Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1С янги 8.3 версиясида дарсларни бошладик🔥🔥
ишловчи бухгалтерларга ишдан кейин ёки дам олиш кунларида
☎️95)100-01-71 га олдиндан ёзилинг
курсда ўқувчилар сони 12 тани ташқил қилади Шогирдлик асосида ўргатилади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
хамма хаммага катта рахмат😍
Устоз деган номга сазовор қилган оллохга хамдлар бўлсин
НДС бўйича янги дарс чиқди кўрила кейингиси Прибил (фойда солиғи) бўйича бўлади👍
Янги БҲМС ишга тушди: бухгалтерия ҳисобидаги ўзгаришлар шарҳи
Ёз давомида ИМВ мутасаддилари 12 та янги БҲМС тасдиқладилар. Уларнинг ўнтаси аллақачон кучга кирди, қолган иккита стандарт эса 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қилади. Моҳиятан янги БҲМС эски номини сақлаб қолган янгиланган стандартлардир. Янги БҲМСнинг қисқача шарҳи келтирилган жадвал таклиф қиламиз.

Мутасаддиларнинг айтишича, янги БҲМСда сўнгги ўн йил ичида қабул қилинган ўзгаришлар ҳисобга олинган. Илгари рус тилида қабул қилинган стандартлар давлат тилига таржима қилинган. Бундан ташқари, янги стандартлар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва аудит халқаро стандартлари (АХС) асосида бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот ва аудитни ривожлантиришга қаратилган.

Миллий стандартлар матнида энди улар бюджет ташкилотлари, банклар ва банк бўлмаган кредит ташкилотларига тааллуқли эмаслиги аниқлаштирилди.

Такрорий нормалар бекор қилинди. Бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бир қатор нормалар энди миллий стандартларда такрорланмайди. Мисол учун, бизга таниш бўлган 1-сон БҲМС компания раҳбари ҳисоб сиёсати, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун масъул эканлигини таъкидлайди (1-сон БҲМС 8-банди). Янги 1-сон БҲМСда ушбу норма йўқ, гарчи у бекор қилинмаган бўлса ҳам. Молиявий ҳисобот учун раҳбарнинг жавобгарлиги Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асоснинг 10-бандида келтирилган (ИМВнинг 14.06.2024 йилдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган, рўйхат рақами 3530, 12.07.2024).

Аниқлаштирувчи нормалар киритилди. Масалан, янги 10-сон БҲМС ер ёки бошқа ресурслар каби номонетар актив кўринишидаги давлат ёрдамини ҳисобга олишни назарда тутади. Бундай ҳолларда нарх ҳаққоний қийматда аниқланади (10-сон БҲМС 15-банди).

Ҳисоботлар ва ҳисоб қоидаларига қўйилган талаблар ўзгартирилди. Масалан, янги 8-сон БҲМСда шуъба корхоналари ёки тобе жамиятларга эга бош ташкилотлар томонидан консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тақдим этишда истиснолар йўқ. Энди бундай компаниялар консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тақдим этишлари керак. Эски 8-сон БҲМС 6-7-бандларида истиснолар келтирилган эди.

Бизнинг фикримизча, муҳим ўзгаришлар асосий воситаларни ҳисобга олишга тегишли. Хусусан, янги активга амортизацияни АВ ишга туширилган кундан бошлаб (кейинги ойдан эмас) ҳисоблашни бошлаш керак бўлади. Шунга кўра, объект тасарруфдан чиққанда, амортизация ҳисоблашни у балансдан чиқарилган кундан бошлаб тўхтатасиз. Эслатиб ўтамиз, янги 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» 2025 йил 1 январдан кучга киради (қуйидаги жадвалга қаранг). Келгуси йилдан кучга кирадиган янги БҲМС ҳақида журналнинг 2025 йил учун биринчи сонида батафсил айтиб бераман
ким баланс тайёрлашга қийналади ёки балансни тушунмайди сизларга фойдали дарслар тайёрлашим учун манга сизни фикриз керак
айнан нималарга қийналасиз ва ман томонимдан қандай ёрдам керак бўлади ёзила ёрдам бераман
шу каналда бўлади
ассалому алекум хаммага жуда кўпчиликни қизиқтирган саволларга бугун жавоб бераман фақат Севара Мухамедовани телеграм каналида сизга қизиқ бўлса у каналга уланиб олинг
2024/11/12 18:15:33
Back to Top
HTML Embed Code: