Telegram Web
Forwarded from Xalq irodasi | Халқ иродаси (Xurshid Fayziyev)
Келгуси ҳафтада ҳарорат яна пасаяди

👉 https://xabar.uz/b99n

@xalqirodasi_peopleswill
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Экология вазирлиги +99871 207-11-07
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

@xalqirodasi_peopleswill
#Тезкор

⚡️⚡️ 2025 йилдан Ўзбек тили ўқитувчилари маошига устама ҳақ тўланади


2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Хабарни ўқитувчиларга юбориб қўямиз, президент табриги!

@xalqirodasi_peopleswill
Forwarded from Xalq irodasi | Халқ иродаси (Xurshid Fayziyev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат

⚡️📷 Энди давлат хизматларидан паспортсиз фойдаланиш мумкин

Адлия вазирлиги барча Давлат хизматлари марказларида Face-ID орқали шахсни аниқлаш тизимини жорий этди.

Ҳужжат кўрсатишга ҳожат йўқ, барча маълумотлар автоматик тарзда аниқланади.

@xalqirodasi_peopleswill
Субсидиялар янги платформа орқали ажратилади

👉https://xabar.uz/b75d

@xalqirodasi_peopleswill
#Тезкор
Ўзбекистонда ҳукумат истеъфога чиқади

Ўзбекистондаги 2024-йилги парламент сайловлари эртага, 27-октябр куни бўлиб ўтади.

Сайловдан кейин Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқади.

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди

@xalqirodasi_peopleswill
⚡️ Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — МСК

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

@xalqirodasi_peopleswill
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари уйидан 3 миллион доллар топилди — ОАВ

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботир Ҳамроев бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Daryo.uz манбасининг қайд этишича, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонида жуда катта миқдорда — 3 миллион доллар маблағ сақланаётгани аниқланган. Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@xalqirodasi_peopleswill
#бурчакстат

Журналистлар учун 2024 йилдаги энг хавфли мамлакатлар

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йилда 47 нафар журналист ўз касби туфайли ҳалок бўлган.

Фаластин ҳудудлари журналистлар учун энг хавфли ҳудудга айланди, у ерда йилнинг дастлабки ўн ойида 14 та ўлим қайд этилган. Кейинги ўринларни Покистон (6 та), Бангладеш (5 та), Мексика (4), Судан, Мянма ва Ироқ (3 тадан), Украина ва Колумбия (2 тадан) эгаллаган. Чад, Конго Демократик Республикаси, Гондурас, Россия ва Туркманистонда биттадан журналист вафот этган.

Шунингдек, 111 киши бедарак йўқолган, энг кўп йўқолганлар Мексика (31), Сурия (9), Россия (6), Эрон (6) ва Косово (5) да қайд этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, бу рўйхатга фақат журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ тасдиқланган ўлим ҳолатлари киритилган.

@xalqirodasi_peopleswill
#ДИҚҚАТ 

⚡️
❄️Ўзбекистонда хаво харорати кескин пастлаб совуқ бўлиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон аста-секин совуқлаша бошлайди, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузги ҳарорат +5...+10 даражага, кечаси — 0 даражага, жойларда -2 га тушади.

@xalqirodasi_peopleswill
ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкекка келди. "

Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

@xalqirodasi_peopleswill
🇺🇸 Трампнинг АҚШдаги сайловларда ғалаба қозониш эҳтимоли 95% - New York Times.

@xalqirodasi_peopleswill
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.

Жумладан, Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими бошлиғи бино ва иншоотларга ёнғинга қарши жиҳозларни ўрнатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг бино ва иншоотлари ёғоч қисмларига ёнғин хусусиятини сусайтирувчи махсус суюқлик эритмаси билан ишлов берилганлиги тўғрисидаги далолатномаларни тасдиқлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 7 млн. 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг мансабдор ходими аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият ташкил этмоқчи бўлган фуқарога келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилишини айтиб, эвазига ҳар ойда 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилади. Аммо, у қўштирноқ ичидаги холис хизмати учун олдиндан 4 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг “Марказлаштирилган кредит тарихи” ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганлигига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокимининг қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтепон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлимининг бош мутахассиси 470 м2 ер майдонида кўп қаватли уй қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб, қурилиш ишларига нисбатан аҳолининг розилиги бўйича далолатномаларни тайёрлаб бериш эвазига 30 млн. сўм талаб қилади. Лекин, бош мутахассис сўралган пул маблағидан 20 млн. сўмни олган вақтида ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

❗️Автомобиль йўллари қўмитасининг 1393 қисқа рақамли «call»-маркази ишга тушди

Эндиликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида аниқланган камчиликлар бўйича 1393 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, об-ҳаво ва йўлнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳам ушбу «call»-маркази орқали билиб олишингиз мумкин.

@xalqirodasi_peopleswill
2024/11/11 21:44:45
Back to Top
HTML Embed Code: