Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Озарбойжонда «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида ташкил этилган форумда иштирок этди.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Саммит доирасида «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Зироат Мирзиёева, Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.
👉 @r_kusherbayev

👍326👎179🔥69👏4😱4👌2🤯1
❗️2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади.
👎546👍44🤯39😱21😢18👌3👏1
Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрлангани ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.
Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан, Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, яна бир гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Манба

😢459🤯140👍100😱58👎15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢Land House & Hilmar Development компаниялари ҳамкорликда халқимиз учун мега лойиҳани тақдим этади.
17-18-ноябрь кунлари Кўпчилик кутган «Ўрикзор Ресиденcе» турар жой мажмуасининг сотуви бўлиб ўтади.
Сотув жонли навбат тарзида ташкил этилади.
Қўшимча маълумот учун сотув офиси телефон рақамлари:
📞+998955001115
📞+998955001116
«Бизнинг» манзилимиз: Geo Location
«Ўрикзор Ресиденcе» манзили: Geo Location
Instagram | Telegram | Facebook | TikTok | YouTube
Реклама

👍48👎10🔥5👏1😱1
❗️Автомобиль бозорида сотувлар яна пасайди
Ўзбекистонда 2024 йил октябрида автомобиль бозорида сотувлар яна пасайди. Бу ҳақидаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтирилган.
Қайд этилишича, октябрь ойида автотранспорт воситаларининг савдоси 102,3 минг донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7 фоизга кам. Йиллик кўрсаткичда эса пасайиш — 44 фоиздан кўпроқ.
Енгил автомобиллар сегменти ўтган ойга нисбатан 6 фоиз камайган ҳолда 95,4 минг дона сотилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 43,3 фоизга сезиларли пасайганини кўрсатмоқда.
Енгил автомобиллар бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 15 фоизга камайди, бу ўтган ойга нисбатан 6,2 мингта автомобилга кам. Йиллик фаоллик эса 21,8 фоизга камайди.
Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 20 фоизга камайди ва 30,2 мингта автомобилни ташкил этди. Йиллик кўрсаткичда 22 фоиз пасайиш кузатилди.
Октябрь ойида хорижий енгил автомобиллар бозорида сотувлар кўпайган. Ой давомида ушбу сегментдаги фаоллик 35 фоизга ошди, атиги бир ой ичида 4,7 мингта хорижий автомобиль сотилди. Бироқ ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан сотувлар 20 фоизга камайган.

👍257👏26🔥12👌9🙏5👎1😱1
“Алмати–Туркистон–Тошкент– Алмати” йўналиши бўйича темир йўл саёҳати очилди
Қозоғистонда “Ипак йўли” темир йўл саёҳати очилди. “Алмати – Туркистон – Тошкент – Алмати” йўналиши бўйича биринчи тур 2024 йил 16 ноябрдан бошланади.
Тўрт кунлик темир йўл саёҳати туристларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли изидан саёҳат қилиш имконини беради.
Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киради.

👍157👏20🔥10👌3😱2
АИ 80 бензин ва “пропан” нархи арзонлашни бошлади
Кечаги биржа савдолари якунларига кўра АИ 80 бензини нархи 855.1 сўмга арзонлаб, тоннаси учун 9 325.4 сўмдан тўғри келди.
Суюлтирилган газ (пропан) нархи эса 663.7 сўмга арзонлаб, 8 190.3 сўмни ташкил этди.

👍171🔥19👎10😱4😢2
Хориждаги ватандошлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган олимларга кўмак беришга тайёр
14 ноябр куни «InnоWeek.Uz-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хорижда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланаётган ватандошлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида машҳур олимлар ва тадбиркорлар мамлакатдаги илмий ва технологик ривожланиш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди, қўшма тадқиқотлар учун қулай шароит яратишнинг муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қўшма лойиҳалар ва ёш тадқиқотчилар учун стажировка дастурларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Технологик стартаплар ва инновациялар борасида инвесторлар ва бизнес вакиллари шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратдилар. Чет элдаги ҳамюртлар ривожланаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Давра суҳбатида АҚШдан онлайн иштирок этган ватандошимиз Асқарали Каримов Ўзбекистонда дренаж тизими бўйича инженерлик маркази ташкил этиш таклифини билдирди. Ўз навбатида Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбари Шароф Ражаббаев бу таклифни маъқуллаб, лойиҳани Самарқанд давлат университетида амалга ошириш мумкинлигини билдирди.

👍170👏15🙏6😱2😢2🔥1👌1
❗️Каспийда минглаб тюленлар ўлмоқда
Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида сўнгги уч ҳафтада Каспий денгизи қирғоғидан мингдан ортиқ тюленларнинг жасади топилган.
Дастлаб улар Тупқароғон туманидан топилган. Ҳозир жасадларни Қорақиён тумани ва Оқтов шаҳри чегарасидан ҳам йиғиб олишмоқда. Ҳозирга қадар 1034 та индивиднинг ўлими ҳужжатлаштирилган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.

😢295😱67👍39👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия аскарлари Курск областидаги уйларни талон-торож қилишган
Бкни Россия транспорт вазири Старовойт Глушково райони аҳолиси билан учрашувда тасдиқлади.
Аввалроқ ТАСС Украина аскарлари Глушковода талон-торож қилишаётганини даъво қилган эди.
Яқин вақтгача Курск области губернатори лавозимида ишлаб келган Россия транспорт вазири Роман Старовойт бу ҳудудда россиялик ҳарбийлар томонидан талон-торож қилиш ҳолатлари қайд этилганини тасдиқлади. «Тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида талончилик фактлари бор», деди Старовойт.
Бу Россия аскарлари қилган ноқонуний ҳаракатлар тўғрисидаги биринчи тан олиш факти.

👍182👎41😱35👏12🔥6🤯5
Судьянинг журъати таҳсинга лойиқ, лекин дастлабки тергов ...
Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида, судья З.Латипов раислигида ҳимоямиз остидаги Ойбек Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши кўриб чиқилиб, оқлов ҳукми ўқилди.
Дастлабки терговни олиб борган Юнусобод тумани прокуратураси томонидан дастлаб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа, ундан кўра енгилроқ моддалар билан айбловлар илгари сурилган эди.
Лекин, кейинчалик, суд шахсга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида киритилган илтимосномани қаноатлантиришни рад этгандан сўнг, дастлабки терговнинг ўзидаёқ, гўёки тасдиғини топмаганлиги асоси билан айбловнинг айнан 167-модда 3-қисми "а" бандига оид қисми тугатилган.
Бу эса, бизда айбловнинг айнан шу қисми аслида шунча-ки, шахсни қамоққа олишга эришиб олиш учунгина уйдирилган сунъий айблов бўлганлиги ҳақидаги асосли шубҳамизни пайдо қилди.
Яна бир қизиқ факт: суд қамоққа санкция беришни рад қилиш ҳақида қарор чиқарганидан кейин ҳам номаълум сабабларга кўра, гумон қилинувчи О.Равшанов дарҳол қўйиб юборилмасдан, орқага сурилган.
Шу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида 102 тезкор рақами орқали бир неча марта қилган мурожаатларим эса, эътиборсиз қолдирди. Бу бўйича ҳали келгусида ўзига яраша муносабатларимизни билдиришимиз бор.
Булар ўз йўлига, лекин судья З.Латиповнинг одилона ва журъаткорона иш тута олганлиги эътирофга лойиқ.
Абдумалик Абдуллаев

👍490👎8🔥8🤯2👌2
Дилшод Султанов Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Равшан Раимов ҳоким этиб тайинланди.
Равшан Раимов тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
👉 @r_kusherbayev
Равшан Раимов тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
👉 @r_kusherbayev
👍109👎71😱18🔥5👏5🤯2
❗️Президент томонидан "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун имзоланди
Ушбу қонун билан зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

👍340👏40👎20👌7🔥6
Ишониш қийин: бироқ болалигимизда Ленинни худо деб тасаввур қилган эканмиз. Бу ўша давр сиёсатига боғланган мафкура таъсири бўлса керак.
Озодлик учун курашган қахрамонларимиз эса бизга "босмачи" деб уқтирилгани ҳам ҳақиқат.
Тарихчи, жамоатчилик фаоли Ихтиёр Эсонов билан Туркистон халқлари тақдирига ёзилган хатолар, тарихдаги калтабин сиёсат оқибатлари, бугунги кундаги умумий таҳдидлар ва келажакдаги вазифалар ҳақида сухбатлашдик.
Барчага кўриш ва фикр қилиш учун тавсия қилиб қоламан:
Батафсил: 👇👇👇
https://youtu.be/Mxuy1rjEKpU?si=4XgSbnqGmH-ORXYL

YouTube
Марказий Осиё халқлари бирлаша оладиларми?
"Хўп Подкаст"нинг янги сонида Расул Кушербаев ва тарихчи, жамоатчилик фаоли Ихтиёр Эсонов билан Туркистон халқлари тарихи, қилинган хатолар ва келажакдаги ишлар ҳақида сухбатлашилди.
Шунингдек, рус империализмининг Туркистон халқлари ва мамлакатлар суверенитетига…

🔥164👍158👎20😱7🙏5👏1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланди:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.

👍192👎160😢14🤯8😱6🙏3🔥2👌1