Тармоқларда айланиб юриб бир канални топиб олдим.
Канал муаллифи Баҳодир Искандаров, тушунишимча, Японияда яшайди ва япон ҳаётидан қизиқ нарсаларни ўзига хос юмор ва сатира орқали ёритяпти. Мазза қилиб ўқийсиз – услубга гап йўқ!
Масалан, мана бу сатирасида Японияда аёлларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари қай даражада ҳимоя қилинганини ёзади: гўё аёллар айёр ва золим, туғмайман деб ишга кириб олиб, кетма-кет туғиб декрет пулини олиб юришади; иш берувчилар мазлум ва эзилган – қизларнинг гапига ишониб чув тушиб қолаверишади.
Лекин шунга қарамай Япония нимагадир ривожлангандан ривожланиб кетяпти-я :)
Шунақа! Аёллар ҳуқуқини таъминлаш алалоқибат давлатга ва жамиятга фойда бўлади. Вагонларни бўлак қилишдан аввал мана шу тажрибаларини ўрганиш керак!
@shahnozxon

Telegram
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ЯПОН ҚИЗ БИЗНИ ХОНАВАЙРОН ҚИЛДИ!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Саломатмисиз?
Бугун сизларга бир пучина-пучун Япон қиз ҳақида айтиб берай. Рухсат берсангиз, дастлаб расмга изоҳ бериб ўтай. Бу расмни кўрган Мардон кўмирқалб "Ниппонийнинг яқинда…

🤝5❤3🤔1
Андижондаги ички ишлар ходими хизмат вазифасини адо этаётганида бир зўравоннинг пичоғидан ҳалок бўлгани воқеасидан жуда афсусдаман.
Оилавий маиший зўравонлик шундай катта ижтимоий оқибатларга олиб келади. Ёши 65 га чиқиб, охиратини ўйлаши керак бўлган одам ичиб олиб оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид қилибди, жанжални бостиришга борган профилактика инспекторининг кўксига ошпичоқ санчиб ўлдирибди.
Энди бир хонадонда аза, болалар етим, аёли тул, яқинлари қайғуда. У алкаш зўравон қамоқда. Оиласи унинг зулмидан қутулди — шу таскин беради. Лекин марҳум учун ачинасан.
Мард инсон, марҳум ички ишлар ходими оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Қаҳрамонлиги унутилмасин! Баъзида ички ишлар ходимларини танқид қиламиз. Лекин хизмат пайти улар катта хатарга борадилар, бунинг баҳоси ва қадрини билишимиз керак.
Йўқолсин оила зўравонлари. Бир оилани чирқиллатди, касофат!
UPD. У касофат ҳали тутилмабди, қидирувда экан. Лекин топилади, қаёққа ҳам борарди.

Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
Fuqarolarning hayotini asrash maqsadida o‘z hayotini xavf ostiga qo‘yib, mardlik va fidoyilik ko‘rsatgan holda halok bo‘lgan Xo‘jaobod tumani IIB profilaktika inspektori katta leytenant Abdurasul Abduvaliyevning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi
———
Фуқароларнинг…
———
Фуқароларнинг…
😢24❤4
Олий таълимда сифат ўсишига доир янги қарорда қандай тартиблар белгиланмоқда?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳақиқий таълим демократизацияси кузатилди, дейиш мумкин. Кўплаб хусусий университетлар очилди, аҳолининг олий таълим қамрови ошди, “фарзандим ўқишга кирди” деган ота-оналар кўпайди.
Бироқ сон ортидан сифат ҳам келаяпти, дейишимиз осон эмас. Бизга шунчаки ёшларни 4 йил банд қилиб туриб диплом берадиган алдамчи тизим керак эмас-ку.
Бизга сифатли, билимли мутахассис кадрлар керак. Чунки бу статистик рақамлар ортида мамлакат истиқболи режалаштирилади, ўқимишли ёшларга ишониб марралар белгиланади.
Олий таълим учун сифат талабларини қўйилиши мантиқли ва тўғридир. Шунга кўра, Ҳукуматнинг янги қарори имзоланди.
Қарор нима дейди?
Ушбу соҳани тартибга солиш учун бир неча муҳим талаблар киритиляпти:
– 2 МИЛЛИОН ДОЛЛАР УСТАВ ФОНДИ — таълимга жиддий кириб келмоқчи бўлган киши дастлаб шуни кўрсатиши керак (бу талаб аввал йўқ эди);
– 350 МИНГ ДОЛЛАР ДЕПОЗИТ — молиявий барқарорлик кафолати (аввал 150 минг доллар эди);
– 5 000 м² ЛОЙИҚ БИНО — ижарага олинган бир неча квадрат метрда таълим фаолияти юритиш мумкин эмас (бу ҳам янги талаб);
– РЕКТОРГА МАЛАКА ТАЛАБИ — ҳар ким раҳбар бўла олмайди (янги талаб).
Бу қарор бизга нима беради?
- Талабалар учун — сифат кафолати.
- Ота-оналар учун — тўлаган пулига фарзанди “оддий қоғоз” эмас, салмоқли диплом олиши.
- Жамият учун — таълим ниқобидаги “бир зумда” фирмаларидан ҳимоя.
- Давлат учун — тизимли, барқарор хусусий таълим.
Хулоса: “университет” сўзи — масъулият дегани. Фақат пул сарфлаб реклама қилиш эмас, билим, академик муҳит, илмийлик ва натижа керак. Давлат энди бундай йўналишда қаттиқроқ талаб қўймоқда. Бу, менимча, жамият манфаатларига мос қарор.
Қарор эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

👍6❤4💯2👏1
Олим билан экспертнинг фарқи
Бинода ёзув: “Бегоналар кириши мумкУн эмас”.
Буни кўрган мутахассис дейди:
“МумкИн” бўлиши керак эди, сўзни хато ёзибди.
Олим дейди:
Нимага “мумкУн” деб ёзади? Чунки тилимизда баъзи ўринларда сингармонизм сақланиб қолган, баъзан шунақа “хато”ларда намоён бўлади. Мавзуни тадқиқ қилиш керак экан”.
Мутахассис тўғри-хато деб бериши мумкин, олим унинг чуқурроғида ётган қонуниятларга эътибор қаратади.

👍13❤4
Shahnoza Soatova blogi
Андижондаги ички ишлар ходими хизмат вазифасини адо этаётганида бир зўравоннинг пичоғидан ҳалок бўлгани воқеасидан жуда афсусдаман. Оилавий маиший зўравонлик шундай катта ижтимоий оқибатларга олиб келади. Ёши 65 га чиқиб, охиратини ўйлаши керак бўлган одам…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу касофат қотил қўлга олинибди. Қўлга олиниш чоғида ўзига пичоқ урибди ва тирик қолибди. Ўз тили билан айтиб турибди: "Хотинимни ўлдирмоқчи эдим" деб. Даҳшат! Марҳум профилактика инспектори бир аёлнинг жонини сақлаб қоламан деб ўлибди. Жойи жаннатда бўлсин. Жиноятчи қилмишига яраша жазо олсин.
Оилавий зўравонликка енгил қараманглар, "аёллар ҳам эри устидан зўравонлик қилади" деб ҳингир-ҳингир қилманглар. Ҳали бирор зобит эрини ўлдирмоқчи бўлган аёлнинг қўлидан ўлим топмади. Оилавий зўравонликни пайдо бўлгани заҳоти тўхтатиш керак, жазосиз қолган зўравонлар шунақа қутуради бўлмасам.

👍7😱4
Хаёт Шамсутдинов
Андижон шаҳрида келиб чиққан жанжал оқибатида турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда гумонланувчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Мана яна биттаси хотинини пичоқлаб ўлдириб қочиб юрибди!
Нимага ўлдиради? Нимага, олайлик, ажрашиб қўяқолмайди? Жонни сен бермагансан, нимага оласан???
Қасддан одам ўлдириш ёмон. Аммо бир оилада, бир том остида яшаётган одамларни қасддан ўлдиришни янада оғирроқ жазо билан жавобгарликка тортиш керак. Чунки оила аъзоси - ожиз томонларини биладиган ва ундан фойдалана оладиган одам (бир уйда, ўзини ҳимоялашни хаёлига ҳам келтирмайдиган жойда бўлади қурбон – шунинг ўзи бу зўравонларга қанча куч ва устунлик беради).

😢21💯8❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргаликда ечим излаш вақти
Ногиронлиги бўлган инсонлар кундалик эҳтиёжларни амалга оширишда турли тўсиқларга учраши ҳақида кўп ёзганмиз. Фаоллар ижтимоий эксприментлар ҳам қилиб кўришган. Бу йўналишда муаммолар анча.
Бундай муаммоларни бартараф этишда турли идоралар ўртасида ҳамкорлик, жамоатчилик фикри ва амалий ёндашув зарур.
Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган “Мунозара майдони” да мутахассислар, соҳа вакиллари ва фаоллар иштирокида масала ва муаммолар муҳокама қилиниб, амалий таклифлар илгари сурилди.
Тўлиқ видеони ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Шунингдек, Telegram, Instagram, YouTube ва Facebook’даги саҳифалар орқали фаолиятни кузатиш имкони мавжуд.

👍3👏1
Россия армияси сафида Украинага қарши урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси
5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ромитан туман суди 32 яшар А.Р. нинг устидан шундай ҳукм чиқарган. “Газета.уз” суд материалларини ўрганиб воқеа тафсилотларини ёзибди. Тафсилотлар бир фильмга арзийдиган ўткир сюжет.
Маҳкум 2018 йил Россияга кетиб, у ерда Россия фуқаролигини олади. 2024 йил май ойида аввал содир этган жинояти учун Россияда қўлга олинади ва қамалади. Қамоқда унга урушга бориш эвазига озодлик ва 2 млн рубль пул таклиф қилинади. У рози бўлади ва 2024 йил 17 июлдан 2025 йил 17 июлгача муддатда урушда қатнашиш ҳақидаги шартномага имзо чекади.
Урушга боргач, орадан 10 кун ўтиб бомба тагида қолади, яраланади ва госпиталга тушади. Вақтинча (45 кунга) хизматга лаёқатсиз деб топилади, 33 млн рубль тўлов олади ва Самарага келади. У ерда жанг майдонида йўқотган Россия паспортини тиклайди.
Юрист таниши агар жанг майдонига қайтмаса, унга нисбатан қидирув эълон қилинишини айтгач, Ўзбекистон паспортидан фойдаланиб она юртига қайтади.
Унинг телефонлари текширилганида, жангда қатнашганини тасдиқловчи материаллар ва ҳужжатлар топилиб, жавобгарликка тортилади.
Энг даҳшатлиси, у Россияда айнан ўзбекистонлик ватандошига нисбатан қилган жинояти туфайли қамоққа олинган экан. Яъни 2019 йилда хоразмлик танишига “Нексия” автомобилини сотган,к ейин эса алкогол таъсирида унинг бошига 2 марта оловўчиргич (огнетушитель) билан уриб, яширинган. Шундан кейин қочиб юрган ва 2024 йили Россияда аввал қамоққа, кейин уруш қопқонига тушган.
У 5 йилга озодликдан маҳрум этилибди.
Битта жиноятни қилиб, яшириниб, кейин ундан баттар жиноят қилиб, охири барибир қамалди.
Жазони умумий тартибдаги колонияда ўтар экан.
Қилмиш қидирмиш дегани шу бўлса керак.
Ичманглар. Жиноят қилманглар. Жиноят қилиб қочиб қутуламан деманглар. Айниқса урушга қочманглар. Бешбаттар балога йўлиқасизлар.

Газета.uz
Житель Бухарской области осуждён на 5 лет за участие в войне России против Украины
32-летний гражданин Узбекистана приговорён к пяти годам лишения свободы за участие в войне России против Украины. В РФ он подписал контракт с Минобороны после задержания полицией. Вскоре после начала службы был ранен и вернулся на родину, чтобы избежать возвращения…
👍5❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"1000 китоб"нинг китоблари чиқишни бошлади!
Бу тарихий лойиҳа, дўстлар. Илк босқичда 27 та китоб чиқибди. Энди бизда шунча номдаги янги адабиёт бор. Бунинг аҳамияти ва натижаси ҳали вақт ўтиб янада кўрина бошлайди: биз янада ақллироқ бўламиз!
Бу ишга бош қўшган барчага раҳмат!
Муборак бўлсин ҳаммамизга!

👍12❤11👏3
Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9% рений металли экспорти йўлга қўйилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Эстониянинг “VLCor Baltic OU” компанияси билан имзоланган шартнома асосида илк бор рений металлини экспорт қилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишини англатади.
Рений — мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар (суперсплавлар) ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.
ТМК томонидан 2025 йил ярим йиллик давомидаги жами экспорт ҳажми — 21,3 млн доллар (118% ўсиш) ни ташкил этади.

❤1👍1
Бир кўрдиму, хаёлим ёввойи каптардек учди-кетди!
Инстаграмда “Yaqiin” деган брендни топиб олдим. Миллий либослар тикишар экан. Мана шу кўйлак жуда ёқди. Буюртма қилсам, ўлчамларимни сўрашди ва бир кунда тайёр тикиб жўнатишди. Қойил қолганим, тезкор ишлаш билан бирга сифатли бажаришган. Махсус бичими сабаб озғин кўрсатар экан. Ҳам миллий!
“Заковат” кузги мавсумда шу кўйлакда чиқсаммикан😇
Хуллас, ёқди, тавсия қиламан, кўйлаклари ва аксессуарлари чиройли! Мана бу телеграм канали экан, бир ўтиб кўринглар.
https://www.tgoop.com/yaqiin_abaya
P.s. Пост аёллар тадбиркорлигини қўллаш мақсадида беминнат ёзилди.

👍20❤8💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бор шахслар учун "Huquqiy axborotPlus" телеграм канали ишга туширилди.
Ушбу каналда турли ҳуқуқий маълумотлар овозли ва сурдо таржима билан бериб борилади. Бунга эҳтиёжи бўлган танишларга юбориб қўйинг.
Каналга ҳавола:
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot_plus/45
Адлия вазирлиги ногиронлиги бор шахсларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиликлар жорий этишда давом этади.
#inklyuzivlik #tenglik #imkoniyat

👍6
Яхши ташаббус. Дунёга сочилиб кетган маданий меросимиз намуналари Ўзбекистонга қайтарилмоқда
Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.
Дунёнинг машҳур Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйлари мезбонлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада намойиш қилинган нодир артефактлар орасида IX-XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари саҳифалари, миниатюралар, нафис заргарлик буюмлари, маиший буюмлар, матолар ва санъат асарлари бор.
Кўргазмада иштирок этган Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов қуйидагиларни таъкидлади:

– Бугун Ўзбекистон ўз тарихий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида улкан саъй-ҳаракатлар қилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази каби ташаббуслар бу йўлдаги муҳим қадам бўлиб, тез орада у билим ва динлараро мулоқот маёғи сифатида ўз эшикларини очади. Бу бизнинг тарихий ўзлигимизни англаш ва уни очиқ тараннум этишга интилишимизнинг ифодасидир.
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ирода кучи" номли лойиҳамизнинг 2-фильми эртага - якшанба куни 19:30 да "Менинг юртим" телеканалида премьера қилинади. Ўтказиб юборманг!
Фильмнинг ёпиқ премьерасидан кейин анча шов-шув кўтарилди, ҳатто қаҳрамонимизнинг ҳаётида ҳам кутилмаган катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Спойлер бермай, эртага премьерани кўрсангиз, барини тушуниб оласиз.
"Ирода кучи" ҳаёт синовларида синмаган, имкониятлардан максимал фойдаланиб ўзининг ва атрофдагиларнинг тақдирини ўзгартирган кучли ва иродали инсонлар – орамиздаги қаҳрамонлар ҳақидаги лойиҳа. Биринчи фильмда ногирон фарзанди ҳаёти учун курашиш асносида катта фермер бўлиб кетган нарпайлик Зоҳида ҳақида ҳикоя қилган эдик. Бу сафар китобхон, билимли қаҳрамонимиз ҳикояси ҳам таъсирли. Албатта кўринглар.

👍4🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳошия подкаст”имизнинг бу сафарги меҳмони – ўхшаши йўқ инсон, ноёб шахс, 100 ёшга кирган тадбиркор, маърифатпарвар ватандошимиз Жўрақори Бўтакўз.
Жўрақори ака ҳақида ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Навоий – 30” китобида ёзилган. Жўрақори аканинг нақадар ажойиб шахс ва маърифатпарвар эканини англаш учун бир факт кифоя: у киши Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" асарини ўз маблағларига чоп этиб (бунинг учун хусусий меҳмонхонасини сотган) хориждаги ватандошларга текин тарқатган эканлар.
Қарангки, қаҳрамонимиз 100 ёшни қоралаган бўлса-да, ҳар йили Америкадан Ўзбекистонга келиб кетар эканлар.
Хуллас, бу инсон тақдири жуда қизиқ, ибратли,бир фильм қилса бўлади. Инобат Ахатованинг фикрича, "ўзбекистонлик" ғоясининг илк асосчиси айнан шу кишидир.
Подкастни бемалолроқ бўлиб, жойлашиб олиб кўришни тавсия қиламан.
https://www.youtube.com/watch?v=EYNlIQ--8C4

❤3
Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Умуман, бугун эълон қилинган тайинловларда Президент Администрацияси раҳбарига тайинланган 6 нафар ўринбосар ва котибият мудирининг 4 нафари аёл киши экани жуда яхши хабар, мен бу ўзгаришларни ёқлайман.
Аввало, 2 нафар мактаб ўқувчисининг онаси, қолаверса, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини тарғиб қилувчи фаол сифатида ягона аёл вазир Ҳилола Ўктамовнанинг фаолиятини диққат билан кузатаман. Энг катта ва муаммоли соҳаларимиздан бири бўлган умумтаълимнинг чексиз муаммолари билан курашиб оптимизмини йўқотмаганига тан бераман.
Ҳилола Умаровани жуда кўп танқид қилишади. Лекин у раҳбарлик қилган йиллари бўлган ижобий ўзгаришларни холис тан олиш керак. Масалан:
- Халқаро фан олимпиадаларидаги ютуқларимиз кескин кўпайди: 2019 йилда 29 та медал олинган бўлса, 2024 йилда 128 та медал қўлга киритилди. 2025 йилнинг дастлабки 6 ойида юртимиз ўқувчилари 17 та халқаро олимпиадада 170 та медалга сазовор бўлди. Бугун ҳам 4 та ўқувчимиз кимё бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлиб (2 та олтин, 2 та кумуш), аввал бўлмаган тарихий натижа қайд этишди.
- Фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантириш ҳам юқори даражага чиқди: миллиардлаб сўм мукофотлар берилди. Булар, аввало, давлат раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли, қолаверса, таълим тизими мутасаддиларидан тортиб педагоглар, ўқувчилар ва ота-оналарнинг катта меҳнати натижасидир. Жумладан, вазирнинг ҳам.
- Давлат мактабларига 2023-2024-ўқув йилида 500 нафардан ортиқ хорижлик мутахассислар жалб этилди ва ҳоказо.
Ҳилола Ўктамовнани янги лавозимда таълим учун ва халқ учун манфаатли ташаббуслар билан кўрамиз деган умиддаман.
Янги тайинланган барчага, хусусан, аёлларга омад ва муваффақият тилайман!

👍6❤2🤔1