Telegram Web
Жиззахда ҳам боғча болалари оммавий заҳарланди

Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма кўтарилиши, кўнгил айниши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан шифохонага мурожаат қилган. Улар 8-октябр куни боғчада биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлар истеъмол қилишгани аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–298-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади.

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

▪️камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;

▪️илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;

▪️хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;

▪️10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.

“Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:

▪️ 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;

▪️ 2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича
my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Президент қарорига кўра:

▪️2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.


▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг “техпаспорт” (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛠 Uy yumushlaringiz bormi?

Mening Buyurtmam ilovasida usta, uy tozalovchi, oshpaz va boshqa 48 xil mutaxassislarni tez va oson topishingiz mumkin.

Ilovani yuklab oling, o’zingizga yaqin mutaxassisni 👨🏻‍🔧👩‍🍳👨🏼‍🌾 💇🏻‍♂️tanlang va buyurtma bering.

Batafsil ma'lumot 📞 1254 raqamida

Xizmat bormi? - Biz tayyor!
Qaror_yoshlar_subsidiya.pdf
1.2 MB
“2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори (632-сон, 08.10.2025 й.) билан тегишли Низом тасдиқланди.


Низомга кўра, "2+6" дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади.

"2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

▪️Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;

▪️туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача.

Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.

Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.

Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:

▪️ ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;

▪️ ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Doktorantura kvotasi-2026.pdf
1.8 MB
2026 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш бўйича қабул квотаси тасдиқланди.

Ҳужжатлар 5 ноябргача қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Ibrat Farzandlari
👍 "Ibrat Farzandlari" orqali chet tillarini o’rganayotgan yoshlar 2,8 mlnga, sertifikat olgan yoshlar soni 309 mingga yetgan.

YouTube orqali ko’rilgan darslar soni 70 millionni tashkil etmoqda!

💬 Qiziq ma’lumot – tillar ommabopligi bo’yicha quyidagicha o’rin olgan:

1. Ingliz tili - 16 mln (82,216 ta sertifikat)
2. Rus tili - 8,5 mln (111,381 ta sertifikat)
3. Koreys tili - 7 mln (2,407 ta sertifikat)
4. Turk tili - 6,3 mln (42,219 ta sertifikat)
5. Nemis tili - 4,7 mln (7,347 ta sertifikat)
6. Arab tili - 4 mln (4,511 ta sertifikat)

🔵 Telegram | 🟥 Instagram
🟦 Facebook | 🔴 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/12 04:13:34
Back to Top
HTML Embed Code: