❗️Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ариза берди
Иқтисодчи Отабек Бакиров Сағбон подстанциясидаги авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида 2023 йил июн ойида ёзган танқидий пости юзасидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини маълум қилди.
Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича Отабек Бакировга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.
Шикоят аризаси ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.
👉 @r_kusherbayev

👎1.2K🤯73👍37😱29👏15😢15🙏1
Forwarded from YURISTKADR
❗️Ташқи миграция агентлиги ходимлари оммавий равишда ишдан бўшатиладими?
Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрдаги “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-162-сон фармонига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятини тугатиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини ташкил этиш ҳақидаги таклифга розилик берилган.
Бир қарашда буни Ташқи миграция агентлиги фаолияти батамом тугатиш деб ўйлаш мумкин. Агар шундай бўлса, вазирлик ҳузуридаги Ташки миграция агентлигида ишлаб келган барча ходимлар МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан, яъни ташкилот тугатилиши деб ишдан бўшатилиши тўғри бўлади.
Мана бу энди мутлақо бошқа нарса. Бу мавзунинг кульминацион нуқтасидир, мен сизга айтсам.
Чунки, Фуқаролик кодексининг 53-моддасига асосан “юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.
Кўриниб турибдики, тугатишда юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари ворислик тартибида ҳеч кимга ўтмасдан бекор бўлиши керак.
Демак, эски Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмай, аксинча, янги Миграция агентлигига ўтса, бу вазиятда тугатиш деган нарса бўлмайди.
Биз бу жараённи Меҳнат кодексининг 156-моддасидаги қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шакли ва ташкилотнинг идоравий бўйсинуви ўзгариши деб қабул қилишимиз керак.
Ва бундай ҳолатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ишдан бўшатилмаслиги ва меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши керак.
❗️Агентлик раҳбариятини масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратишга чақирамиз.
👉@yuristkadr

Бироқ, Фармонинг 3-бандида янги Агентлик эски Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши кўрсатилган.
Мана бу энди мутлақо бошқа нарса. Бу мавзунинг кульминацион нуқтасидир, мен сизга айтсам.
Чунки, Фуқаролик кодексининг 53-моддасига асосан “юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.
Кўриниб турибдики, тугатишда юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари ворислик тартибида ҳеч кимга ўтмасдан бекор бўлиши керак.
Демак, эски Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмай, аксинча, янги Миграция агентлигига ўтса, бу вазиятда тугатиш деган нарса бўлмайди.
Биз бу жараённи Меҳнат кодексининг 156-моддасидаги қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шакли ва ташкилотнинг идоравий бўйсинуви ўзгариши деб қабул қилишимиз керак.
Ва бундай ҳолатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ишдан бўшатилмаслиги ва меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши керак.
❗️Агентлик раҳбариятини масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратишга чақирамиз.
👉@yuristkadr
👍172🔥16👎6😢6😱2👌1
⚡️"Йилнинг энг яхши таълим муассасалари-2024" танловига старт берилди
🇺🇿 Ушбу танлов тўлақонли сўровномага асосланган бўлиб, унинг якуний натижасига кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги барча таълим муассасалари ва хусусий мактабларнинг кенг жамоатчилик фикри асосидаги энг яхшилари аниқланади ва ижтимоий тармоқларда кенг миқёсда эътироф этилади.
Қуйидаги категориялар мавжуд:
1️⃣. Энг яхши давлат олийгоҳи
2️⃣. Энг яхши нодавлат олийгоҳ
3️⃣. Энг яхши академик лицей
4️⃣. Энг яхши касб-ҳунар мактаби
5️⃣. Энг яхши коллеж
6️⃣. Энг яхши техникум
7️⃣. Энг яхши хусусий мактаб
@TALIMUZ томонидан ташкил этилаётган ушбу сўровнома 11-декабрдан 5-январга қадар телеграмдаги @EDUStatbot орқали ташкил этилади ва ҳар бир категория бўйича мутлақ ғолиб муассасаларга танловнинг махсус эсдалик совғаси (муассаса номи туширилган статуетка) тақдим этилади.

👍62👎41👏5🤯5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний тамаки айланмаси бўйича статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатида бу жараён умумий товар айланмасининг 9,8 фоизини ташкил этиб, давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказмоқда.
Хавфнинг географик жиҳатлари алоҳида диққатга сазовордир. Фарғона водийсида контрабанда даражаси янада юқори бўлиб, маҳаллий бозорда ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган. Бу рақамлар фақат иқтисодий кўрсаткичлар эмас, балки аниқ бир ижтимоий муаммонинг белгисидир.
Муаммонинг чуқурроқ қатлами – сифатсиз маҳсулотларнинг аҳоли саломатлигига таъсиридир. Контрабанда йўли билан келтирилган тамаки маҳсулотлари сифат назоратидан ўтмайди, уларнинг ишлаб чиқариш технологияси ва таркиби тўлиқ номаълум.
Бу жараён фақат давлат бюджетига зарар етказиб қолмасдан, қонуний тадбиркорлар учун ҳам адолатсиз рақобат муҳитини шакллантирмоқда. Солиқ тўламаслик ва бошқа молиявий қоидаларни бузиш қонуний бизнес субъектларининг ривожланишига тосқинлик қилмоқда.
Муаммога қарши курашиш учун фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки ҳар бир фуқаро масъул бўлиши керак. Ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик, бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш – бу ҳар бир фуқаронинг фуқаролик бурчи ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, тамаки контрабандаси билан курашиш – бу фақат иқтисодий вазифа эмас, балки миллий хавфсизлик ва аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича стратегик йўналишдир.

👍72👎18😱6
Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио билан учрашди
Суҳбат чоғида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муҳим муаммолар муҳокама қилиниб, барча учун билим олиш имкониятини кенгайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
"Мавжуд қийинчиликларга қарамай, ҳамкорлигимиз натижасида сезиларли муваффақиятларга эришишимизга қатъий ишонамиз", — деб ёзди Саида Мирзиёева учрашув якунлари ҳақида.
Ижтимоий масалалардаги фаол мулоқотлар давом этмоқда!

👍380👎375🤯10🔥4👏3😱1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилганми?
Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмагани аниқланди.

👍328😱43👎24👌9😢6🔥2👏1🤯1
“Маънавий экспертиза” бекор қилинди
Жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган, цензурани келтириб чиқарувчи
медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинибди.
Кеч бўлса-да соғлом ақлга таяниб қарор қилинаётгани қувонарли.

👍313👎27🔥11👏11🤯8👌2
❗️Яхши хабар: "пропан" газ нархи кескин арзонлаб бормоқда
12 декабрь кунги биржа савдолари якуни бўйича суюлтирилган газ(пропан) нархи 2.6 фоизга арзонлаб, тоннаси учун 7 361,3 минг сўмни ташкил этган эди.
Кечаги савдо якунлари бўйича эса "пропан" нархи яна 6,8 фоизга арзонлаб, тоннаси учун 6 860,3 минг сўмни ташкил этди.
Биржадаги ушбу арзонлашув тез вақтда "пропан газ заправка"ларда ҳам нарх пасайишига олиб келади.

👍294👏21👎14🔥8😱6👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расман: 1 январдан пойтахт жамоат транспорти 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди.
Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади - 1 700 сўм.
Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари, яъни "Paynet",
"MultiPay" ва "Oson" инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

👎294👍122😱10👏6👌5🤯3
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёльга импичмент эълон қилинди
Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади, 85 нафари қарши чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни парламент президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришда етарлича овозни тўплай олмаганди.

👍176🔥20👎8👌6😢5😱1
💡Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчимисиз?
Бизнесни муваффақиятли яратиш, уни кенгайтириш, банк хизматларидан тўғри фойдаланиш ва бошқа муҳим маълумотлар Бизнесни Ривожлантириш Банкининг @brb_uzb каналида бериб борилмоқда.
Ушбу каналда сизни қуйидаги имкониятлар кутмоқда:
✅ Бизнесни очиш ва ривожлантириш бўйича батафсил маслаҳатлар;
✅ Банк хизматлари ва улардан самарали фойдаланиш ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар;
✅ Тадбиркорлик сир-асослари ҳамда муваффақиятга эришиш стратегияларини ўрганиш.
Шунингдек, каналда Ўзбекистондаги кўзга кўринган муваффақиятли тадбиркорлардан қимматли билимлар ҳам оласиз.
Реклама

👍61👎11
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, иқтисодчи Отабек Бакиров устидан бир ярим йил олдинги мана бу пости учун прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритибди.
Ушбу постни ўқиб шахсан мен унда тухмат ҳам, ҳақорат ҳам ёки қонун бузувчи бошқа ҳолатни ҳам кўрмадим. Лекин танқид бор.
Шу сабаб сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш, мамлакатда айрим амалдор давлат хизматчилари ўрнатмоқчи бўлаётган цензуранинг олдини нуқтаи назаридан мен ҳам ушбу постни улашаяпман.
Шу учун жавоб бериш керак бўлса, Отабек Бакировга қўшиб бизниям устимиздан шикоят қилишлари мумкин.
Ўша пост: 👇👇👇
"Сағбон подстанцияси яна таъмирланади. Вазир Мирзамаҳмудовнинг хабари борми ё бундан ҳамма манфаатдорми?
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманларига электр энергияси тақсимлайдиган Сағбон подстанцияси бор. Шу подстанция эртага яна таъмирланар экан, табиийки, яна камида кун давомида свет ва сув бўлмайди. Нима бўпти демай туринг.
Чунки, Олмазор туманидаги Сағбон постанцияси шундай станцияки, Мирзамаҳмудовнинг энергетиклари зерикиб қолса ё трансформатор алмаштиришади ёки ремонт қилишади.
25 май. 10 кун аввалги хабар. Сағбон подстанциясида трансформаторлар алмаштирилади ва қуввати 25000дан 40000КВага оширилади (2 ой аввал ҳам худди шу трансформаторлар алмаштирилгани ҳақида қуйироқда ўқийсиз). Олмазор ва Тошкент туманларида 2 кун свет бўлгани йўқ.
22 май. 13 кун аввалги хабар. Сағбон подстанциясида авария ва ремонт. Подстанциядан қувват оладиган ҳудудларда кун давомида свет бўлмаган.
4 май. Бир ой аввалги хабар. Сағбон подстанциясида ремонт ва модернизация ишлари олиб борилган. Уланган маҳаллаларда кун давомида свет бўлмаган.
2 апрель. Икки ой аввалги хабар. Сағбон подстанциясида авария ва табиийки яна ремонт. Кун давомида свет бўлмаган. Қизиғи, подстанция шу авариядан уч кун аввал тузатилганди.
24 март. Сағбон подстанциясида авария. Таъмирлаш расман 3, амалда 5 кун давом этган. Тошкент ва Олмазор туманларида 3-5 кун свет, бир ҳафтагача сув бўлмаган. Ажабланарлиси ва буни албатта ё прокуратура ё коррупцияга қарши кураш агентлиги текшириши керак масала, шу авариядан кейин трансформаторлар алмаштирилгани ва қуввати 25000 КВа бўлган трансформатор ўрнига 40000КВалик трансформатор ўрнатилгани эълон қилинган. Ўртоқ Мирзамаҳмудов, қандай қилиб, 25000лик трансформаторни икки марта 40000 лик трансформаторга алмаштириш мумкин?
2 февраль. Аномал қишдан кейинги илиқ кунларда Сағбон станцияси ишдан чиққан. Кун давомида свет бўлмаган.
Бу ҳисобга ёнди свет, ўчди светлар кирмайди. Вазир ўринбосарларидан бири айтганидек, 3 соатгача свет бўлмаслигига ҳамма кўникиб бўлган ва бирон жойга шикоят ҳам қилмайди (чунки фойдасиям йўқ).
Энди вазирга савол: Битта подстанцияни неча марта ва қандай частота билан ремонт қилиш мумкин? Неча марта трансформатор алмаштириш мумкин? Битта подстанцияда икки ой ичида иккинчи марта (норасмий хабарларга кўра учинчи марта, чунки қишдаям алмашган) трансформаторлар алмаштирилди деб эълон қилинса, сиз шубҳага борасизми? Ё эскирди деб трансформаторларни списать қилаверасизларми? Янги қўйилган трансформаторлар ҳеч курса неча кун ремонтсиз ишлаши керак? Қанақадир стандартлар борми?
Сиздан илтимосим, Кремль ва Газпромдаги оғаларга оид вазифалардан бўшаб, Сағбон подстанциясига бир келинг, ўзингиз кўринг. У ерда ё миллиардларни ўпариб турадиган қора ўпқон бор ё иккита туманнинг ювилмас қарғиши теккан".

👍1.03K🔥74👏43👎16😱12😢6🙏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
InfinBlack кредит картаси ўз йўналишида энг яхши кредит карта эмитенти бўлди
InfinBank томонидан ишга туширилган InfinBlack картаси нуфузли Game Changers Visa Awards танловида энг яхши кредит карта эмитенти деб тан олинди.
InfinBlack — банк маблағларидан фоизсиз фойдаланиш имкониятини берувчи инновацион маҳсулот бўлиб, у бозорда пайдо бўлганидан буён мижозлар томонидан юқори баҳоланиб келмоқда.
Game Changers Visa Awards танлови Visa компанияси томонидан доимий ташкил этиб келинади ва ҳозирда энг нуфузли танловлардан бири ҳисобланади. Танловда доимий равишда молия дунёсидаги энг инновацион ечимларни тақдим этаётган лойиҳалар баҳоланади ва тақдирланади.

👍129👎61🔥39👏6😢3😱2
Бир сўм фарқли ғалаба ёҳуд ўзаро боғлиқ компаниялар «ўйини» ҳақида
Ревизорнинг ёзишича, «AMMOFOS-MAXAM» АЖ томонидан газ тақсимлаш пунктларида жойлашган газ ҳисоблаш узелларини кўчириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш хизмати бўйича танлов ўтказилган. Лойиҳа учун бошланғич нарх 261 004 319 сўм этиб белгиланган.
Танловда икки иштирокчи — «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖ ва «IZOPOL» МЧЖ ўз таклифларини тақдим этган. Иккаласи ҳам бошланғич нархдан бор-йўғи бир сўм кам (261 004 318 сўм) нарх таклиф қиган.
Натижада «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖ танлов ғолиби, «IZOPOL» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.
Мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган.
Хусусан, «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиларидан бири — AVTOMANOV ALEKSEY YUREVICH (24%) бир вақтнинг ўзида «IZOPOL» МЧЖнинг ҳам 33,30 фоиз улушига эгалик қилади.
Шунингдек, «IZOPOL» МЧЖнинг қолган таъсисчилари — CHUVAYEV ANATOLIY VIKTOROVICH (33,30%) ва XRYUKIN ANDREY ALEKSEYEVICH (33,40%) — «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖнинг ҳам таъсисчилари ҳисобланади.
☝️Мазкур ҳолат ваколатли органлар томонидан холис ўрганилиб, натижаси жамоатчиликка очиқланиши керак, деб ўйлаймиз. Бу борада Антикоррупция агентлигидан амалий ишлар кутамиз.

👍366🤯49🔥17😱15😢4👏1
Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса ошмоқда
14 декабрь якуни бўйича биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи 305,6 сўмга, яъни 4,5 фоизга арзонлашиб, тоннаси учун 6 554,7 сўмни ташкил этган.
АИ 92 бензини эса 52,3 сўмга қимматлаган бўлса, АИ 80 бензин 63,6 сўмга қимматлаган.
Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши, яқин орада кузатилмаган.

👍160👎14🔥11😱7👌1
Банклар шартсиз 300 миллион сўм кредит беради
Президент иштирокидаги мажлисда ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлгани, улардан 58 минги янги корхона ҳам очгани айтилди.
Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди.
Президент уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилилини билдирди.

👍226👎146🤯19😢9🔥3
Forwarded from Кушербаевга мурожаат
"Tez yordam" chaqirsak, ikki soatlab kechikadi➖Bektemir
Bizdagi "tez yordam" masalasini ko'tarishingizni iltimos qilardim.
Bu birinchisi emas: chaqirsak 2 soatlab kechikadi, telefon qilib sababini so'rasak "hozir pik payti 3-4 soatgacha kutishiz mumkin" deydi.
Qonundagi standartlarchi, nimaga bunchalik kech desam "qonunda vaqti ko'rsatilmagan, mashina bo'lsa jo'natamiz" degan javob olamiz.
Bu katta muammo, hamma kasal bo'ladi. Bu boshga tushganida ko'rinadigan muammo, lekin hayotimizda judayam dolzarb bo'lgan ehtiyojku.
Muommo ko'tarilmas ekan yechim hech qachon bo'lmaydi.
Saburov Aybek Maxsetovich,
Toshkent shahar,
Bektemir tumani, Vodnik, 37, 103
👉 @Kusherbayevga_murojaat

👍326😢54👎14😱10🔥8🤯5🙏1
Телбалик: биткоин нархи рекорд даражада ошаётган бир вақтда бизникилар қамалмоқда
Дональд Трамп мамлакатда стратегик нефть захирасига ўхшаш стратегик биткоин захирасини яратиш режаларини эълон қилиши билан биткоин янги рекорд ўрнатди ва 106 минг доллардан ошди.
Капитализацияси бўйича энг катта криптовалюта ҳисобланмиш биткоин курси 106780 долларга етди. Иккинчи йирик криптовалюта — эфир курси ҳам 3952 долларга кўтарилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, биржада биткоин 110 минг долларга етади.
❗️Биткон нархи рекорд даражада ошиб, криптовалюта бозорида катта даромадгағэга бўлиш имкони бор вақтда бизда бир қатор ёшлар ноқонуний криптовалюта олди сотди тамғаси билан қамалишда давом этаяпти. Телбалик...
Қачон соғлом фикр асосида қарор қабул қилишга бошлаймиз?

👍820👏82😢65🔥38🤯18👎10😱8👌3