Ислом меросининг намуналари Ўзбекистонга қайтарилиши арафасида Лондонда намойиш этилди
Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

❤9😁4👎1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Ижтимоий дафтар"га киритилган хотин-қизларга камбағаллик реестрида турсагина моддий ёрдам кўрсатилади
Эндиликда "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ёки "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларга камбағаллик реестрида турсагина моддий кўмак берилади. Бу ҳақда 2025 йилнинг ўтган даврида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболли режалар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, президентнинг 17-сон фармонига мувофиқ, "Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар фақатгина Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.
Мазкур фармон, жамиятда боқиманда оилалар сонини камайтиришни ва бериладиган моддий ёрдамнинг тенг ва адолатли тақсимланишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Нодира Каримованинг сўзларига кўра, камбағал оилалар реестрига ойлик даромади 1 млндан ошмаган оилалар, "Аёллар дафтари"га эса, 30 ёшдан юқори, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар киритилади.

👎15❤8😁3🤣3👍1🤯1
⚡️Ўзбекистонда эрта никоҳ учун жазо кучайтирилади
Президент эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Муродбек Маҳмудов маълум қилди.
Ҳозирда Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга берганлик ёки уйлантирганлик учун - БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👍71❤8👎7🤣3👏2😡2🤷♂1🤔1
✅️#Рост_ҳикматлар
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
✍️ Мавлоно Румий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube

❤14👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда Президентни кутиб олишга тайёргарлик қизғин кетмоқда
Президент ташриф буюради, деган асосда Ўзбекистоннинг энг иссиқ шаҳарларидан бири Термизда ҳокимият мутасаддилари кечаси билан ишчиларни тиндирмасдан гул экиш ишларини амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Агар Президент ташриф буюрмаса, бу қадар меҳнат ва харажат зое кетадими? Қолаверса, жазирама Термизда экилган бу гуллар иссиқда қанча вақт яшнаб туриши мумкинлигини ҳам расмийлар ўйлаб кўрганми?
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошиб турганига қарамасдан, шаҳарда қурилиш ва тозалаш ишлари тўхтамай давом этмоқда.
Бу жараёнда оддий ишчиларнинг саломатлиги, хавфсизлик талаблари қай даражада эътиборга олингани мавҳум.
Президент ўз нутқларида доим халқ манфаатини, инсон қадрини биринчи ўринга қўяди. Шу шароитда баъзи амалдорларнинг халқ саломатлигини бир тийинга олмай, ўзини "яхши кўрсатиш" пайида бўлаётгани инсонпарварлик мезонларига қай даражада тўғри келади?
Расмийлар ушбу ҳолат юзасидан очиқ ва асосли изоҳ беришлари керак. Ахир, ташқи гўзаллик эмас, аслида инсон саломатлиги ва хавфсизлиги устувор бўлиши керак эмасми?

👎43❤26🤣22👍13🤡7😢6🤷5😡2😁1
⚡️Улуғбек Рашитов 2 йилга мусобақалардан четлатилди
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганлиги учун 2 йилга мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабар берди.
Хабарга кўра, Улуғбек Рашитов 12 ой ичида 3 марта “жойлашувни кўрсатмаслик” қоидабузарлигини содир этган. Спортчининг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.
Бундан ташқари, спортчининг 2025 йил 3 февралдан (қоидабузарлик содир бўлган санадан) дисквалификация бошланган санагача бўлган барча якка тартибдаги мусобақа натижалари бекор қилинади, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Улуғбек Рашитов Токио–2020 ва Париж–2024 Олимпия ўйинларида 68 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритган эди. Шунингдек, у Осиё ўйинлари ва чемпионати ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.

😱18❤11😁8👍3🤔1😡1
⚡️6 ойда давлат бюджетига 34 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилган
2025 йил 1-ярим йиллик якунларига давлат бюджетига 34 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилган. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, аниқланган 19 мингдан зиёд контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 564 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган валюта қимматликлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарга, заргарлик буюмлари эса қарийб 2 баробарга ортган.
Шунингдек, 1247 кг гиёҳвандлик воситалари, 156 кг психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар олиб ўтиш ишлари тўхтатиб қолингани маълум қилинди.

👍10❤8🤔4🔥1
⚡️Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар қайтганда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўз вақтида ўтишлари керак. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.
Унга кўра, жойлаштириш воситаларида турган шахсларни турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш масъул ходимлар томонидан “E-mehmon” тизими орқали амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг хорижда доимий яшовчи фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан 10 иш кунидан кечиктирмай яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.
Ўзбекистон фуқароларини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қуйидагиларда амалга оширилади:
—ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида;
—давлат хизматлари марказларида;
—ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этиш талаб қилинади, дейилади хабарда.

👎11❤4
⚡️Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорликлар 794 млрд сўм бўлган
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 млрд сўмни (аҳоли 577,5 млрд сўм, юридик истеъмолчилар 216,6 млрд сўм) ташкил этган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида сув таъминоти даражаси 81,5 фоизга етган.
Шунингдек, тегишли қарор билан "Ўзсувтаъминот" АЖ жорий йилда умумий қиймати 2 179,4 млн долларлик 21 та лойиҳа доирасида халқаро молия институтларининг 453,5 млн доллар қарз маблағларини ўзлаштиришини маълум қилди.
Жалб этилган маблағларнинг 1,34 млрд доллари ичимлик суви тизимини, қолган 84 млн доллари оқова сув тизимини яхшилашга йўналтирилиши режа қилинган. Ҳисобот даврида 677,9 км сув тармоғи ҳамда 96,1 км оқова сув тармоғи тортилиб, 6 та сув иншооти қурилган.

❤6🤡4😁1🤔1😢1
⚡️Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ веб-сайтида банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг “Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2269
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ веб-сайтида банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг “Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2269
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
🔥7🤮5❤1
⚡️Июнь ойида энг кўп нарх ошиши гўшт, сут, электр, табиий газ, бензин, ёқилғи ва дориларда кузатилган
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан секинлашиб, 11,8 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Марказий банк аҳоли фикри бўйича ўтказган сўровнома натижаларида маълум қилди.
Энг кўп нарх ошиши гўшт ва сут—июнда 53%, майда 55%, электр ва табиий газ—майда 45%, июнда 37%, бензин ва ёқилғи—майда 39%, июнда 31%, дорилар эса июнда 25% кузатилган.
Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилган бўлса, нисбатан паст кутилмалар Навоийда қайд этилган.
Нархларнинг ўсишини энг кўп ойлик даромади 15 миллион сўмдан юқори бўлганлар сезган — 16,5 фоиз (май ойида 17,4 фоиз эди). 7−10 миллион сўм оралиғида бу кўрсаткич 14,8 фоиз (16,4 фоиз), 10−15 миллион сўм оралиғида эса 14,6 фоиз (16,8 фоиз) бўлган. Даромади 2 миллион сўмгача бўлган респондентлар 11,8 фоиз (13,6 фоиз), даромадсиз шахслар эса 13,8 фоиз (13,5 фоиз) инфляцияни ҳис этганларини маълум қилишган.

😡18❤5😢3🤪2
⚡️1 августдан чиқинди қарзи бўлса, электр учун тўлов қилиш чекланади
2025 йил 1 августдан бошлаб чиқинди хизматлари учун қарздорлик бўлса, электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Қарздорликни тўлагандан сўнг ушбу чеклов автоматик ечилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинган.
Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.
Хабарга кўра, қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг "2100" қисқа рақами орқали "СМС" хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши керак.
Абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади, дейилади хабарда.

👎38😁6👍5😡5❤3🤮2🤣2🗿1
#Рост_ҳикматлар
✅️Инсоннинг бахти у эга бўлган имкониятларга эмас, балки кўпроқ унинг фазилатларига боғлиқ.
✍️ Артур Шопенгауер
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
✅️Инсоннинг бахти у эга бўлган имкониятларга эмас, балки кўпроқ унинг фазилатларига боғлиқ.
✍️ Артур Шопенгауер
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
👏8🔥3🥰2❤1
⚡️Тошкентдаги ОТМга киритиб қўйиш учун пул талаб қилган ўқитувчи ушланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқал фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг кафедра ўқитувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарони бокс бўйича даражали унвони мавжудлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, мазкур университетнинг ҳарбий таълим факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3800 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Давлат коррупция илдизини қуритишга уринаётган бир пайтда, олий таълим муассасаларига пул билан киритиб қўйишни ваъда қилаётган "уддабуронлар" ҳануз учраяпти. Бу ҳолатлар бўлажак талабалар ўртасида адолатсизлик юз бераётганидан далолат эмасми?

❤8👏3🤯3⚡1😁1
⚡️Тошкент "прописка"си ҳақидаги қонун бекор қилинди
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий "прописка" олиш ҳуқуқини чеклаб келган қонун бекор қилинмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида"ги қонунда кўрсатилган. Қонун 2025 йил 12 октябрда кучга киради.
2011 йилда қабул қилинган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича прописка қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифалари рўйхати тўғрисида"ги қонун эса ўз кучини йўқотмоқда.
Аввалги тартибга кўра, фақат 12 тоифадаги фуқаролар (жумладан уй-жой мулкдорлари, яқин қариндошлар, васийлик остидаги ёки тарбияга олинган болалар, парламент, президент, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланган шахслар ва уларнинг оила аъзолари) Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка олиш ҳуқуқига эга эди. Эндиликда бу рўйхат бекор қилиниб, ҳар қандай фуқаро Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.
Доимий рўйхатдан ўтиш тартиби:
—ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида шахсий ариза билан;
—давлат хизматлари марказларида шахсий ариза билан;
—Ягона интерактив давлат хизматлари порталида онлайн тарзда билдиришнома асосида.
Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар талаб этилади:
—уй-жой мулкдорининг турар жой бериш ҳақидаги аризаси (розилиги) ёки нотариал тасдиқланган розилиги;
—мулкдорнинг паспорти ёки ID картаси, рўйхатдан ўтувчи фуқаронинг паспорти ёки шахсий гувоҳномаси;
—Агар ариза билан бирга 16 ёшга тўлмаган бола рўйхатга олинаётган бўлса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки боланинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, бола васийликда ёки тарбияга берилган бўлса, тегишли ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши лозим бўлади.

❤19👎4🤯1
⚡️"Туя гўшти еган кўприк", норози аҳоли ва мум тишлаган ҳокимлик — Rost24.uz суриштирувида
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Шофайз кўчасидан кесиб ўтган табиий жарлик устида апрель ойидан буён реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Илгари кўприк қурилган мазкур ҳудудда қувурлар ёрилиши ортидан таъмирлаш ишлари бошланган.
Маҳаллий аҳолига берилган маълумотларга кўра, жарлик усти тўлиқ ёпилиб, ўрнида автомабил йўли қурилиши режалаштирилган.
Rost24.uz га мурожаат қилган фуқароларнинг айтишича, реконструкция ишлари баҳонасида ҳудуддаги бир неча дарахт, жумладан, аҳолига тегишли арчалар огоҳлантиришсиз кесиб ташланган. Экология қўмитасига юборилган мурожаат эса жавобсиз қолмоқда.
Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Rost24.uz мухбирлари воқеа жойига борди. Бироқ қурилиш олиб борилаётган ҳудудга киришга рухсат берилмади. Ишчиларнинг айтишича, бунга Шайхонтоҳур туман ҳокимияти томонидан берилган кўрсатма сабаб бўлган. Қурувчилар эса ўзларининг фақат топшириқ асосида ишлаётганини билдириб, саволларимизга жавоб беришдан бош тортди.
Rost24.uz ҳар икки томоннинг фикрини ўрганишга ҳаракат қилган бўлса-да, масъул ташкилот вакиллари саволлардан қочишга ҳаракат қилди ва очиқ муносабат билдирмади. Шу сабабли, ушбу мурожаат юзасидан масъуллардан асосли ва жўяли жавоб кутиб қоламиз.
Ютубда кўриш: https://youtu.be/HaCzy1cPQb0

❤14🔥5🤔3👍2😱1
⚡️Ўзбекистонда куйдирги касаллиги тарқалиши эҳтимоли борми? 55 та чегара пункти қатъий назоратга олинди
Куйдирги инсониятга қадимдан маълум бўлган, зооноз (яъни ҳайвонлардан одамга юқадиган) юқумли касалликлардан биридир. Айниқса, чорвачилик билан шуғулланувчи ҳудудларда бу касаллик тупроқ орқали ёки тўғридан-тўғри зарарланган ҳайвонлардан юқиши мумкин.
Инфекциянинг ўткир шакли инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлиб, яллиғланиш, ҳарорат кўтарилиши, яра ва тери ўзгаришлари билан кечади. Айни пайтда ушбу касалликнинг тўлиқ давоси мавжуд эмас, лекин эрта босқичда аниқланса, антибиотиклар билан муолажа қилинади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2270

😱7❤3🤯2
⚡️Тахтиқорача довонида 7 км тоннел қурилади
2025 йилда Тахтиқорача довони орқали 7 кмлик пуллик тоннел қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 11 июл куни депутат саволига жавоб бериб маълум қилди.
Ушбу лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади ва унинг умумий қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда.
Ҳозирда учта хусусий компания геодезия ва геология ишларини якунлаб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрламоқда. Август ойида ушбу компаниялардан энг муносиби танлаб олинади ва улар билан шартнома имзоланади. Маҳкамовнинг сўзларига кўра, танловда Ўзбекистон манфаатлари инобатга олинади.
Август ойида тендер натижалари эълон қилиниб, ғолиб компания билан келишув тузилади. Шундан сўнг қурилиш ишлари бошланиши кўзда тутилган, дея таъкидлади Илҳом Маҳкамов.

❤11🤔6👍3👎2👏1
⚡️Ўзбекистоннинг ташқи қарзи деярли 70 млрд долларга етди
Ҳисобот чораги якунига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.
Январ-март ойларида умумий ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд долларга ошган. Бунда, давлат ташқи қарзи 1,9 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз 2,4 млрд долларга кўпайган.
2025 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро пул ўтказмалар ҳажмининг ўсиши бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси ижобий сальдо (мос равишда 148,9 млн доллар ва 2,2 млрд доллар) билан шаклланишига сабаб бўлган.
Ҳисобот чорагида жорий операциялар ҳисоби 160,7 млн доллар манфий сальдо билан шаклланган (2024 йилнинг I чорагида 2,1 млрд доллар).
Савдо балансининг манфий сальдоси эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга қисқариб, 2,6 млрд долларни ташкил қилган. Бу – экспорт ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши шароитида, импортнинг деярли ўзгаришсиз сақланиб қолиши билан изоҳланган.
Хусусан, жами экспорт ҳажми 22 фоизга ошиб, қарийб 8 млрд долларни ташкил қилган бўлса, жами импорт ҳажми 10,5 млрд доллар атрофида шаклланган.

😡21❤5👍3😱2👎1👏1🤯1🤣1