Telegram Web
Реадмиссия қилинганларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиби белгиланди

Тегишли Йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3682-сон, 30.09.2025 й.).


Йўриқномага кўра, реадмиссия қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Миграция ва персоналлаштириш департаменти (МваПД) томонидан «Паспорт-виза» ахборот тизимига киритилади.

Қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида реадмиссия қилинган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади:

▪️фуқаронинг яқин қариндоши хорижда вафот этганда;

▪️фуқаро ёки унинг яқин қариндошига хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлганда;

▪️фан олимпиадаси, таълим ёки халқаро спорт мусобақасида иштирок этадиган бўлса;

▪️яшаш жойи Ўзбекистоннинг чегара зонаси ва эксклав ҳудудларида бўлганда;

▪️Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжат ва топшириқлари, шунингдек Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш зарур бўлганда.

Фуқаролар истисно тариқасида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун МваПД ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугундан ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт.

Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим: ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.

Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига очиқ танлов бўйича ҳужжатлар қабул қилиш 20 дақиқадан сўнг якунланади

Бугун, 2 октябрь куни магистратура таълим дастурларига очиқ танлов бўйича ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш жараёни расман ёпилади.

Очиқ танлов асосида ҳужжат топширишга улгурмаган барча номзодлар соат 18:00 гача qabul.dsba.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича
my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Президент қарорига кўра:

▪️2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.


▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги давлат мукофотлари таъсис этилди

Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги ва ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар тўғрисида низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.

Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.


Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари (63 млн 550 минг сўм) миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуеткалар берилади.

Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ “Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейига қабул давом этмоқда

Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган, ҳозирги кунда умумтаълим мактабларининг 9-синфида таҳсил олаётган ўқувчилар 2025 йил 15 октябргача dxxtmhal.uz сайти ёки ДХХ ҳудуддий бошқармалари орқали ариза топширишлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига олиб келган қоидабузарликлар учун TBC банкка 615 млн сўм, “Давр банк”га 931 млн сўм ва Hamkorbank’га 955,0 млн сўм миқдорида жарима солди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзавиация” агентлиги Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпаниясига Абу-Даби — Тошкент йўналишида мунтазам парвозлар учун рухсат берди. Парвозлар 2026 йил 17 мартдан ҳафтасига 6 марта амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг “техпаспорт” (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда илк бор International Astronautical Congress 2028 Самарқандда бўлиб ўтади!

Сиднейдаги конгрессда Самарқанд Ҳиндистон ва Баҳрайн каби рақиблар орасида ғолиб чиқди. Ушбу тадбир нафақат 10 мингдан ортиқ меҳмонларни ва халқаро кўргазмани олиб келиб, юртимиз иқтисодиётига фойда беради (Австралия иқтисодига $27 млндан ортиқ ҳисса бўлибди), балки асосийси, юртимиз ёшларини илм-фанга қизиқишларини янада ортишига ёрдам беради

Telegram | Instagram | Facebook
"Российская газета" Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги ҳақида

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотларнинг асосида президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотчи энергияси ётади. Муаллифнинг қайд этишича, давлат раҳбари фақатгина ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга эмас, балки маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ифтихорни мустаҳкамлаш ва маданий меросни асраб-авайлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга, нашрда президент ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасига қайтиши рамзи сифатида баҳоланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда кексалар учун 1 ой давомида поезд ва самолёт чипталарига чегирмалар берилади

Кекса фуқароларнинг Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик сафарларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:

“Uzbekistan Airways” 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча эконом-класс чипталарига 15 фоизгача чегирма жорий қилди.

Чегирма авиакомпаниянинг 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларида амал қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” ушбу тоифадаги фуқаролар учун барча ички йўналишлардаги поездларга ("Афросиёб" тезюрар электропоездларидан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма эълон қилди. Имтиёз ҳар йили 2-8 октябрь ва 1-30 ноябрь кунлари амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Солиқ идораси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида “Toshmineralsuv Bottler” компанияси томонидан “Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Фильм томошабинларни ер ости манбалари оламига олиб кирди, Тошкент минерал суви ҳақидаги кўҳна тарихлар ва минг йиллик илмий далилларни очиб берди.

Премьера тарих, илм ва санъатнинг ўзига хос уйғунлигини қадрлайдиган ҳар бир инсон учун ҳақиқий байрамга айланди. Сардор Исҳоқовнинг фильми фақат сув ҳақида сўзлаб бермайди, балки вақт, анъаналар ва биз асраб-авайлаётган мерос ҳақида ўйга чорлайди.
❗️ Президент томонидан илгари сурилган педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар:

▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
19%
Маҳалла раиси
13%
Ҳоким ёрдамчиси
15%
Ёшлар етакчиси
17%
Хотин-қизлар фаоли
5%
Профилактика инспектори
27%
Ижтимоий ходим
4%
Солиқ инспектори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Кармана туманида эса ҳоким ёрдамчиси ушланди

Ховос тумани ҳокими ўринбосари ва вилоят Инвестициялар бошқармаси мутахассиси товламачилик йўли билан 30 000 доллар талаб қилишда гумонланиб ушланди.

ДХХ тезкор тадбирида улар 10 000 доллар олган вақтда қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро номига ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.

У ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан 40 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
2025/10/11 15:35:16
Back to Top
HTML Embed Code: