Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат бор, ҳаёт ҳам бор…

Давлат хизматининг ўзига яраша заҳмати бор. Баъзан давлат хизматчиси дам олиш ва байрам кунлари ҳам оила даврасида бўла олмаслиги мумкин — халққа хизмат календарга қарамайди.

Натижада одам стрессга тушади, асабийлашади, ишдан совиб қолади, самарадорлик пасаяди.

Шу мавзуда Республика маънавият ва маърифат маркази видеоролик тайёрлабди.
Давлат хизматчисининг ҳам оиласи, фарзанди, ички эҳтиёжлари бор.

Ҳеч бўлмаса якшанба кунини оила бағрида ўтказиш: фарзандларингиз билан ўйнаш, оила аъзоларингиз билан суҳбатлашиш, бирга овқат ейиш — бу нафақат дам олиш, балки қалб учун даводир.

Меҳр берилган оилада тарбия топган фарзандлар шу юртнинг эртасини яратади. Улар орасида давлат хизматчиларининг ҳам фарзандлари бўлади, албатта.

Эртага — якшанба. Ҳамма оиласи бағрида дам олиш кунини ўтказсин. Зеро, яхши фарзанд тарбиялаш ҳам шу ватанга хизматдир.

@shahnozxon
15😢2
Менга жуда креатив таклифнома келди, айнан ўзимга мос.

“Буюклар ҳақида 100 та далил” китоби тақдимотига таклифномани телефон учун ажойиб жилд билан жўнатишибди. Жилдда Тўмарис момомиз тасвири. Бошқа фаолларга мос равишда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Алишер Навоий ва бошқа буюкларнинг тасвири туширилган телефонжилдлар борган. Ажойиб креатив ғоя! Тадбир ўтади, мазмунли буюм узоқ вақт биз билан қолади, кўрганларга тарғибот бўлади.

“Маънавият ва маърифат” маркази китоб тақдимотига таклифнома баҳонасида яхши бир ғояни тарқатяпти – бооболар меросига ҳурмат ғоясини.

Айтишларича, китоб ҳар томонлама замонавий, суратлар билан бойитилган, QR-код орқали видеоматериалларга уланган, сунъий интеллектдан ўрнида фойдаланилган. Буларнинг ҳаммаси ёшлар учун, уларни фактларга, тарихга қизиқтириш учун эканлиги айтиляпти.

Китоб нақд 8 тилда нашр қилиняпти. Бу нафақат ўзимиз, балки дунё учун ҳам буюк аждодларни танитиш йўлидаги катта қадам.

Баракалла дейман!

Қолганини китобни қўлга олгач айтаман.

@shahnozxon
👍2110
Бу йил “Рақамли авлод қизлари” лойиҳасида 50 мингта дастурчи қиз иштирок этар экан!

Бугун Президентнинг ёшлар билан учрашувдаги нутқида “Рақамли авлод қизлари” танловида бу йил 50 минг нафар қиз иштирок этади, дейилди.

Бизда шунча дастурчи қиз борми десам, нима деяпсиз, карра-каррасига кўп дейишяпти. Қойил!

50 мингта “айтишник” қиз – бу кичик рақам эмас. Бу жамиятдаги стереотипларга қарши раддия. “Қиз бола код ёза олмайди, математикага нўноқ, мантиқий фикрлай олмайди” деган қарашларга қатъий ва қаттиқ жавоб.

Баъзан ўйлаб қоламан: замонавий ўзбек қизи жамиятда ҳали ҳам анъаналар ва бугунги кун ўртасида ўз ўрнини топа олмай юрган бир қатламдек. Технологиялар эса айнан шу мувозанатни топиш учун энг қулай восита. Чунки у сени кимлигинг, қаерда туғилганинг, уйда ўтирганинг ёки бирор ишга/ўқишга қатнашинг билан эмас, фақат билиминг ва салоҳиятинг билан баҳолайди.

“Рақамли қизлар авлоди” бир нечта жуда муҳим саволларга жавоб бўлади. Яъни қизларимизда ғоя борми? Бор. Қўрқмасдан айта олишяптими? Аста-секин бошлашяпти. Давлат уларга миқёс ва пойдевор бера оляптими? Ҳа, бу гал жиддий ҳаракат кетяпти.

Мени бу жараён умидлантиради. Чунки айнан ахборот технологиялари ўзбек аёли учун ҳали охиригача очилмаган, лекин улкан потенциалга эга қўриқ. Бу ерда киши вақтини ўзи белгилайди, жисмоний куч эмас, фикр керак бўлади. Уйда, боласи ухлаб ётганда ҳам ишлай олади. Унинг ҳеч кимдан узр ё рухсат сўраб ишлашга ҳожат йўқ.

Бизда ҳанузгача “ўзбек аёли” деганда кўз олдимизга бошига келинчак ёпинчиғини ёпинган, кўзини ерга қаратган, тили қисқа, юмшоқ овозли келинчак образи келади. Бу тасаввур аста-секин синиб боряпти. Энди кўз олдимизга қўлида китоб ва “лэптоп” ушлаган, ўзида ишонч, фикрида мақсад бор аёл келяпти. Ёнида эса уни тушунадиган, у билан тенг қадам ташлайдиган, унинг ўзгаришидан қўрқмайдиган, аксинча қувонадиган прогрессив турмуш ўртоғи.

Технология аёлни эркинлаштиради. Ва аёл технологияларни инсонпарвар қилади.

Шунинг учун ҳам мен “Рақамли авлод қизлари” лойиҳасини қўллайман.

Буни фақат “айти” соҳага қизиқиш деб қабул қилмаслик керак. Бу умумий тафаккурдаги ўзгариш, янгиликларга очилиш, имкон бериш, кутмасдан ишониш демакдир.

Агар биз қизларимизга керакли ишончни бера олсак, улар қандай улкан натижаларга эриша олишини ҳали кўрамиз. Ва менимча, яқин орада.

Президентимизгнинг нутқлиидан шундай некбин фикрлар пайдо бўлди.

@shahnozxon
👍98👏5
Тармоқларда айланиб юриб бир канални топиб олдим.

Канал муаллифи Баҳодир Искандаров, тушунишимча, Японияда яшайди ва япон ҳаётидан қизиқ нарсаларни ўзига хос юмор ва сатира орқали ёритяпти. Мазза қилиб ўқийсиз – услубга гап йўқ!

Масалан, мана бу сатирасида Японияда аёлларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари қай даражада ҳимоя қилинганини ёзади: гўё аёллар айёр ва золим, туғмайман деб ишга кириб олиб, кетма-кет туғиб декрет пулини олиб юришади; иш берувчилар мазлум ва эзилган – қизларнинг гапига ишониб чув тушиб қолаверишади.

Лекин шунга қарамай Япония нимагадир ривожлангандан ривожланиб кетяпти-я :)

Шунақа! Аёллар ҳуқуқини таъминлаш алалоқибат давлатга ва жамиятга фойда бўлади. Вагонларни бўлак қилишдан аввал мана шу тажрибаларини ўрганиш керак!

@shahnozxon
🤝53🤔1
Андижондаги ички ишлар ходими хизмат вазифасини адо этаётганида бир зўравоннинг пичоғидан ҳалок бўлгани воқеасидан жуда афсусдаман.

Оилавий маиший зўравонлик шундай катта ижтимоий оқибатларга олиб келади. Ёши 65 га чиқиб, охиратини ўйлаши керак бўлган одам ичиб олиб оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид қилибди, жанжални бостиришга борган профилактика инспекторининг кўксига ошпичоқ санчиб ўлдирибди.

Энди бир хонадонда аза, болалар етим, аёли тул, яқинлари қайғуда. У алкаш зўравон қамоқда. Оиласи унинг зулмидан қутулди — шу таскин беради. Лекин марҳум учун ачинасан.

Мард инсон, марҳум ички ишлар ходими оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Қаҳрамонлиги унутилмасин! Баъзида ички ишлар ходимларини танқид қиламиз. Лекин хизмат пайти улар катта хатарга борадилар, бунинг баҳоси ва қадрини билишимиз керак.

Йўқолсин оила зўравонлари. Бир оилани чирқиллатди, касофат!

UPD. У касофат ҳали тутилмабди, қидирувда экан. Лекин топилади, қаёққа ҳам борарди.

@shahnozxon
😢244
Олий таълимда сифат ўсишига доир янги қарорда қандай тартиблар белгиланмоқда?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳақиқий таълим демократизацияси кузатилди, дейиш мумкин. Кўплаб хусусий университетлар очилди, аҳолининг олий таълим қамрови ошди, “фарзандим ўқишга кирди” деган ота-оналар кўпайди.

Бироқ сон ортидан сифат ҳам келаяпти, дейишимиз осон эмас. Бизга шунчаки ёшларни 4 йил банд қилиб туриб диплом берадиган алдамчи тизим керак эмас-ку.

Бизга сифатли, билимли мутахассис кадрлар керак. Чунки бу статистик рақамлар ортида мамлакат истиқболи режалаштирилади, ўқимишли ёшларга ишониб марралар белгиланади.

Олий таълим учун сифат талабларини қўйилиши мантиқли ва тўғридир. Шунга кўра, Ҳукуматнинг янги қарори имзоланди.

Қарор нима дейди?
Ушбу соҳани тартибга солиш учун бир неча муҳим талаблар киритиляпти:
– 2 МИЛЛИОН ДОЛЛАР УСТАВ ФОНДИ — таълимга жиддий кириб келмоқчи бўлган киши дастлаб шуни кўрсатиши керак (бу талаб аввал йўқ эди);
– 350 МИНГ ДОЛЛАР ДЕПОЗИТ — молиявий барқарорлик кафолати (аввал 150 минг доллар эди);
– 5 000 м² ЛОЙИҚ БИНО — ижарага олинган бир неча квадрат метрда таълим фаолияти юритиш мумкин эмас (бу ҳам янги талаб);
– РЕКТОРГА МАЛАКА ТАЛАБИ — ҳар ким раҳбар бўла олмайди (янги талаб).

Бу қарор бизга нима беради?
- Талабалар учун — сифат кафолати.
- Ота-оналар учун — тўлаган пулига фарзанди “оддий қоғоз” эмас, салмоқли диплом олиши.
- Жамият учун — таълим ниқобидаги “бир зумда” фирмаларидан ҳимоя.
- Давлат учун — тизимли, барқарор хусусий таълим.

Хулоса: “университет” сўзи — масъулият дегани. Фақат пул сарфлаб реклама қилиш эмас, билим, академик муҳит, илмийлик ва натижа керак. Давлат энди бундай йўналишда қаттиқроқ талаб қўймоқда. Бу, менимча, жамият манфаатларига мос қарор.

Қарор эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.
👍64💯2👏1
Олим билан экспертнинг фарқи

Бинода ёзув: “Бегоналар кириши мумкУн эмас”.

Буни кўрган мутахассис дейди:
МумкИн” бўлиши керак эди, сўзни хато ёзибди.

Олим дейди:
Нимага “мумкУн” деб ёзади? Чунки тилимизда баъзи ўринларда сингармонизм сақланиб қолган, баъзан шунақа “хато”ларда намоён бўлади. Мавзуни тадқиқ қилиш керак экан”.

Мутахассис тўғри-хато деб бериши мумкин, олим унинг чуқурроғида ётган қонуниятларга эътибор қаратади.

@shahnozxon
👍134
Shahnoza Soatova blogi
Андижондаги ички ишлар ходими хизмат вазифасини адо этаётганида бир зўравоннинг пичоғидан ҳалок бўлгани воқеасидан жуда афсусдаман. Оилавий маиший зўравонлик шундай катта ижтимоий оқибатларга олиб келади. Ёши 65 га чиқиб, охиратини ўйлаши керак бўлган одам…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу касофат қотил қўлга олинибди. Қўлга олиниш чоғида ўзига пичоқ урибди ва тирик қолибди. Ўз тили билан айтиб турибди: "Хотинимни ўлдирмоқчи эдим" деб. Даҳшат! Марҳум профилактика инспектори бир аёлнинг жонини сақлаб қоламан деб ўлибди. Жойи жаннатда бўлсин. Жиноятчи қилмишига яраша жазо олсин.

Оилавий зўравонликка енгил қараманглар, "аёллар ҳам эри устидан зўравонлик қилади" деб ҳингир-ҳингир қилманглар. Ҳали бирор зобит эрини ўлдирмоқчи бўлган аёлнинг қўлидан ўлим топмади. Оилавий зўравонликни пайдо бўлгани заҳоти тўхтатиш керак, жазосиз қолган зўравонлар шунақа қутуради бўлмасам.

@shahnozxon
👍7😱4
Хаёт Шамсутдинов
Андижон шаҳрида келиб чиққан жанжал оқибатида турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда гумонланувчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
Мана яна биттаси хотинини пичоқлаб ўлдириб қочиб юрибди!

Нимага ўлдиради? Нимага, олайлик, ажрашиб қўяқолмайди? Жонни сен бермагансан, нимага оласан???

Қасддан одам ўлдириш ёмон. Аммо бир оилада, бир том остида яшаётган одамларни қасддан ўлдиришни янада оғирроқ жазо билан жавобгарликка тортиш керак. Чунки оила аъзоси - ожиз томонларини биладиган ва ундан фойдалана оладиган одам (бир уйда, ўзини ҳимоялашни хаёлига ҳам келтирмайдиган жойда бўлади қурбон – шунинг ўзи бу зўравонларга қанча куч ва устунлик беради).
😢21💯81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргаликда ечим излаш вақти

Ногиронлиги бўлган инсонлар кундалик эҳтиёжларни амалга оширишда турли тўсиқларга учраши ҳақида кўп ёзганмиз. Фаоллар ижтимоий эксприментлар ҳам қилиб кўришган. Бу йўналишда муаммолар анча.

Бундай муаммоларни бартараф этишда турли идоралар ўртасида ҳамкорлик, жамоатчилик фикри ва амалий ёндашув зарур.

Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган Мунозара майдони да мутахассислар, соҳа вакиллари ва фаоллар иштирокида масала ва муаммолар муҳокама қилиниб, амалий таклифлар илгари сурилди.

Тўлиқ видеони ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, Telegram, Instagram, YouTube ва Facebook’даги саҳифалар орқали фаолиятни кузатиш имкони мавжуд.

@shahnozxon
👍3👏1
Россия армияси сафида Украинага қарши урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси
5 йилга озодликдан маҳрум этилди.


Ромитан туман суди 32 яшар А.Р. нинг устидан шундай ҳукм чиқарган. “Газета.уз” суд материалларини ўрганиб воқеа тафсилотларини ёзибди. Тафсилотлар бир фильмга арзийдиган ўткир сюжет.

Маҳкум 2018 йил Россияга кетиб, у ерда Россия фуқаролигини олади. 2024 йил май ойида аввал содир этган жинояти учун Россияда қўлга олинади ва қамалади. Қамоқда унга урушга бориш эвазига озодлик ва 2 млн рубль пул таклиф қилинади. У рози бўлади ва 2024 йил 17 июлдан 2025 йил 17 июлгача муддатда урушда қатнашиш ҳақидаги шартномага имзо чекади.

Урушга боргач, орадан 10 кун ўтиб бомба тагида қолади, яраланади ва госпиталга тушади. Вақтинча (45 кунга) хизматга лаёқатсиз деб топилади, 33 млн рубль тўлов олади ва Самарага келади. У ерда жанг майдонида йўқотган Россия паспортини тиклайди.

Юрист таниши агар жанг майдонига қайтмаса, унга нисбатан қидирув эълон қилинишини айтгач, Ўзбекистон паспортидан фойдаланиб она юртига қайтади.

Унинг телефонлари текширилганида, жангда қатнашганини тасдиқловчи материаллар ва ҳужжатлар топилиб, жавобгарликка тортилади.

Энг даҳшатлиси, у Россияда айнан ўзбекистонлик ватандошига нисбатан қилган жинояти туфайли қамоққа олинган экан. Яъни 2019 йилда хоразмлик танишига “Нексия” автомобилини сотган,к ейин эса алкогол таъсирида унинг бошига 2 марта оловўчиргич (огнетушитель) билан уриб, яширинган. Шундан кейин қочиб юрган ва 2024 йили Россияда аввал қамоққа, кейин уруш қопқонига тушган.

У 5 йилга озодликдан маҳрум этилибди.

Битта жиноятни қилиб, яшириниб, кейин ундан баттар жиноят қилиб, охири барибир қамалди.

Жазони умумий тартибдаги колонияда ўтар экан.
Қилмиш қидирмиш дегани шу бўлса керак.

Ичманглар. Жиноят қилманглар. Жиноят қилиб қочиб қутуламан деманглар. Айниқса урушга қочманглар. Бешбаттар балога йўлиқасизлар.

@shahnozxon
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"1000 китоб"нинг китоблари чиқишни бошлади!

Бу тарихий лойиҳа, дўстлар. Илк босқичда 27 та китоб чиқибди. Энди бизда шунча номдаги янги адабиёт бор. Бунинг аҳамияти ва натижаси ҳали вақт ўтиб янада кўрина бошлайди: биз янада ақллироқ бўламиз!

Бу ишга бош қўшган барчага раҳмат!

Муборак бўлсин ҳаммамизга!

@shahnozxon
👍1211👏2
Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9% рений металли экспорти йўлга қўйилди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Эстониянинг “VLCor Baltic OU” компанияси билан имзоланган шартнома асосида илк бор рений металлини экспорт қилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишини англатади.

Рений — мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар (суперсплавлар) ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.

ТМК томонидан 2025 йил ярим йиллик давомидаги жами экспорт ҳажми — 21,3 млн доллар (118% ўсиш) ни ташкил этади.
1👍1
Бир кўрдиму, хаёлим ёввойи каптардек учди-кетди!

Инстаграмда “Yaqiin” деган брендни топиб олдим. Миллий либослар тикишар экан. Мана шу кўйлак жуда ёқди. Буюртма қилсам, ўлчамларимни сўрашди ва бир кунда тайёр тикиб жўнатишди. Қойил қолганим, тезкор ишлаш билан бирга сифатли бажаришган. Махсус бичими сабаб озғин кўрсатар экан. Ҳам миллий!

“Заковат” кузги мавсумда шу кўйлакда чиқсаммикан😇

Хуллас, ёқди, тавсия қиламан, кўйлаклари ва аксессуарлари чиройли! Мана бу телеграм канали экан, бир ўтиб кўринглар.

https://www.tgoop.com/yaqiin_abaya

P.s. Пост аёллар тадбиркорлигини қўллаш мақсадида беминнат ёзилди.

@shahnozxon
👍208💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бор шахслар учун "Huquqiy axborotPlus" телеграм канали ишга туширилди.

Ушбу каналда турли ҳуқуқий маълумотлар овозли ва сурдо таржима билан бериб борилади. Бунга эҳтиёжи бўлган танишларга юбориб қўйинг.

Каналга ҳавола:
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot_plus/45

Адлия вазирлиги ногиронлиги бор шахсларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиликлар жорий этишда давом этади.

#inklyuzivlik #tenglik #imkoniyat

@shahnozxon
👍4
Яхши ташаббус. Дунёга сочилиб кетган маданий меросимиз намуналари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.

Дунёнинг машҳур Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйлари мезбонлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада намойиш қилинган нодир артефактлар орасида IX-XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари саҳифалари, миниатюралар, нафис заргарлик буюмлари, маиший буюмлар, матолар ва санъат асарлари бор.

Кўргазмада иштирок этган Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов қуйидагиларни таъкидлади:

– Бугун Ўзбекистон ўз тарихий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида улкан саъй-ҳаракатлар қилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази каби ташаббуслар бу йўлдаги муҳим қадам бўлиб, тез орада у билим ва динлараро мулоқот маёғи сифатида ўз эшикларини очади. Бу бизнинг тарихий ўзлигимизни англаш ва уни очиқ тараннум этишга интилишимизнинг ифодасидир.
👍21
2025/07/10 22:58:41
Back to Top
HTML Embed Code: