Telegram Web
Таниқли актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этибди.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!

👉 @r_kusherbayev
😢938👍139🙏107😱26👏15👎6🔥5🤯4
Тошкентдаги автобусларда 2025 йил 1 январдан бошлаб нақд пул қабул қилинмайди

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

👉 @r_kusherbayev
👍296👎140🔥14👏7👌4
Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан муборакбод этамиз!

Умид қиламизки, мамлакатимизда Конституцияни байрам қилиш билан бирга унга тўлиқ амал қиладиган авлод ва кунлар ҳам келади.

👉 @r_kusherbayev
👍327👎44🔥38👏15😢4😱1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аслида ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеаси шу эди. Лекин афсус...

👉 @r_kusherbayev
😱459👎115😢83🤯57👍24👏16🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан барча ўзбекистонликларга табрик йўллади.

“Конституция куни муборак бўлсин, Ўзбекистон! Юртимиз ҳамиша қудратли, обод ва ҳар биримиз учун ифтихор рамзи бўлсин!”, деб ёзади у ўз саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev
👍721👎597🤯16🔥11😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Комил Алламжонов ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

👉 @r_kusherbayev
👎538👍60🤯19🔥10😱5
❗️Сурияда Башар Асад режими қулади

Кеча тунда исёнчилар мамлакат пойтахти Дамашққа кирган, Башар Асад эса пойтахтни тарк этгани айтилмоқда. Унинг оиласи аллақачон мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.

Шундай қилиб, Асад оиласининг Сурияда 50 йилдан ортиқ ҳукмронлиги барҳам топди. Бу гал уни ҳеч ким қутқариб қолмади.

Сурия бош вазири ҳокимиятни мухолифатга топшириш ҳаракатида.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Башар Асад исёнчилар вакиллари билан музокара ўтказган ва ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга рози бўлган.

👉 @r_kusherbayev
👍592👏40😢25👎22🙏8🔥3😱2
Ҳеч кимни табрикламайман!

Бугун, яъни 9 декабрь — "Халқаро коррупцияга қарши курашиш" куни!

Барча қийинчилик, норозилик ва ишончсизликларнинг ўзаги бу коррупция!

Шу сабабли ушбу сана билан ҳеч кимни табрикламайман!

Умидимиз — ҳеч бўлмаса шу бугун ҳеч ким коррупцияга йўл қўймайди!


👉 @r_kusherbayev
👍933🔥75😢66👏43👎16🙏9👌8😱4🤯1
❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилишини маълум қилди.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида маъумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👎966👍81🤯29😱19😢14👏9🔥6👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

🇺🇿 1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

☝️Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт. 

Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов яратган. 

🎶 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!


👉 @r_kusherbayev
👍232👎61👏17🔥11😢7👌1
❗️Автобензин ҳажми икки баробар оширилади

Совуқ туфайли метан газ "заправка"ларига киритилаётган чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги маълум қилган.

Билдирилишича, истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган.

Ҳозирги вақтда нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👎576👍107👏16😢12🔥6😱6🙏3👌1
❗️Талабалар учун авиачипталар 50 фоизгача чегирмада сотилади

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

👉 @r_kusherbayev
👍182👎40🔥21👏17🤯5😱5
Пропан арзонлашда давом этмоқда

6 декабрь кунги биржа савдолари якуни бўйича суюлтирилган газ(пропан) нархи тоннасига 7 454,0 минг сўмни ташкил этган.

👉 @r_kusherbayev
👍238👎21👏16🙏7🔥5😢2
Бу сафар "томоша" бўлмаса керак

Шартнома очилиб қолди деб, машина керак бўлмаса ҳам шартнома тузиб, "соққа" қилмоқчи бўлганларни бу сафар режаси иш бермаган кўринади.

Сабаби UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 11 декабрь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилибди.

Ҳеч бўлмаса бу сафар шартнома олиш жараёни томоша бўлмаса керак.

👉 @r_kusherbayev
👍355👎62🤯32🔥18👌11😱8👏3🙏1
❗️Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма берилди

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар берилди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 23 декабрдан 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига келиши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍164👎57🔥9🤯8👌6😢2😱1
Автомобилда тротуар ва велосипед йўлкаларидан ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Депутатлар йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Лойиҳада транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил ҳудуд майдонларидан юргизишнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгиланган.

Шунингдек, аҳоли томонидан ноқонуний равишда йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки йўлларни тўсиб қўйиш, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик назарда тутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍268👎50🔥11👏3
❗️Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

👉 @r_kusherbayev
👍195👎138😢13😱11🔥6
❗️Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатига Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилган.

👉 @r_kusherbayev
👍310👎43🔥4👌2😱1
Фуқаролик жамиятининг фаол аёллари

2-6-декабрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида бир қатор соҳа фаоллари “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонлари билан мукофотланди.

Мукофотланганлар қаторида Гулнора Ходжаниязова ҳам бор. Бу аёл Сурхондарё вилоятидаги “Аёл ва замон” нодавлат ташкилоти раҳбари сифатида эзгу ишларни амалга оширган.

Гулнора Ходжаниязова "BBC"нинг дунё бўйлаб катта таъсирга эга ва илҳомлантирувчи 100 нафар аёллар рўйхатига кирган ҳамда “Матонат” фильмининг бош қаҳрамони бахтсиз ҳодиса ортидан икки оёғидан айрилган деновлик Дилором Йўлдошевага тикувчилик бизнесини йўлга қўйишига ёрдам қилган.

Аслида тақдирланганларнинг ҳар бири замонамиз қаҳрамонлари.

Тақдирланганларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍74👏8👎5🔥4😱1
Олий Мажлис Сенати томонидан Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзоди кўриб чиқилади.

Т. Ишметов 2022 йил 30 декабрдан буён Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍188👎55🔥8😱7👏3🤯3😢2
2025/07/13 23:02:02
Back to Top
HTML Embed Code: