram Web
Бу фикрлашдан қўрқмайдиганлар учун...

Обиджон Латиповни замонамизнинг кам сонли, ўз йўлидан оғишмай ҳаракат қилаётган жадидлари қаторида кўраман.

Ҳамма ҳам уларнинг фикрларига қўшилавермаслиги мумкин. Аммо ҳар бир фикри, сўзи инсонни чуқур мулохаза қилишга, фикрлашга чорлайди.

Фикрлашдан қўрқмайдиганлар учун кўришни тавсия қиламан.

Батафсил подкастимизда: 👇👇👇

https://youtu.be/eXq5G88AS4g?si=SDRebY6PanvgyPdo
👍169👎4👌1
❗️Эртадан, яъни 3 декабрдан Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида янги шаҳарлараро тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади.

Чипта нархлари:
Катталар учун — 20 000 сўм;
Болалар учун — 11 500 сўм.

👉 @r_kusherbayev
👍282👎14😱10🔥3
Америка қўшма штатлари Хоразмдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ бошлиғи О.Машарипов, Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи А.Курязов ва меҳрибонлик уйи собиқ мудираси Ю.Худойбергановага санкция жорий этган.

Энди уларга нисбатан виза чекловлари жорий этилади, уларнинг АҚШда ёки АҚШ назоратида мулклари ёки мулкий манфаатлари бўлса, музлатилиб, уларнинг 50 фоиз ёки ундан ортиғига эгалик қилувчи компаниялари ҳам санкцияга тушади.

👉 @r_kusherbayev
👍873👌30🔥29🤯15👏12😢12😱10👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Валломат"!

"Если что" қизиққанлар учун давлат рақами: 40 A 207 MB

👉 @r_kusherbayev
👎609🤯125👍69😱47🔥22😢10👏6
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (COP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.

«Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз» шиори остида ўтказилаётган тадбирда конвенциясининг 197 та иштирокчиси (196 та давлат ва Европа Иттифоқи)нинг вакиллари ташриф буюрган.

👉 @r_kusherbayev
👍72👎43🔥7🤯5
Локал қозонхоналар учун табиий газ тарифлари камайтирилди

Рақобат қўмита таклифи асосида кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга иссиқлик энергияси етказиб бериш учун табиий газ тарифлари камайтирилишига эришилди.

Натижада маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида (яъни амалда 650 сўм) амалга оширилиши қайд этилди.

Эндиликда, аҳоли эҳтиёжлари учун юқоридаги субъектлардаги локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергияси етказиб бериш хизматлари тарифлари камайишига хизмат қилади.

👉 @r_kusherbayev
👍108👎13🔥5👏4👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳга ҳожат йўқ.

Бўстонлиқ тумани Сойлиқ маҳалласи ҳудуди.

👉 @r_kusherbayev
👎315😢137🤯46😱32👍27👏12🔥10🙏3👌1
Кечаги биржа савдоларида пропан нархи бироз кўтарилган.

Тоннаси учун 7 708,3 сўм (+288.2) бўлган бу ўзгариш пропан "заправка"ларда сезиларли нарх ошишига олиб келмайди.

👉 @r_kusherbayev
👎118👍36🤯6😱3🔥2🙏2
❗️Расмий хабар

Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ҳурматли ватандошлар!

Хабарингиз бор 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз.

❗️Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334

Ўзбекистон Республикасининг
Корея Республикасидаги Элчихонаси
👍354😢38😱18👎13🙏10👏4🔥3🤯2
🤝 Бизнес қулайлиги учун узоқ муддатли ҳамкорлик!

Davr Bank ва Smart Business нақдсиз тўловларни янада осонлаштирди. Ҳамкорлик доирасида банк А-Pay P10 сенсорли терминаллар партиясини харид қилди.

А-Pay P10 — шунчаки терминал эмас:
Humo ва Visa қабул қилади;
Қулай ва катта экран;
Интуитив даражада тушунарли интерфейс.

Бизнесингиз ривожи учун максимум имкониятлар!

📞 Боғланиш учун рақам: +998 (71) 200-30-50
📲 Телеграм-канал
🌐 Сайт
👍34🔥4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари Фарғонадаги йўлтўсар валломатни топишибди.

Унинг қилмиши юзасидан МЖтК 183-моддаси бўйича (майда безорлик) ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

❗️Тўғриси мен йўлда атайин қоида бузиб, кўпчиликнинг ҳаётини хавфга қўядиган бундай шахсларни бира тўла ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак, деб ҳисоблайман.

👉 @r_kusherbayev
👍773👏27👌15😱8🔥6👎4🤯3🙏2
Жанубий Кореада нималар бўлмоқда?

Воқеалар хронологияси:

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда "давлатга қарши кучлар"га қарши ҳарбий ҳолат эълон қилиб, Шимолий Кореяга хайрихоҳ кучларни йўқ қилиш ва эркин конституциявий тартибни ҳимоя қилиш учун фавқулодда ҳарбий ҳолат жорий этди;

президент бошқа иложи қолмагани, эркин ва конституциявий тартибни ҳимоя қилиш учун шундай чорага мурожаат қилишга мажбур бўлганини таъкидлаб, мухолифат партиялари мамлакатни инқирозга олиб кириш мақсадида парламент жараёнини гаровга олганини айтди;

парламент ва сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди, оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар эса ҳарбий ҳолат қўмондонлиги назорати остида ўтди;

мухолифатдаги Демократик партияси раҳбари Ли Чжэ Мён ҳарбий ҳолат эълон қилиниши конституцияга хилоф эканлигини билдирди. Шунингдек, президент аъзоси бўлган Халқ ҳокимияти партияси раҳбари Хон Дон Хун ҳам бу чорани "нотўғри" деб атаб, уни тўсиб қўйишга ваъда берди;

мухолифат жамоатчиликни парламент биноси олдида йиғилишга чақирди;

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди;

мухолифатдаги «Тобуро» демократик партияси президент Юн Сок Ёлни исёнда айблаб, унга импичмент эълон қилишни талаб қилмоқда. Фуқаролик ташкилотлари эса Жанубий Корея ҳукуматининг истеъфосини сўрамоқда;

Жанубий Кореа президенти нафақат истеъфога чиқарилиши, балки қамоққа олиниши хавфи юзага келди...

👉 @r_kusherbayev
👍205😱61🔥10👎6👏2
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бир қатор ташкилотлар билан бирга ислом санъати ва маданиятига оид меросимизнинг дунё музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган намуналарини топиб, улар билан танишмоқда.

Буюк Британиядаги тарихимизга оид артефактлар ҳамда нодир қўлёзма асарлар ҳақида кечагина янгилик эшитдим.

Маълумотларга кўра, салкам уч аср илгари оксфордлик олим Жон Гейвс сотиб олган Мирзо Улуғбекнинг "Зижи Кўрагоний" қўлёзма асари Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасида сақланар экан. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига ташриф давомида делегация шу каби Ўзбекистон маданий меросига оид ўндан ортиқ қўлёзмалар билан танишган.

Делегация анъанага мувофиқ Марказга Катта Лангар Қуръони факсимилеси, шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомларини совға қилиб, ўзбек маданий меросининг жаҳонга ёйилишига ҳисса қўшгани эътирофга молик.

👉 @r_kusherbayev
👏79👍48👎10😢9👌2
Кутиб олинг! “Ҳуқуқшунос ошхонаси” янги форматда!

Телеканал очиш Ўзбекистонда қанчага тушади?

Бизнес очиш учун қонунчиликда қандай енгилликлар бор?

Тадбиркорлик фаолияти қанча вақтда фойдага чиқади?

“Дастурхон ТВ” директори, тадбиркор Заурхон Алиев билан шу ҳақида суҳбатлашилган.

Батафсил қуйида: 👇👇👇

https://youtu.be/Vem4UqI5Yzw?si=_GGCA6_LTHyZZNfe
👍57👎5🔥3
❗️Пропан нархи пасайибди

Кечаги биржа савдоларида суюлтирилган газ (пропан) тоннаси учун 7 633,4 (-74,9) бўлиб, ўтган кунга нисбатан бироз нарх пасайиши кузатилган.

👉 @r_kusherbayev
👍118😢12👎4🔥3
❗️Ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бўка туманидаги МФЙда ҳоким ёрдамчиси «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жойини яхшилаш учун 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. ЎзА

👉 @r_kusherbayev
👎218🤯94👍84😢28👏15🙏6🔥5😱2
#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!

Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda ekan.

Muxtabar Umarova 4 yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi. Qo‘llari kuyib, barmoqlari bir-biriga yopishib qolgan.

Uni plastik operatsiya qildirish uchun mablag‘i yo‘q. Hatto, egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.

Toma-toma ko‘l bo‘lur dehanlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Exsonning mukofoti exson deyishadi.

Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami:

9860080123727440
Mukhtabar Umarova
👍140😢64🙏36👌4👏2
2025/07/12 20:34:29
Back to Top
HTML Embed Code: