Энди қамоқдан IT мутахассис бўлиб чиқиш мумкин
MIT (дунёдаги етакчи техник ОТМлардан бири) АҚШ қамоқхоналарида IT-таълимни йўлга қўйди.
Маҳбуслар нолдан бошлаб сайт кодларини ишлаб чиқишни ўрганишади ва ҳақиқий MIT дипломига эга бўлишади.
Ўқиш учун идел шароит — чалғитадиган ҳеч нарса йўқ.
@safarblog

Биохакинг нима ва у ёшаришга қандай ёрдам беради?
Биохакинг — организм фаолиятини тиббий препаратлар, овқатланиш, жисмоний машқлар каби турли методлар ёрдамида яхшилаш ва қариш жараёнини секинлаштиришдир. Ҳозир бу усул маълум доиралар орасида оммавийлашмоқда.
Масалан, америкалик бизнесмен Брайан Джонсон 2021 йилда Blueprint лойиҳасини яратди — унинг ёрдамида у 70дан зиёд тана аъзолари биологик ёшини ўзгартиришни режалаштирди.
Унинг айтишича, 45 ёшда унинг териси 28 ёшникидек, ўпкаси эса 18 ёшникидек ҳолатда бўлган. Қариш суръатлари 31 ёшдаги даражага тушиб, организмдаги яллиғланиш жараёнлари 66%га қисқарган, мушаклар тонусга келган, оқ сочлар сони эса 80%га камайган.
«Уч нафар фарзанд тарбияси ва Braintree Venmo билан боғлиқ бизнесимни $800 млн сотганимга қарамай, ортиқча овқат ейиш одатимни ташлолмадим. Кунлардан бир кун кечаси ейишни ўзимга ман қилдим. Ҳаммаси шундан бошланди.
Ҳозир ўзимни ҳар қачонгидан бахтли ҳис қиляпман. Вазиятдан нолигандан кўра, ўз танамизни ўрганиб, ҳаммасини ичкаридан ўзгартиришни бошлаш яхшимасми?» — дейди Жонсон.
У кунига 1977 ккал.дан иборат қатъий веганлар парҳезига риоя қилади, ҳар куни 1 соат жисмоний машқлар билан шуғулланади, ҳафтасига уч марта юқори интенсив машқларни бажаради.
20га яқин озуқавий қўшимчалар, жумладан, кератин, коллаген пептидлари, аминокислоталарни истеъмол қилади. Ҳар куни тана оғирлиги, тўпланган ёғ миқдори, қондаги глюкоза, юрак қисқариши частотасини ўлчаб боради ва ҳ.к. Кимга қизиқ бўлса, яқинда Netflix'да у ҳақида ишланган фильм премьераси бўлади.
Бу биохакер бўлиш жуда қийин ва қиммат иш экан. Менинг тасаввуримдаги биохакинг ҳозирча ишга метрода қатнаш ва камроқ гўшт истеъмол қилишдан иборат.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик болалар билан учрашди
“Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.
Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.
Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз”, деб ёзади С. Мирзиёева ўз саҳифасида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар Академияси 2024 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди
Ўзбекистон ёшларига ўз инновацион ғоя ва ишланмаларини ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар Академияси тугаётган йилдаги натижаларини эълон қилибди. Айтиш мумкинки, академия мамлакатнинг инновацион тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган ёш олимлар ҳамда тадбиркорларнинг янги авлодини шакллантиришда анчагина самарали фаолият олиб борябди.
Жумладан, ёшлар академияси томонидан жорий йилда ёшларнинг инновацион фаолиятда қўллаб-қувватлаш мақсадида 100.000 дан ортиқ аъзолар қамраб олинди, 1000 дан зиёд иқтидорли ёшлар академия аъзолигига қабул қилинди, 100 га яқин Ёшлар академияси лидерлари фаолияти йўлга қўйилди.
Келаётган 2025 йилда ҳам академия ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Хусусан, бутун мамлакат бўйлаб янада кўп иқтидорли ёшларни жалб қилиш, ёш инноваторларни излаб топиш, ёшларнинг илмий, маданий, ижтимоий ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш, глобал миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва бошқалар.

Олимлар иш жадвалининг мослашувчанлиги ва ходимлар чарчоғи ўртасида боғлиқликни аниқлади
АҚШ, Австралия, Франция, Германия ва Япониядан 10 243 нафар офис ходими ўртасида ўтказилган сўров қизиқ натижаларни кўрсатди:
📊 Ишдан чарчаш ҳолати кўпроқ кимда кузатилади?
- 46% аёллар ва 37% эркаклар ишдан чарчагани ҳақида гапиради;
- 30 ёшдан кичик ходимлар — 48%, 30 ёшдан катта ёш гуруҳлари — 40%.
💼 Хафсаласизлик ва ишдан чарчаш оқибатлари
- Ишдан қониқиш ҳисси 1,8 марта пасаяди.
- Янги иш қидириш эҳтимоли 3,4 мартага ортади.
🏢 Офисда ишлашга нима мотивация беради?
- 33% ходим ҳамкорлик учун офисга келади
- 23% ошна-оғайничиликни қадрлайди — бирга ошга бориш ва ҳк😁
- Раҳбарлар шахсий мулоқотни қўл остидаги ходимлардан кўра 1,6 мартага кўпроқ қадрлайди.
⏰ Мослашувчан иш жадвали таъсири
- самарадорлик +39%
- диққатни жамлаш қобилияти +64%
- Мослашувчанлик йўқлиги ходимларда стрессни 4,6 мартага ошириб, work&life балансини 2,6 марта ёмонлаштиради.
Мослашувчан иш жадвали стрессни камайтириб, иш самарадорлигини оширади, ходимлар учун қулай шароит яратади.
Раҳбарлар учун янги йилда ишни ташкиллаштириш учун текин қўлланма)

Барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклайман! Ҳаётнинг 30% бахт, қолган 70% шу бахтни ҳис қилиш йўлидаги машаққатлар.
Тилагим — мана шу машаққатларни енгиш учун куч-қувват, маблағ ва албатта яқин инсонларнинг меҳри ёр бўлсин.
Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг ва ҳар куни кўзгуда кечагидан ақллироқ, кечагидан бахтлироқ ва кечагидан бойроқ инсонни кўриш ҳиссидан хурсанд бўлинг!
Ҳурмат билан, админингиз

Кечаги пақилдоқлардан ҳосил бўлган туман шекилли.
Қачондир алкогол ичимликлар, пиротехника ва уч кун ейиладиган оливьеларсиз нишонланадиган янги йилларга ҳам етармиз.
@safarblog
Қачондир алкогол ичимликлар, пиротехника ва уч кун ейиладиган оливьеларсиз нишонланадиган янги йилларга ҳам етармиз.
@safarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар эътиборини тортиш учун реклама тарқатувчилар бор маҳоратини ишга соляпти.
Бизда бензоколонкалар оширилган нархлар билан мижозларни ҳайратга солаётган бир пайтда Европанинг EG Group ёқилғи қуйиш шаҳобчалари рекламани заправка пистолети устига жойлаштириб, даромад олаётган экан.
Реклама жойлаштирилмаган яна нима қолди?)

АҚШда тарихий воқеа: судья жиноятни уни содир этган одам томонидан ҳис қилиб кўриш учун илк маротаба VR-шлемдан фойдаланди. Судланувчи кўчада сабабсиз қурол ўқталишда айбланган, унинг адвокати эса у бу ишни ўзини ҳимоя қилиш учун содир этганини исботламоқчи бўлиб, вазиятни айбланувчи кўзи билан кўрсатди.
Албатта, бу ҳодиса баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда, чунки технология реалликни қанчалик ҳаққоний акс эттириши ҳам сўроқ остида. Бироқ гап бу ерда адолатли ҳукм чиқаришга бўлган интилишнинг борлиги ва бу йўлда ҳаракат давом этаётганида.
Бу борада АҚШга ҳавас қилсак арзийди.
@safarblog
Албатта, бу ҳодиса баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда, чунки технология реалликни қанчалик ҳаққоний акс эттириши ҳам сўроқ остида. Бироқ гап бу ерда адолатли ҳукм чиқаришга бўлган интилишнинг борлиги ва бу йўлда ҳаракат давом этаётганида.
Бу борада АҚШга ҳавас қилсак арзийди.
@safarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг Maglev юқори тезликдаги поезди тест режимидаги юришига одамлар реакцияси.
Ерда юрадиган самолёт)
@safarblog
Ерда юрадиган самолёт)
@safarblog
Интернетдаги негатив контент руҳий саломатлик учун хавфли
Массачусетс технологик институти (MIT) тадқиқотчилари глобал тармоқдаги негатив контент руҳий саломатликда муаммолар келтириб чиқаришини тасдиқлади.
Аниқланишича, руҳий бузилишлари мавжуд одамлар кўпинча нохуш кайфият уйғотувчи янгилик ва материалларни танларкан. Бу ўзига хос занжирни келтириб чиқаради: негатив контент ҳолатни ёмонлаштириб, яна шу каби контентни истеъмол қилишга ундайди.
Интернетдан «экологик» фойдаланиш учун нима қилса бўлади?
- Онлайн-контентни танлашга онгли ёндашинг: бу маълумот менинг ҳаётимни яхшилайдими, бу подкаст (видеоролик, ҳужжатли фильм ва ҳ.к.)ни кўриш менга нима беради, вақт сарфлашимга арзийдими деган саволларни ўзингизга беринг;
- нохуш ҳодисалар ҳақидаги янгиликлар истеъмолини чекланг;
- ахборотларни фильтрлашга кўмаклашувчи воситалардан фойдаланинг.
Ўз саломатлигингиз ҳақида ўйланг ва кўпроқ сизни ривожлантирадиган ва мақсадларингизга яқинлаштирадиган контентни танланг!