Telegram Web
Сўнгги ойларда пропан нархи 2 баробарга қимматлашди. Бу кўплаб фуқароламизни хавотирга солаётгани аниқ.

Шу сабабли "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини бошлаганига 1 ҳафта ҳам бўлмади. Яхши бошлашяпти. Охиригача — натижагача олиб боришади деган умиддамиз.

@shahnozxon
Ҳайдалди…
Бошқа ишга тайинланди…
Тайинлангани тасдиқланмади…

Ўзбек медиаоламида айни дамда шу пайтгача кузатилмаган ахборот уруши бўляпти. “Пинг-понг”га ўхшайди. Одамлар кўзини бир у томонга, бир бу томонга тикиб, нима бўлар экан деб ўтирибди.

Менимча, бу ёмон нарса эмас, қизиқ жараён бир томондан — одамлар ахборотга дарров ишониб кетавермайдиган бўлади. Бошқа томондан эса ОАВ обрўси деган масала бор — афсуски, кимдир “тасдиқланмаган ахборот тарқатувчи” бўлиб чиқади охирида.

Яна шанба кечга бўлаётгани-чи бу ишларнинг.

“Ҳайдалди” лекин Kun.uz дан кутилмаган сарлавҳа бўлди. Ҳали кўп эсланса керак.

@shahnozxon
Бу тарихда қоладиган вазият бўлди. Бирмунча ойдинлаштирилди.

Абдусалом Азизов “Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди” деган ифода ишлатилди. Тайинлов-истеъфолар эълон қилинганида аввал ҳеч эшитмаган эканман бу ифодани (“ихтиёрига ўтказилди”ни).

Daryo.uz” буни “унинг бирор лавозимга тайинлангани ёки доимий ишга расмийлаштирилганини англатмайди” деб талқин қиляпти. Балки бу вақт масаласидир, жараён, назаримда, ҳали динамикада.

Шунингдек, бошқа бир қатор исиеъфолар ҳақида хабар берилди.

Демак, “Kun.uz”нинг “тайинлангани тасдиқланмади”си тўғри бўлиб чиқди, Айрим нашрлар ва блогерларнинг хабарлари тасдиқланмади (ёки тўлиқ тасдиқланмади).

Қизиқ иш бўлди, хуллас. Қарама-қаршиликлар ойдин кўриниб қолди, ахборот майдони муҳорабаси очиқ ва яққол шаклга ўтди.

Бу яхшими ёки ёмон — бир нарса дея олмайман. Аммо ўзига хос бир кейс бўлди — аввал кузатилмаган ва ҳали кўп эсланадиган.

Ахборот майдонида ҳаққоний ва холис нашрларга эҳтиёжимиз бор. Биз учун битта “Kun.uz” ёки битта “Gazeta.uz” кам, Ўттиз олти миллионлик Ўзбекистон учун жуда кам. Ранг-баранг, кучли ва салмоқли интернет нашрлари кўпайиши керак. Шунда манипуляция қийинлашади.

Тузатилди: Gazeta.uz кеча “ўтказилди” деган экан, бошқа манба “тайинланди” деган экан, ҳозир ўчириб юборилибди у контент. Пост тузатилди ва хато учун узр сўрайман.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Парклар ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Охирги пайтларда парклар ва дарахтзорларни хусусийлаштириш, уларнинг ҳудудини қисқартириш ва бошқа мақсадда фойдаланишга уринишлар кўпайди. Бунинг олдини олиш учун қатъий чоралар етарли эмас эди.

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича ташаббус бугун Парламентда қонун лойиҳаси сифатида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштириш, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтириш тақиқланади.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлигам кучайтириларкан.

Нафақат биз, балки келажак авлод учун ҳам манфаатли лойиҳа экан. Қабул қилинсин ва шу йўлдаги ишлар давомли бўлсин деймиз.
Нимагадир оилавий зўравонликка қарши чиққанларни оилабузар дейишмоқда. Зўравонликка йўқ деганлар эмас, зўравонлик қилганлар оилабузар асли. Чунки сабрнинг охири бор, бир куни барибир тўладиган сабр косасига оиланинг келажагини боғлаб бўлмайди.

Зўравонлик, зулм бошланган куниёқ оила моҳиятан йўқ бўлади, шакли қолади, ичи бўш нарса мўрт бўлади. Бир-бирининг қадрини яксон қиладиган одамлар бир уйда яшаши – бу оила эмас!

Оилани сақлаб қолишни жуфтини қадрлашдан бошлаш керак. Зулм борки, унга нисбатан исён ҳам бўлади, бу оқибат, сабаб – зулм!

Агарки зулмга қаршилар оилани бузяпти деб ҳисобласангиз, зулмга барҳам беринг, унга қаршилар ҳам йўқолади.

@shahnozxon
Президент аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича дастурни имзолади.

Бу узоқ кутилган ва зарур дастур бўлиб, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева дастур ижроси шахсан ўз назорати остида бўлишини айтди.


Аёллар орасида энг кўп аниқланадигани — кўкрак бези саратони. Бундан ташқари бачадон бўйни саратони ҳам бор. Агар бачадон бўйни саратони эрта аниқланса, 70 фоиз ҳолларда беморнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин экан.

Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига (бачадон бўйни саратони келтириб чиқарувчи вирус) тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши кераклиги ҳақида ёзди.

“Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади” деган С. Мирзиёева.

@shahnozxon
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

1989 йил 1 декабрда қорақалпоқ тили “давлат тили” мақомига эга бўлди

Қорақалпоқ тили туркий тиллар оиласининг қипчоқ гуруҳига киради. У қозоқ ҳамда нўғой тилларига яқин. Тилда шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжалар бор.

Бу улкан фольклор хазинасига эга тил. Дунёга Бердақ, Ажиниёз, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қайипберганов, Муратбай Низанов каби оташқалб, айни дамда инжа дидли адиблар қалами билан буюк асарлар тақдим этган тил. Бугунги кунда Холилла Давлатназаров, Набийра Торешова каби яна қатор адиблар асарларида товланиб яшнаетган тил. Гўзал тил!

Байрам муборак бўлсин, азиз Қорақалпоқ эли, қардошлар.

@shahnozxon
Инсонлар инсонларга керак!

Ўзбекистонда йўқолган одамларни излаш бўйича ягона волонтёрлар гуруҳи бор. Янги Ҳаёт туманидаги Муслима, Паркент кўчасидаги уйнинг лифтида қамалиб қолган Ольга фожиаларини жамоатчилик айнан шу гуруҳ қидирувлари ва эълонлари орқали билди.

"Hudud24" ушбу гуруҳ ҳақида яхши сюжет тайёрлабди.

Контентнинг сифатли ва маърифатли эканини алоҳида эътироф этган ҳолда, қидирув гуруҳлари ҳақида икки оғиз фикримни айтсам.

Қатор мамлакатлада қидирув отрядлари фаолияти анча кенг йўлга қўйилган, уларнинг уюшмалари бор, қурултойлари бўлади, ўзаро кўмаклашиб, тажрибалар алмашиб, йўқолган инсонларни топишда бир-бирига ёрдам бериб юришади.

Давлатлар бу гуруҳлар ҳуқуқларини кафолатлаш ва фаолиятини тартибга солиш учун қонунлар ишлаб чиқишган. Ўзбекистонда эса бу ижтимоий ҳаракат куртаклари эндигина ниш урмоқда.

Гуруҳ шиори "Инсонлар инсонларга керак!" экан. Ўзининг ҳаёти, оиласи, тирикчилиги ва ташвишларидан ортиб бошига иш тушган одамларга беминнат, бепул ёрдам учун шай турган бу инсонларга ҳурматим чексиз!

UzAlert гуруҳи – сизлар қаҳрамонсизлар!

Қаҳрамонлар ҳақида батафсил контентни бу ерда кўринг:
https://youtu.be/Rm3GhTQKqzU

@shahnozxon
Ўзбекистонлик оддий қишлоқ аёли "Дунёнинг 100 нафар аёли" рўйхатига кирди.

BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди.

Ёдингизда бўлса, бундан бирмунча вақт аввал Дилором Йўлдошева ҳақида "Матонат" номли фильм ишланган эди. Адлия вазирлиги, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ҳомийлар иштирокида амалга оширилган ушбу ижтимоий лойиҳа Дилором Йўлдошеванинг матонати ҳақида ҳикоя қилиш баробарида бу ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатганди.

Дилором Йўдошеванинг матонати овозаси бир мамлакат чегарасидан чиқиб, бутун дунёга овоза бўлар экан, у орқали энди миллионлаб инсонларда рағбат ва шижоат пайдо бўлиши мумкин. Бир танишим айтганидек, "Ўзбекистон миллионлаб доллар сарфлаб қилиши мумкин бўлган реклама текинга тушди"!

Ўзбекистон ана шундай меҳнаткаш, иродали, матонатли, билимли, ҳунарманд ва қўли гул инсонлар юрти!!!

Дилором Йўлдошева ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни бу ерда томоша қилинг:

https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

@shahnozxon
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf
Дилором Йўлдошева ҳақида BBC ўзбек хизмати томонидан тайёрланган ҳикояни ўқинг.
https://www.bbc.com/uzbek/articles/c5y833w0nwgo/lat
Депутатлар болалар манфаатлари ҳимоясида

Андижонда мактаб ўқувчиларини уч кунлик ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақидаги гаплар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлганди. Масала бўйича Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов ўз муносабатини билдириб, бундай ташаббусларнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Депутат аралашганидан кейин мактабдаги бу ҳолат бекор қилинди. Энди болалар мактаб дарсликларидан чалғимай, ҳарбий хизматга ўз вақтида, 18 ёшдан борадиган бўлишди.

Ўқувчиларга ватанпарварлик руҳида тарбия бериш муҳим, буни инкор қилмайман. Лекин бу жараён ўқувчиларнинг таълим сифатига, соғлиғи ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Депутатларнинг болалар манфаатлари учун бундай жонкуярлиги давом этади деб умид қиламан.

@shahnozxon
Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасида сақланаётган Алишер Навоийнинг «Хамса» қўлёзмаси ҳақида маълумот берилди. Бир гуруҳ ўзбекистонлик олимлар мазкур қўлёзма билан танишишди.

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ва қатор илмий-маърифий, маданий ташкилотлар раҳбар ҳамда ходимларидан иборат делегация Буюк Британиядаги шу каби нодир қўлёзмалар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишмоқда.

"Ўзбекистон буюк алломалар, шоир ва мутафаккирлар юрти, – деган Бодлеан кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими куратори Николас Контовас. — Жумладан, Ҳазрат Алишер Навоийнинг ул зот ҳаётлиги даврида кўчирилган қўлёзмалари кутубхонамиз фондининг нодир жавоҳирларидан саналади. Бундай бебаҳо асарларни бемалол бутун инсониятнинг хазинаси дейиш мумкин".

Буюк бобокалонларимиз ҳақида хорижликлардан мана шундай илиқ таърифларни эшитиш ёқимли!
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳақида anhor.uz сайтида яхши мақола чиқибди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тамаки бозорида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. 2021-2023 йилларда мамлакатимизда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси кескин ошиб, 2020 йил сентябрдаги 4,3 фоиздан 2023 йил июлига келиб 24,8 фоизгача кўтарилди. Бу маҳсулотларнинг асосий қисми Дубай орқали келтирилган контрабанда ҳисобланади.

БОЗОРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ:
2024 йилга келиб вазият бирмунча яхшиланиб, ноқонуний савдо улуши 10,8 фоизгача тушди. Бу ижобий ўзгаришнинг асосий сабаблари:

1. Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар:
- акциз солиғи ошиши секинлаштирилди;
- қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга туширилди;
- импорт тамаки маҳсулотларига акциз солиғи камайтирилди.

2. Давлат назоратининг кучайтирилиши:
- бош прокуратура қошида хуфёна иқтисодиётга қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди;
- ҳуқуқни муҳофаза органлари томонидан назорат кучайтирилди;
- рақамли маркировкани текшириш тизими жорий этилди;
- транзит юкларга депозит тўлови талаби қайта тикланди.

ХУФЁНА САВДОНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРИ:
1. Давлат бюджетига зарар:
- 2023 йилда фақатгина акциз ва ҚҚС нинг ўзи билан 1 триллион сўм йўқотилган;
- 2024 йилда бу тахминан 700 миллиард сўм бўлиши кутилмоқда.

2. Иқтисодий зарарлар:
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтира олмаяпти;
- иш ўринлари қисқариш хавфи мавжуд;
- соҳага инвестициялар камайиши кузатилмоқда;
- ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

3. Истеъмолчилар учун хавф:
- ноқонуний маҳсулотлар сифати назоратдан ташқарида
- никотин ва смола миқдори рухсат этилганидан бир неча баробар юқори
- маҳсулотнинг келиб чиқиши ва таркиби номаълум

ЭҲТИМОЛИЙ ХАВФЛАР:
2025 йилда режалаштирилаётган акциз солиғининг кескин ошиши қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:
- ноқонуний савдонинг яна кўпайиши;
- қонуний ва ноқонуний маҳсулотлар нархлари ўртасидаги фарқнинг ошиши;
- истеъмолчиларнинг арзон, аммо хавфли ноқонуний маҳсулотларга ўтиши;
- давлат бюджетига тушумларнинг камайиши.

ХУЛОСА:
Тамаки бозоридаги хуфёна савдони камайтириш учун мувозанатли солиқ сиёсати, самарали назорат чоралари ва узоқ муддатли стратегия зарур. Акциз солиғини кескин ошириш эса вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.

@shahnozxon
Қизим билан суҳбатдан:
– Ойи, кимга ишониш керак?

– Қизим, мен ҳаётда жуда кўп одамга ишондим, ишончимни оқлаганлар ҳам бўлди, оқламаганлар ҳам. Аммо ҳеч қачон панд бермаган, доим ишонсам уялтирмаган биттагина одам бор – бу ўзим! Одамларга ишон, майли, қизим, аммо ўзингга ҳаммадан кўпроқ ишон.

#shaxsiyfalsafa

@shahnozxon
2025/06/27 22:08:08
Back to Top
HTML Embed Code: